Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
398 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан SPARK ютинг!

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

Бунинг учун, аввало, @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ҳамда уни дўстларингизга улашиб, каналга уларни таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 http://bit.ly/2q49fFX

Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 500 нафар иштирокчигина кейинги босқичга ўтади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Электронтехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади

Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Мазкур Дастурда электронтехника маҳсулотлари ва маиший электромаҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини, экспорт ҳажмини ҳамда электротехника саноатида мис хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган.

Шунингдек, қарор билан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 2,7 бараварга, экспортини 4,3 бараварга ва мисни қайта ишлашни 5 бараварга кўпайтиришни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

👉 энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

👉 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;

👉 асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

Бу ҳолатда йўловчи поездга адашиб чиққан станциясига бепул қайтариб юборилади.

Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин поездга чиққан йўловчи йўлдаги станцияда ўз чипталарини қайта расмийлаштириш шарти билан шу поездда манзилига етиб олиши мумкин.

Чиптасида кўрсатилганидан қимматроқ вагонга (масалан, чипта плацкартга олинган вагон купе бўлса) кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар бўлса ушбу вагонда қўшимча тўлов эвазига қолиши мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (28 октябрь – 2 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–578-сон, 01.11.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Батафсил.

▫️ “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (897-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3188, 29.10.2019 й.) . Батафсил.

▫️ “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3191, 31.10.2019 й.). Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий қилинди

“Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4505-сон, 02.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тизими жорий қилинди.

Мониторингнинг асосий вазифалари қонун ҳужжатлари ижросининг ягона амалиётини жорий этиш, уларнинг Ўзбекистон қонунлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминлаш, қонун ҳужжатларидаги ягона тушунча ва атамалар тизимини яратиш кабилардан иборат.

Қарорга кўра, мониторинг Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Мониторинг давлат бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш предмети бўлган қонун ҳужжатлари бўйича ўтказилади.

Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторинг ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

Шу муносабат билан вазирликка давлат бошқаруви органлари ўтказадиган ҳуқуқий мониторингда иштирок этиш ва ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш каби ҳуқуқлар берилди.

Қарор билан, шунингдек, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ҳуқуқий мониторингни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида ташкил этиладиган махсус электрон майдончада амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хива тумани комплекс ривожлантирилади

Ҳукумат қарори (901-сон, 02.11.2019 й.) билан 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурнинг асосий устувор йўналишларидан бири туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини оширишдан иборат.

Дастурга кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун жами 187 та лойиҳани амалга ошириш ва 674 та янги иш ўрнини яратиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади.

Бунда:
👉 республика миқёсидаги ОАВ вакиллари — МСК томонидан;
👉 вилоят миқёсидаги ОАВ вакиллари — вилоят сайлов комиссияси томонидан;
👉 туман (шаҳар) миқёсидаги ОАВ вакиллари — туман (шаҳар) сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Никоҳланувчи шахслар никоҳга кириш тўғрисидаги аризаларида умумий фамилия олиш ёки никоҳ тузилганидан кейин ҳам ўз фамилиясида қолиш ҳақидаги истакларини кўрсатишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қишлоқ туманларида сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилиши мумкин.

Ушбу участкаларни округга бириктириш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади.

Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 1 ноябрда 971-сон қарори қабул қилиниб, хорижий давлатларда тузилган 53 та сайлов участкаси республикамиздаги 12 та сайлов округига бириктирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Маст ҳолдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мадад” аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3°С учун 0,1 фоизга камайтирилади.

Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилишини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун жавобгардир.

Журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

👉 агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, қонун ҳужжатларидан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат органларининг матбуот хизматлари орқали, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтларидан олинган бўлса;

👉 агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг рус ва инглиз тилларидаги версияларини ҳам кузатиб боринг.

Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналининг рус ва инглиз тилларидаги версиялари ҳам мавжуд эканини эслатиб ўтамиз.

Ушбу каналлар ўзбек тилидаги версия билан синхрон тарзда қонун ҳужжатлари ҳақида тезкор маълумот улашади.

Ҳуқуқий ахборотни биринчилар қаторида расмий ва ишончли манбадан ўзингизга қулай тилда олинг:

• рус тилида – https://t.me/pravoinf

• инглиз тилида – https://t.me/leginf

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати кенгайди

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди.

Хусусан, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар шулар жумласидандир.

Қонун билан, шунингдек, кредиторлар ва омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолиятга оид нормалар белгиланди.

Қонунга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

2. Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

4. Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

5. Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

6. Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

7. Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

8. Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

9. Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

10. Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?
👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

11. Муддатидан олдин овоз бериш мумкинми?

Ҳа мумкин, сайлов кунида яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар тегишли участка сайлов комиссиясига ариза асосида мурожаат қилади.

Аризада, сайлов кунида яшаш жойида бўла олмаслик сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳ.к.) кўрсатилади.

12. Муддатидан олдин овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тугалланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик жиноий жавобгарликка олиб келмайди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексининг Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси чиқариб ташланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 18 ёшгача бўлган, Ўзбекистонда доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 16 ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини назарда тутувчи норма киритилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot