Huquqiy axborot
272K subscribers
6.04K photos
332 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади

Президент фармони (ПФ-161, 26.09.2023 й) билан “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга қўшимча киритилди

Унга кўра, 2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023 й.) қабул қилинди

📝 Қарорга кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.

🔰 Бунда:

🔹имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

🔹имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

☑️ Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларда
– 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–869, 27.09.2023 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, Кодекс қуйидаги боблар билан тўлдирилди:

🔹Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари (55-боб);

🔹Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш (56-2-боб).

☑️ Шунга мувофиқ:

🔸Суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин.

🔸Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.

🔸Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

🔸Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

🔸Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил ичида йўл қўйилади.

🔸Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида тегишли шахсларни 3 сутка ичида хабардор қилади.

🗓 Қонун билан шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилди.

📝 Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартиби белгиланди.

📌 Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

📕 Қизил китобга киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) ;

🔹мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан

Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:

лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;

пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

❗️Сув ресурслари тежалади ва атроф-муҳит муҳофаза қилинади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 миқдорда (8 млн 250 минг сўмдан 16 млн 500 минг сўмгача) жарима солиш;
5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

🔘 Агарда мазкур қилмиш:

🔹 одам ўлишига;

🔹 бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса:

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Сергели туманидаги ёнғиндан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилади

Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши (617–Ф-сон, 28.09.2023 й) қабул қилинди

🔰 Фармойишга кўра, бу бўйича Ҳукумат комиссияси (16 кишидан иборат) ташкил этилди.

📝 Шунингдек, омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилади.

Фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқароларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатлари бепул тиклаб берилади.

📁 Бундай ҳужжатлар 19 та бўлиб уларнинг ичида паспорт (ID карта), “права”, никоҳ қоғози ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб

Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=21470

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#2023_йил_1_октябрдан

📝 "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига кўра:

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида 7 йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтирилади;

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерларнинг хизмат ҳақи қимматли қоғозлар режалаштирилганга нисбатан қимматроқ ва (ёки) кўпроқ жойлаштирилганлиги натижасида шартномада келишилган миқдордан ошган ҳолларда, шартнома бошланғич нархини 10 фоиздан ортиққа оширмаслик тўғрисидаги чеклов бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.

Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни.

🗓 Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади.

🔰 Шунда:

▫️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
▫️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

📌 Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш зарурати бўлгандагина дам олиш куни кўчирилмайди.

Ушбу қоида Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги Фармонида ҳам белгилаб қўйилган.

❗️Ойлик байрамдан кейин бериладими?

💰Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

🧾 Ойлик тўлаш муддати жамоа шартномаларида белгиланади, аксарият жамоа шартномаларида ойлик бериладиган кун сифатида янги бошланган ойнинг 1-куни белгиланган, шундай ҳолатларда ойлик 1 октябрдан олдин тўланиши керак.

⚠️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса, кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

🔰 Ҳукумат қарори (510-сон, 28.09.2023 й.) билан:

▫️Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институти ректори этиб;

▫️Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

❗️Қонун устуворлиги таъминланиб, халқ хизматидаги давлат бошқаруви ташкил этилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан

🏢 Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 14 ҳудудий филиали ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан

📁 “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.

🔰 Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

❗️“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсат изчил давом эттирилади.

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_октябрдан

Оғир ҳаётий вазиятга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши”ни юритиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

☎️ Телефонда пул бўлмаганида ҳам фавқулодда тезкор хизматларни бепул чақириш таъминланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot