Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.57K subscribers
48K photos
5.49K videos
30 files
8.69K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ҚУТЛОВ

 🎤 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари
куни 

✒️ СИЗ – МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ

Боғбон чўлни бўстон қилса,
Улуғлайсиз қалам билан.
Кимдир қинғир йўлга кирса,
Қайтинг, - дейсиз чидам билан.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Арзи борни тинглайдиган,
Дарди борни сийлайдиган,
Номард, ноинсофлар билан
Ҳеч муроса қилмайдиган.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатга, бахтга ёрсиз,
Сўзда огоҳ ҳам хушёрсиз,
Адолатсиз ҳакамларга
Танбеҳ беришга тайёрсиз.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Осон эмас мухбир бўлмоқ,
Танқид айтса тегар тўқмоқ,
Тўқмоқлардан қўрқмай ҳардам
Сўз айтасиз дадил, бардам.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатни ёқлаш учун,
Оқни оқ деб оқлаш учун,
Жасорат ва журъат керак.
Жонкуяр ҳам оташ юрак.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Эл ишонар сўзингизга,
Сиз ишонинг ўзингизга,
Арслондайин илдам юринг,
Асло қайтманг изингизга.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари!

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
​​#БУГУН ТУҒИЛГАН КУН
#ҚУТЛОВ

Бугун юртимизнинг севимли шоираси, Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, дилбар шеърлар муаллифи Гавҳар Ибодуллаева таваллуд топган кун.
Ибадуллаева Гавҳар Иноятовна – 1961 йилнинг 18 сентябрида Туркманистон Республикаси Ташауз вилоятида туғилган. 1983 йилда Хоразм Давлат Педагогика институтининг филология факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
У ёшлигидан бадиий ижод билан шуғулланиб келади. Талабалик давридаёқ Республика ёш ижодкорларининг Дўрмонда ўтказилган биринчи семинаридаги иштироки давомида адабиёт намояндаларининг назарига тушган.
Гавҳар Ибодуллаевани бугунги айём билан чин юракдан табриклаймиз. Узоқ йиллардан бери халқимиз маънавияти ва маърифатини юксалтириш, ижод аҳли билан ҳамқадам бўлиб, кўнгилларни мунаввар туйғулар билан бойитиш каби улуғ мақсадлар йўлида қилаётган эзгу ишларига муваффақиятлар, саломатлик ва узоқ умр тилаймиз.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ҚУТЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Хоразм вилояти БОҒОТ туманидаги 12-сон умумий ўрта таълим мактаби директори

ТИЛЛАЕВА ФЕРУЗА РАХИМОВНА
II ДАРАЖАЛИ «СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ОРДЕНИ


билан мукофотланди.
Ферузахон Тиллаевани Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

#УНВОНЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ХУШХАБАР
#ТАШАККУРНОМА
#ҚУТЛОВ

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан «Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида «САХОВАТ ВА КЎМАК» умумхалқ ҳаракати йўлида кўрсатган муносиб хизматлари учун»
Боғот тумани ҳокими
Холбоев Ойбек Мадаминович
ТАШАККУРНОМА
билан тақдирланди
.
Халқ дардига малҳам бўлишдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этаётган халқпарвар ва самимий инсон, салоҳиятли раҳбар, ҳар қандай вазифани масъулият билан бажариб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлаётган туман ҳокими Ойбек Мадаминович Холбоевни халқимиз ва давлатимиз томонидан билдирилган юксак ишонч билан Боғот тумани ҳокимлиги ва барча боғотликлар самимий муборакбод этадилар.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ

 🎤 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари
куни 

✒️ СИЗ – МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ

Боғбон чўлни бўстон қилса,
Улуғлайсиз қалам билан.
Кимдир қинғир йўлга кирса,
Қайтинг, - дейсиз чидам билан.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Арзи борни тинглайдиган,
Дарди борни сийлайдиган,
Номард, ноинсофлар билан
Ҳеч муроса қилмайдиган.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатга, бахтга ёрсиз,
Сўзда огоҳ ҳам хушёрсиз,
Адолатсиз ҳакамларга
Танбеҳ беришга тайёрсиз.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Осон эмас мухбир бўлмоқ,
Танқид айтса тегар тўқмоқ,
Тўқмоқлардан қўрқмай ҳардам
Сўз айтасиз дадил, бардам.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатни ёқлаш учун,
Оқни оқ деб оқлаш учун,
Жасорат ва журъат керак.
Жонкуяр ҳам оташ юрак.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Эл ишонар сўзингизга,
Сиз ишонинг ўзингизга,
Арслондайин илдам юринг,
Асло қайтманг изингизга.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари!

#АЗИЗ МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаева

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ

Азиз устозлар, муҳтарам мураббийлар, ҳурматли муаллимлар!

АТ Халқ банки Боғот филиали жамоаси азиз устозларимизни 1-октябр — ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этади!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.
Доимо соғ-омон бўлинг, азизу мўътабар, фидойи ва жонкуяр устозлар!

Ҳурмат билан, АТ Халқ банки Боғот тумани филиали бошқарувчиси Алишер Рўзматов

🇺🇿
@bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ

 🎤 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари
куни 

✒️ СИЗ – МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ

Боғбон чўлни бўстон қилса,
Улуғлайсиз қалам билан.
Кимдир қинғир йўлга кирса,
Қайтинг, - дейсиз чидам билан.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Арзи борни тинглайдиган,
Дарди борни сийлайдиган,
Номард, ноинсофлар билан
Ҳеч муроса қилмайдиган.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатга, бахтга ёрсиз,
Сўзда огоҳ ҳам хушёрсиз,
Адолатсиз ҳакамларга
Танбеҳ беришга тайёрсиз.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Осон эмас мухбир бўлмоқ,
Танқид айтса тегар тўқмоқ,
Тўқмоқлардан қўрқмай ҳардам
Сўз айтасиз дадил, бардам.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатни ёқлаш учун,
Оқни оқ деб оқлаш учун,
Жасорат ва журъат керак.
Жонкуяр ҳам оташ юрак.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Эл ишонар сўзингизга,
Сиз ишонинг ўзингизга,
Арслондайин илдам юринг,
Асло қайтманг изингизга.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари!

АЗИЗ МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаева

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ

🔘 Доимо бахтингиз, омадингизни берсин, азиз фарзандларим!Шавкат Мирзиёев

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади.

Батафсил
#ҚУТЛОВ
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги

Азиз элдошлар!
Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайман.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган.

Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир.

Азиз элдошларим!

Сизларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклар эканман, оилангизга тотувлик ва барчангизга узоқ-умр, соғу омонлик тилайман.
Юртимиз тинч бўлсин!

Ҳурмат билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев.
07.12.2022йил.
#ҚУТЛОВ
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги

Азиз элдошлар!
Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайман.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган.

Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир.

Азиз элдошларим!

Сизларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклар эканман, оилангизга тотувлик ва барчангизга узоқ-умр, соғу омонлик тилайман.
Юртимиз тинч бўлсин!

Ҳурмат билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев.
08.12.2022йил.
#Қутлов
#БУГУН
#ТУҒИЛГАН_КУН

Боғот тумани ҳокимлиги бугун таваллуд санасини нишонлаётган Боғотлик забардаст журналист, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Азамат Сапаровни самимий қутлайди.

Элдошимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

💐Табриклаймиз!
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ

#### Илк қалдирғочларимиз парвози...

Янги Ўзбекистон ижодкори, истеъдодларнинг жонкуяр раҳнамоси, илмпарвар Президентимиз муҳтарам Шавкат Мирзиёев видеоселекторлардан бирида шундай деган эдилар: "Агар мендан Сизни энг қийнайдиган нарса нима деб сўрасасангиз, фарзандларимизнинг таълим- тарбияси деб жавоб берар эдим"...

Дарҳақиқат, юртимизда ўсиб-униб келаётган ўғил қизларимизнинг толеи- келажак тақдири биринчи галдаги энг муҳим , яъниким миллат, мамлакат тақдири билан чамбарчас боғлиқ масаладир. Шунинг учун ҳам ёшларимизнинг замон талаблари даражасида таълим олишлари, илм излашлари , ўз истеъдодларини намоён этишлари учун илгари кузатилмаган имкониятлар, шароитлар яратилмоқда.

2023 йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва сифатли таълим йили" деб эълон қилиниши замирида ҳам Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги ва эътибори мужассамдир.

Боғотлик истеъдодли шоира, мактаб ўқувчилиги давридаёқ бўлимимиз қошидаги "Ойдин орзулар" тўгараги аъзоси сифатида илк ижод намуналари билан устозлар назарига тушган, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон Ижод уйида ўтказилган "Истеъдод мактаби-2011" семинари қатнашчиси Мунира Мирзаева ҳозирда Урганч давлат университети магистранти. У ўзининг илмий изланишлари билан "Энг яхши илмий изланувчи - Ўзбекистон" ТОП 30 талик ғолиблари сафида Сертификат соҳибаси бўлди.

Тўгарагимизнинг илк қалдирғочларидан бўлган Мунира қизимизни ушбу муваффақияти билан қизғин муборакбод этар эканмиз, унга бундан ҳам сарбаланд парвозлар тилаймиз....

Ҳа, айтмоқчи, айни кунда Муниранинг янги ижод намуналаридан таркиб топган шеърий тўплами Огаҳий нашриётида нашрга тайёрланмоқда...

Жорий йилда бу ижод туҳфаси билан Сизни яна хушнуд қиламиз деган умиддамиз...

Қуйида эса Дўрмон Ижод уйида бўлиб ўтган ёш ижодкорлар семинарининг унутилмас лаҳзаларидан бебаҳо ёдгор бўлиб қолган ноёб фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари Гавҳаржон Ибодуллаева.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali