Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ТАРИХГА НАЗАР

​​👨‍🎓КУНИ КЕЧА 17 ноябрь – «Халқаро талабалар куни» нишонланди


Албатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожеали воқеаларга боғлиқ.

Хусусан, 1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини (1918 йил 28 октябр) нишонлаш учун намойишга чиққанлар.

Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факультетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган. 1939 йил 15 ноябр Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди.

17 ноябр куни эрталаб гестапочилар ва эсэсчилар талабалар ётоқхонасини ўраб олдилар. 1200 дан ортиқ талабалар ҳибсга олиниб, Заксенхаузен концлагерига қамалганлар. 9 та талабалар ҳаракатининг фаоллари Рузине районидаги қамоқ деворлари орасида, судсиз ўлдирилган.

Бундан ташқари, урушнинг охиригача Чехиядаги ҳамма олий ўқув юртлари ёпилган. Бу воқеаларга асосланиб, бутундунё талабалар конгрессида халқаро талабалар кунини ўтказиш белгиланди. Ҳозирга келиб, дунёнинг кўпгина давлатлари бу байрамни нишонлайди.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистондаги барча олийгоҳларда ҳам маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

👉t.me/bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРИХГА_НАЗАР
ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ ТАРИХИ ҲАҚИДА РОЛИКНИ КЎРИНГ!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРИХГА_НАЗАР
Боғот тумани тарихида кўплаб дарғалар ўтган.

Ана шундай эли, халқи учун яшаб ўтган дарғалардан Искандар ота Дўсов ҳақидаги «Тасмадаги тарих» фильмини кўрар экансиз, инсон умри оқар дарё ва қисқа эканига, умри давомида ҳамиша халқ дарди билан яшаганлар унутилмаслигига гувоҳ бўласиз.

@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРИХГА_НАЗАР

ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ЯШАГАНЛАР УНУТИЛМАЙДИ...

Боғот тумани тарихида кўплаб дарғалар ўтган.

Ана шундай эли, халқи учун яшаб ўтган дарғалардан Искандар ота Дўсов ҳақидаги «Тасмадаги тарих» фильмини кўрар экансиз, инсон умри оқар дарё ва қисқа эканига, умри давомида ҳамиша халқ дарди билан яшаганлар унутилмаслигига гувоҳ бўласиз.

@bogottumanihokimligikanali
#ТАРИХГА_НАЗАР
#БОҒОТ_ТУМАНИ_ҲАҚИДА
#ДЕПУТАТ_ХОТИРАЛАРИ

7 ДЕКАБРЬ - БОҒОТ ТУМАНИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН

Боғот тумани ҳозирги чегараларида 1970 йилнинг 7 декабрь куни ташкил қилинган.

Тўғри, туманимиз дастлаб 1926 йилда ташкил қилиниб 1934 йилда тугатилган кейинчалик 1953 йилда қайта ташкил қилиниб, 1959 йилда яна тугатилган.

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши котибияти мудири Майлибой Қурёзов туманнинг ташкил қилиниши(қайта ташкил қилиниши) тўғрисидаги воқеаларни шундай эслайди...

«1970 йилнинг 8 декабрь куни эди, умумий ўрта таълим мактабининг 3-синфида ўқир эдим.У пайтларда хонадонларда сим орқали уланган, деворларга илиб қўйиладиган радиолар бўлар эди. Оиламиз билан эрталаб нонушта қилаётган пайтимизда радиодан сухандон(диктор) Боғот туманининг ташкил қилиниши тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Худо раҳматли падари бузрукворимиз Ражаббой ота(оддий ишчи бўлганлар ва фидойи меҳнатлари учун собиқ иттифоқ давлатининг III даражали “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлар) бу воқеадан хурсанд бўлдилар ва гапининг орасида:- ана энди, “Мўлла Қўчқор” ҳам кетади,- деб қолдилар.
Очиғини айтсам, ҳозир ҳам қулоғимнинг орқасида жаранглаб турадиган бу сўзларнинг маъносини ўша пайтда англаб етмадим ва отамдан сўрашга андиша қилдим. 1973 йилнинг 22 январь куни туманимиз марказида жойлашган 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида ўқиётган пайтимизда таълим муассасининг янгидан қуриб битказилган биносига кўчиб ўтиб, ўқишларимизни давом қилдирдик ва шундан кейин юқорида айтилган сўзларнинг маъносини англаб етдим.Чунки, мактабимиз, унинг ёнгинасида жойлашган болалар боғчаси ҳамда кўп қаватли турар жойларнинг ҳозирги ўрни биз 1-синфдалик пайтимиздаёқ пахта йиғим-теримида қатнашадиган “Тошкент” жамоа хўжалигига қарашли бўлган,уйимизнинг ёнгинасида жойлашган, халқ тилида “Мўлла Қўчқор” номи билан аталадиган экин майдонлари эди...»

Мана сизга қисқача мисралар орқали Боғот туманимизнинг ташкил этилиш тарихидан сўзладик.

Азиз тумандошим!
Туманимиз ҳақида сизда ҳам шундай қизиқарли маълумотлар бўлса биз билан боғланинг!

Зеро, яшаётган заминимиз тарихини билиш орқали авлодларимизга намуна бўлайлик!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali