Huquqiy axborot
365K subscribers
6.27K photos
392 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2021_йил_1_сентябрдан

Малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади.

Узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар ишга қайтганига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

🏆 Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

👉 биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;

👉 иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;

👉 учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.

Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 t.me/QuizBot?start=Roi32Bfp

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар бу сафар таълим соҳасига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади

“E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;

сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).

аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

❗️Мазкур тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 000 дан ортиқ иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 106 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.

Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–5227-сон, 23.08.2021 й.) билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

📌 Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.

🔘 Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:

👉 халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
👉 меҳнат ҳуқуқи;
👉 инсон ҳуқуқлари;
👉 меҳнат тиббиёти;
👉 ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.

🗓 Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📝 Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Муассис) билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади.

🧾 Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Қарорга кўра, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1999 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

❗️Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

Электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:

● автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);

● техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

● автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–710-сон, 23.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.

❗️Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт.

⚠️ Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.

🏗 Қонунга кўра, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

🖥 Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.

📋 Шунингдек, қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

📲 Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ясаш бўйича фаолият хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.

☑️ Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Халқаро кулолчилик форуми ўтказилади

“Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5229-сон, 23.08.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси (Форум) ўтказилади.

🗓 Дастлабки Форум 2022 йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказиладиган кунлари ташкил этилади.

Форум Ташкилий қўмита томонидан Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда келгусида босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказилиши мумкин.

🌐 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартгача Форум расмий веб-сайти ишга туширилади, жумладан унда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари сотуви ташкил этилади.

📝 Шунга кўра, мазкур веб-сайти орқали ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари сотилганда 2024 йил 1 октябргача давлат харидларини амалга оширишда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.

🔎 Хорижга олиб чиқиб кетиш учун бадиий экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари улар сотиб олинган кунда тадбирлар ўтказилаётган жойнинг ўзида тўлов ундирилмасдан бадиий экспертизадан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

⚠️ Хизмат:
Автомобил йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

🙎‍♂️Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби

1. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган – Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон тарзда юборилади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 16 иш куни мобайнида QR-код қўйилган хулосани расмийлаштиради ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки ариза берувчиларга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

🚫 Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

● аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;
● қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;
● йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

16 иш куни ичида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади

📋 Ҳукумат қарори (536-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🗓 Низомга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолиятини баҳолаш бир йилда бир маротаба – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилади.

🧾 Натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади.

🏆 Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида – “энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида – “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.

Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишларда амалга оширилади:

👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш натижадорлиги;
👉 “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
👉 иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
👉 тадбиркорликни ривожлантириш;
👉 жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
👉 мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.

Шунга кўра, ғолиб бўлган секторлар қуйидагича рағбатлантирилади:

“Энг намунали сектор” номинациясида:
▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 500 баравари;
▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 400 баравари;
▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.

“Энг ташаббускор сектор” номинациясида:
▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари;
▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари;
▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.

Қарорга кўра, секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича sektor.reyting.uz автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1998 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори (537-сон, 23.08.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари 2021 йил 1 июлгача эди.

Ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомда кўрсатилган меъёрлардан up кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига
қўшимча равишда у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

🗓 Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

📝 Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилида икки марта) мурожаат қилиши мумкин.

📌 Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4,0 дан 6,5 бараваригача эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш учун солиқ органларига ариза билан мурожаат қилиш талаби бекор қилинади

“Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5231-сон, 24.08.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олинади.

☑️ Ушбу имконият интизомли солиқ тўловчиларга (охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган) татбиқ этилади.

➡️ Товарлар “экспорт” божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 кун ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

👉 ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;
👉 солиқ тўловчига тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда ҚҚС салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдириш ҳуқуқи берилади.

2021 йил якунига қадар товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда мазкур тартиб тажриба тариқасида 2022 йил 31 декабргача амалиётга жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади

“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–5232-сон, 25.08.2021 й.) Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:

2021 йил 31 декабргача
умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

➡️ Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тегишли солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (535-сон, 21.08.2021 й.) билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, қуйидагилар экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;

никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ОТМда янги ўқув йили анъанавий (офлайн) шаклда бошланади

Олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot