#2022_йил_1_июлдан
🔘 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача:
▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Тадбиркорлик_рейтинги
2021 йилга келиб тадбиркорларни
текширишлар салмоғи 34%га ошган
Батафсил ҳаволада: https://b-indicator.uz/rating

Тадбиркорлар сони ортмоқда

Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш камайди

Тадбиркорлар иштирокидаги низолар 2 баравар ортган

#Давлат_хизматлари
Патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
✅ Давлат хизмати: Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
⏩ Давлат хизматлари Адлия вазирлиги томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
💰Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 4 баравари (1 млн 200 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
🗓 Ариза қабул қилингандан сўнг, 5 иш кунида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилганлиги ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.
⏳Малака имтиҳони икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.
🔰Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:
▫️интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
▫️саноат мулкига оид қонунчилик;
▫️саноат мулки соҳасидаги халқаро шартномалар.
📋 Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
⚠️ Маълумот учун: патент вакили – бошқа шахслар номидан Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.

#Адлия_табриги
Ҳурматли журналистлар!
Сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!
Эътироф этиш жоиз, Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.
Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.
Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан (346-сон, 24.06.2022 й.) Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
➡️ Регламентга кўра, франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
✅ Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
☑️ Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:
👉 суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;
👉 рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.
⚠️ Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.

#Биласизми
✅ Мевалар билан савдо қилишда уларнинг бузилишини олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.
➡️ Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.
☑️ Резавор мевалар, гилос, олча ва узум дастлабки қайта ишловларсиз савдога қўйилиши мумкин.

🔰 Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
➖ ишсизлик нафақаси тўлаш;
➖ қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
➖ касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
➖ ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.
☑️ Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

“Олтин қалам” бош миллий мукофоти ғолибига автомобиль берилади
“Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 июлгача:
🔹оммавий ахборот воситалари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган ҳолда тўлайди;
🔹Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади.
⏩ 2023 йилдан давлат органлари ва ташкилотларига 110 нусха босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш бекор қилиниб, давлат органлари томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартиби жорий қилинади.
🗓 2022 йил 1 октябрдан болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири БҲМнинг 300 бараваригача (90 млн. сўмгача) бўлган танлов эълон қилинади.
💰Ҳар чоракда ОАВда эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда пул билан тақдирланади.
🔘 2023 йилдан “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари:
▫️бош миллий мукофот учун – автомобиль;
▫️1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм);
▫️2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари (52 млн 500 минг сўм);
▫️3-ўрин учун – БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм);
▫️12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
📲 Даврий босма нашрларга буюртмаларни онлайн кузатиш имконини берувчи “Обуна” ягона электрон платформаси, унинг мобиль иловаси яратилади.
❗️2026 йил 1 январгача “Обуна” платформаси орқали обуна қилинган нашрлар обуна нархининг 10 фоиз, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг 20 фоиз миқдори давлат томонидан қайтариб берилади (“Cashback”).

#Адлия_хабари
Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.
Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.
• Telegram: @davxizmat
• Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
• Youtube: bit.ly/3sQyv05

🔰 Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔰 Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан
🔰 Қонунчиликка кўра:
🔹Ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади;
🔹Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади;
🔹 Нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланади;
🔹Ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.

#Конституциявий_ислоҳот
✅ Референдум жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.
⚖️ Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
📝 Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

💰Моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак.
➡️ Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг 50 фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эга. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда тақсимланади.

#Совринли_викторина
🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.
⏳ Викторина 2022 йил 29 июнь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.
✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.
🎁 Ғолиб иштирокчи диплом ва Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

✅ 2022 йил 1 июлдан:
🔹автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади;
🔹олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;
🔹ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.
☑️ Шунингдек, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – 2 йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса 1 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина
❗️“Совринли викторина” бошланди
🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.
➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: http://t.me/QuizBot?start=ZsDBctm4
⏳ Викторина 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.
✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.
🎁 Ғолиб иштирокчи диплом ва Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️“Совринли викторина” бошланди
🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.
➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: http://t.me/QuizBot?start=ZsDBctm4
⏳ Викторина 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.
✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.
🎁 Ғолиб иштирокчи диплом ва Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди
“Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–162-сон, 28.06.2022 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.
🔘 2023 йил 1 мартгача:
🔹ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар)га мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;
🔹хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондига оид операцияларни “Е-актив” тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.
🔘2022 йил 1 июлдан:
🔸мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси деб эътироф этиладиган тадбиркорларга ҚҚС бўйича гувоҳнома автоматик равишда берилади;
🔸солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича гувоҳномасининг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан 5 иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади.