Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.5K subscribers
47.5K photos
5.46K videos
30 files
8.61K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ҚУТЛОВ
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги

Азиз элдошлар!
Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайман.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган.

Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир.

Азиз элдошларим!

Сизларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклар эканман, оилангизга тотувлик ва барчангизга узоқ-умр, соғу омонлик тилайман.
Юртимиз тинч бўлсин!

Ҳурмат билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев.
08.12.2022йил.
#Табрик

8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси 30 йиллигига бағишланган Боғот тумани Адлия бўлими табриги

Барчангизни, эркин ва обод келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворини белгилаб берган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллик байрами билан табриклаб, чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси - Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади.

Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради.

Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди.

Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди.

Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур

Мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугунги кунда ҳар биримиз учун фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган айёмга айланган.

Бош Қомусимиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Сизларни яна бир бор Конституциямизнинг 30 йиллиги билан чин кўнгилдан Боғот тумани Адлия бўлими ходимлари муборакбод этади. Юртимиз тинчлиги осмонимиз мусаффолиги ҳеч қачон бизни тарк этмасин. Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган юртдошларимизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Ҳурмат билан,
туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Ғанишер Маҳмудов

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ТАБРИК
#ЭЪТИРОФ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИГА ТАБРИГИ

Ассалому алайкум муҳтарам деҳқон ва фермерлар!

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган қадрли юртдошлар!

Аввало, барчангизни, бутун туманимиз аҳлини қутлуғ айём - Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Барчага маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг керакли, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ҳамда меҳнати оғир бўлган касблардан бири ҳисобланади.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир» десак, айни ҳақиқатдир.

Азиз дўстлар!

Мазкур байрам муносабати билан сизларни қутлар эканман, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Жорий йил туманимизда 221.2 тонна пилла (100.2%), 7 минг 300 тонна ғалла (102%), 26 минг 677 (100.3%) тонна пахта, 17,8 минг тонна мева 69,6 минг тонна сабзавот, 15 минг 200 тонна гўшт ва
86,8 минг тонна сут маҳсулотлари, 6 минг 200 тонна балиқ маҳсулотлари ҳамда 52 млн. дона тухум етиштирилди.

Жорий йилда жами 1087 гектар майдонда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий қилинди, 826 гектарда томчилатиб суғориш ва 261 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Айниқса, пахтачиликда эришилган ютуқлар салмоқли бўлди.

Жорий йилда яна битта пахтачилик кластри ташкил қилинди ва фермер хўжаликлари ҳамда кластерларимиз томонидан 26 минг 677 тонна ёки шартномавий режага нисбатан 100,3 фоиз миқдорида пахта хом ашёси етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 37,0 центнерга етказишга эришилди.

Албатта амалга оширилаётган мазкур ишлар тумнимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, туманимиз аҳолиси дастурхонини фаровон қилишдек олижаноб мақсадга қаратилгандир.

Қадрли дўстлар!

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, пахта ҳосилидан 45-55 ц/га ва ундан ортиқ ҳосил олишга эришган туманидаги «Холмурод ўғли Мансур авлоди» фермер хўжалиги раҳбари, «Ёқуб бобо ўғли Омон» фермер хўжалиги, «Берди Баҳодир Хамро» фермер хўжалиги раҳбари, «Боғот агрокластер МЧЖ», «Корабоғ полвон балиғи» фермер хўжалиги, «Аброрбек» фермер хўжалиги, «Аллаберган Матёқуб Базиргон» фермер хўжалиги каби катта салоҳиятга, билимга эга бўлган деҳқонларимизнинг ҳамда кўплаб намунали ирригатор, намунали механизаторларнинг меҳнати, тажрибаси бугун туманимизнинг қишлоқ хўжалигининг ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Муҳтарам фермерлар, миришкор деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг меҳнаткаш ходимлари!

Сизларни яна бир бор ушбу шукуҳли ва файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман.

Барчангизга сиҳат- саломатлик, оилавий бахт- саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут -барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

Йилдан йилга ҳосилингиз баракали, ҳаётингиз фаравон, умрингиз узун, ризқингиз бутун бўлсин деймиз!

БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ҚУРАМБАЕВИЧ ЯХШИБАЕВНИНГ БОҒОТЛИКЛАРГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИДАН


«Ҳурматли элдошлар, қадрли дўстлар!

Айни дамда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда том маънода ўчмас из қолдирган 2022 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2023 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун юртимиз, хусусан, туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём – Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Янги йил байрами арафасида барчамиз мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги том маънода тарихий ва унутилмас воқеага Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасига гувоҳ бўлдик. Ушбу тарихий ҳужжатда жорий йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, келгуси йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Халқимизнинг эҳтиёжлари ва орзу умидлари, амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кескин муаммолар ҳамда келгуси йилда уларни ҳал қилишга оид аниқ режалар белгиланди. Биз ҳам сиз азиз тумандошларимиз, умуман, барча аҳолимиз бир мушт-бир тиш бўлиб ҳаракат қилмоғимиз, халқимизнинг эзгу ниятлари рўёби йўлда хизмат қилмоғимиз даркор.

Саноқли соатлардан сўнг Янги йилни қарши оламиз. Якунланаётган йилда туманимизда янги ишга тушган корхоналар сонининг ошганини, айниқса кластерлар, янги шифохоналар, янги боғча-мактаблар, янги турар жойланинг бунёд этилганига ҳамда Боғотлик спортчи ёшлар эришган ютуқлари билан дунёга танилганини фахр билан айтамиз.

Кириб келаётган «2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» юртимизга тинчлик, осойишталик ҳамда фаровонлик, ҳар бир оилага файз, қут- барака, фарзандларимизга камолот, энг муҳими, соғлиқ олиб келиши учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз.

Кириб келаётган янги 2023 йилда барча соҳаларда янада юксалишлар бўлишига тилакдошман.

Бугун сиз азиз юртдошларимга мустаҳкам соғлиқ, шоду- ҳуррамлик, бахт- саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо, халқимиз омон бўлсин!»

Ҳурмат билан
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев

31 декабрь,2022йил
АБРИК

8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзоланган эди.

Энг муҳими, бу ҳақдаги қонун Юртбошимиз Президент сифатида имзолаган биринчи қонундир.

Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.

Боғот тумани ҳокимлиги номидан прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир прокуратура ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар, касбий зафарлар тилаб қоламиз.
Оилангиздан бахт, омад ва тотувлик аримасин!

Байрамингиз муборак бўлсин азиз прокурорлар!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#ТУҒИЛГАН_КУН
#ТАБРИК

Бугун фидойи фахрийларидан Боғот тумани ИИБда 35 йилдан ошиқ вақт ДАН ходими бўлиб ишлаб халқ хизматини қилган мўътабар инсон, фахрий Шарифбой Матназаровни таваллуд кунлари билан самимий табриклаймиз!

Умрини халқимиз фаравонлиги, элу юртимиз осойишталиги йўлида хайрли ва эзгу ишларга бахшида этган табаррук инсон Шарифбой ота бугун 85 ёшни қаршиладилар. Айём муносабати билан Шарифбой отага мустаҳкам соғлик, узоқ- умр,оилавий хотиржамлик, фарзанду неваралар саодатидан, шогирдлар камолотидан масрур юриш насиб этишини тилаймиз.

Бугун вилоят ИИБ бошлиғи Д.А.Назармуҳаммедовнинг табригини вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник М.Отабоев ва туман ИИБ бошлиғи, подполковник Эргаш Аҳмедовлар етказдилар.

@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

Яшариш ва янгиланиш фаслининг илк айёми аёллар билан боғлиқ эканлиги бежиз эмас. Аёл нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.
Шу боис ҳам ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Оналар олдида таъзимдамиз!
Муҳтарама аёллар, мунис опа-сингиллар!
Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида Сизнинг ўрнингиз бор. Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий қутлар эканман, Ўзбекистонимизнинг, туманимизнинг барча аёлларига туганмас бахт ҳамроҳ бўлишини тилаймиз. Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!
Доимо юксак меҳр ва ардоғимизда бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!


Боғот тумани ҳокимлиги Ташкилий- назорат гуруҳи ходимлари

Каналга уланиш:👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК
#ИИБ

Боғот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин- қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқованинг 8- март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган шеърий табриги

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ
8- МАРТ АЙЁМИ! МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Субҳидамда аста бош кўтарган бинафша гул мисоли нозик қалбга эга аёлларни байрамларнинг энг гўзали бўлган 8 март Халқаро хотин- қизлар куни билан муборакбод этаман.

Аёл — оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган, хонадонларимизни меҳр- муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотдир.

Ватанга, оилага, ҳаётга бўлган ишонч аввало – аёлга, онага эҳтиромдан бошланади.

Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади.

Азиз ва қадрли опа-сингиллар!

Яқинлашиб келган байрамингиз билан чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат- саломатлик, бахту- саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Оилангиз ва яқинларингиз, қолаверса, аёл қадрини эъзозлаб яшайдиган эл-юртимиз бахтига соғ-омон бўлинг!

Байрамларингиз муборак бўлсин!

💐Боғоттумани ҳокимлиги
ахборот хизмати💐
#ТАБРИК

Ассалому алайкум азиз, гўзал, мунис ва мўътабар онахонлар, опа-сингиллар!

Бугунги байрамингиз билан барчангизни чин дилдан табриклаймиз. Тўкис бахт, соғлиқ саломатлик, ишларингизда муваффақият, хонадонгизда доимо тинчлик тотувлик бўлсин.
Оилавий бахт, фарзандлар бахту камолини кўриш насиб этсин.
Ҳаётдаги барча орзуларингиз амалга ошсин. Сизлар борки, олам мунаввар, сизлар борки, ҳар кунимиз байрам.

Бахтимизга доимо соғ омон бўлинг!

Санжарбек Қурбонов,
Боғот тумани ҳокимининг 1-ўринбосари


💐Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати💐
Каналга уланиш:👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali