Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
​​Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ

Бугун бутун ер юзи бемор. Коронавирусга адоқсиз уммонлару осмонўпар тоғлар, бани одам болалари ўзини давлат атаб қуриб олган чегаралар, ҳатто тириклигимиз манбаи бўлган ҳаво ҳам тўсиқ бўлолмаяпти. Саккиз миллиард одамзоднинг сўзида хавотир, кўзида хавотир. Сабабини изламоқда, чорасини изламоқда.

Қалбида эса умид, умид, умид!

Одамзод нега умид қилмасин?! Энди кўряптими бу офатни?! Эрамиздан олдинги 430 йиллардаги «Афина вабоси»дан бошлаб эрамизнинг 165 йилдаги «Гален вабоси», 540-541 йилларда Миср ва Эфиопиядан тарқалиб Яқин Шарқ ва Европани зир титратган «Юстиниан вабоси», 1320 йилда Хитойдан бошланиб Ҳиндистону Европани қамраб олган «Қора вабо»ни, XIX асрда Хитой кемалари Ҳинд ва Япон соҳилларига олиб келган ва Амриқою Австралия, Африкаю Яқин Шарқни оёққа турғизган вабони, XVII-XIX асрлардаги Россиядаги ваболар хуружини, 1918-1919 йилларда Аляскадан тортиб Жанубий Африкагача бўлган ҳудудларда ҳаётни тўхтатиб қўйган «Испанка» ва бошқа ваболарни бошидан ўтказмадими одамзод!

Ва ҳаммасида ғолиб чиқди!

Ва ҳаммасида қишлоғу шаҳарлар тамбаланди, йўллар ёпилди, саҳрою уммон карвонлари тек қотди, одамлар уйларидан чиқмадилар, олимлар сабаб изладилар, даво изладилар, табиблар жонларини жабборга бердилар. Мана XXI асрга келиб, Хитойдан тарқаган янги офатга шу минг-минг йиллик тажрибани қайта қўлламоқдамиз. Ва ғалаба қилишга ишончимиз комил!

Вабонинг сабаби? Бу сафарги сабаб ўзгачароқ — нафс! Майли, одамзод кўршапалак еган бўлсин — нафс; лабораторияда биологик қурол тайёрлаётган бўлсин — нафс — бойлик, дунёга ҳукмдорлик нафси; нафс деб бир-бирини унутди, ўзини унутди, дунёга нима учун келганини унутди, вақтни унутди. Нафс буларнинг ҳаммасини ўзиники қилиб олди.

«Қиссаси Рабғузий»да одамнинг вужуди яратилган нимарсалар ҳақида шундай нақл бор: «Нафсни ўтдин олди. Ҳар ким анинг рангига кирса ўтдек куядир. Ва бу оламда жамъи меҳнату машаққат анинг ҳолиға йўл топур».

Энди инсон «анинг ҳолига йўл топиш»ни қўйиб, нафсни енгиши ва у тортиб олган бойликларини қайтариб олиши лозим. Ҳозирча, вақтинча бўлса-да, ғайриихтиёрий бўлса-да — вақтни қайтариб олди. Куни кеча «нима бўляпти ўзи, ҳеч нарсага вақт йўқ, сувдай ўтиб кетяпти, ҳеч нарсага улгуролмаяпман», деган нолишларини қайтариб олди. Энди бу вақтни нима қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Истардимки ўз-ўзини, қалбини ва руҳиятини тафтиш қилишга сарфласа. Албатта нафс фарзанди — офатдан одамзод яна нималарнидир қайтариб олади.

Қалам аҳли эса, қайтариб олинган вақтни сўзга айлантириши, шу йўл билан офатдан ўч олиши ёки у ҳақда келажак авлодларни огоҳлантириши мумкин. 1592 йилдаги вабо пайтида Стратфорд шаҳрида қамалиб олган Шекспир инглиз адабиёти хазинасини бойитган сонетларини ва поэмаларини ёзди, 1830 йиллардаги Россиядаги вабо пайтида Болдино қишлоғида карантинда қолган Пушкин қатор машҳур шеърларини ва «Евгений Онегин», «Белкин қиссалари», «Моцарт ва Сальери», «Тош меҳмон», «Хасис рицар», «Вабо пайтидаги зиёфат» каби асарларини ёзди. Офат билан юзма-юз бўлган ўнлаб ёзувчилар эса инсоният ва вабо мавзусида талай асарлар битишган. XIV асрнинг ўрталарида Италияда бошланган вабо туфайли Жованни Боккачо «Декамерон» асарини, XVII асрдаги Англиядаги вабога бағишлаб Даниэл Дефо «Вабо шаҳри кундалиги» романини ёзди. Бу асарларда ўлим бўсағасидаги инсонларнинг ҳаётга бўлган муҳаббати нақадар қудратли эканини ҳис этасиз. Бугун ҳам инсон ўша-ўша, унинг ҳаётга муҳаббати ҳам — ҳамма балою офатни енгишга қодир!

Бу инсон — Сизу Биз!

Александр Дюманинг «Граф Монте Кристо» асарида шундай сатрлар бор: «Киши дучор бўладиган хавфни билганда эмас, аксинча, билмаганда кўпроқ ваҳимага тушади». Сизу биз хавфни билиб турибмиз, демак ваҳимага ўрин йўқ! Ошиқларни висолдан, яқинларни дийдорлашувдан вақтинча маҳрум қилган, илдизи нафс бўлмиш офатдан тортиб олган вақтимиз давомида қалбларимизда муҳаббатни, меҳрни зиёда қилиб олиш имконимиз бор!

#АЗИЗ ВАТАНДОШ! КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШИНГИЗ УЧУН УЙИНГИЗДА Қ О Л И Н Г!
#УЙДА ҚОЛИНГ!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
t.me/bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОҒОТ ДЕҲҚОН БОЗОРИ-ҲАМЁНБОП БОЗОР

БОҒОТ ТУМАНИНИНГ МАРД, ОЛИЙЖАНОБ ДЕҲҚОНЛАРИ, ТАДБИРКОРЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ТУМАН АҲЛИГА АРЗОН НАРХЛАРДА ГЎШТ, КАРТОШКА, ПИЁЗ ВА БАРЧА ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ЭНГ ФАОЛ ТУМАНЛАРДАН БЎЛМОҚДА. БУГУНГИ СИНОВЛИ КУНЛАРДА КЕЧАЮ КУНДУЗ ХАЛҚ УЧУН ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ДЕҲҚОНЛАРИМИЗДАН, ТАДБИРКОРЛАРИМИЗДАН, БОЗОРДА НАРХ-НАВОНИ НАЗОРАТ ҚИЛАЁТГАН БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ, БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ, ДЕПАРТАМЕНТНИНГ БОҒОТ ТУМАНИ БЎЛИМИ, БОҒОТ ТУМАНИ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ, ИИБ ХОДИМЛАРИНИНГ ДОИМИЙ НАЗОРАТИ ВА КЎМАГИДАН ХАЛҚИМИЗ МИННАТДОР. СЭОМ ХОДИМЛАРИНИНГ, ШИФОКОРЛАРНИНГ ХИЗМАТИДАН БОЗОРДАГИ БАРЧА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ МЎЛ-КЎЛЛИГИДАН КЎЗИНГИЗ ҚУВОНАДИ. МАРД ХАЛҚИМИЗ БОРЛИГИГА, ЖАННАТМАКОН ЮРТДА ЯШАЁТГАНИНГИЗГА БЕИХТИЁР ИЧ-ИЧИНГИЗДАН ШУКРОНА АЙТАСИЗ. ИЛОҲИМ БУ СИНОВЛИ КУНЛАРДА САБР-ҚАНОАТ БИЛАН ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ИНСОНЛАР ҲАМИША СОҒ-ОМОН БЎЛСИНЛАР!

#АЗИЗ ВАТАНДОШ! УЙИНГИЗДА ҚОЛИБ ДУНЁНИ ҚУТҚАРИНГ!
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#АЗИЗ ОНАЖОНЛАР БУ ТАШБЕҲЛАР СИЗ УЧУН!

АЁЛЛАР НИМАГА ЙИҒЛАЙДИЛАР?

Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, - деди, бола. Она уни бағрига босиб:
- Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди. Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
- Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.

Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!

Она...
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.

Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.

Она - ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққа кетамиз - да... кетамиз-у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!

#ОНАЛАРНИ, АЁЛЛАРНИ КЕЛАЖАКИМИЗ ДАВОМЧИЛАРИНИ АСРАЙЛИК!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
БОҒОТ ДЕҲҚОН БОЗОРИ-ҲАМЁНБОП БОЗОР

БОҒОТ ТУМАНИНИНГ ДЕҲҚОНЛАРИ, ТАДБИРКОРЛАРИ АВГУСТНИНГ АЙНИ ПИШИҚЧИЛИК КУНЛАРИДА ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ТУМАН АҲЛИГА АРЗОН НАРХЛАРДА ГЎШТ, КАРТОШКА, ПИЁЗ ВА БАРЧА ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ЭНГ ФАОЛ ТУМАНЛАРДАН БЎЛМОҚДА. КЕЧАЮ КУНДУЗ ХАЛҚ УЧУН ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ДЕҲҚОНЛАРИМИЗДАН, ТАДБИРКОРЛАРИМИЗДАН, БОЗОРДА НАРХ-НАВОНИ НАЗОРАТ ҚИЛАЁТГАН БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ, БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ, ДЕПАРТАМЕНТНИНГ БОҒОТ ТУМАНИ БЎЛИМИ, БОҒОТ ТУМАНИ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ, ИИБ ХОДИМЛАРИНИНГ ДОИМИЙ НАЗОРАТИ ВА КЎМАГИДАН ХАЛҚИМИЗ МИННАТДОР. СЭОМ ХОДИМЛАРИНИНГ, ШИФОКОРЛАРНИНГ ХИЗМАТИДАН БОЗОРДАГИ БАРЧА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ МЎЛ-КЎЛЛИГИДАН КЎЗИНГИЗ ҚУВОНАДИ. МАРД ХАЛҚИМИЗ БОРЛИГИГА, ЖАННАТМАКОН ЮРТДА ЯШАЁТГАНИНГИЗГА БЕИХТИЁР ИЧ-ИЧИНГИЗДАН ШУКРОНА АЙТАСИЗ. ИЛОҲИМ БУ СИНОВЛИ КУНЛАРДА САБР-ҚАНОАТ БИЛАН ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ИНСОНЛАР ҲАМИША СОҒ-ОМОН БЎЛСИНЛАР!

#АЗИЗ ВАТАНДОШ! УЙИНГИЗДА ҚОЛИБ ДУНЁНИ ҚУТҚАРИНГ!
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ҲАР КУНИНГИЗ БАЙРАМ БЎЛСИН!

🖊OНА ТИЛИМИЗ, ДУНЁДАГИ ЭНГ БЕБАҲО ИНСОН - МЕҲРИБОН ОНАЖОНИМИЗ ЎРГАТГАН ТИЛИМИЗ ЯНАДА ЖОЗИБАЛИ ЖАРАНГЛАЙВЕРСИН!

АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!
БИЛАМИЗКИ, БУГУНГИ КУНДА ҲАР БИР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРДА, МТТДА, УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА, КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИДА, ТЕХНИКУМЛАРДА, ОЛИЙГОҲЛАРДА ОНА ТИЛИМИЗНИ ЎҚИТИШ БОРАСИДА АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН.
АЗИЗ ЭЛДОШЛАР! ЎЗ ОНА ТИЛИМИЗГА БЎЛГАН ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМИМИЗНИ ИЗҲОР ҚИЛАЙЛИК ВА ҲАР ДОИМ ОНА ТИЛИМИЗНИ АРДОҚЛАЙЛИК, АСРАЙЛИК!

✏️21-ОКТЯБРЬ - ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН

#АЗИЗ ЭЛДОШЛАР ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📝БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#БАЙРАМ_ШУКУҲИ
#БОҒОТ

Мана юртимиз узра бобо қуёш заррин нурларини сочиб, барчамизни далага, боғу боғчаларимизга чорлайдиган соғинган фаслимиз ва экин экиш кунларимиз ҳам етиб келди.
Наврўз – Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг қадимий, анъанавий янги йил байрами. Умумхалқ байрами Наврўз ҳамманинг кўнглига илиқлик, юракларига баҳорий кайфият, юзларига табассум ҳадя этувчи байрамдир.
Бугун Наврўз байрами муносабати билан туманимиздаги «Усталар»,«Юксалиш» ва «Бўка» маҳаллаларида ўтказилган байрам тадбирлари элдошларимизга чинакам баҳорий кайфият улашди.

#АЗИЗ_БОҒОТЛИКЛАР!
#НАВРЎЗ ШУКУҲИ СИЗНИ ЙИЛ ДАВОМИДА ТАРК ЭТМАСИН!
Сизларга хушкайфият тилаймиз!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЗИЗ_ЭЛДОШЛАР!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! СИЗЛАРГА СОҒ - САЛОМАТЛИК, ТИНЧЛИК, КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ ВА ОИЛАВИЙ ТОТУВЛИК ТИЛАЙМИЗ.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ҚУТЛОВ

 🎤 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари
куни 

✒️ СИЗ – МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ

Боғбон чўлни бўстон қилса,
Улуғлайсиз қалам билан.
Кимдир қинғир йўлга кирса,
Қайтинг, - дейсиз чидам билан.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Арзи борни тинглайдиган,
Дарди борни сийлайдиган,
Номард, ноинсофлар билан
Ҳеч муроса қилмайдиган.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатга, бахтга ёрсиз,
Сўзда огоҳ ҳам хушёрсиз,
Адолатсиз ҳакамларга
Танбеҳ беришга тайёрсиз.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Осон эмас мухбир бўлмоқ,
Танқид айтса тегар тўқмоқ,
Тўқмоқлардан қўрқмай ҳардам
Сўз айтасиз дадил, бардам.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Ҳақиқатни ёқлаш учун,
Оқни оқ деб оқлаш учун,
Жасорат ва журъат керак.
Жонкуяр ҳам оташ юрак.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари.

Эл ишонар сўзингизга,
Сиз ишонинг ўзингизга,
Арслондайин илдам юринг,
Асло қайтманг изингизга.
Сиз – матбуот ходимлари,
Сиз – матбуот ходимлари!

#АЗИЗ МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаева

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЗИЗ_ЭЛДОШЛАР!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! СИЗЛАРГА СОҒ - САЛОМАТЛИК, ТИНЧЛИК, КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ ВА ОИЛАВИЙ ТОТУВЛИК ТИЛАЙМИЗ.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЗИЗ_ЭЛДОШЛАР!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! СИЗЛАРГА СОҒ - САЛОМАТЛИК, ТИНЧЛИК, КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ ВА ОИЛАВИЙ ТОТУВЛИК ТИЛАЙМИЗ.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тунингиз_осуда_ўтсин
#Азиз_элдошлар
«АЁЛГА ГУЛ БЕРИНГ!» ШЕЪРИНИ ЭШИТИБ ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
Жудаям маъноли шеър, сизларгаям илиндик!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Shohjahon Jo'rayev - Yomg'ir 2010 yil (Official Music Video)
JO'RAYEVLAR
#АЗИЗ_БОҒОТЛИКЛАР
#СИЗ_УЧУН
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ
Шоҳжаҳон ЖЎРАЕВ "Ёмғир"

Ёмғирлардан зерикмадингизми?

Лекин ёмғирнинг шитир-шитирида ҳам кўнгилларга ором берувчи оҳанг бор. Ёмғир овозида барака, ризқ- рўз алёрлари бор. Ва албатта, азалий ва абадий муҳаббат дарди ҳам. Қўшиқни эшитамиз.

Каналга уланиш👇
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АЗИЗ_ЗАМОНДОШИМ
#КЕЛИНГ_КЎРИНГ
#БОҒОТДА
#МАҲАЛЛАЛАРДА_ДУВ_ДУВ_ГАП

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 14 ТА МАҲАЛЛАНИНГ 25,5 КМ ИЧКИ КЎЧАЛАРИНИНГ ТУПРОҚ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АЗИЗ_ЗАМОНДОШИМ
#КЕЛИНГ_КЎРИНГ
#БОҒОТДА
#МАҲАЛЛАЛАРДА_ДУВ_ДУВ_ГАП

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 14 ТА МАҲАЛЛАНИНГ 25,5 КМ ИЧКИ КЎЧАЛАРИНИНГ ТУПРОҚ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali