Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.58K subscribers
48K photos
5.49K videos
30 files
8.69K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ТУҒИЛГАН_КУН
#БУГУН
#ТАБРИК

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши Бош мутахассиси ОЗОДОВ ОҒАБЕК ОЙБЕК ЎҒЛИ - Боғот туманининг энг фидойи ёшларидан биридир.

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси Оғабек Озодовни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклайди.

Боғот тумани ҳокимлиги Оғабек Озодовга узоқ умр, сиҳат- саломатлик тилаб, унинг келажакда янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ўктам, фаол ёшлардан бўлиб қолишига, ҳаёти давомида ҳар доим омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини, мартабаси бунданда баланд бўлишини тилайди.

Ҳурматли Оғабек Ойбек ўғли шижоат ва ғайратингизга кўз тегмасин, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#БУГУН
#ТАБРИК

Боғот тумани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қошидаги Кадастр агентлиги бўлими бошлиғи РЎЗИБОЕВ ДАСТОНБЕК ЭРГАШБОЕВИЧ - Боғот туманининг истиқболли кадрларидан биридир.

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси ДАСТОНБЕК РЎЗИБОЕВни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклайди.

Боғот тумани ҳокимлиги Д.Рўзибоевга узоқ умр, сиҳат- саломатлик тилаб, унинг келажакда янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ўктам, фаол ёшлардан бўлиб қолишига, ҳаёти давомида ҳар доим омад ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини, мартабаси бунданда баланд бўлишини тилайди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН_20_06_2023
#ТУҒИЛГАН_КУН

ТАБАРРУК 71 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ ҚАҲРАМОНИ ШАРИФБОЙ ОТА!

БУГУН ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «БОҒОТ» ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ РАҲБАРИ, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ ШАРИФБОЙ АКА РАЖАБОВНИНГ ТАВАЛЛУД КУНЛАРИ, ТАБАРРУК ЁШГА ҚАДАМ ҚЎЯЁТГАНЛИГИ БИЛАН БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ РАҲБАРЛИГИДАГИ БОҒОТЛИКЛАР БОҒОТИМИЗ ФАХРИ БЎЛГАН ЭЛДОШИМИЗНИ САМИМИЙ ҚУТЛАЙДИЛАР.

БИЗ СИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#БУГУН_03_ОКТЯБРЬ

Бугун Боғот тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Шарипов Отахон Зокирович таваллуд топган кун!

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси меҳнатсевар, чаққон, самимий, фидойи ёш кадрлардан бири бўлган Отахон Шариповни таваллуд куни билан самимий табриклайди.

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ўктам, фаол ёшлардан бўлиб қолишига, ҳаёти давомида ҳар доим омад ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!

Отахон Шариповга мустаҳкам соғлик тилаб, келажакда улкан камолот насиб этишини тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#Бугун
#Туғилган_кун

Бугун Боғот тумани ИИБ бошлиғи Эргаш Эркинович Аҳмедов туғилган кун

Ҳурматли Эргаш Эркинович
!
Биз Сизни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари сифатида масъулиятли ва ўз касбига садоқатли раҳбар сифатида биламиз ва қадрлаймиз. Сиз бошчилигингиздаги туман Ички ишлар бўлими жамоаси жамиятда адолатни қарор топтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятни камайтириш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошираётганини биламиз ва буни юксак баҳолаймиз.

Боғот тумани ҳокимлиги сизни туғилган кунингиз билан табриклайди ва барча хайрли ишларингизда муваффақият тилайди.

Сизга соғлик,омад ва янги марраларни забт этишингизда бунданда кўпроқ куч-ғайрат тилаб қоламиз.

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси
#ТУҒИЛГАН_КУН
#БУГУН

Бугун Боғот тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси Қурбондурдиев Ҳаётбек Рахимбердиевич туғилган кун.

Ҳаётбек Рахимбердиевич табиатан камтар, тиришқоқ, меҳрибон, ҳар қандай топшириқларни масъулият билан бажарадиган ташаббускор, самимий инсондир.

Ҳаётбек Қурбондурдиевни бугунги таваллуд айёми билан Боғот тумани ҳокими ҳамда туман ҳокимлиги ходимлари чин юракдан самимий табриклайди.

Ҳаётбек Қурбондурдиевнинг келгусида Боғот туманини иқтисодий ривожланишида ўзининг шахсий ҳиссасини қўша олишига ишонамиз ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаб, фарзандлар камолини кўриб, ҳамиша соғ-саломат бўлишини тилаймиз.

@bogottumanihokimligikanali
#Медиа_режага_асосан
#Бугун

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун тасдиқланган медиа-режага асосан, Боғот туман Давлат хизматлари маркази биносининг мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хўжаниёзов билан биргаликда "Боғот туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда туманда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни назоратга олиш ҳамда бартараф этиш штаби аъзолари, ижтимоий соҳанинг биринчи раҳбарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, вилоят ФВБ матбуот котиби Х.Рустамов, туман ФВБ бошлиғи Ш.Худашкуровлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида Боғот туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш  бўйича амалга оширилган ишлар, айрим муаммолар хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлди. Матбуот вакиллари, блогерлар қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#КУН_ХАБАРИ

МЕҲНАТКАШ ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

15 октябр - «Халқаро қишлоқ аёллари куни» муносабати билан Боғот тумани ҳокимлиги томонидан Тўпчи маҳалласида «Қишлоқ аёлига эҳтиром!» номли тадбир ўтказилди. Тадбирга туманнинг турли ҳудудларида меҳнат қилаётган фаол қишлоқ аёлларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилди. Бир гуруҳ санъаткорлар, ёш ижодкорлар куй-қўшиқлар, шеърлар гулдастасини тақдим этиб, барча аёлларни байрам билан табриклади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 1995 йили Пекин шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг IV Аёллар конференциясида 15 октябрь санаси “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида белгиланган. Бу йилдан бошлаб ушбу байрам Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.

Тадбирда  туман ҳокими Жаҳонгир Назаров ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, қишлоқ аёлларини эътироф этдилар ҳамда меҳнаткаш, қўллари қадоқ, ҳалол меҳнатдан бахт топаётган хотин-қизларга совғалар улашдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Тўпчи маҳалласи ҳоким ёрдамчиси
Хурсандбек Аллаёров

@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Боғот туманида бўлиб, туманни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги ишлар билан танишди.

Ишчи гуруҳи томонидан масъулларга туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш учун йўналтирилган ички ишлар, миллий гвардия, прокуратура ва жамоатчилик вакилларининг йўналишлари “жиноят ўчоқлари”дан келиб чиққан ҳолда қайта тақсимланиши лозимлиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
@bogottumanihokimligikanali
#БУ_МУҲИМ
#Бугун
#Сиёсий_маърифат_соати

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" мавзуларини Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/7xAvX6OwFIE?si=A0Nx85x1VLIK4SNd саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати