Huquqiy axborot
353K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази”нинг функциялари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (409-сон, 25.06.2020 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ва “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаларининг функциялари белгиланди.

🔎 Жумладан, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази”нинг асосий функцияларидан бири электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, шу жумладан лойиҳавий-техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” нинг асосий функцияларидан бири давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятида рақамли иқтисодиётни кенг жорий этишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.

🏢 Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Вазирлик) ҳузурида “Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси” давлат муассасаси ташкил этилди.

📌 Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда буюртмачи вазифасини бажаришдан иборат.

💵 Марказлар ва Дирекция ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишган ҳолда уларнинг низомларига мувофиқ амалга оширилади.

💰 Бунда, ушбу низомларда ходимларнинг лавозим маошларига 100 фоиз қўшимча ойлик устама қўлланилиши назарда тутилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сарлавҳалардаги ёлғонлардан ким манфаатдор…

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=13334

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official
#Адлия_табриги

​Ҳурматли журналистлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Касбингизнинг асл моҳияти сўз орқали жамоатчилик алоқаларини ривожлантириш, кишилар онгига таъсир ўтказишдан иборатдир. Эътироф этиш жоиз, фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, уларни ростни ёлғондан ажратишга қодир этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон яна бир халқаро ҳужжатга қўшилди

“Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–623-сон, 26.06.2020 й.).

Ушбу Протокол 1972 йилнинг 10 апрель куни Москва, Лондон ва Вашингтон шаҳарларида имзоланган бактериологик (биологик) ва токсик қуроллар захирасини йиғиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги Конвенция талабларини мустаҳкамловчи ҳамда тўлдирувчи ҳужжат ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур Женева протоколига дунёнинг 142 та давлати, МДҲ мамлакатларидан Арманистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Украина ҳамда Қирғизистон қўшилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қўлда гилам тўқиш ривожлантирилади

“Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4759-сон, 26.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш “Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан амалга оширилади.

📌 “Меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларни ҳайдаб боқиш, жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади.

♻️ Қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми татбиқ этилади.

🐐Қарорга кўра, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкилар етиштириш хўжаликларига тегишлича яйлов ер майдонлари ажратилади.

🗓 2021 йил 1 январга қадар тоғолди яйловлар учун қурғоқчиликка чидамли озуқа экинларнинг бирламчи уруғчилиги ташкил этилади.

💰 2020 йил 15 июлдан бошлаб “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилиш учун харажатларга – ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади.

☑️ 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида Тошкент шаҳрида шарқона қўлда тўқилган гиламлар (Hand-made Oriental Carpets) халқаро фестивали ўтказилади.

🛒 2020 йил якунига қадар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида туристлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари ҳудудларида қўлда тўқилган гиламлар кўргазма-савдо расталари (дўконлари) ташкил қилинади.

📱Шунингдек, “гилам тарихи” (“The history of carpet”) QR-кодлар бўйича ҳар бир гиламнинг тўқилиш жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароити ҳамда шу каби маълумотларни ўзида мужассам этган мобиль иловалар ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул параметрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш
ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4760-сон, 27.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;

👉 ушбу текника, агрегат, бутловчи қисмлар такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;

👉 Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;

👉 қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари божхона божидан озод қилинади.

📋 Қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хотин қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш учун тавсиянома олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий ҳужжатни ихтиёрий ижро этиш муддати адресат хабардор қилинган кундан бошлаб 5 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

🚫 Маъмурий ҳужжат бўйича ўз мажбуриятларини ихтиёрий равишда, тегишли тарзда ва тегишли муддатда бажараётган шахсга нисбатан маъмурий ҳужжатни мажбурий ижро этишнинг ҳеч бир чораси қўлланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Хусусий музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларига солиқ имтиёзлари берилади

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмлари янада такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🏢 Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ташкил этилди.

⚠️ Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик Президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор.

♻️ Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, Агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.

🔎 Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.

🔰 Агентликка, шунингдек, қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилди:

🔸 бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;

🔸 жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;

🔸 коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;

🔸 ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.

❗️Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот яратилади

💼 Фармонга кўра, Агентликни ходимлар билан тўлдириш конкурс асосида халқаро стандартларга мувофиқ Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) босқичма-босқич жорий этилади.

🔰 Фармон билан қуйидагилар жорий этилади:

👉 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи E-Anticor.uz” электрон платформаси;

👉 коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот.

🏢 Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot