#ОГОҲЛИК
БОТУЛИЗМ НИМА?
Ботулизм (лот. botulus – колбаса) – одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар гуруҳига киради. Ботулизм (Clostridium botulinum) бактериялари билан ифлосланган овқатлар истеъмол қилинганда юзага келади. Ботулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли (спорали) ва чидамсиз (вегетатив) хиллари учрайди. Спорлари ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин; споралар тупроқдан сув, мева, сабзавот, озиқ-овқат, ем-ҳашакка ўтади, кейин одам ва ҳайвонлар ичагига тушиб, сўнгра нажас билан ер юзига тарқалади. Ботулизм микроби фақат анаэроб (ҳавосиз) шароитда ривожланади. Шу сабабдан, консерва қилинган, тузланган, дудланган маҳсулотлар ва колбасага тушиб қолган споралар анаэроб шароитда ўсиб, вегетатив шакл (бактериялар)га айланади. Улар ана шу шароитда кучли заҳар (экзотоксин) ҳосил қилади. Бу маҳсулотни истеъмол қилган одам касал бўлади.
Ботулизм токсини ичакда тез сўрилади, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалиб, асосан, нерв тизимини зарарлайди. Касаллик тўсатдан бошланади. Беморнинг боши оғрийди, тинкаси қурийди, кўзи тинади, лоҳасланади, кўнгли айниб қусади, уйқуси қолади, корни оғрийди, оғзи қурийди, ташна бўлади; кўпинча, қабзият кузатилади. Кейинчалик, боши айланади, кўз хиралашади, қовоқлар салқийди, бемор равон гапира олмайди ютиш, нафас олиш фаолияти бузилади; юрак ва нафас марказлари фалажланиши туфайли, ўлим содир бўлиши мумкин.
Бемор фақат касалхонада даволанади. Замонавий даво усуллари: ботулизмга қарши зардоб, сунъий нафас олдириш аппаратларини ўз вақтида қўллаш яхши наф беради.
Касалликнинг олдини олиш учун консерва тайёрлаш қонун-қоидаларига қатъий амал қилиш, уй шароитида консерва ва озиқ-овқат тайёрлашда санитария талабларини ўрнига қўйиш талаб этилади.
Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Элёр Рахимов
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali

#ҲАЙДОВЧИ! СИЗНИ ОИЛАНГИЗ КУТЯПТИ!
Боғот тумани ИИБ ЙҲХГ раҳбари, катта лейтенат У. Атажанов ҳамда Хоразм вилояти транспорт бошқармаси ходими Х.Вапаев Боғот туманидаги йўловчи ташувчи корхоналар ҳайдовчилари билан йиғилиш ўтказдилар. Ҳайдовчиларни қиш мавсумида эхтиёт бўлишлари лозимлиги ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликка ва йўловчиларни ҳавфсизлигига эътибор беришга, қўпол муомила қилмасликка ва ниқобсиз йўловчиларни транспорт воситасига чиқармасликка ва санитария гигиена коидаларига амал қилишлари кераклигини тушунтирдилар.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#ОГОҲЛИК
Боғот туманида содир этилган қотиллик жиноятининг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.