Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Фикр

Ижтимоий тармоқлардаги постларни кузатиб қалбимдан бир савол чиқаверади: Ўзбек жамиятидаги муаммоларда нега фақат аёл танқид қилинаверади? Нега урғу аёлга тушаверади?
Нега эркак доим четлаб ўтилади?

Нега бу ҳақда гапирган аёлнинг овозини фақат ўчиришга ҳаракат қилинади? Бунинг сабаблари нима? Кимдир сўкинмай, ҳақоратламай, сокинлик билан асослаб бера оладими бунинг сабабларини? Нега тўғри гапни аёл гапирса бунчалар тоқатсизмиз? Нега зулмга сабр фақат аёлдан талаб қилинади?

Нега кўпчилик аёлларимиз эркакларга сиғинишга телбаларча мойиллар? Қаердан ва нима учун? Шарҳларда энг кўп учратганим "хотинни тарбиялаб оламиз" деган гаплар... Хотин жониворми? Ёки ёш болами? Наҳот сиз супер ва мукаммалсиз? Наҳот сиз "Етуклик Университети" нинг дипломини олиб, докторлик даражасин олдингиз? Наҳот камчилик фақат хотинда?

Ҳиёнат қилган аҳлоқсиз эрини қайтариб олиш учун юзига ботекс урдираётган, лабини шишираётган, жонини азобга қўйиб ўзидан кечаётган ҳам ўзбек аёли. Аҳлоқсиз хотинбозни талашиб ўз жинсдошини пичоқлаб қўяётган ҳам ўзбек аёли. Ичувчи эрдан қутулиш учун болалари билан ўзини сувга отаётган ҳам ўзбек аёли. Етимларин ўз зиммасига олиб инсофсиз эрни қандини уришига имкон бериб қўйган ҳам ўзбек аёли. Даюсни боқаман деб четда ҳожатхона ювган ҳам ўзбек аёли, оилам бикир бўлсин деб қадам ташлашдан "Азамат" нинг тагига ҳориж мебелини тўшаган ҳам ўзбек аёли...

Ва ниҳоясида яна доимий айбдор, доимий "тарбияга муҳтож" ҳам ўзбек аёли?
Қачонгача?
Ва қаергача?

Noila Holmuhammad

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Аёллар
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Лойиҳадан

Жинсий тарбия сўзлар, ҳаракатлар, ўзаро муносабат орқали амалга ошадиган жараён. Бу иш ота-она, энага, мураббий ёки ўқитувчига ишониб топширилади. Афсуски, кўп оилаларда фарзандларга жинсий тарбия бериш уят ҳисобланади. Катталар болаларни иложи борича бу каби мавзулардан ҳимоя қилишади. Жинсий тарбия ҳақида гап очган кам сонли инсонларнинг эса овози ўчирилади.

Аслида болага жинсий тарбия бериш керакми? Тананинг тузилиши, жинсий етуклик, ҳомиладор бўлиш, фарзанд кўриш каби масалаларни қайси ёшдан бошлаб муҳокама қилиш лозим? Агар болангиз Интернетдаги бузуқ маълумотларни ўқишини ёки тенгдошидан аҳлоқсиз воқеаларни эшитишини истамасангиз, жинсий тарбияни ўз қўлингизга олинг.

✔️0 -2 ЁШ. Бу ёшда бола учун ота-онаси билан ўзаро мулоқот муҳим. Чақалоқда катталарга нисбатан ишонч туйғуси шаклланади ва албатта, у дадаси ва онаси ўртасидаги фарқни англай бошлайди, яъни аёл ва эркак орасидаги фарқни. Боланинг барча аъзоларини ўз номи билан атанг. Қолаверса, агар у сиз билан қучоқлашишни истамаса, бунга мажбурламанг. Чўмилтираётган ёки тагликларини алмаштираётган вақтда, яланғоч юриш яхши эмаслигини тушунтиринг.

🔷2-5 ЁШ. Болага фарзанд она қорнида ривожланишини айтиш мумкин. Бу ёшда кичкинтойлар ўз аъзоларига қизиқа бошлайди. Қолаверса, уларга қарама-қарши жинс вакилининг интим аъзолари ҳам қизиқ бўлиши мумкин. Ёки катталар кийим алмаштирганда, кузатишни яхши кўришади. Унутманг, бу ёшда ҳам уларда яланғоч юриш борасида уялиш ҳисси ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Огоҳ бўлинг, агар бола катталар орасидаги интим муносабатлар ҳақида гапирса, уятли сўзларни кўп ишлатса, буни эътиборсиз қолдирманг. Фарзандингиз чўмилаётганда ёки кийим алмаштираётганда, унга бундай аҳволда бировга кўриниш уят эканлигини тушунтиринг. Агар болангиз сиздан ҳам уялса, унинг бу истагини ҳурмат қилинг. Интим аъзолар барчада бўлишини ва бу ҳар кимнинг ўз шахсий ҳудуди эканлигини сўзлаб беринг.

✔️5–8 ЁШ. Болалар эркак ва аёл ўртасидаги ҳар томонлама фарқни тушуниб қолади. Аёл туғишини, ота-оналар фарзандли бўлишини жуда яхши англайди. Бу ёшда ўғил бола ва қиз болалар орасида бир-бирини ёқтириш ҳислари пайдо бўлиши мумкин ва бу табиий. Унга тенгдошлари билан дўстлашиш яхши эканлигини, аммо ҳамма бир-бирини ҳурмат қилиши кераклигини уқтиринг.

🔷9–13 ЁШ. Бу давр энг ноқулай саволлар ва вазиятлар даври ҳисобланади. Бола жинсий етуклик сари қадам ташлайди ва унда жисмоний ўзгаришлар сезилади. Қизларнинг дугоналари билан, ўғил болаларнинг дўстлари билан вақт ўтказишига эътибор беринг. Уларнинг суҳбатлари нима ҳақда бўляпти. Ҳозир бу ёшдаги болалар ижтимоий тармоқлар орқали ўзаро суҳбат қуришни яхши кўради. Ота-оналар вақти-вақти билан ана шу ёзишмаларга назар ташлаб туриши керак. Мабодо фарзандингиз тақиқланган видеоларни томоша қилишини сезиб қолсангиз, уни уришиб ёки уриб юрманг. Фожиа ясаб, вазиятни чуқурлаштирманг. Яхшиси унга бундай денг: “Ҳали ҳаммасига улгурасан, болам. Ҳозир айни илм оладиган вақтинг, ҳунар ўрган. Интернетдаги видеолар аҳлоқсиз инсонларнинг иши. Уларнинг сен учун мутлақо фойдаси йўқ. Бундай тасвирларни ҳатто биз катталар томоша қилишдан уяламиз”.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/2137-2/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Лойиҳадан
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Қўғирчоқ ўйнайдиган «онача»

“Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи” (SNHR) ташкилоти маълумотига кўра, 2011 йилнинг мартидан 2020 йил июнгача Сурияда 29 296 нафар бола ҳалок бўлди, яраланди ёки ногирон бўлиб қолди.

“Ҳеч кимга бу ҳаётни раво кўрмайман”

Асия ерга қараганча камералар объективидан қочишга ҳаракат қилади. Ўзини 20 ёшдалигини айтаётган бу аёл икки фарзанднинг онаси. Ҳаммаси болалигида бошланганини, унинг ихтиёри ҳеч қачон ўзида бўлмаганини алоҳида қайд этган Асия ҳали қўғирчоқ ўйнаш ёшида фарзандли бўлган. Бизнинг саволларимизга бироз маҳзунлик, бироз ҳадик билан жавоб берар экан, ажиб табассум билан дардини яширишга ҳаракат қилади. Ҳозир сал ачиниш билдирсангиз йиғлаши тайин, лекин ўзида жилмайиш учун куч топади... У болалигида бундай ҳаётни орзу қилмаганини, агар, ҳаёт қайтадан бошланганида, ота-онасидан фақат бир нарсани, ўша сафарга чиқмасликни сўраган бўлишини айтади.

- Қизиқишларим ҳаммаси ўлиб кетган. Катталардек, ҳаёт кечирардик. Ёш болалигимми билмайман унча тушунмасдим нималар бўлаётганини. Ал-холда лагерга тушдик, ҳомиладор эдим. Болаларим билан ёмғирларда кўчада ётганман. 3-4 кунлаб овқат емаган куним бўлганди. Турмуш ўртоғим жангда ҳалок бўлганди. Нима қилишни билмасдим. Болаларим келажаги учун қўрқувда эдим. Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ушбу инсонпарварлик операциясини эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Ислом давлати жангарилари қўлидан чиқиб кета олмасам керак, деб ўйлагандим. Онам кўп маротаба бу жаҳаннамдан қочиб кетишга ҳаракат қилганлар, лекин бунга эриша олмай оламдан ўтди. Мен учун ҳаётимдаги энг бахтли кун ватанимга қайтиш бўлди. Сал эшиклар қаттиқроқ ёпилса фарзандларим ҳалигача қўрқишади, худди нимадир бўладигандек, чўчиб уйғонишади. Менинг орзуим тинч ҳаёт эди, унга эришдим. Жуда хурсандман.

Асиядан келажак режалари ҳақида сўраганимизда, ўз келажагини фарзандлари билан боғлашини, агар имкон бўлса, албатта, ўқишга киришни истаётганини айтди.

Манба: http://rost24.uz/uz/news/145?fbclid=IwAR3XrSMjHbvCd1JmcAL-kq3gDebCz_rQjD2hJB_ubCBj2UnoIPp5AdVZ8e0

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #СурияВоқеалари
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#СпортчиҚизлар

Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар беришича, яқинда Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган мураббий А.Колчин хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик беш қиз чемпион бўлди, бундан ташқари жамоамиз ҳисобида иккита кумуш ва бронза медаллари бор.

Гуласал Султоналиева (51 кг), Ситора Шогдарова (54 кг), Дилфуза Бекова (60 кг), Моҳинабону Абдуллаева (64 кг) ва Навбаҳор Ҳамидова (69 кг) Орша шаҳрида рингда чемпион бўлишди.

Зиёда Ярашева (60 кг) ва Хадичабон Абдуллаева (69 кг) кумуш, Ситора Турдибекова (57 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Кўриб турганингиздек, 60 ва 69 кг гача вазн тоифаларида финал фақат бизники бўлди. Балли, қизлар, жуда гўзал чиқиш бўлди.

Манба: https://yuz.uz/ru/news/pyat-nashix-devushek-stali-chempionkami-na-turnire-po-boksu-v-belarusi

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СпортдаҚизлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
❗️Ташқи ишлар вазирлиги халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда

Халқаро мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганини маълум қилди.

ТИВ аккредитация бўйича жавобни қонун бўйича 2 ойда эмас, балки 6 ойда бергани айтилмоқда.

Бундан ташқари, журналист Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган «Рустам» исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганлигини айтмоқда. «У рад жавобини олгач ҳам, менга учрашишни сўраб ёзаверди», — дейди журналист.

Журналист ТИВ ходими ундан ижобий мақола ёзишни, бунга рад жавобини берганида эса, уни «объектив эмас ва журналист эмас» дейишганини айтган.

Агнешка Пикулицка-Вилчевска The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet халқаро нашрлари учун ёзади. У Аёл журналистлар Коалицияси аъзоси.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/accreditation/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Тегажоғлик

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
‼️Ўзбекистон президентига мурожаат‼️

Шавкат Миромонович, илтимос, Эркаклар қўмитаси, Эркаклар ишлари Агентлиги, Эркаклар вазирлиги, Сенат ҳузуридаги Эркаклар коммисияси ёка бошқа ваколатли орган ташкил қилинг. Унинг вазифалари шундай бўлсин:

🗣 Эркакларга нима кийишни ўргатади. Аёллар учун буни Танзила Норбоева томонидан қўллаб-қувватланган Нафосат фестивали амалга оширмоқда.

🤩 Эркаклар орасида Одобли йигит, иффатли йигит, маърифатли йигит каби ғояларни тарғиб қилиш. Аёллар учун буни Аёллар консультатив кенгаши амалга оширади. Энди эркаклар учун мувозанат яратиш керак! Ўйлашимча, Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси бу ғояни ООН No one left behind тамойилига мувофиқ қўллаб-қувватлайди. Эҳтимол, грант ҳам беришар (#лайфхак)

💪 Миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ қоидалари ва ташқи кўриниш маданиятига риоя қилиш асосида ўғил болаларни тарбиялаш масалаларини тарғиб қилиш. Қизлар учун буни юқорида айтиб ўтилган маслаҳат кенгаши амалга оширади. Ўғил болаларни ортда қолдириб бўлмайди - акс ҳолда эркаклар миллий қадриятларсиз, одоб-ахлоқ қоидалари ва ташқи кўриниш маданиятини ҳурмат қилмасдан улғаяди.

😎 #рўйхат23 каби турли рўйхатлар тузиш, ҳар бир маҳаллада генерал отахонлар кенгашини тузиш, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, бозорларда, мамлакатнинг ҳар бир бурчагида Бобур ғазаллари кечаларини ўтказиш. Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия шеърларини эшиттирмоқчи бўлганидай-да.

😍 Ишонаманки, бундай органнинг бошқа кўплаб улуғ ғоялари бўлади. Уларда ишлашга кадрлар ҳам топилади. Улар давлатимиз ҳозир аёллар ҳақида қайғурганидай эркаклар ҳақида қайғуради!

Ҳурмат билан,
Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко

Photo credit Daryo.uz: суратда Олтиариқ ёқилғи заводи аёллари ўз ишчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чиққан. Эркакларнинг маънавияти уларнинг ёнида туришга етмади. Ўзбекистонга Эркаклар қўмитаси жуда керак!

#Киноя #НеМолчиУз #ГендерТенглик #Қонунлар
#фикр

Оилада 👩қиз фарзанд туғилса, унга сеп-сидирға йиғиш бошланади, у эсини таний бошлаши билан келинлик таълими берила бошланади. Супур-сидирдан тош қотиб, тош тишлашгача, сабр қилишдан аразлаб келмасликкача, қайн томон қариндошларнинг кўнглига йўл топишдан бир қарич болага қандай муомала қилишгача. Хуллас, қиз бола - кетадиган нарса, берворганга яраша, қайтиб келмайдиган қилиб бервориш керак, ашқол-дашқоли, кўч-кўрони билан.

Оилада 👦ўғил фарзанд туғилса, унга на келажакда бировга эр бўлиши, на кимгадир куёв бўлиши, на бўлажак оилага одамдек муносабатда бўлиш ва на аёли учун жавобгарлик ўргатилади. У билиши керак бўлгани - уйланадиган қизи имкони бўлса, уйидан чиқмаган, биров кўрмаган, тик қарамайдиган, гап қайтармаган, уйни тўлдирадиган, чарчамайдиган хизматкор бўлиши керак. Ўқиган бўлсаям, эр истаса - уйда ўтириши керак. Уйда ўтирадигани керак бўлса, нега ўқимаганга уйланмадинг, дейдиган одам йўқ-да! Пули куйиб ўқитмаган, уйида нечта одам бўлса, ҳаммасининг кўнглига қарашданам муҳимроқ нарса борми ахир?

Хуллас, қиз бола шунча йил тарбияланиб ҳам, эр уйида «ўзим тарбиялаб оламан!» - деган гапга лойиқ бўлади. Йигит киши онадан бирдан ҳаёт бўйича мутахассис бўлиб туғилиб қолган. Талоқ дейишни/демасликни, 4 та хотинга рухсатни билса бўлди. Ўзи ишламайди-ю, аёли ишга чиқмоқчи бўлса, даюс эмаслиги эсига тушиб қолади.

🙅‍♀️Етар-а, аёллар, қизлар, шунча тарбияланганимиз, бурчларимиз ҳақида эшитавериб, қулоқларимиз чарчади. Келинг, энди эр устидаги ҳуқуқларимиз ҳақидаям бир эслатишсин, нима дедингиз? Ҳеч бўлмаса, никоҳга кираётганда, соҳиби илм имомларимиз никоҳ ўқишдан аввал, эр моддий масалаларда, айниқса, аёли олдида жавобгар эканини; аёлига ёқиш учун у ҳам бирдай ҳаракат қилиши кераклигини; уйдан тополмаганини уйда яратиши кераклиги-ю, кўчада зино излаб чиқишга ҳуқуқ берилмаганини; болаларга бирдек масъул эканини; маҳрда аёл қанча миқдор сўраса ҳам ҳақли эканини; куёвнинг қариндошлари келин учун ҳақдор ё қулдор эмаслигини; хизмат деган нарса келиннинг талоқ қилиниб, оиласи бузилишига сабаб бўлолмаслигини; келиннинг молида куёв ва унинг оиласидан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини тушунтиришса, билдиришса... (Яна мен билмаганларим қанча!) Барибир, жума маъвизаларида эрларга аёлларининг улар устидаги ҳақлари ҳақида айтган гўзал диний мисоллар, фикрлар, ҳадислар уйгача етиб келмаяпти ёки динга туҳматдан бошқа нарса бўлмаган бидъат-хурофотларга қоришган ҳолда фақат бурчларимиз етиб келяпти холос. Ўзимизга, шунда ҳам ҳаммага эшиттириб айтинглар буни! Биров ишдан ўлмаган, деган қайноналар, тепиб ўтадиган қайнопа-қайнсингиллар эшитсин!

Балки, шунда келинга «пули куйган» куёв сал вазмин тортармиди? Масъулияти ошармиди... янаям билмадим.... Лекин аниқ биламан - аёлдан унинг ҳуқуқларини яширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

👉Шу кунгача ажрашган бирор эркакнинг аёлига 💰идда нафақаси берганини кўрмадим, эшитмадим. Ваҳоланки, бу Қуръони Каримда ёзиб қўйилган ҳақлардан.
👉Шу кунгача, аёлини бир этак боласи билан кўчага ҳайдаб, у келинлигида олиб келган молини чиқариб бермаганларни кўрдим. Ваҳоланки, аёлнинг молида эрининг ҳаққи йўқ, қачонки аёлнинг ўзи рози бўлиб берсагина олиши мумкин.
👉Шу кунгача, боласига нафақа тўламаслик учун қамалиб чиққан оталарни кўрдим, нафақа миқдорини пасайтириш учун паст маошли ишларга сохта ҳужжат қилдирган оталарни кўрдим. Ваҳоланки, оиланинг моддий таъминоти отанинг зиммасида бўлиши керак.

❗️Сизни ожизанинг молини ейишингиз учун унга раҳбар қилдими?
❗️Сизни болаларингизга айтиш учун талоқ соҳиби қилдими?
❗️Сизни шундай тубан кетишингиз учун аёлдан бир поғона баланд қилдими?
❗️Сизни уни бузишингиз учун аёлни динга рағбатлантирувчи қилдими?

Айтганча, динда 4 тагача аёлга уйланишга рухсат берилгани билан, қанчалар истасангиз ҳам, аёлларингиз ўртасида адолат қилолмайсиз, деган огоҳлантиришга кўз юмолмайсиз. Ва 4 тагача рухсат - кўчада ўтган-кетган аёлга кўз зиноси билан қарашингизга, суюлишингизга рухсат дегани эмас. Кўзингни тий, деган буйруқ биринчи сизга келган, ҳурматли эркаклар!

Алия ТЕМУРИЙЗОДА

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар
❗️«Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Польшалик журналист ТИВ билан учрашув ҳақида

Ўзбекистон ТИВ ходими томонидан унга шилқимлик қилингани ва аккредитация олишда босимга учраганини айтган польшалик журналист Агнешка Пикулицка вазирлик билан учрашганлигини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, шилқимлик ҳолати бўйича ТИВ текширув ўтказолмаслигини айтган, чунки «Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Журналист уни ТИВда бир неча маротаба кўрганлигини айтмоқда.

Польшалик журналист унинг рақамини текширганда, «Ilhomaka FBI» исмли шахсга тегишли эканини кўрган. 

Сенат раиси Танзила Нарбаева ушбу ҳолатга муносабат билдирди. У ҳодиса пухта ўрганилиб, айбдорлар жазоланишини таъкидлади. «Бундай воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолат»

«Аммо бу республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга соя солмаслиги лозим», — деди Нарбаева.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/02/agnieszka/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#БолаларниАсранг

Янгийўлда ҳушёр фуқаролар эҳтимолли педофилнинг қўлидан қизчани қутқариб олишди

Кепкали бегона эркак мактаб ўқувчисига яқинлашиб, агар у билан кетмаса, уни ўлдиришини айтади. Ва зўрлик билан қўлидан ушлаб олиб кетмоқчи бўлади (фотосуратда у қизнинг сумкасини елкасига кўтариб олгани кўриниб турибди). Яхшиямки, одамлар эътибор бериб, ғалати "жуфтлик" нинг кейинги ҳаракатларини тўхтатишга ҳаракат қилишди. Таҳдидни англаган нотаниш қизнинг қўлини қўйиб юборди ва номаълум йўналишда қочиб кетади. Одамлар унинг орқасидан югуришди, аммо ета олмадилар.

Ота-оналар, фарзандларингиз учун огоҳ бўлинг!

Р.S. Қизчанинг аҳволи яхши, уни онасига қайтаришди.

Манба: @ExoUzbekistana

❗️ИИВ Ахборот хизматидан маълумот: "Янгийўл ИИВ бошлиғи қизчанинг уйида бўлди, Тошкент вилоят ИИББ матбуот котиби қизнинг онаси билан гаплашди. Йигит қидирилмоқда".

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Хонанда Жасур Умиров номусга тегишда айбдор деб топилиб, 5 йилга қамалди. Яна икки судланувчи 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бугун, 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди хонанда Жасур Умиров ва унинг икки нафар таниши устидан ҳукм чиқарди.

Олий суд ахборот хизмати хабарига кўра, суд ҳукми билан:
Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;

А.З. ва Ш.Қ. эса Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, уларга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, тергов органи Жасур Умировга ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилган эди. Бу банд номусига тегилган шахснинг 18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган ҳолни назарда тутади ва оғирроқ санкцияни келтириб чиқаради. Суд Умировни шу модданинг 1-қисми билан айбдор деб топган.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz Самарқандда лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган қизнинг номусига тегилган бўлиши мумкинлиги ҳақида сентябрь ойида журналист суриштируви эълон қилган эди. Бунга қадар Каттақўрғон туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган.

Мақола эълон қилингач, сентябрь ойида Самарқанд вилоят прокуратураси ИИБнинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди ва қайта текширув тайинлади.
Октябрь ойида жиноят иши қўзғатилди, 21 декабрь куни Жасур Умиров эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Манба: https://kun.uz/20091725

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#ЭркакларданФикр

Ўзбекистонда кизларимизнинг қадрсиз бўлиши, хою-хавас, молпарастликка муккасидан кетган, олти ёшдан сеп йиғсанг етади, етти ёшдан йиғсанг етмайди, деган баьзи бир ақли калта, ақли нокис, бировга гап бермайдиган, келиннинг сепини талаб қиладиган, бокира қизнинг мебели, куевга сарпоси, куевнинг уйига гилам ва пардаси бўлиши шарт, ҳозир ҳамма қиляпти, дейдиган аелларни Хожибой Тожибоев айтгандай, васвасаген, чакагаген билан даволамаса, аеллар олди-бердини эркакларга берсамасаларинг, қиёматгача аёллар қадрсиз бўлишда давом этади.

Ҳамма вақт эркакларни айблайверманглар, ҳамма эркаклар ҳам сизлар ўйлагандек эмас.

Кейинги 30 йилда туйдаги олди-бердилар, эркак аелларнинг ҳамма ишига бошини суқмаслиги керак, деб фикрлайдиган аёллар, ўзингизни ислоҳ қилиш вақти келди.

Телеграм орқали келган шахсий хабарлардан.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклардан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
👉Токсик муҳитда эканлигингизни билдирувчи 5 белги

ПСИХОЛОГИЯДА «ТОКСИК» СЎЗИНИНГ маъноси анча мужмал берилган. У ўз қадр-қимматини аста-секин пасайтирадиган зарарли таъсирни англатади ҳамда уни англаб етиш қийинроқ. Тажовузкорлик — эса ҳар доим заҳарли бўлмаслиги мумкин. Агар бирор бир инсон сизга бақириб, қўпол муомалада бўлса, бу ёқимсиз, қўрқитадиган ҳис бағишлайди. Сиз: «У менга бақирди», «У қўпол муомалада бўлди», дейишингиз мумкин.

Токсик таъсир қилиш усуллари одатда пассив-тажовузкор табиатга эга. Ушбу тажовузкорликни аниқлаш қийин, чунки у анча билинмасдир. «У мени мақтаб қўйди, аммо бу мақтовдан ўзимни камситилгандай ҳис этдим» дейиш қийинроқ. Бунга жавобан: «Нимага бунча безовта бўляпсан!» дегингиз келади.

Алоҳида инсон билан муносабатлар токсик бўлиши мумкин. Баъзида бутун бир гуруҳ ичида муҳит токсик бўлади: муассаса, иш жамоаси, дўстона жамоа, оилавий муҳит каби. Афсуски, токсик муҳит таъсиридан ҳимояланиш қоидаси битта — максимал даражада орадаги масофани камайтириш. Қайси нуқтада зарарли таъсир камайганини сезсангиз, шу масофагача бориш керак. Токсик муҳитни аниқлаб олиш йўлларини ўргатамиз.

1️⃣ Номаълум қоидаларга риоя қилмасликда айблашади
Энг оддий ва ҳаммага тушунарли бўлган мисол — давлат муассасасининг ҳушёр қўриқчиси ёки ишчиси. Оёқ кийимда кирганингиз учун гап эшитасиз, ваҳоланки, киришда бахилалар йўқ эди ва ҳеч қандай огоҳлантирувчи ёзув ҳам осилмаган. Сиз кўринмас тўсиқни босиб ўтдингиз ва аниқланишича, «Қўриқланадиган ҳудудда бўлиб қолдингиз?!»

Худди шу вазият дўстлар даврасида, оилада ёки ишда ҳам содир бўлиши мумкин. «Мижоз билан қандай гаплашдингиз?» — «Барча одамлар каби, нима эди?» Суҳбатдан кейин ушбу инсон алоҳида эътиборни талаб қилувчи муҳим шахс эканлиги маълум бўлиб қолади. Аммо бу ҳақда сизни олдиндан огоҳлантиришмаган, чунки «Ахир ҳамма буни билади-ку!». Балки муҳим маълумотни ўтказиб юборгандирсиз ва буни ҳамкасбларингиз сезмай қолишгандир. Аммо бундай вазиятлар такрорланаверса, демак, нимадир бўлаётгани аниқ.

Қоидалар фақатгина ҳаракатларга эмас, балки алоқа усуллари, суҳбат мавзулари, мулоқот қоидаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Кечагина ҳамма шу мавзуда ҳазиллашганди, аммо бугун сиз ҳазил қилганингизда, ёмон нигоҳларни сездингиз. Атиги бир кунда бу мавзу тақиқланиб қолибди, сиз эса буни тушунмай халаксиз. Афсуски, бундай вазиятда бирор сабабни аниқлаштириш қийин. Савол берсангиз, ҳайрон нигоҳларни учратасиз, билишингиз керак эди, дея киноя қилишади, энг ёмони, аниқ қилиб тушунтиришмайди, гуруҳ қоидаларини ошкор этишмайди.

2️⃣ Табиий эҳтиёжларингиз, турмуш тарзингиз устидан кулишади ва муҳокама мавзусига айлантиришади
«Ичмайсизми? Ошқозонингизда яра бўлса, нима қилибди?»; «Уйга кетишингиз керакми, ҳали эрта-ку. Болаларингиз кутиб туради!». Диабети бор одамга ширинлик ейишни таклиф қилаётган «дўстлар» ёки антибиотик қабул қилаётган инсонга коньяк қуйиб бераётганлар шундай важ кўрсатишади: «Намунча ноз қиласиз, аслида яшашнинг ўзи зарарли!»

Дўстларингиз ёки қариндошларингизнинг яшаш тарзи сизникидан фарқ қилади, деб ўйласангиз адашасиз. Гап бунда эмас. Мисол учун, вегетарианлар гўшт ейдиган одамлар билан дўст бўлиши мумкин, ичкилик ичадиганлар эса ичмайдиганлар билан. Аммо соғлиқ, парҳез, турмуш тарзингиз ва эҳтиёжларингиз бобида ҳеч ким сизга босим ўтказиши керак эмас. Қолаверса, сизга зарар келтирувчи таклифлардан хам огоҳ бўлишингиз лозим: масалан, чекмайдиган инсонга тамаки маҳсулотини таклиф қилиш, панкреатит касаллиги бор инсонни ёғли, аччиқ таом ейишга ёки спиртли ичимликларни ичишга ундаш.

➡️Батафсил: https://nemolchi.uz/uz/toksik-mu-itda-jekanligingizni-bildiruvchi-5-belgi/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Хонанда Ж.У.нинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши, жиноят ишлар бўйича Каттақўрғон шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 02.02.2021 йилдаги ҳукми билан Ж.У. ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориб, юз берган ҳолатда бирон-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги асос билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: https://t.me/samarkandprokuraturasi

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Османова Диляра 8 ёшли қизимни ёлғиз она бўлиб тарбилаяпман. 15 июль куни тахминан соат 12:30 да мен қизимни дўконга соат учун батарея сотволишга жўнатдим. 10-15 дақиқадан сўнг мен хавотирга тушдим, чунки олдин юборганларимда…
Потенциал педофиллар бизда жазоланмайди. Сайхунободдаги мазкур воқеа эсингиздами? Ўтган йилнинг июль ойида илгари судланган эркак саккиз ёшли қизчани мактаб ҳожатхонасига олиб кирди. Бу ҳолатни уйининг деразасидан кўриб қолган эркак дарҳол ҳожатхонага бориб, эркакни қўрқитиб юборади ва у чиркин ишини амалга оширолмайди.

Ярим йил ўтди ҳамки ИИВ тергов ҳали давом этаётганини айтмоқда!
Мазкур иш бўйича ёши катта гувоҳ бор. Қизчанинг кўрсатмаси бор.
Қизнинг онаси болалар омбудсмани Алия Юнусовага ёзди. Жавоб йўқ.
Мен Алия Юнусовага ёздим – шунда ҳам жавоб йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилаётган пайтда бу потенциал педофил бемалол мактаб атрофида юрибди ‼️‼️‼️

Эҳтимол, терговчи ўша потенциал педофил бирон бир болани ҳақиқатан ҳам зўрлашини кутаётгандир? Кейингина улар бонг уришади - "вай, дод”! Эҳтимол, кейин болалар омбудсмани ҳам, Танзила Норбоева ва эҳтимол Саида Мирзиёев ўз саҳифаларида бунга муносабат билдирар.

ЛЕКИН НЕГА СИЗ ҲОЗИР СУКУТ САҚЛАМОҚДАСИЗ? СИЗГА ҚУРБОНЛАР КАМЛИК ҚИЛЯПТИМИ?

Немолчи.уз лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Педофиллар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
⚡️⚡️Янгийўлда 1-синф ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Куни кеча Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган нотаниш шахс тўғрисида хабар берган эдик. Бугун ушбу номаълум шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 январь куни соат 12:10ларда, Янгийўл шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1-синф ўқувчиси А.С.ни мактабдан чиққан вақтида номаълум шахс қўлидан ушлаб, “Юр, сени онанг кутиб турибди, мен олдига олиб бораман” деб алдаб, Янгийўл шаҳар Вокзали томонга олиб кетган. Вокзал кўчасида жойлашган кабобхона ишчиси фуқаро Абдулазиз Абидов ёш қизчанинг йиғлаб қаршилик кўрсатишига қарамасдан, қўлидан етаклаб кетаётган эркак кишига эътибор қаратиб, улар томон югуриб борган. Буни кўрган номаълум шахс қизчани қолдириб қочиб кетган.

Фуқаро Абдулазиз Абидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган. Мазкур ҳолат юзасидан ноъмалум шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 10-00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширган.

Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

➡️Манба: http://darakchi.uz/uz/112879

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Одам ўғрилаш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔘 Ўша ҳаракат:

● вояга етмаган шахсга нисбатан;
● ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда;
● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
● такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔘 Ўша ҳаракат:

● ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
● оғир оқибатларга сабаб бўлса 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
«Токсик» муносабат белгилари: жуфтингиз сизга фақат оғриқ бераётганини қандай англаб етиш мумкин

Қандай муносабатлар токсик, деб аталади? Инсонларни бахтли қилмайдиган, руҳан бойитмайдиган алоқаларга шундай ном берилади. Улар психологик муаммоларни келтириб чиқаради ва ҳатто жисмоний нуқсонларга ҳам олиб келади. Одамлар бундай муносабатлардан чиқиб кетиш учун йиллаб вақт сарфлайди, уларнинг токсик эканлигини англаб олиш ҳам осон эмас. Хўш, бу борада қандай хавотирли белгиларга эътибор бериш керак?

✔️Зараркунанда. Сиз туну кун чумоли каби меҳнат қиласиз, жуфтингиз эса болалик орзуларини амалга оширади, кўнгилхушлик қилади, ҳаётидан мамнун ҳолда моддий аҳволни мутлақо ўйламайди. Жуфтингиз ким билан яшаяпти ўзи, сиз биланми ёки яратиб бераётган шароитларингиз билан: унга юқори даромадли ишни ташламоқчи эканингиз ва ижодий иш билан шуғулланмоқчилигингиз ҳақида айтиб кўринг. Ёки барча ишга улгура олмаётганингиздан шикоят қилинг. Қани, бу гапларни у қандай қабул қиларкан? Албатта, қизишиб кетиши тайин.

✔️Устидан кулиш ва доимий низолар. «У ақлли инсон, шунчаки ҳазил қилишни яхши кўради» дея оқламоқчи бўласиз турмуш ўртоғингизни. Аммо бу қўпол ҳазиллар сизнинг ҳаётингизни заҳарлаб бораверади. Нейрофизиологларнинг фикрича, доимий ижтимоий стресс организмда икки хил протеиннинг ортиқча ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Улар ўз навбатида яллиғланиш ва моддалар алмашинуви бузилишини келтириб чиқаради. Жуфтингиз ёки қариндошларингиз билан доимий келишмовчиликлар тушкунлик, юрак касалликлари ва ҳатто онкологик хасталикларга олиб келиши мумкин.

✔️Муаммолар ҳақида оғиз очолмайсан. Турмуш ўртоғингиз ўзгаришни истамаса, демак, оиладаги шароитдан унинг кўнгли тўқ. Аммо сиз ноқулайликларни сезсангиз, демак, муносабатларингизда муаммо бор. Токи иккингиз ҳам бирдай қулайлик сезмас экансиз, тўлақонли иттифоққа эришиб бўлмайди. Бундай муносабатлар борган сари тушунмовчилик, зиддиятга тўлиб боради ва охири боши берк кўчага олиб кириб қўяди.

✔️Нафрат ва бахтсизлик. Токсик муносабатлар замирида инсоннинг ўзига нисбатан нафрати ортиб боради: чунки олдингизда сизни ҳар доим танқид қилиб, фақат ёмон томонларингизни кўрсатадиган инсон бўлса, албатта ўзингизга берадиган баҳоингиз тушиб кетади. Демак, қобилиятсиз, хунук, эпсиз аёл эканман, деган тушунча пайдо бўлади. Баъзида руҳиятимиз бизга фожиавий йўлда эканимизни айтмоқчи бўлади. Тадқиқотчилар анорексияга учраган бир гуруҳ қизларни ўрганиш асносида, уларга қандайдир «ички овоз» йўл кўрсатишини аниқлашди. Бу овоз уларнинг даволанишига тўсқинлик қилади ҳамда ғамгин мавзуларга бошлайверади. Психологлар ушбу овознинг табиатини яхшироқ ўрганиш мақсадида, бемор қизларнинг хатлари, кундаликлари, смс хабарларини таҳлил қилишди. Аниқланишича, ички овоз қизларнинг атрофдаги одамлар билан мулоқотига кўпроқ муносабат билдиради. Бундан келиб чиқадики, психик ўзгаришлар энг аввало, атрофдагилар таъсирида рўй беради.

✔️Келажак қоронғу. Кўнгилдагидай муносабатларда барқарорлик ва ўзига ишонч ҳисси устунлик қилади, яъни сиз ойда бир уйда бўладиган ҳарбий мухбирнинг рафиқаси бўлсангиз ҳам, келажак учун бирга режа қилишга фурсат топа оласиз. Аммо токсик муносабатларда бундай эмас. Сизларни умумий келажак ёки ҳозирги замон эмас, балки ўтмиш бирлаштиради, ҳали ҳам бирга эканингиз сабабини ўтмишдаги ёрқин хотиралардан излайсиз. Келажагингизни тасаввур қилсангиз, қоронғуликдан бошқасини кўрмайсиз, ҳатто бундан қўрқасиз, бу эса заҳарли муносабатларнинг энг муҳим белгиларидир.

✔️Ёлғизликдан қўрқиш. Аллақачон боши берк кўчага кириб қолганингизни тан олсангиз-да, лекин айро яшашни истамайсиз. Чунки ёлғизликдан қўрқасиз. Айнан шу қўрқув туфайли, аёл ҳам, эркак ҳам ҳаётини барбод қилувчи заҳарли муносабатларни давом эттиради. Токсик муносабатлар қаҳрамони бўлган инсон ўз жуфтининг қўрқувларини жуда яхши билади, шуни била туриб, назоратни ўз қўлига олади. Қолаверса, янгидан-янги талабларни қўяди. Унга боғланиб қолганингизни қанчалик кучли ҳис қилса, ўзини шунчалик худбин тутишда давом этади.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
❗️“Жиноятчиларни исми, отасини исми билан телеведениеда фош этиш керак” – Президент

Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ички тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар қилиш кераклиригига тўхталиб ўтди. “Забардаст ички ишлар ходимларининг ойлигини ҳам ошириш, шароит ҳам яратиш чорасини кўрамиз”, – деди Президент.

Шунингдек, Фарғона тажрибаси сифатида давлат раҳбари жиноятчилик билан курашиш ва олдини олишда унинг тарбиявий аҳамиятига ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғи Дониёр Тошхўжаевга шундай топшириқ берди:

“Жиноятчиларни номи билан, отасини исми билан 15 кунда бир марта телеведение, газетада фош этиш керак. Биз жиноятчиларни суд қиламиз, лекин оммага ошкор қилмаймиз. Фарғона тажрибаси сифатида шу ишларни амалга оширасан!”, – деди Ш.Мирзиёев.

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Бўй-басти келишган қизларни чет эллик меҳмонлар нима қилар экан 🙄 Талабалар ўқишини қилсинми, меҳмонларни тиржайиб кутиб олсинми?!

Қолаверса бизда меҳмонларни тиржайиб кутиб оладиган бўй-басти келишган қизларни тақдим этувчи махсус агентликлар бор, улар тадбирингизни "под ключ" ташкиллаштириб беради.

Илтимос, талаба қизларга тегинманг. Қилмаган шу иши қолувди. Эртага яна нима хоҳлаб қоласизлар бўй-басти келишган талабалардан?!

➡️Сурат https://t.me/nurbekalimov каналидан олинди

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ТалабаларниТинчҚўйинг

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Кўзи ожиз Фемида: ҳақиқий жиноят ва номус ҳимояси ўртасида фарқ борми

Ўзбекистоннинг суд ва тергов тизимлари вақти-вақти билан бизни ўз қарорлари билан ажаблантиради. Фемида кўр ёки ухлаб ётибди, деган хаёлга ҳам борасан киши. Мамлакатда жиноятчилар жазоланмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, жабрланувчи аёл бўлса. Ҳатто жиноий иш қўзғатмаслиги ҳам мумкин.

Хоразмда эркак қизни ечинтириб, буни видеога олган ва жазосиз қолган. Бош прокуратура эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Боғот тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими маълумотларига кўра, жорий йилнинг 23 феврал куни текширув ўтказилди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эркакка нисбатан жиноий иш қўзғамаган. Маълумотларга кўра, қиз 2017 йилдан бери эркак билан яқин алоқада бўлган. Ушбу воқеадан кейин у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига даъво аризалари билан мурожаат қилмади. Эркакни жиноий жавобгарликка тортилганда қиз терговни тугатиш тўғрисида туман ИИБ бошлиғига мурожаат қилди.

Фарғонада эса репетитор вояга етмаган қизни енгил наркотик қабул қилишга ундаган. Кейин “уқалаш” баҳонасида ич кийимини ечмоқчи бўлганида қизнинг ўртоқлари уни чақириш учун синф хонасига келиб қолишади. Қизнинг онаси экспертиза ўтказилмагани, жиноий иш қўзғатилмаганидан шикоят қилади (у шилқимлик ҳолати бўйича ариза ёзган, унинг айтишича, бу биринчи марта бўлиши эмас).

Айрим ҳолатларда ички ишлар органлари ходимлари негадир жиноий иш қўзғатишга шошмайдилар. Ҳудди Саййхунободдаги воқеадаги каби. Ўтган йилнинг июль ойида илгари судланган эркак саккиз ёшли қизчани мактаб ҳожатхонасига олиб кирди. Бу ҳолатни уйининг деразасидан кўриб қолган эркак дарҳол ҳожатхонага бориб, эркакни қўрқитиб юборади ва у чиркин ишини амалга оширолмайди (https://t.me/SukutSaqlama/430).

Аммо хотин-қизлар ўз шаънини ҳимоя қилса, тергов жуда тез авж олади.

Сурхондарё вилоятида 2019 йил 3 июн куни кечки пайт бир неча қиз уйларига қайтаётган бўлади. Улардан энг каттаси С.Х. 29 ёш, Н.А.17 ёш ва Н.Ш. 15 ёшда эди (https://nuz.uz/sobytiya/41734-zaschischaya-podrug-ot-napadeniya-chetyreh-muzhchin-17-letnyaya-devushka-ubila-odnogo-iz-nih.html).

24 ёшли И.О., 23 ёшли М.И., 19 ёшли О.Т. ва 22 ёшли И.М. қизларнинг йўлини тўсади. Уларни ҳақорат қила бошладилар ва ўтишга қўймадилар.

Н.А. уйга кириб, ошхона пичоғини олади ва кўчага қайтиб, М.И.га жароҳат етказади. Қиз уйда яширинишга уринганда уч эркак дарвозадан ошиб, унга ҳужум қилишади. Улардан ўзини ҳимоя қилиб, у яна М.И. га пичоқ билан зарба етказади. Эркак етказилган шифохонада вафот этади. Қизни қамоққа олишади.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/k-zi-ozhiz-femida-a-i-ij-zhinojat-va-nomus-imojasi-rtasida-far-bormi/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #АдолатҚани

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат