Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БОҒОТ

#ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ - ҲАР ДОИМ БИРИНЧИ ЁРДАМГА ТАЙЁР

Боғот туманида «Темир дафтар» га киритилган хонадонларга ижтимоий кўмак берилмоқда
.
Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлинмаси томонидан 5 та хонадонга мўлжалланган сочиқ, атир совунлар, шампун, кир ювиш кукунлари, кремлар, антисептик воситалар ҳамда 42 та хонадонга идиш ювиш гели билан кир ювиш кукунлари етказиб берилди. Бу жараёнда Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова жамият волонтёрлари билан биргаликда «Темир дафтар»га киритилган оилалар, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга тарқатилди. Камбағал аҳоли қатламини эҳтиёжмандликдан чиқариш учун ижтимоий кўмак бериш масалаларига Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори
Феруза Усмонова

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ҚИЗИЛ_ЯРИМ_ОЙ_ЖАМИЯТИ
#БОҒОТ_ТУМАНИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ БОҒОТ ТУМАНИ БЎЛИНМАСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИНИНГ ЯНГИ ЛОЙИҲАСИ ЭЪТИРОФГА САЗОВОР БЎЛДИ

Бугун янги лойиҳаларни ёзиш ва бошқариш бўйича яна бир тадбир яъни workshop
бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова Хоразм вилояти «Интербилим» аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказининг ва ЎзННТМА Хоразм вилоят худудий бўлинмаси томонидан «Хоразм вилояти нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ижтимоий лойиҳалари акселератори» номли грант лойиҳаси доирасида «Лойиҳаларни бошқариш» мавзусида ўтказилган семинар workshop тадбирда фаол иштирок этди.Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган ННТлар, МФЙ фаоллари ва талабалар иштирок қилди. Тадбирда лойиҳаларни сифатли амалга оширишда муҳим ўрин тутувчи – лойиҳани ёзиш ва бошқариш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинг ва унинг назорат қилишга эътибор қаратилди. Тадбир доирасида амалий машғулотлар орқали иштирокчилар кўникмаларини янада мастаҳкамлашга каратилди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фондининг биринчи, иккинчи давлат гранти танлови ва ижтимоий буюртаси бўйича аризаларни ёзиш ва унинг камчиликлари аниқлаш бўйича тренерлар ва ЎзННТМА худудий бўлинмаси томонидан кўрилиб улар бўйича тавсиялар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тренингни юқори малакали тренер Зухра Бабажанова олиб борди. Юқори малакали тренер кўзлари ёниб, янги лойиҳанинг дастурини тизимли равишда тушунтираётган Феруза Усмоновага ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб, лойиҳа ишига омад тилади.

Хабарингиз бор, 2021 йилда Феруза Усмонова Ўзбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган биринчи грант танловида «Ёшларни соғломлаштиришда теннис кордларнинг ўрни» лойиҳаси билан иштирок этиб, 30 миллион грант маблағини қўлга киритди ва Боғот тумани истироҳат боғида катта теннис кортини ишга туширишга эришган эди.

Бугун Феруза Усмонова ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларга, асосан хотин- қизлар ва ёш гўдакларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишда
Қизил Ярим Ой жамиятининг нуфузини ошириш бўйича янги лойиҳаси тренерларнинг эътиборини тортиб, эътирофига сазовор бўлди.

Ўзбекистон
Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова томонидан таклиф этаётган янги лойиҳа грантга эга бўлиши ва ғолиб бўлишини тилаб қоламиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali