Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

👉 Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

👉 ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

👉 Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига.

3-гуруҳ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар темир йўлларда чиптанинг эллик фоиз чегирмалари билан йилига бир марта юриш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади

“II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5070, 10.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.

☑️ Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

⚠️ Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солингандан буён хизматлардан неча нафар фуқаро фойдаланган?

Батафсил инфографика орқали танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

“Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (199-сон, 10.04.2021 й.) қабул қилинди.

💧Қарор билан 2021 йилнинг март-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.

📝 2021 йил 20 апрелгача ёзги суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолчилари бўйича тегишли шартномалар тўлиқ расмийлаштирилади.

➡️ Шунингдек, жорий йилда жами 100 та ирригация ва мелиорация объектлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга берилади.

Қарорга мувофиқ, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабгача таълим соҳасида 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари ажратилади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5071-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилади.

🏦 Кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

📊 Лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўрганиб чиқилади ва уларнинг рейтинги шакллантирилади.

☑️ Рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхати тузилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

➡️ Шунингдек, қарор билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан давлат шериги боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

📝 Бунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза тақдим этилади.

➡️ Ариза Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи номига ёзилади.

🔘 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

● ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

● чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

● болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

● оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

● ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (202-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан:

ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

экологик нормативларда тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.

📋 Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат қарори (201-сон, 12.04.2021 й.) билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Консуллик округи – хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин.

Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

🔁 Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади.

📲 Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади.

☑️ Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

📂 Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

🗓 Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади:

пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);

реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;

тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;

транспорт хизматлари;

дори воситалари билан таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” Сизни кутади!

2021 йилнинг 22–23 апрель кунлари
Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Маълумот учун: “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми илк маротаба 2019 йилнинг апрель ойида ташкил этилди. Унда 1 200 нафардан ортиқ ҳуқуқшунос ва бошқа соҳалар мутахассислари иштирок этиб, улардан 250 нафари 40 дан зиёд мамлакатдан ташриф буюрган хорижий иштирокчилардир. Форум сессияларида умумий ҳисобда 134 нафар, шундан 100 нафар хорижлик экспертлар маъруза қилдилар.

Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда
давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Батафсил маълумот https://tashkentlawspring.uz сайтида.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Статистика

2018 йил 13 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан адлия органларининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилган.

2019-2020 йилларда адлия бўлимлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида судларга 20 мингдан ортиқ даъво аризалари киритилган.

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏥 Қонунчиликка кўра, кохлеар имплантация операциялари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилади.

➡️ Бемор болалар учун кохлеар имплантация операциясини ўтказиш ва операциядан кейинги реабилитация тадбирлари бепул амалга оширилади.

➡️ Шунингдек, имплантатлар 5 ёшга тўлмаган болаларга бепул тақдим этилади.

⚠️ Боланинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ҳомийлар бепул имплантат ҳисобига операция учун навбат кутишни исташмаса, имплантатни ўзлари сотиб олишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари тайинланди

Ҳукумат қарори (205-сон, 13.04.2021 й.) билан:

Алишер Казакович Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб;

Баходир Каримович Каримов Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб;

Гайрат Хабибуллевич Исраилов Агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5072-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.

2021 йил май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

🗓 Мазкур янги тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этилади.

📈 2021 йил 1 июлдан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.

🚫 Шунингдек, жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да тўпланади ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

🌐 Туман ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларни бюджетдан молиялаштиришга оид маълумотларни ҳар чорак бўйича расмий веб-сайтларига ва “Очиқ бюджет” порталига жойлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил майдан бошлаб бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган туман (шаҳар)лар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💼 Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

💰 Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

ℹ️ Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot