300 йил.
БМТ хисоб-китобларига кўра, гендер тенглигига эришиш учун айнан шунча вақт керак.
Аёллар дунё аҳолисининг 49,7 фоизини ташкил қилади, аммо демографик муаммолар ва аҳолишунослик сиёсатини ишлаб чиқишда уларнинг ҳуқуқлари кўпинча эътиборга олинмайди. Дунёнинг қатор минтақаларида хотин-қизлар мактабга боролмайди, ишлаб чиқариш соҳаси ва раҳбарлик лавозимларида ишлай олмайди. Уларнинг саломатлик, жинсий ва репродуктив ҳаётга оид қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи чекланган. Улар зўравонлик ва зарарли амалиётларга нисбатан заиф ва ҳомиладорлик ҳамда туғиш пайтида хавф остида.
Манба: ООН
#СукутСақлама #ГендерТенглик #АёлларСаломатлиги

Бугун, 15 июль куни, Немолчи.уз. 6 ёшга тўлди. Бу йил айниқса турли ҳодисаларга бой ва мураккаб келди. Бу йил кўп нарсага илк бор қўл урдик: фестиваль ва кўргазмаси ташкил этилди, қонун лойиҳасини илгари сурдик, хавфсизлигимиз учун ҳавотир олдик.
Биз бу босқичлардан ўта олдик, деб ўйлаймиз, негаки жамоада бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, асраб-авайлаймиз.
Туғилган кун - бу нафақат ҳулосалар қилиш куни, балки миннатдорлик билдириш учун фурсат ҳамдир.
Бугун лойиҳамиз асосчиси Ирина Матвиенкога раҳмат демоқчимиз. Иринасиз лойиҳанинг ўзи бўлмасди ва биз бу босқичга етиб келмасдик.
Немолчи.узнинг амалдаги ва қачондир лойиҳага ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир волонтёрига раҳмат деймиз. Лойиҳага ҳиссангиз қандай бўлишига қарамай, ҳар бирингизнинг меҳнатингиз қадрли.
Бизни қўллаб-қувватлаган ҳар бир инсон, ташкилотларга раҳмат деймиз. Сиз баъзан ўз шахсий вақтингизни кетқазиб бўлса ҳам ёрдам қўлини чўзасиз. Жамият ва инсонлар ҳаёти учун бефарқ эмаслигингизни биламиз.
Гендер тенглиги ғоясини илгари сурган ва тарғиб қилган ҳар бир ўзбекистонликка раҳмат! Сиз бизга илҳом бағишлайсиз!
Биз зўравонликдан ҳоли Ўзбекистон ҳақида орзу қилибгина қолмай, бунга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Ҳар куни, мана 6 йилдан бери!
#НеМолчиУз6Ёшда

no comment
Миллий гвардия фахрий қоровули таркибида аёллар пайдо бўлди. Улар Президент инаугурациясида қатнашди.
Ўзбекистонда Миллий гвардия фахрий қоровули таркибида ҳарбий аёллар илк бор расмий маросимда иштирок этди.
#СукутСақлама #Аёллар

Фарғона вилоятида 4 нафар эркак аёлни калтаклаб, номусига тегишди
Ижтимоий тармоқларда аёл тилидан ҳикоя қилинган даҳшатли видео тафсилотлари тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолатга муносабат билдирди. 21 март куни зўравонлар аёлни мажбурлаб, ташландиқ шийпонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаб, у билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олишиб, ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, аёлнинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондиргани тасдиқланди.
Органларга ўз вақтида мурожаат қилинганига қарамасдан судга оид тиббий экспертиза 31 март куни ўтказилди.
Тергов Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
29 июнь куни иш судга оширилди. Суд мажлиси ҳали ўтказилгани йўқ.
Яъни тергов ҳаракатлари олиб борилиб, иш қўзғатилди. Унда нега аёл журналист билан суҳбатда уни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрилмаганини айтди?
Эҳтимол, бу жабрланувчи ва тергов ўртасидаги алоқанинг узилиши натижасидир. Тўғри ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, тергов уларни жабрланувчига ва унинг қариндошларига тушунтирмаслиги мумкин. Бу шундоқ ҳам номусга тегилган аёлнинг ҳолатида оғир стрессга олиб келади.
Жабрланувчига ғамхўрлик қилиш нафақат тезкор тергов, балки терговчилар, экспертлар ва судларнинг бағрикенглик, эмпатик муносабатидир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг гендер таъсирчанлигини ривожлантириш орқали давлат нафақат уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, балки хотин-қизларнинг ушбу тизимга ишончини мустаҳкамлайди.
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Паризода Ассатилоева Самарқандлик 17 ёшли мактаб ўқувчиси ва жиноят ишлари бўйича бўлажак адвокат. Бу йил қиз АҚШ университетига 500 000 $ миқдорида грантни қўлга киритди. Қизлар учун таълим олишнинг аҳамияти, қўллаб-қувватлаш ва мотивация ҳамда келажакдаги режалари ҳақида – НеМолчи.уз учун Истода Вафаеванинг материалида.
#СукутСақлама #GirlsEmpowerment #womenempowerment

Тошкент вилоятида (собиқ?) ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда.
⠀
Қизнинг онаси ёрдам сўраб таҳририятимизга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, иш суст кўрилмоқда, унга тафсилотлар айтилмаяпти. Ва гумонланувчи ҳатто унга ва унинг оиласига таҳдид солмоқда.
⠀
Жиноят май ойининг охирида содир бўлган. 13 ёшли қиз ва унинг дугонаси кўчада кетаётган эди, қўшниси уларни дўстининг машинасида айланишга таклиф қилди. Қиз қўшнисини яхши танигани учун ёмон ҳаёлга бормайди. Ўсмир қизларни ижарага олинган дачага олиб кетишди, у ерда бояги "дўст" қизни зўрлаган.
⠀
Қизларни яна машинада маҳаллага олиб келиб қўйишади. Бу пайтда қизнинг бувиси унинг изига тушади, чунки қизнинг узоқ вақт йўқ бўладиган одати йўқ эди. Бир ҳафта давомида оила даҳшатли нарсадан шубҳаланиб, нима бўлганини аниқлашга ҳаракат қилди, қиз хонага қамалиб олиб, ўзини ғалати тутади. Аммо кейин ҳақиқат ошкор бўлди. Жабрланувчининг онаси дарҳол ички ишлар органларига ариза ёзган. Экспертиза фақат бир ҳафта ўтгач белгиланди, натижалар узоқ вақт ошкор қилинмади.
⠀
"Аввалига у зўравонлик бўлганини тан олди, лекин кимлигини айтмади. Ички ишлар кимлигини билганидан кейингина буни ошкор қилди".
Қизларни олиб кетаётганини кўрган гувоҳлар, шунингдек, дача эгаси кўрсатма берди. Гумонланувчининг шахси жабрланувчи томонидан аниқланган. Қизнинг онасининг сўзларига кўра, у тошкентлик ички ишлар ходими бўлиб чиққан. Музаффар исмли Яшнобод тумани ИИБ ходими. Шундан сўнг у ишдан бўшатилди.
⠀
"Қизим ҳамманинг олдида уни таниди, аммо у устимиздан куларди."
⠀
Онанинг сўзларига кўра, гумонланувчи ва унинг яқинлари унга ва унинг оиласига таҳдид қилган. Дўқ-пўписалар бир неча марта ва ҳатто ички ишлар ва прокуратура ходимлари иштирокида ҳам такрорланган. Аёл таҳдидлар юзасидан баёнот ҳам ёзган. Ҳозирча ушбу ариза бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаган.
⠀
Ҳолат туман прокуратураси ўринбосари томонидан назоратга олинди. Онанинг айтишича, эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан иш очилган. Ушбу моддага кўра, у 15 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин.
⠀
Айни пайтда эркак судгача ҳибсга олинган ва лавозимидан озод этилган.
⠀
Иш адолатли якунланишига, гумонланувчи ва унинг оиласи эса қиз ва унинг оиласи ҳаётини заҳарламаслигига ишонамиз.
⠀
#СукутСақлама #Болалар #АдолатТалабҚиламиз

Бельгия фемицидга қарши курашга қаратилган қонунни қабул қилган илк Европа мамлакати бўлди. Фемицид ҳақида аввалги постларимизда ёзганмиз.
Қабул қилинган қонунда фемицид ва ундан олдин содир этилган зўравонликка аниқ таъриф берилган. Ҳужжатда бундай жиноятларнинг тўрт тури кўрсатилган:
- партнёр томонидан содир этилган интим фемицид;
- учинчи шахс томонидан содир этилган интимдан ташқари фемицид;
- зўравонлик ҳаракатларидан кейин содир бўлган билвосита фемицид (масалан, мажбурий аборт);
- Гендер асосидаги қотиллик.
Гендер тенглиги масалалари бўйича давлат котиби Мари-Коллин Леруанинг сўзларига кўра, қонун аёллар ўлимининг статистикасини таҳлил қилиш, зўравонлик ҳавф-ҳатарларини аниқлаш, шунингдек потенциал қурбонларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Манба: female founder
#Аёллар #ГендерТенглик #СукутСақлама

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркак ушланди Аниқланишича, жорий йилнинг 19 апрель куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган қиз Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё…
Миробод туманида 17 ёшли қизга ташланган эркак устидан суд бошланди
Бу йил апрель ойида мактабдан қайтаетган қизга бир эркак ташланди. У қизга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар содир этиб, номусига тегмоқчи бўлди. Ҳолат камерага тушди.
Тергов зўравонни топиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берди.
Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, 1997 й.т. эркакка 18 ёшга етмаган шахс номусига тегишга суиқасд қилиш (ЎзР ЖК 25 ва 118 моддалари) бўйича айблов қўйилди.
Суд ёпиқ мажлисда бўлиб ўтади.
Тезкор ходимлар ва терговчилар бундай воқеликнинг ижтимоий хавфига жиддий ендошгани ва эркак жазоланиши учун барчасини қилгани қувонарли.
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #болалар

Қизини маст отадан ҳимоя қилган нафақадаги аёлни оилавий зўравонлик моддаси бўйича суд қилишди
⠀
Воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлди. Фаррух (исмлар ўзгартирилди) уйга маст ҳолда келди (бу биринчи марта эмасди). Уйда унинг нафақадаги рафиқаси ва учта невараси билан қизи бор эди. Қиз эрининг коронавирус асоратларидан вафот этганидан сўнг ота-она уйида яшаб келаётганди.
⠀
Қизини кўрган Фаррух уни уйдан ҳайдай бошлайди, "бу уйдан кет" деб бақиради, кейин ҳақорат қилишга ўтади. Она қизини ҳимоя қилишга ўтади, бундан эса Фаррухнинг жаҳли чиқади. Эркак аёлнинг юз қисмига ўнг қўли билан уриб, оёғи билан тепади, унга жавобан эса хотини қўлига шу ерда бўлган узун ниманидир олиб (қизининг айтишича, бу пол ювадиган швабра) қўлидаги нарса билан уни бош қисмига ва қўлига уради, сўнг у велосипеднинг устига қулаб тушади. Қиз бу воқеани тасдиқлади ва ушбу жанжални кўриб қизи қўрқиб қолмаслиги учун кўчага фарзандларини олиб чиқиб кетганини қўшимча қилди. Аёлларнинг сўзидан маълум бўлишича, ота уйга кўп бора маст ҳолатда келиб жанжал кўтарган.
⠀
Эркак ўша куни маст бўлганини тасдиқлаб, қизига уйдан чиқиб кетишни буюргани, хотини эса жанжал чиқариб, ҳовлида ётган темир бўлак билан унинг қўли ва бошига урганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, орадан 2 кун ўтгач, қўли оғригани учун тиббий муассасага борган ва қўлига гипс қўйишган.
⠀
Судда нафақадаги аёл турмуш ўртоғи маҳаллада бошқа аёл топиб олгани сабабли унинг айтганларини қилиб, ўша аёл билан спиртли ичимлик ичиб кейин уйга келиб жанжал қилиши, турмуш ўртоғи юк автомашинасини бошқариб юрган вақтида ёниб кетиб касал бўлиб ётган вақтида унга қарагани, суддан унинг ёшини, жанжални келиб чиқишига турмуш ўртоғи сабабчи бўлганини, айбига иқрор ва пушаймонлигини инобатга олиб беришни сўради.
⠀
Эркак судда у спиртли ичимликни ҳар доим истеъмол қилмаслиги, баъзан байрам ва яхши кунлардагина истеъмол қилиши ва бундай вақтда ҳеч ким билан жанжаллашмаслигини айтди. У шунингдек қўлини жарроҳлик йўли билан тузатиш учун 8.000.000 сўм пул кетиши, агарда турмуш ўртоғи унинг қўлини ўз ҳолига келтиргунча унга ёрдам берса кейин уни кечиришини ва унга нисбатан даъвоси йўқлиги, акс ҳолда эса унга қонуний жазо тайинлашни сўради.
Жорий йилнинг 21 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлисида судья Ж.Саидов нафақадаги аёлни оилавий (маиший) зўравонлик яъни, қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга “ўртача оғир” шикаст етказишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261 -моддаси 5-қисмининг “в,и” бандлари бўйич айбли деб топди. Аёлга яшаш жойидан чиқишни сутканинг соат кеч 22:00 дан эрталаб соат 06:00 гача бўлган вақтда чеклашдан иборат 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Аёлнинг зиммасига жазо ижросини назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, оммавий тадбирларда, яъни байрам сайиллари, намойишлар, митингларда иштирок этмаслик, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик ва яқин муносабатда бўлмаслик каби қўшимча мажбуриятлар ҳам юклатилди. Фарруҳга нисбатан эса ҳеч қандай иш қўзғатилмаган, демак, у ўз қилмишлари учун ҳеч қандай жахо олмади.
#СукутСақлама #Қонунлар

Гулрух Содиқова – Тошкентлик 11-синф ўқувчиси. У бу йилда АҚШ даги Пенсильвания университетига ўқишга таклиф олди
Пенсильвания университети Гарвард, Стэнфорд каби илғор университетлар қаторига кириб, 2023 йилда бу ерга кириш фоизи 7,4 ни ташкил этибди.
Қизнинг бундай ютуқларга эришгани ҳақида материалимизда ўқинг.
Истода Вафаева тайёрлади
#СукутСақлама #girlempowerment