Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Фахрийлар_кенгаши_фаолиятидан #Боғот_тумани
Боғот туманидаги 47-сон мактаб биносида “Маънавият” маҳалласи хотин қизлари иштирокида “Хотин қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституцияда мустаҳкамланмоқда” мавзусида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвиқоти юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ташвиқот гуруҳи аъзоси, фахрий Р.Саидова ҳамда вилоят Кенгаши масъул ходими Азада Базарбаевалар қатнашиб, йиғилганларга янгиланаётган конституциянинг 58- моддаси (Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.) баёнининг мазмун-моҳияти ва бу борада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар.

Гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мазкур ўзгартириш халқаро меъёр ва стандартларга тўлиқ мос келади ҳамда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштиришга имкон беради.

Мазкур норманинг киритилиши ҳамда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги тўлақонли фаол иштироки таъминланиши натижасида 2030 йилга қадар бошқарув лавозимларида ишловчи хотин -қизлар улуши камида
30 фоизни ташкил этиши таъминланади.

Энг аввало, уларнинг ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга, иккинчидан, парламент, ҳукумат, вазирликлар, ҳокимият ишларида кенгроқ жалб этиш имкониятини яратади.

Тадбир якунида барча аёлларни референдумда фол иштирок этишга чақирилди.
@bogottumanihokimligikanali
#ИФТОРЛИК
#БОҒОТ

Президент ташаббуси амалда: Боғот туманида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда

Давлатимиз раҳбари «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ- 98- сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда 30 кунлик Муборак Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин- мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсияларини берган эди.

Хайру- барокат ойи – Рамазон ойида «Усталар» маҳалласидаги «Ниҳол» тўйхонасидаги ифторликда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, туман имом- хатиби қатнашди. Бугун ҳудудда яшовчи 400 дан кўп эътиборга муҳтож инсонларга ифторлик дастурхони ёзилди. Туман «Маҳалла» фонди ходимлари тадбирда фаол иштирок этди.

Ифторлик якунида Қуръон тиловат этилди. Барча инсонлар биргаликда муборак ойда юртимизга осойишталик, ободлик ва оилалар фаравонлигини сўраб дуолар қилдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#БОҒОТ
#30_апрелда_умумхалқ_референдуми_ўтказилади

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши котибият мудири М.Қурёзов туман ветеринария бўлими ва электр тармоқлари бўлими ходимлари билан янгиланаётган Конституциямизнинг тарғиботига бағишланган тадбирда янги таҳрирдаги Конституция юзасидан давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларга янгиланаётган Конституциянинг инсонлар ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим қилинди.

Туман электр тармоқлари бўлими раҳбари Мансурбек Матмуротов барча ходимларни якдилликка чорлади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУННИНГ_ИШИ
#БОҒОТ
ЭКИН ЭКИШ ВА ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ ҲАДИСИНИ ОЛГАН БОҒОТЛИК ДЕҲҚОНЛАРГА «ҲОРМАНГ, БОБОДЕҲҚОНИМ!» ДЕЙМИЗ

Айни дам «Деҳқонга ҳорма, десанг саломат бўлинг!» дейишга вақти йўқ.

Боиси чигит экиш нафақат кун, балки соат ҳам санашини бободеҳқонларимиз тажрибасида кўп бора синашган.

Шу боис Боғотда кўклам тафтидан фойдаланиб, уруғни ерга тез қадаш ҳамда буғдой экинзорларни ўғитлаш ишлари туманимиз раҳбари ва соҳа масъуллари бошчилигида изчиллик билан ҳамжиҳатликда кенг қамровда амалга оширилмоқда.

Экин экиш ҳадисини олган Боғотлик деҳқонлар Муборак ойда дала бошида қўчқорлар сўйиб, эҳсонлар қилишмоқда. Барча ишчи-хизматчилар учун шарт- шароитлар ҳозирланган, чигит экиш, буғдойларни озиқлантириш, суғориш ишлари жадал давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев белгиланган вақтда режадаги ишларни амалга ошириб, экишни сифатли якунлашдек долзарб ишлар ва буғдой тарбияси бўйича соҳа масъулларига галдаги режаларни белгилаб берди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ

«ЁШ ЧЕГАРАЧИ» ҲАРБИЙ- ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Боғот туманида "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда тумандаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилардан тузилган
жамоалар ўзаро баҳс олиб бордилар.

Маълумки, "Ёш чегарачилар" ҳарбий- ватанпарварлик мусобақаси мамлакатимизда 2011 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда.

Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг чегараолди маҳаллаларида жойлашган чақирув ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш каби мақсадларни кўзлайди.

Мусобақанинг Боғот тумани босқичида жамоалар саф тортиш, сафда қўшиқ айтиб юриш, югуриш, турникка тортилиш борасидаги маҳоратини, шунингдек, ижтимоий- сиёсий, ҳарбий соҳага оид билимларини намойиш этдилар. Улар кўрсатган натижалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 10-сон умумтаълим мактабнинг "Ватанпарвар" жамоаси учинчи, 14-сонли умумтаълим мактабнинг "Ёш чегарачи" жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабнинг "Чегарачи" жамоаси эса мутлақ ғолиб бўлиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
@bogottumanihokimligikanali
#НАВБАТДАГИ_СЕССИЯ
#БОҒОТ

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 89- сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда «Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида»ги масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокамалар натижасига кўра туманда ташкил қилинган 47 та Референдум ўтказувчи участкаларнинг ҳар бирига 9 нафардан комиссия аъзолигига номзодларни тавсия этиш,ҳамда, уларни тасдиқлаш учун Референдум ўтказувчи 12-Хоразм округ комиссиясига тақдим қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича» доимий комиссияси раиси М.Матмуродованинг ахбороти тингланди.

Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Қурёзов раислик қилди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот

ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туманимизнинг 3-сектор ҳудудидаги Маданият қишлоғи аҳолиси учун маҳалла гузарида ифторлик дастурхони тайёрланди.

Ифторлик дастурхони атрофида кексалар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровон ҳаёт тилаб шукроналик билдирдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#БОҒОТ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари билан боғлиқ элликка яқин мурожаатлар тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#ИФТОРЛИК
#БОҒОТ

Президент ташаббуси амалда: Боғот туманида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда

Куни кеча «Ашхобод» маҳалласида бўлиб ўтган ифторликда нуронийлар юртимизга осойишталик, ободлик ва оилалар фаравонлигини сўраб дуолар қилдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#БОҒОТ

Пайшанба -- профилактика куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Боғот тумани Ички ишлар бўлимида ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов томонидан ўтказиладиган тадбирлар режалаштириб олинади.

▪️Бугун ИИБ ходимлари таълим масканларида ўқувчилар билан суҳбатлашди. Режа -графикка асосан ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича МФЙ раислари, профилактика инспекторларининг ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди. ИИБ ходимлари маҳаллаларда хонадонларда фарзанд тарбияси масаласида ота-оналар билан учрашиб уларни доимий ҳушёрликка чақирдилар.
@bogottumanihokimligikanali