Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Партия_фаолиятидан
#Тарғибот_тадбирлари
#Боғот_тумани
Боғот тумани “Истиқлол“ истирохат боғида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида Ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Ёшлар фестивалида O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши ходимлари, депутатлар ҳамда фаоллари иштирок қилишди. Ёшлар фестивалида ёшлар ўртасида ҳар хил спорт ўйинлари, мусиқали чиқишлар, харбийлар чиқишлар бўлиб ўтди. O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши томонидан тадбирда фаол иштироки ва “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати-Ўзбеистон Либерал демократик партияси дастурий мақсад-ғояларини кенг жамоаатчиликка тарғиб қилишдаги ҳамкорлиги ҳамда ватан равнақи йўлидаги самарали меҳнатлари учун партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.

✍️O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизмати
#Муҳокама
#Боғот_тумани
#Партия_фаолиятидан
O’zLiDePнинг янгиланаётган логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари фикирларини ўрганиш учун жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.
Янги логотип имкон қадар кўпроқ аҳоли вакиллари ва партия аъзолари фикирларини ўзида қамраб олган хақиқий хақчил логотип сифатида шакилланишга эришиш мақсадида Боғот тумани Халқ таълими бўлимида учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари раисларидан 32 нафари, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллридан жами 48 нафар иштрокчи қатнашдаи.
Муҳокамаларда иштирок этган партия фаоллари янгиланаётга Ўзбекистонда партия рамзининг хам янгиланиши чуқур маъно касб этиши, ундаги ранглар уйғунлиги ва оддий дизайннинг қўлланилганлиги бир овоздан маъқулланди.

✍️O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизмати ва Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда ўтказилди
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@bogittumanihokimligikanali
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Тадбиркорлар_фаолиятидан
СПИКЕР ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ТОМОРҚАЧИЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжалиги ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов Боғот туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Туманнинг энг чекка ҳудуди саналган “Гулшан” маҳалласидаги “PERFEKT LOGISTIC” МЧЖда бўлиб, қовун, сабзи, олма, ўрик, узум, турли хил қовоқлар ва барча турдаги мева -сабзавотларни қуритиш жараёнини, лаванда гулидан эфир мойи олиш жараёнини кўриб, тадбиркорнинг ишларидан мамнун бўлдилар.
Актам Ҳаитов боғотлик тадбиркорлар, томорқачилар билан экспортбоп булғор қалампири етиштирилаётган иссиқхонада ўзаро мулоқотлар олиб бордилар ва уларни қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Томорқачилар қишки хосил учун уруғлик олишга даромадлари етмаётгани боис субсидиялар ажратиш, иссиқхоналарни иситиш учун ёқаётган газ нархининг юқорилиги, тижорат банкларидан кредит олишдаги кечикишлар борасидаги муаммоларини ечишда амалий ёрдам сўрадилар. Мазкур муаммолар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ечишда кўмаклашиладиган бўлди.
Спикер ўринбосари Кенгаш қошидаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар қуришга ажратиладиган субсидиялар, бир нечта томорқачиларни бирлаштирадиган кооперативлар ташкил этиш унга жамғарма маблағларини йўналтириш орқали томорқачиларни молиявий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, дала дўконларини кўпайтириш, паррандачиликни ривожлантириш ва томорқачиликда ихтисослашувлар хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

✍️Партия ахборот хизмати
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Ёшлар_қаноти_фаолиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги саралаш жараёни якунланиш арафасида.
Бугун вилоятдаги 118 – Боғот сайлов окуругидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловнинг биринчи босқичи якунланди.
Ўтказилган саралаш босқичида партия масъуллари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан соғлом рақобат орқали ташаббускор, юртга, халқимизга садоқат билан хизмат қиладиган, заковатли, келгусида мамлакатимиз ёшларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратиладиган амалдаги ва янги қонунларни янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўша оладиган, партиямиз ғояларини кенг тарғиб қиладиган муносиб ёшларни саралашга алоҳида эътибор қаратилди. Биринчи босқич якунларига кўра Ибодуллаев Мухаммадфозил Бобохон ўғли, Азимов Шохрух Алишер ўғли саралаб олиниб, вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.

✍️Партмя ахборот хизмати
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Боғот туман Марказий Кутбхонасидаги бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот–сайлов йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот–сайлов йиғилишида O`zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг Мафкуравий тарғибот ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари Р.Саидова қатнашди.
Марказий Кутбхонадаги бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот–сайлов йиғилиши кун тарибида 4 та масала кўриб чиқилди.
Бошланғич партия ташкилотининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан БПТ раисини ҳисоботи, бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш, бошланғич партия ташкилотининг 2023 йил учун иш режаси ва “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2023 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2023 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
БПТнинг ўтган бир йил давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилиб, жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан бошланғич партия ташкилоти раисини сайлаш буйича туман Кенгаши ходими Р.Саидова сўзга чиқиб бошланғич партия ташкилоти раиси лавозимига номзод Хўжаниёзова Нилуфар Ғофуровнани тафсия қилди. Бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан тавсия қилинган номзодлар бир овоздан маъқулланди.

✍️Партия ахборот хизмати
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#БПТ_ҳисобот_сайлов
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Боғот туманидаги Янги қадам МФЙ бошланғич партия ташкилотида навбатдаги ҳисобот–сайлов йиғилишида O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари Р.Саидова иштирок этди.
“Янги қадам” МФЙ бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот сайлов йиғилиши кун тарибида 4 та масала кўриб чиқилди. Бошланғич партия ташкилотининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан БПТ раисини ҳисоботи, бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш, бошланғич партия ташкилотининг 2023 йил учун иш режаси ва “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2023 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
БПТнинг ўтган бир йил давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилиб, жорий йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан бошланғич партия ташкилоти раиси ва раис ўринбосарини сайлаш бўйича O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг мафкуравий тарғибот ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари Р.Саидова сўзга чиқиб, бошланғич партия ташкилоти раиси лавозимига номзод Отажонова Зарифа Қурбондурдиевна ва раис ўринбосари лавозимига номзод Янги қадам аёллар фаоли Собурова Муборакни тавсия қилди. Бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан тавсия қилинган номзодлар бир овоздан маъқулландилар.

✍️Партия ахборот хизмати