Huquqiy axborot
271K subscribers
6.04K photos
332 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Кун_тарихи

👨‍👩‍👧‍👦 Бугун Халқаро оилалар куни

Бугун, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар ер солиғидан озод қилинади

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-617-сон, 14.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📹 Киритилган ўзгартишларга кўра, эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт.

Шунингдек, шахсни ушлаш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш процессуал ҳаракатлари ҳам эндиликда видеоёзув орқали қайд этилиши шарт бўлади.

Бундан ташқари, шахсга нисбатан қўлланиладиган процессуал мажбурлов чораси ва шахс ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг яқинларига дарҳол хабар берилиши шартлиги белгиланди.

(илгари 24 соатдан кечиктирмасдан хабар берилиши шарт бўлган)

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

АЛИМЕНТ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

1. Алимент қандай тартибда ундирилади?

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

2. Алимент тўлаш асосан отанинг мажбуриятига кирадими?

Йўқ. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

3. Алимент қачондан ундирила бошлайди?

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

4. Алимент қачонгача ундирилади?

Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади.

5. Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими?

Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шарт. Бунда таъминот бериш ота-онанинг келишувига кўра амалга оширилади. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.

6. Алимент қанча миқдорда ундирилади?

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ½ қисми миқдорида ундирилади.

Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

7. Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламасачи?

Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

8. Бола касал бўлганда ва бошқа ҳолатларда қўшимча моддий таъминот олинадими?

Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда ота-она иштирок этиши шарт.

9. Алиментни биратўла олдиндан тўлаш мумкинми?

Ха. Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

10. Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа бир қатор ҳолларда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:

👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, вояга етмаганлар соғлиқни сақлаш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
👉 санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
👉 соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.

14 ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тиббий ёрдамни алдаб чақирганлик учун жавобгарлик бор

Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик 223 000 сўмдан 669 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органига мурожаат қилиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
⚡️ Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Сардоба сув омборида юзага келган тошқиндан жабр кўрган ҳар бир хонадонга кўрсатиладиган ёрдам

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
📃 Сардобаликларнинг тикланган ҳужжатлар сони 1013 тага етди

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардобада фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

❗️Бугунга қадар ҳужжатлари йўқолган фуқароларга 740 та туғилганлик, 264 та никоҳ, 8 та ўлим, 1 та никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома, жами 1013 та тикланган ҳужжатлар ўз эгаларига топширилди.

Мониторинг давом этмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
👉 ишсизлик нафақаси тўлаш;
👉 қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
👉 касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
👉 ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ОТА-ОНА ФАРЗАНДИ УЧУН МАСЪУЛ

Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт.

Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

❗️Бугундан бошлаб:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) тикланади;

🚉 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилади.

Бунда авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланган.

🚫 Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🚙 Шунингдек, шахсий автомобилларда қуйидаги тартибда ҳаракатланиш мумкин:

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда – Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланиши мумкин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда – автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (286-сон, 15.05.2020 й.) билан “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини (“Ягона реестр” АТ) жорий этиш ва ушбу тизим орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар бериш ва тайинлашни тажриба тариқасида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб Сирдарё вилоятида амалга ошириш белгиланган эди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб эса “Ягона реестр” АТ орқали тўланиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллий малакалар рамкаси тасдиқланди

"Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида" Ҳукумат қарори (287-сон, 15.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси тасдиқланди.

📋 Миллий малакалар рамкаси жадвал кўринишидаги конструкция бўлиб, унда ҳар бир малака даражаси бўйича касб фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган билимлар, маҳорат ва кўникма, шахсий ва касбий компетенциялар, шунингдек, тегишли малака даражасини эгаллаш йўллари белгиланади.

🔰 Хусусан, компетенциялар қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:
раҳбарлик остидаги фаолият;
мустақил ижро интизоми;
раҳбарлик фаолияти;
фаолият кўлами - ваколат ва масъулиятнинг кенглиги, касбий фаолиятдаги мумкин бўлган хатонинг оқибатлари.

🔺Миллий малакалар рамкаси асосида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари иш берувчилар бирлашмалари билан ҳамкорликда тармоқлар малака рамкаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

📝 Қарор билан шунингдек, Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими (Миллий малакалар тизими) тўғрисидаги низом тасдиқланди.

💼 Миллий малакалар тизимининг вазифаларидан бири ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касбга ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚉 ✈️ Карантин вақтида маҳаллий йўналишлардаги поезд ва самолётларда ҳаракатланиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми

📋 Қуйидагилар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар ҳисобланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot