Huquqiy axborot
322K subscribers
6.19K photos
350 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2168-6, 30.05.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизидан эндиликда нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказишга ҳам сарфланади.

Ходимларга шахсий устамалар нотариал идораларда ёки идоравий нотариал архивларда 3 ойдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган тақдирда ўрнатилади.

Илгари иш стажи бир йилдан кам бўлмаган ва бошқа бир қатор талабларга жавоб берадиган нотариус ва ходимларга устама тўланган.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (438-сон, 28.05.2019 й.) билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:
👉 “Рақамли иқтисодиёт”;
👉 “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
👉 “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
👉 “Агробизнес ва маркетинг”;
👉 “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3163, 31.05.2019 й.)

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
👉 иш берувчиларга – бандликка кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир ходимга 6 ой мобайнида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;
👉 бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга – тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;
👉 енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда.

Жамғармадан грантлар қуйидагилар учун берилади:
👉 касб-ҳунар таълими муассасаларига – банд бўлмаган шахсларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга;
👉 касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштиришга.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Уктам Рахимович Саломов Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ректори этиб тайинланди.

У. Саломов бунгача Андижон машинасозлик институтининг ректори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлайди ва бугундан bolahuquqlari.uz (bolahuquqi.uz) сайти тест режимида ишга тушганлигини маълум қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент аҳоли мурожаатлари асосида шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди
www.president.uz/uz/2630
--
Президент указал на необходимость улучшения условий, реагируя на обращения населения
www.president.uz/ru/2630
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда нотариал ҳаракат учун тўловлар, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (1008) рақами “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали фуқаронинг телефонига SMS шаклида юборилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Расул Неъматович Раҳмонов Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ижрочи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Марказ олий таълим муассасаси ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологиялари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик, табиий фанлар ва педагогика соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (450-сон, 31.05.2019 й.) билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, Агентлик Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳамда Ҳукуматга ҳисобот беради.

Агентлик урбанизация жараёнларини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Шунингдек, Агентлик аҳоли пунктларини “яшил шаҳарлар”га айлантириш механизмини ишлаб чиқади ва жорий этади.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган директор – Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.

Бундан ташқари, низом билан Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бошқа давлат органлари билан ҳамкорлиги ва молиялаштириш манбалари белгилаб берилди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – болалар нигоҳида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

👉 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

👉 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

👉 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;

👉 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

👉 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

👉 транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

👉 ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

👉 транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

👉 транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

👉 ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

👉 ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши (чарчоқлик ва бетоблик) мумкин бўлган ҳолларда.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столь) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
👉 ариза-анкета;
👉 биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
👉 илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
👉 ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
👉 ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
👉 давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);
👉 ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
👉 фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Х. Кетмонов илгари Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

👉 кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
👉 қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
👉 ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
👉 оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.

Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, инвесторларнинг меҳмонхоналари 3 юлдузли тоифага кирса ва хоналари 50 тадан кам бўлмаса ёки 4 юлдузли ва 100 та хонадан кам бўлмаса Давлат бюджетидан субсидия берилади.

Субсидия бир марта қуйидаги миқдорларда берилади:
👉 3 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 40 млн сўм;
👉 4 юлдузли меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонасига 65 млн сўм.

Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг шартномасини тузган тадбиркорлар шартнома кучга кирган вақтдан 3 йил давомида ҳар йили бир марта Давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Ташкилотларни молиялаштириш қуйидаги миқдорда амалга оширилади:
👉 3 юлдузли дастлабки 50 та меҳмонхонанинг битта хонаси учун – 200 доллар;
👉 4 юлдузли дастлабки 30 та меҳмонхонанинг битта хонаси учун – 400 доллар.

Субсидия ажратиш ва молиялаштириш учун тадбиркорлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилиши лозим.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot