Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.5K subscribers
47.5K photos
5.46K videos
30 files
8.61K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#БОҒОТ
#САЙЁР_ҚАБУЛ
#ИИБ

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг муаммолари, қонуний талаблари эътибор билан тингланиб, ижобий ҳал этиши чоралари кўрилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, генерал-майор Д. Назармуҳамедов аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, уларнинг таклиф, истак ва муаммоларини тинглаш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш мақсадида Боғот туманига ташриф буюрди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#КЕКСАЛАР_ҲАФТАЛИГИ
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БИНОСИДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Кейинги йилларда юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган жуда катта эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб келаётган отахон ва онахонлар ўзларини ёшаргандек ҳис қилмоқдалар.

"Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш –халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ўзига мужассам этган "Кексалар ҳафталиги" доирасида Боғот тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов бошчилигида умри давомида ИИБ тизимида ишлаб нафақага чиққан кекса нуронийлар учун дастурхон ёзилди, уларнинг дуолари олинди. Тадбир сўнгида ИИБ фахрийлар Кенгаши раиси Шарифбой Матназаров кексалар номидан ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди ва туман ИИБ бошлиғи томонидан фахрийларга эсталик совғалар тарқатилди.

Боғот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Эргаш Рўзметов
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#БОҒОТ
#САЙЁР_ҚАБУЛ

Пайшанба профилактика куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Боғотда профилактика куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан, бугун эрта тонгдан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Э.Аҳмедов ходимлар билан кун давомида ўтказиладиган тадбирларни режалаштириб олишди.

▪️Бугунги сайёр қабул ҳам олдиндан келишилган режа -графикка асосан «Маданият» маҳалласида бўлиб ўтди.

Боғот тумани ИИБ бошлиғи 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича МФЙ раисларини, профилактика инспекторларини доимий ҳушёрликка чақирди.
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз

Боғот тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган бир қатор кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.

ИИБ ходимлари билан «Янги қадам», Абу Райҳон Беруний маҳаллаларида маҳалла фаоли, шу ҳудуднинг обрўли онахонлари, депутатлар, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчиси, отинойилар билан ҳамкорликда мурожаатларга ечим изланди.

Тадбирлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда яшаш тарзи ўрганилиб, мавжуд муаммолар масъуллар кўмагида бартараф этилмоқда.

«Хотин- қизларнинг муаммосини ўрганиб ечимини топиш, уларни ўз вақтида бартараф этиш -- ажримларнинг, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади»-дейди, Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова. Бундан ташқари ИИБ ходимлари туман ҳудудидаги мактабларга бориб, тарғибот тадбирларини ҳам олиб боришмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

БОҒОТ ТУМАНИДА 3- СЕКТОР РАҲБАРИ, ИИБ БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Боғот туманининг «Қалажиққалъа» маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Боғот тумани ИИБ бошлиғи Э.Э.Аҳмедов ва «Қалажиққалъа» маҳалласи масъуллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда 11 нафарга яқин фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тингланиб алоҳида назоратга олинди.

Хусусан фуқароларнинг уй-жой таъмири, моддий ёрдам, кредит ва ичимлик суви, газ, йўл ва соғлигини тиклаш масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#УЧИНЧИ_СЕКТОРДА_ҚАБУЛ

САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАРНИНГ САМАРАЛИ ЕЧИМИ УСУЛИДИР

Президентимиз таъбири билан айтганда, биз қачонки, фуқаролар қалбига қулоқ солиб, дард-у ташвиши ва муаммолари билан қизиқсак, уларга ижобий ечим топсакгина биз халқни рози қилган бўламиз.

Худди шундай фуқаролар қалбига қулоқ солиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал қилиш мақсадида Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Эргаш Эркинович Аҳмедов туманимизнинг 3- секторидаги маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.

Куни кеча «Ғалаба» маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари, шикоятлари тингланди ва муаммо ечимида амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, моддий ёрдам масалалари бўйича ҳам мурожаатлар билдирилди.Ушбу мурожатлар сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#Жараён
#ИИБ_хабарлари

Боғот туманидаги барча мактабларда ИИБ бўлими ҳамда Боғот тумани ХТБ масъуллари ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Тумандаги 16, 17, 48- сон мактабларда ўткпзилган тадбирда ҳуқуқий саводхон бўлмаган ўқувчи ҳар ерда қоқилиши, ўз ҳаққини талаб қила олмай, сарсон бўлаётгани ҳақида Боғот тумани ИИБ бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу боис ҳуқуқий саводхонликни оширишга эътибор қаратилаётганига тухталиб ўтди. Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирида жамиятда фаол ҳаракат қилаётган ўқувчилар эришган ютуқлари мисол қилиб кўрсатилди.

Тадбирда мавзу юзасидан шахмат-шашка мусобақалари, расмлар танлови ўтказилди ва ғолиб ўқувчилар рағбатлантирилди.
Боғот тумани ҳокимлигига
Ахборот хизмати
https://t.me/bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

Боғот тумани ҳудудида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 декабрь кунидан 26 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” ойлиги давомида.
Боғот туманидаги 15-сон мактаб ўқувчиларига йўлларда хавфсизликни таъминлаш борасида йўл ҳаракати коидалари бўйича тушунчалар берилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#ОГОҲЛИК
Боғот туманида содир этилган қотиллик жиноятининг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
ИБ_ХАБАРЛАРИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАР БЎЙИЧА
ИИБ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

«ДАДАЖОН! МАНЗИЛГА СОҒ - ОМОН ЕТИБ БОРИНГ!»

Боғот тумани ҳокимлиги ҳамда туман ИИБ ЙҲХГ бўлими ходимлари туман марказидаги 1- сон мактаб ўқувчилари билан йўл- транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган тадбир ўтказдилар. Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўқувчиларга йўл ҳаракатига қатъий риоя этиш юзасидан очиқ дарслар ўткмзилди.

Тадбирда туман ҳудудида содир этилган ЙТҲлар юзасидан статистик маълумотлар, мазкур кўнгилсизликларнинг сабаб ва оқибатлари, таҳлиллари юзасидан ИИБ ходимлари маъруза қилишди. Шахсий ва хизмат транспорт воситаларини бошқариш пайтида ҳайдовчининг мажбуриятларини ёдда тутиш, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га тўлиқ риоя қилиш, тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланмаслик лозимлиги, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, хавфсизлик камаридан фойдаланишнинг афзалликлари тушунтирилди. Маст ва чарчоқ ҳолда автомашина бошқаришнинг салбий оқибатларидан мисоллар келтирилди. Транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсизликларга сабаб бўлувчи омиллар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, туман ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тайёрланган видео ролик тадбир қатнашчиларига намойиш қилинди.

Дарҳақиқат бугун мактаб ўқувчилари учун ўтказилган йўл ҳаракати қоидалари дарси уларнинг ҳуқуқий билимини оширишга хизмат қилишига ишонамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги Болалар билан ишлаш шўъбаси мудири А.Жуманиёзов.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali