#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади
“Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (429-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:
👉 божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;
👉 тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
👉 маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;
👉 олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинади.
📝 Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
➡️ Унга кўра, ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши кўрсатилди (илгари хорижий валютада эди).
☑️ Шунингдек, ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат:
➖ 16 – олиб кириш контракти;
➖ 17 – олиб чиқиш контракти;
➖ 18 – сотиб олиш контракти;
➖ 19 – сотиш контрактлари қўшилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади
“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.
🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.
🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.
📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.
🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.
🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:
▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.
➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.
❕Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.
☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.
❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

#Адлия_хабари
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
🔘 Спикерлар:
● Акмал Саидов – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;
● Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
● Дилшод Эшнаев – Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.
➡️ Онлайн кузатиш: https://youtu.be/6vfppQy1MBs

YouTube
"Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to'g'risida" qonunning mazmun-mohiyati va ahamiyati xususida
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.me/UzReport

#Биласизми
Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди
🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
➖ тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
➖ тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
➖ навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.
❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

🔰 Қонунчиликка кўра, хизмат кўрсатишга олдиндан берилган буюртмани бажариш муддатлари бузилганда, кўрсатилаётган хизматда камчиликлар аниқланганда истеъмолчи ўз танловига кўра:
➖ умумий овқатланиш субъектига хизматлар кўрсатишни бошлаши ва (ёки) тугаллаши керак бўлган янги муддатни тайинлашга ва кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;
➖ кўрсатилаётган хизмат нархини камайтиришни талаб қилишга;
➖ истеъмолчи тайинлаган мақбул муддатда камчиликларни бепул бартараф этишни ёки зарур сифатдаги ана шундай умумий овқатланиш маҳсулотини тайёрлашни ёки уни бошқа маҳсулотлар билан алмаштиришни талаб қилишга;
➖ кўрсатиладиган хизматлардан воз кечишга ҳақлидир.

Ушбу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.
Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир.
Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш фуқароларга БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 15 бараваригача (3 млн 675 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маълумот учун: энергетик ичимликлар — таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар.

🔰 Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:
👉 ягона сигирига, сигири бўлмаганда – ягона ғунажинига, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркага);
👉 қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашакка;
👉 навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларга ундирув қаратилиши мумкин эмас.

🔰 Қуйидагиларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия (умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан 2 йил олдин) тайинланади:
➖ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар;
➖ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахслар.

#Совринли_викторина
“Совринли викторина” бошланди
🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.
Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:
👉 t.me/QuizBot?start=mlvWwRV6
⏳Викторина 13:30 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар бу сафар конституциявий ҳуқуқга оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.
Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
● 1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
● 2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.
💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 200 га яқин иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 129 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.
Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 18:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.
Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

#Тайинлов
Ҳукумат қарори (433-сон, 12.07.2021 й.) билан Дилшод Нематович Саттаров Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинланди.

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:
👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️
❗️фуқароларга 81 666 сўм, мансабдор шахсларга эса 122 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.
🔎 Ходим дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.
➡️ Дорихона ходими мижозлар билан муносабатда этика қоидаларига риоя этиши, профессионаллик ва саводхонлик хислатларини намоён этиши лозим.

Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
➖тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
➖ тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;
➖ тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;
➖ тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;
➖ тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
➖ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

⚡️ 20 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.
❕Қурбон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

2023 йил 1 январдан биометрик паспортни ID-картага алмаштириш мажбурий тартибда амалга оширилади
🧾 Янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.
⏳ ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. ID-карта 10 йил муддатга берилади.
💰 ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (218 минг 050 сўм).
➡️ Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга.
✅ Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:
👉 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;
👉 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.
❗️Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.