Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.53K subscribers
47.7K photos
5.47K videos
30 files
8.64K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ЭЪТИРОФ

☘️Боғот туманида "Аёлларни эъзозлаш хафталиги"

Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган Боғотлик лидер тадбиркор аёл Фароғат Маҳмудовани Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов «Фахрий ёрлиқ» ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Бугунги кунда Боғотлик 200 дан ошиқ хотин-қизларни иш билан таъминлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб меҳнат қилаётган самимий ва ташаббускор аёл Маҳмудова Фароғатни фидокорона меҳнатлари натижасида эришган юксак ютуқлари билан Боғот тумани ҳокимлиги самимий муборакбод этади.
👉@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪТИРОФ

87 йилдан буён 15 апрель куни “Халқаро маданият куни” сифатида нишонланади

⚡️Маданиятга ғамхўрлик қилиш, маданият ходимларининг меҳнатини қадрлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. Зеро, маданиятсиз ҳеч бир жамият тараққий этмайди.

87 йилдан буён 15 апрель куни “Халқаро маданият куни” сифатида нишонланади. Бу кун 1935 йилнинг 15 апрель куни қабул қилинган “Тарихий ёдгорликлар санъат ва илмий муассасаларни ҳимоя қилиш” ҳақидаги халқаро шартнома билан тасдиқланган бўлиб, тарихда биринчи марта, маданий мерос ва тарихий обидаларни муҳофаза қилиш бўйича Рерих Пакти номи остида ташкил этилган.

Шу муносабат билан, Боғот туманида фаолият юритаётган барча маданият ва санъат ходимларини ушбу кун билан муборакбод этамиз!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
#САНЪАТ_ВА_МАДАНИЯТ
БОҒОТ ТУМАНИДА «МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КУНИ» НИШОНЛАНДИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪТИРОФ_ВА_ЭЪЗОЗ
#БАЙРАМИНГИЗ_МУБОРАК

«БУГУН ЖУРНАЛИСТ БЎЛИШ, АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ БЎЛИШ - КАТТА МАСЪУЛИЯТ»
Шавкат Яхшибаев

Ахборот хизмати соҳаси, журналистика
нинг ҳар бир вакилидан катта қобилиятга эга бўлиш, ҳар доим муҳим воқеалар ичида бўлишни, тезкорлик, ҳаққонийлик ва ижтимоий масъулиятни талаб этади. Чунки айнан мана шу жиҳатлар у ёки бу ахборотнинг жамоатчилик томонидан қандай қабул қилинишини белгилайди.

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, туман прокурори Алишер Рўзметов, туман ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедовлар Хоразм вилоятидаги ва туманимиздаги журналист ва блогерлар билан бир жойга жам бўлишиб, расмиятчиликдан ҳоли чиройли ёзилган байрам дастурхонида дилдан суҳбатлашдилар.

Бугун Боғотда ОАВ ходимлари шаънига гўзал ташбеҳлар айтилди. Туман раҳбари очиқликни таъминлашда ОАВ вакилларининг беқиёс ўрни ҳақида гапирди
ва ижод аҳлига ташаккурномалар, совғалар тақдим этилди.
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪТИРОФ

ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИРОФ МУБОРАК БЎЛСИН!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ЭЪТИРОФ

БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕРБИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИГА 30 ЙИЛ ТЎЛДИ

ГЕРБИМИЗ - МИЛЛИЙ РАМЗИМИЗ ВА ИФТИХОРИМИЗ

Бугун жонажон Ўзбекистонимизда
дунёдаги ҳар бир мамлакат ўз истиқлолини қўлга киритгач, давлат мустақиллигининг рамзи сифатида қабул қиладиган герби қабул қилинган кун билан барча элдошларимизни самимий муборакбод этамиз.

Ўзбекистонимиз герби халқнинг тарихий хотираси ва эзгу интилишларини ўзида ифода этади, ҳар бир фуқарога чексиз шараф ва ғурур бағишлайди. Уни юксак марралар сари руҳлантириб туради.

Жонажон Ватанимиз, бағрикенг халқимиз ҳам неча йиллар, неча асрлар давомида орзу қилиб келинган буюк неъматга, эркинлик ва озодликка эришгач, 1992 йил 2 июнда ўз Давлат гербини қабул қилди.

Бу муҳим қадамдан сўнг, миллий тамғамиз тимсолида дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни янада кенгроқ билди, таниди ва тан олди. Гербимиз жаҳон аҳлига мустақил Ўзбекистонни ифода эта бошлади.

Бугун ана шу тарихий қарорга 30 йил тўлди. Ўзида элимизнинг меҳнаткашлиги, серқуёш ўлкамиз таровати ва ғуруримизни акс эттирган рамзимизга боқиш барчамизга миллий ифтихор бағишлайди.

Ниятимиз, бугунги тараққиёт асрида ўз олдига улкан марра ва мақсадларни қўйиб, янгиланиб бораётган Ўзбекистонимиз истиқлоли ва рамзларининг умрибоқий бўлсин!

АЗИЗ ЭЛДОШЛАР БУГУНГИ ГЎЗАЛ АЙЁМ ЯНА БИР БОР БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Санъатбек Ражабов,
Боғот тумани Маънавият бўлими раҳбари

@bogottumanihokimligikanali
#Эътироф

БОҒОТЛИК ЁШ ЖУРНАЛИСТ ШОҲРУҲ ИБОДУЛЛАЕВ ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Хабарингиз бор, 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб «Дўстлик» видеороликлар танлови эълон қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоцияцияси ва Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танлов Республика бўйлаб кўплаб иқтидорларнинг кашф этилишига хизмат қилди.

Жорий йилнинг 4 августи куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли киносаройда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Аҳамиятли жиҳати, мазкур танловда хоразмлик ёш журналист, Хоразм вилоят телерадиокомпанияси бош муҳаррири ўринбосари Шоҳрух Ибодуллаев рағбатлантирувчи мукофотга лойиқ деб топилди.
Мукофотланган барча ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этамиз.
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!»

Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова 2022 йил давомида жамият томонидан амалга оширилган «МЕҲРЛИ ЮРАК» лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси 31 йиллигига армуғон этмоқда.
@bovottumanihokimligikanali
#ЭЪТИРОФ

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ»

Мен «Ашхобод» маҳалласи хотин- қизлар фаоли Рахимбоева Фазилат Комиловна авваламбор, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан бутун Ўзбекистон халқини чин қалбимдан табриклайман.

Бизнинг «Ашхобод» маҳалласида 1306 хонадон, 6849 нафар аҳоли бўлиб, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли томонидан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 1 млрд 300 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, шундан 510 млн сўм кредит “Ёшлар дафтарида”ги ёшларга, 310 млн сўмлик кредит “Аёллар дафтарида”ги аёлларимизга ажратилган.

Маҳалламизнинг 87 нафар фуқаросига 0.15 сотихдан ер ажратилган бўлиб, ҳозирда бу ерлардан унумли фойдаланиб, оилавий даромадини янада яхшилашга эришмоқдалар.

Бизнинг «Ашхобод» маҳалласида Матниёзов Муҳиддин давлатимиз томонидан ажратилган 33 млн сўмлик имтиёзли кредитни олиб, маҳалламизда ўзининг бир- биридан бетакрор мебел жиҳозлари билан хизмат қилиб келмоқда.

Субсидия асосида тикув машинаси олиб ҳозирда ўз иш фаолиятини бошлаган аёл қизларимиз ҳам бу кунга шукроналар айтиб, ҳозирги давлат сиёсатидан мамнун эканликларини билдирмоқдалар.

Маҳалламизда Матяқубов Пўлат ҳам имтиёзли кредит олиб синтифон(сунъий пахта)ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Бизнинг «Ашхобод» маҳалламизда айтишга арзигулик ишлар талайгина.

Маҳалламиз аҳолисига байрамона кайфият улашиш мақсадида 20 август куни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз ” ғояси асосида маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туманимиз ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирок қилиб маҳалламиз аҳолисини байрам билан табриклаб, эришган ютуқларимиз, энди нималарга эътибор беришимиз керак ва нималар қилишимиз лозим эканлигига тўхталиб ўтдилар.

Бу осойишта кунларга ҳожи ота, ҳожи оналаримиз шукроналар айтиб дуо қилишди.

Тадбиримиз сўнгида деҳқонларимиз томонидан етиштирилган полиз экинлари ва озиқ овқат маҳсулотлари кам таъминланган оилаларга тарқатилиб, байрам билан муборакбод этиб, кўнгилларини хушнуд қилдик.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан «Ашхобод» маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамюртларимизни чин қалбдан табриклаб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин- сочин бўлишини тилаб қоламиз.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali  
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!»

Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова 2022 йил давомида жамият томонидан амалга оширилган «МЕҲРЛИ ЮРАК» лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси 31 йиллигига армуғон этмоқда.
@bovottumanihokimligikanali