Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
⚡️#Диққат! #Муҳим_лойиҳа

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қуйидаги ҳавола орқали, лойиҳа билан танишиб чиқишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

https://regulation.gov.uz/oz/d/50606

Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь.

❗️2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Поездда ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади.

Йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, дурбин, чанғи ва унга таёқчалар, қармоқлар, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқон хўжаликларига берилган ер участкаларини давлат рўйхатидан ўтказишда тўлов ундирилмайди

Ҳукумат қарори билан (610-сон, 29.09.2021 й.) Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва давлат реестридан кўчирмалар берганлик бўйича давлат хизмати кўрсатилганда тўлов ундирилмаслиги белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиблари такомиллаштирилади

Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:

🔸 шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилади;

🔸 давлат маблағлари, давлат кафолатига олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;

🔸 бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари аккредитация қилинган юридик шахслар, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўриб чиқилади;

🔸 ижобий экспертиза хулосалари “Экспертиза хулосаларининг ягона реестри”га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;

🔸 экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади;

🔸 лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқувчи эксперт – мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ва уларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_октябрдан

Цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча устозларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_октябрдан

1 октябрдан нималар ўзгарди?

🔸 Ёшларга энг яхши лойиҳалар учун 54 миллион сўмгача грант маблағлари берилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 “Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади – БАТАФСИЛ

🔸 ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади – БАТАФСИЛ

🔸 Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Инвестор лойиҳалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади – БАТАФСИЛ

🔸 Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиблари такомиллаштирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 2021 йил 24-30 сентябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

https://www.youtube.com/watch?v=Qnam92Ldlsw&t=2s

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги қонун билан белгиланди

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ–718, 30.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:

Муддатли харбий хизматга чақириш учун:
● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши;
● Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғин пунктларида – ҳарбий-тиббий комиссия;
● туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси;

Муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия;

Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия.

☑️ Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳарбий хизматчиларнинг, ОТМ курсантларининг, ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўтаётганларнинг моддий жавобгарлиги белгиланди.

➡️ Бунда мазкур шахслар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан 3 йил ичида моддий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади

“Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (616-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.

💰Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:

📝 замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;

📂 Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.

2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:
● Малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси;
● Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар
тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси.

☑️ Қарорга кўра шунингдек, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тадбиркорларнинг (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, "караоке" заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм миқдорида қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим кредитларини ажратиш тартибини биласизми?

🔰 Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.

🏦 Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.

☑️ Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;
👉 тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
👉 кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
👉 банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

🗓 Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарларга божхона имтиёзлари қўлланилади

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6318-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;
нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;
белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;
дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар.

➡️ Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади:

белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;
белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Олий таълим муассасалари талабалари ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot