Bog‘ot tumani hokimligi
6.7K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ҚИЗИЛ_ЯРИМ_ОЙ_ЖАМИЯТИ
#БОҒОТ_ТУМАНИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ БОҒОТ ТУМАНИ БЎЛИНМАСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИНИНГ ЯНГИ ЛОЙИҲАСИ ЭЪТИРОФГА САЗОВОР БЎЛДИ

Бугун янги лойиҳаларни ёзиш ва бошқариш бўйича яна бир тадбир яъни workshop
бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова Хоразм вилояти «Интербилим» аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказининг ва ЎзННТМА Хоразм вилоят худудий бўлинмаси томонидан «Хоразм вилояти нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ижтимоий лойиҳалари акселератори» номли грант лойиҳаси доирасида «Лойиҳаларни бошқариш» мавзусида ўтказилган семинар workshop тадбирда фаол иштирок этди.Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган ННТлар, МФЙ фаоллари ва талабалар иштирок қилди. Тадбирда лойиҳаларни сифатли амалга оширишда муҳим ўрин тутувчи – лойиҳани ёзиш ва бошқариш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинг ва унинг назорат қилишга эътибор қаратилди. Тадбир доирасида амалий машғулотлар орқали иштирокчилар кўникмаларини янада мастаҳкамлашга каратилди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фондининг биринчи, иккинчи давлат гранти танлови ва ижтимоий буюртаси бўйича аризаларни ёзиш ва унинг камчиликлари аниқлаш бўйича тренерлар ва ЎзННТМА худудий бўлинмаси томонидан кўрилиб улар бўйича тавсиялар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тренингни юқори малакали тренер Зухра Бабажанова олиб борди. Юқори малакали тренер кўзлари ёниб, янги лойиҳанинг дастурини тизимли равишда тушунтираётган Феруза Усмоновага ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб, лойиҳа ишига омад тилади.

Хабарингиз бор, 2021 йилда Феруза Усмонова Ўзбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган биринчи грант танловида «Ёшларни соғломлаштиришда теннис кордларнинг ўрни» лойиҳаси билан иштирок этиб, 30 миллион грант маблағини қўлга киритди ва Боғот тумани истироҳат боғида катта теннис кортини ишга туширишга эришган эди.

Бугун Феруза Усмонова ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларга, асосан хотин- қизлар ва ёш гўдакларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишда Қизил Ярим Ой жамиятининг нуфузини ошириш бўйича янги лойиҳаси тренерларнинг эътиборини тортиб, эътирофига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти
Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова томонидан таклиф этаётган янги лойиҳа грантга эга бўлиши ва ғолиб бўлишини тилаб қоламиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ФВБ

СУВ ҲАВЗАСИГА БОРМОҚЧИМИСИЗ? унда чўмилиш қоидаларига риоя қилинг...

Аммо, жисму жонимизга ором бағишлайдиган бу манзаралар айрим ҳолларда нохуш воқеаларга ҳам сабаб бўлади. Сувнинг тез оқиши, сув сатҳининг чуқурлигига қарамай, сувда чўмилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик ёки умуман сувда сузишни билмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдириш, тақиқланган ҳавзаларида чўмилиш оқибатида чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалари учраб туради.
ЎЗИНГИЗНИ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Тадбиркорлар_фаолиятидан
СПИКЕР ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ТОМОРҚАЧИЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжалиги ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов Боғот туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Туманнинг энг чекка ҳудуди саналган “Гулшан” маҳалласидаги “PERFEKT LOGISTIC” МЧЖда бўлиб, қовун, сабзи, олма, ўрик, узум, турли хил қовоқлар ва барча турдаги мева -сабзавотларни қуритиш жараёнини, лаванда гулидан эфир мойи олиш жараёнини кўриб, тадбиркорнинг ишларидан мамнун бўлдилар.
Актам Ҳаитов боғотлик тадбиркорлар, томорқачилар билан экспортбоп булғор қалампири етиштирилаётган иссиқхонада ўзаро мулоқотлар олиб бордилар ва уларни қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Томорқачилар қишки хосил учун уруғлик олишга даромадлари етмаётгани боис субсидиялар ажратиш, иссиқхоналарни иситиш учун ёқаётган газ нархининг юқорилиги, тижорат банкларидан кредит олишдаги кечикишлар борасидаги муаммоларини ечишда амалий ёрдам сўрадилар. Мазкур муаммолар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ечишда кўмаклашиладиган бўлди.
Спикер ўринбосари Кенгаш қошидаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар қуришга ажратиладиган субсидиялар, бир нечта томорқачиларни бирлаштирадиган кооперативлар ташкил этиш унга жамғарма маблағларини йўналтириш орқали томорқачиларни молиявий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, дала дўконларини кўпайтириш, паррандачиликни ривожлантириш ва томорқачиликда ихтисослашувлар хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

✍️Партия ахборот хизмати
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН БОЛАЖОН..

ХУДАЙБЕРГАН ЯНГИ КОМПЮТЕРГА ЭГА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар. «Маънавият» маҳалласида яшовчи Машарипов Худайберган Маркс ўғлига дарсдан ташқари бўш вақтида компьтерда янги дастурлар яратишга қизиқишини ҳисобга олиб, дастурлашни янада пухта ўрганиши учун 6 000 000 (олти миллион) сўмга ноутбук сотиб олиб берилди. Худайберганга туман ҳокими Шавкат Яхшибаев барча зарур шароитларни яратиб беришда бош бўлмоқда.

Худайберган билан туман ҳокими дилдан суҳбатлашар экан, Худайберганнинг орқасида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, ҳар бир бола бахтли яшашга ҳақли эканини айтиб, унинг келажакда комил инсон бўлишини тилади.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

ОТА-ОНАЛАР ҚАРАМОҒИДАН
МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ҲАР ДОИМ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар.

Туман раҳбари Шавкат Қурамбаевич байрам кунларида кўнгли ўксик болажонларни қалбига йўл топиш ва уларни рағбатлантириш юзасидан Боғот тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Асқарбек Жуманиёзов билан суҳбатлашди. Туман ҳокими масъулларга ҳар бир бола орқасида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, болалар бахтли яшашга ҳақли эканини билиши лозимлиги, уларнинг келажакда комил инсон бўлишида барчамиз масъулликни янада оширишимиз лозимлиги юзасидан галдаги тезкор топшириқларни берди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот_тумани

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ МУНОСИБ МЕҲНАТЛАРИГА - МУНОСИБ РАҒБАТ

Бугун мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида Боғот тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тоҳиржон Мирзаев томонидан маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, маҳалла ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 43 нафар фидойи маҳалла раисларига кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
@bogottumwnihokimligikanali
#Боғот_тумани

Мустақил юртнинг баркамол авлодлари

📍Бугун Республикамиз миқёсида" Биринчи қўнғироқ" тадбирлари "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ташкил этилди.

🎗Янги ўқув йили барча таълим масканларида бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради.

⚡️Истиқлол йилларида фарзандларимизга юксак илм-фан чўққиларини эгаллашлари, соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратиб берилганлиги ҳакида айтиб ўтилди.

🔹Боғот тумани ҳокимлигининг масъул раҳбарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим масканларида бўлиб, мустақиллик дарсларини ўтишди ва Президент совғаларини тарқатишди. Тумандаги 8- сон мактабда Боғот тумани ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ўқувчиларни «Билимлар куни» билан қутлаб, барчани ватанпарвар бўлишга, аъло ўқишга, тартиб- интизомли бўлишга чорлади.

✍️Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Депутатлар_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Маънавий_маърифий_тадбирлар

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган сиёсий партиялар вакиллари бугун маҳалла аҳли билан учрашиб, халқни рози қилиш тамойили асосида иш олиб бормоқдалар.

Боғот тумани ЎзЛиДеП партияси Мафкуравий тарғибот ташвиқот ишлар бўйича раис ўринбосари Ражабгул Саидова маҳалла аҳли билан учрашиб, маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарганлиги, бу аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва анъанавий механизми эканлигига тўхталди.

Халқ билан мулоқотнинг «маҳаллабай» ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжудлигини тушунтирди.

✍️Партия ахборот хизмати
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

«МЕҲР ДАФТАРИ» ДА ТУРГАН ЁШЛАРГА ЯНГИ КОМПЮТЕРЛАР БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар.

Боғотлик «Меҳр дафтари»да турувчи «Юксалиш» маҳалласида яшовчи Абдурафиқов Демир Жамшидовичга, «Маданият» маҳалласида яшовчи Озодов Умиджон Умар ўғлига дарсдан ташқари бўш вақтида компюьтерда янги дастурлар яратишга қизиқишини ҳисобга олиб, дастурлашни янада пухта ўрганиши учун компьютер жамланмасини туман ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда ёшлар билан ишлаш шўъбаси мудири Асқарбек Жуманиёзов билан бирга топширди ва дилдан суҳбатлашиб, уларга орқаларида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, ҳар бир бола бахтли яшашга ҳақли эканини айтиб, уларнинг келажакда комил инсон бўлишларини чин юракдан тилади.
@bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИНСОНГА_ЭЪТИБОР
#БОҒОТ_ТУМАНИ

«ИНСОНЛАР ДАРДУ ТАШВИШЛАРИНИ ЎЙЛАБ ЯШАШ ОДАМИЙЛИКНИНГ ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОНИДИР»
Шавкат Мирзиёев

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев қишлоқ аҳолисининг кундалик турмуш тарзи, муаммолари билан янада яқинроқ танишиш мақсадида «Меҳнатгули» маҳалласидаги Дониёр Худайберганов ва Болтабика Ботабоевалар хонадонида тунаб қолди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#САРҲИСОБ
Вилоятимизда ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизиш, ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Боғот_тумани
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан

O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши аёллар қаноти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг янги билимларини ўзлаштириши ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий ишларга янада кенг жалб қилиш, инновацион технологияларни ривожлантириш, уларни мамлакат иқтисодиётига жорий этиш мақсадида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида тумандаги ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизлар ишбилармон, тадбиркор аёл Фароғат Махмудованинг фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Махмудова Фароғат асли касби ўқитувчи бўлиб, ҳозирги кунда бир нечта хусусий корхона ва МЧЖларга раҳбарлик қилиб келмоқда. Жумладан, “REDITUS МЧЖ” иссиқхонасида ҳозирги кунда 45 нафар хотин-қизлар иш билан банд бўлиб, 4.5 га майдондан 400 тонна помидор экспорт қилинади шунингдек, “OAZIS Агрофирма” МЧЖ иссиқхонасидан шу кунгача 150 тонна бодринг халқимизга етказиб берилди, ундан ташқари тадбиркор бошқариб келаётган “Суғдиёна фабрикс” МЧЖ, “Фароғат Ледитаж” хусусий корхоналари ҳам халқимизга беминнат хизмат қилмоқда.
Ф.Махмудова 2021 йил “Ишбилармон аёл”, 2022 йил “Тадбиркор аёл” кўрик-танловларида иштирок қилиб, Республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок қилиб келган.
Тадбир давомида ишсиз хотин-қизлардан 4 нафари “REDITUS МЧЖ” га ишга қабул қилинди.
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Ёшлар_қаноти_фаолиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги саралаш жараёни якунланиш арафасида.
Бугун вилоятдаги 118 – Боғот сайлов окуругидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловнинг биринчи босқичи якунланди.
Ўтказилган саралаш босқичида партия масъуллари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан соғлом рақобат орқали ташаббускор, юртга, халқимизга садоқат билан хизмат қиладиган, заковатли, келгусида мамлакатимиз ёшларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратиладиган амалдаги ва янги қонунларни янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўша оладиган, партиямиз ғояларини кенг тарғиб қиладиган муносиб ёшларни саралашга алоҳида эътибор қаратилди. Биринчи босқич якунларига кўра Ибодуллаев Мухаммадфозил Бобохон ўғли, Азимов Шохрух Алишер ўғли саралаб олиниб, вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.

✍️Партмя ахборот хизмати
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Боғот туман Марказий Кутбхонасидаги бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот–сайлов йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот–сайлов йиғилишида O`zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг Мафкуравий тарғибот ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари Р.Саидова қатнашди.
Марказий Кутбхонадаги бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот–сайлов йиғилиши кун тарибида 4 та масала кўриб чиқилди.
Бошланғич партия ташкилотининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан БПТ раисини ҳисоботи, бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш, бошланғич партия ташкилотининг 2023 йил учун иш режаси ва “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2023 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2023 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
БПТнинг ўтган бир йил давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилиб, жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан бошланғич партия ташкилоти раисини сайлаш буйича туман Кенгаши ходими Р.Саидова сўзга чиқиб бошланғич партия ташкилоти раиси лавозимига номзод Хўжаниёзова Нилуфар Ғофуровнани тафсия қилди. Бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан тавсия қилинган номзодлар бир овоздан маъқулланди.

✍️Партия ахборот хизмати
#Депутатлар_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Тадбиркорлар_фаолиятидан
Жорий йилнинг 23-25 феврал кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган округларида бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорига асосан совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича берилган енгилликларнинг амалиётда қўлланилиши ҳамда ҳудудларда саноат ҳамда ёшлар саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ва муаммоларни аниқлаш, бешинчи тоифага кирувчи туманларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва берилган имтиёзларни қўллашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш қуввати пасайган саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун тижорат банклар томонидан кредит ресурсларини ажратишдаги реал ҳолат ва муаммоларни аниқлаш, шу билан бирга сайлов округида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналиши бўйича мавжуд бўлган тизимли муаммоларни ўрганиш режалаштирилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Б.Тўразода Боғот туманида бўлиб, иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Шундай иссиқхоналардан бири "Бахт харакат меваси" МЧЖда бўлган депутат тадбиркорни қийнаб келаётган муоммаларни ўрганиб тегишли мутасадди ташкилотлар орқали мазкур муаммоларни ижобий ҳал қилишда кўмаклашадиган бўлди.

✍️Партия ахборот хизмати
#Депутатлар_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Эшитув
Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви бўлиб ўтди.
Эшитувда “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси”нинг 1-мақсади ижроси юзасидан, “Маҳаллабай ишлаш тизимини мувофиқлаштириб бориш ҳамда хоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан” Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш туман маркази бошлиғи Бекчанов Дониёр Рўзибоевичннинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда таъкидланишича, тумандаги 7 087 нафар фуқаро доимий иш жойларига, 7 010 нафари ўзини ўзи банд қилишга, 744 нафари якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма билан биргаликда) ва 2 105 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 4 343 нафарининг ижара асосида ер майдонлари ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланди.
1 370 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
514 та юридик ва 895 та якка тартибдаги тадбиркорликлик субъектлари ташкил қилинди.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағларидан субсидия ажратиш бўйича 2022-йилда 1 минг 433 нафар фуқаролардан аризалар келиб тушди, шундан, ҳоким ёрдамчиларининг тависяномалари ҳамда туман маҳаллабай марказ раҳбарларининг ижобий хулосаларига асосан 997 та буйруклар расмийлаштирилди ҳамда худудий бошқарма томонидан 644 нафар фуқароларнинг аризалари расмийлаштирилди.
Ушбу буйрукларга асосан 2022-йилда жами 994 млн.сўмлик 212 нафар фуқароларга субсидия ажратилди.
Ижобий ишлар ва эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан топшириқларни ўз вақтида бажармаслик ёки ишига масъулиятсизлик билан ёндошиш холатлари ҳам учрамоқда. Жумладан, 4 нафар ҳоким ёрдамчиси хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги сабабли вазифасидан озод қилнди. Эшитув якунида ахборот депутатлар томонидан қониқарли деб топилиб, депутатлик гуруҳининг мазкур масала юзасидан қарори қабул қилинди.

✍️Партия ахборот хизмати
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#БПТ_ҳисобот_сайлов
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Боғот туманидаги Янги қадам МФЙ бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот–сайлов йиғилишида O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари Р.Саидова иштирок этди.
“Янги қадам” МФЙ бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот сайлов йиғилиши кун тарибида 4 та масала кўриб чиқилди. Бошланғич партия ташкилотининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан БПТ раисини ҳисоботи, бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш, бошланғич партия ташкилотининг 2023 йил учун иш режаси ва “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2023 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
БПТнинг ўтган бир йил давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилиб, жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан бошланғич партия ташкилоти раиси ва раис ўринбосарини сайлаш бўйича O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари Р.Саидова сўзга чиқиб, бошланғич партия ташкилоти раиси лавозимига номзод Отажонова Зарифа Қурбондурдиевна ва раис ўринбосари лавозимига номзод Янги қадам аёллар фаоли Собурова Муборакни тавсия қилди. Бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан тавсия қилинган номзодлар бир овоздан маъқулландилар.

✍️Партия ахборот хизмати
#Фахрийлар_кенгаши_фаолиятидан #Боғот_тумани
Боғот туманидаги 47-сон мактаб биносида “Маънавият” маҳалласи хотин қизлари иштирокида “Хотин қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституцияда мустаҳкамланмоқда” мавзусида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвиқоти юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ташвиқот гуруҳи аъзоси, фахрий Р.Саидова ҳамда вилоят Кенгаши масъул ходими Азада Базарбаевалар қатнашиб, йиғилганларга янгиланаётган конституциянинг 58- моддаси (Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.) баёнининг мазмун-моҳияти ва бу борада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар.

Гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мазкур ўзгартириш халқаро меъёр ва стандартларга тўлиқ мос келади ҳамда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштиришга имкон беради.

Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин -қизлар улуши камида
30 фоизни ташкил этиши таъминланади.

Энг аввало, уларнинг ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга, иккинчидан, парламент, ҳукумат, вазирликлар, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади.

Тадбир якунида барча аёлларни референдумда фол иштирок этишга чақирилди.
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот_тумани

Мустақил юртнинг баркамол авлодлари

📍Бугун Республикамиз миқёсида" Биринчи қўнғироқ" тадбирлари "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ташкил этилди.

🎗Янги ўқув йили барча таълим масканларида бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради.

⚡️Истиқлол йилларида фарзандларимизга юксак илм-фан чўққиларини эгаллашлари, соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратиб берилганлиги ҳакида айтиб ўтилди.

🔹Боғот тумани ҳокими ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим масканларида бўлиб, мустақиллик дарсларини ўтишди ва Президент совғаларини тарқатишди. Тумандаги 36- сон мактабда Боғот тумани ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ўқувчиларни «Билимлар куни» билан қутлаб, барчани ватанпарвар бўлишга, аъло ўқишга, тартиб- интизомли бўлишга чорлади.

✍️Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ТАРИХГА_НАЗАР
#БОҒОТ_ТУМАНИ_ҲАҚИДА
#ДЕПУТАТ_ХОТИРАЛАРИ

7 ДЕКАБРЬ - БОҒОТ ТУМАНИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

Боғот тумани ҳозирги чегараларида 1970 йилнинг 7 декабрь куни ташкил қилинган.

Тўғри, туманимиз дастлаб 1926 йилда ташкил қилиниб 1934 йилда тугатилган кейинчалик 1953 йилда қайта ташкил қилиниб, 1959 йилда яна тугатилган.

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши котибияти мудири Майлибой Қурёзов туманнинг ташкил қилиниши(қайта ташкил қилиниши) тўғрисидаги воқеаларни шундай эслайди...

«1970 йилнинг 8 декабрь куни эди, умумий ўрта таълим мактабининг 3-синфида ўқир эдим.У пайтларда хонадонларда сим орқали уланган, деворларга илиб қўйиладиган радиолар бўлар эди. Оиламиз билан эрталаб нонушта қилаётган пайтимизда радиодан сухандон(диктор) Боғот туманининг ташкил қилиниши тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Худо раҳматли падари бузрукворимиз Ражаббой ота(оддий ишчи бўлганлар ва фидойи меҳнатлари учун собиқ иттифоқ давлатининг III даражали “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлар) бу воқеадан хурсанд бўлдилар ва гапининг орасида:- ана энди, “Мўлла Қўчқор” ҳам кетади,- деб қолдилар.
Очиғини айтсам, ҳозир ҳам қулоғимнинг орқасида жаранглаб турадиган бу сўзларнинг маъносини ўша пайтда англаб етмадим ва отамдан сўрашга андиша қилдим. 1973 йилнинг 22 январь куни туманимиз марказида жойлашган 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида ўқиётган пайтимизда таълим муассасининг янгидан қуриб битказилган биносига кўчиб ўтиб, ўқишларимизни давом қилдирдик ва шундан кейин юқорида айтилган сўзларнинг маъносини англаб етдим.Чунки, мактабимиз, унинг ёнгинасида жойлашган болалар боғчаси ҳамда кўп қаватли турар жойларнинг ҳозирги ўрни биз 1-синфдалик пайтимиздаёқ пахта йиғим-теримида қатнашадиган “Тошкент” жамоа хўжалигига қарашли бўлган,уйимизнинг ёнгинасида жойлашган, халқ тилида “Мўлла Қўчқор” номи билан аталадиган экин майдонлари эди...»

Мана сизга қисқача мисралар орқали Боғот туманимизнинг ташкил этилиш тарихидан сўзладик.

Азиз тумандошим!
Туманимиз ҳақида сизда ҳам шундай қизиқарли маълумотлар бўлса биз билан боғланинг!

Зеро, яшаётган заминимиз тарихини билиш орқали авлодларимизга намуна бўлайлик!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali