Huquqiy axborot
374K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Сайлов_2019
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 70 кун қолганида раис, раис ўринбосари, котиб ва 6 – 8 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (799-сон, 24.09.2019 й.) билан Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган этиб белгиланди

Қарорга кўра, сертификатланган баҳоловчиларга қуйидаги тоифалар берилади:
👉 иккинчи тоифали баҳоловчи;
👉 биринчи тоифали баҳоловчи;
👉 олий тоифали баҳоловчи.

Тоифа олиш учун талабгор регламентда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органга ариза билан мурожаат қилади.

Ушбу мурожаат комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тоифа бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли тадбиркорлар, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил октябрь ойи давомида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича аноним сўровлар ўтказилиши назарда тутилган.

Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этилади. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

🌐 http://bit.ly/2lSYnc5

Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-4-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 192-4-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ҚҚС миқдори 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди

“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида”ги Фармон Президент томонидан имзоланди (ПФ–5837-сон, 26.09.2019 й.).

Фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябридан қўшилган қиймат солиғи ставкаси (ҚҚС) амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади.

Шунингдек, солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг тижорат банкларидаги ҳисобварақлар бўйича операцияларини тўхтатиб туриш бўйича амалдаги тартиб бекор қилинди.

Бундан ташқари, Фармонга кўра 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳаси тайёрланишида:
👉 давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25 фоиздан 12 фоизга тушириш;
👉 дивидент шаклида тўланадиган даромадларга солиқ ставкасини сақлаб қолган ҳолда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 15 фоиз миқдорида белгилаш;
👉 қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилиш назарда тутилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб илгари Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказиб келинган ягона солиқ тўлови суммаси Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди.

Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича котибияти кўмагида амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тадбиркорларнинг ноқонуний ҳомийликка жалб қилишнинг ҳар қандай кўриниши юзасидан @tadbirkor_adliyabot ёки 1008 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Ижтимоий хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

👉 ижтимоий кузатув ва маслаҳат бериш хизматлари;

👉 уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар;

👉 кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасаларидаги ижтимоий хизматлар;

👉 интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 40 кун қолганида 5 — 19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.

Агар комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан маъмурий қамоққа олиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

МАДАД” ННТ вакант лавозимларга ишга таклиф этади

“МАДАД” нодавлат нотижорат муассасаси қуйидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бош мутахассиси (босқичма-босқич шакллантирилади).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 ихтисослиги бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиш;
👉 давлат тилини мукаммал билиш (рус ёки бошқа тилларни яхши билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни бажара олиш, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан уларнинг муаммоларини ҳуқуқий ечимини топиш малакасига ва тажрибасига эга бўлиш;
👉 аҳолининг, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган пенсионерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз она (ота)лар ва бошқаларга уларнинг муаммолари бўйича бевосита ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш.

Ойлик иш ҳақи – 3,0-3,5 млн. сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қисқа муддатларда ўз шахсий варақасини madad.advice.uz@gmail.com электрон почтаси манзилига юборишлари лозим.

Юборилаётган маълумотномада номзодларнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акциясини эълон қилади

Хабарингиз бор, айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” шиори остида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди. Ушбу акция октябрь ойи давомида ўтказилади.

Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади.

Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин.

Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин: http://bit.ly/2lSYnc5

Бундан ташқари, мазкур ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тадбиркорларнинг ноқонуний ҳомийликка жалб қилишнинг ҳар қандай кўриниши юзасидан @tadbirkor_adliyabot ёки 1008 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Акцияда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-4-моддасида ҳамда Жиноят кодекси 192-4-моддасида жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: тадбиркорнинг ҳар бир таклифини кўриб чиқамиз!

Сиз тадбиркормисиз?

Қонунчиликдаги қарама-қаршиликлар...Ортиқча талабларга дуч келдингизми?

Ўз фаолиятингизни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчимисиз?

Унда таклифларингизни бизга улашинг!

Муаммоларингизни эълон қилинг!

Уларни биргаликда бартараф этамиз!

Адлия вазирлиги Сизга бу имкониятни тақдим этади.

Таклифларингизни телеграм мессенжеридаги @tadbirkor_adliyabot боти орқали юборинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ўзбекистон энг ислоҳотчи ТОП-20 давлатлар ичида

Жаҳон банки: Бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20 та топ давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди.

Жаҳон банки “Бизнес юритиш” халқаро рейтинги доирасида охирги бир йил ичида бизнесни юритишда енгилликларни назарда тутувчи энг кўп ислоҳотларни амалга оширган 20 та давлатни эътироф этди. Булар ичида Ўзбекистонда 5 та йўналишда амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди.

Жаҳон банки хабарига кўра, Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномаларни ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.

Бундай ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқеи мустаҳкамланди.

Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.

Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиботлари киритилганини ҳам маъқуллаган.

Адлия вазирлиги ушбу йўналишда ислоҳотларни олиб боришда иштирок этган барча ташкилотлар ва уларнинг мутасаддиларини ушбу эътироф билан табриклайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Кексалар ҳафталиги” белгиланди

Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорга кўра:
👉 вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва “Фахрийлар кенгаши” фаолиятини мувофиқлаштиради;
👉 меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.

Қарор билан, шунингдек, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи ҳамда етакчи маслаҳатчи лавозимларига танлов эълон қилади

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
👉 олий юридик маълумот;
👉 юридик соҳада 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;
👉 норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига бевосита эга бўлиш, қонунчилик техникасини яхши билиш;
👉 илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
👉 қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
👉 компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
👉 давлат тилини ва инглиз тилини мукаммал билиш (рус тилини ҳам билиш устунлик беради);
👉 юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
👉 ташаббускорлик, жонбозлик ҳислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:
👉 ойлик иш ҳақи – 4-7 млн. сўм.
👉 байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;
👉 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;
👉 адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;
👉 чет элларга хизмат сафарлари ва амалиётга бориш имконияти;
👉 меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Мурожаат учун:

Хоҳловчилар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (ўқиган ОТМлари, меҳнат тажрибаси, фотосурати, яшаш манзили ва телефон рақамларини кўрсатган ҳолда) tadqiqotinstituti@adliya.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.

Маълумот учун телефон: 71 268 28 45, 97 157 99 68.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан машаққатли ва шарафли касб эгаларини самимий қутлайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (23-28 сентябрь кунлари) қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Фармон Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги “Сурхонгеология” давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ 2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (819-сон, 27.09.2019 й.) билан Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, олиб қўйилган тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун этиб белгиланди.

Шунингдек, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot