Huquqiy axborot
365K subscribers
6.27K photos
392 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1997 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5233-сон, 25.08.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

🔰 Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари доирасида бюджет ссудаси маблағлари:

электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖларга;
табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларга ажратилади.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари бўлиб ўтади

🗓 2021-2022-ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2021 йил 27 август куни бўлиб ўтади ва 2 сменада ўтказилади.

🔰 Бунда тест синовлари:

1️⃣-сменада 07:00 дан 09:00 гача;
2️⃣-сменада 18:00 дан 20:00 га қадар бўлиб ўтади.

🧾 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани texnikum.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

📔 Тест синовлари тарих ва чет тили (инглиз, немис, француз) фанларидан ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 40 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат вақт ажратилади.

📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 126 балл бўлиб, тарих фани бўйича ҳар бир тоғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 63 балл), чет тили фани бўйича эса 3,15 баллдан (жами 63 балл) берилади.

➡️ Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 26 август куни 09:00 дан бошлаб ДТМнинг texnikum.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

📍Тест синови ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича танлов ўтказилади

Ҳукумат қарори (539-сон, 24.08.2021 й.) билан Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”;
“Энг яхши профилактика инспектори”;
“Энг яхши терговчи”;
“Энг яхши тезкор ходим”.

⚠️ Танловда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти соҳаларида камида бир йил, “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” номинацияси бўйича ҳудудий ички ишлар органи раҳбарлик лавозимларида камида икки йил амалий иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этади.

📝 Танловда иштирок этиш учун номзодлар ИИВнинг “www.iiv.uz” расмий веб-сайти орқали ҳар йили июнь-июль ойлари давомида рўйхатдан ўтади.

Танлов ҳар йили 1 августдан 30 сентябргача қуйидаги босқичларда ўтказилади:

👉 ҳудудий саралаш босқичи – август ойида;
👉 республика финал босқичи – сентябрь ойида.

💰 Республика босқичи ғолиблари бир ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ходимлар тегишлича бир ойлик пул таъминотининг 20 ва 10 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.

📌 Ғолиблар ва совриндорлар ҳар йили “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–711-сон, 25.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонун билан Жиноят кодексида бир нечта янги жиноий жавобгарлик турлари белгиланди.

🔰 Жумладан:

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса – 12 млн 250 минг сўм жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома расмийлаштирган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилмайди

Қонун билан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун асослар белгиланди.

Унга кўра:

⚠️ Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномасодир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун ҳодиса содир этилган жойда унда иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат.

📝 Хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилади.

☑️ Ҳайдовчилар томонидан хабарномани расмийлаштириш маъмурий жавобгарликка тортилишни истисно этувчи ҳолат этиб белгиланди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган тақдирда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:

👉 ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);

👉 таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми ? Адлия ҳуқуқий маршига марҳамат!

⚠️ Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда.

➡️ Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилади.

🗓 Ҳуқуқий марш жорий йилнинг 28 август куни соат 9:00 да Юнусобод туман адлия бўлими биносидан бошланиб, Адлия вазирлиги биносигача давом этади.

Ҳуқуқий марш давомида адлия, ФҲДЁ ходимлари, нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади ҳамда сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.

🔘 Ҳуқуқий марш қуйидаги йўналишда ўтказилади:

● “Шайх Шиблий” МФЙ биноси (соат 9:30–12:00 гача);
● “Минор” МФЙ биноси (соат 11:00 –13:00 гача);
● Олой бозори (соат 12:30 – 14:00 гача);

Маршда иштирок этинг, ҳуқуқий муаммоларингиз ечимини топинг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади

“Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5234-сон, 26.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади.

📌 Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.

🔘 Қарорга кўра, махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади. Бунда:

аризалар 5 иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади.

➡️ Махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

☑️ Ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари тегишли тартибда давлат томонидан компенсация қилинади.

Махсус режим фаолиятининг муддати 5 йилни ташкил этади.

Тажриба-синов лойиҳалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1996 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” мавзусидаги ижодий танлов ҳамда “Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинаси якунланди.

“Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” танлови натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

👉 1-ўрин: Алиев Жасурбек Бахтиёр ўғли (видеоролик);
👉 2-ўрин: Мухторова Хафиза Ихтиёр қизи (шеър);
👉 3-ўрин: Расулов Бобур Олим ўғли (расм).

“Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинаси натижасига кўра:

👉 1-ўрин: Турдиев Бехруз Собирович;
👉 2-ўрин: Рахматов Музроб Мажитович;
👉 3-ўрин: Рахматова Маржона.

☑️ Ижодий танлов ҳамда совринли викторина ғолиблари тегишлича қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

🔸 1-ўрин – телевизор;
🔸 2-ўрин – телефон;
🔸 3-ўрин – чангютгич.

Ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 28 август куни бўлиб ўтадиган "Адлиядан адлиягача" ҳуқуқий марши доирасида ўтказилади.

Унутманг, билим ва тафаккур Сизни ҳар доим ғолибликка етаклайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

2021–2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ва 100 минг АҚШ доллардан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорларнинг хомашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи қопланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

👉 техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;

👉 ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;

👉 ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик:

БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга;

ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1995 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

215 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди

“Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (544-сон, 27.08.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади.

2022 йилдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Ҳар йили август ойигача минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📌 Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади.

🗓 Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

📋 Қарор билан Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳисоб палатасининг бир қатор кўшимча функциялари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ-712-сон, 27.08.2021 й.)

🔰 Қонун билан Бюджет кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлламасдан ҳам аниқлаш ва сафарбар қилишни амалга ошириши мумкин.

☑️ Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ҳисоб палатаси:

● яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганади ҳамда назорат қилади;

● давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилиш, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилади.

🔘 Қонун билан Ҳисоб палатасининг бир қатор кўшимча функциялари, жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot