Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
2021 йилда Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига раҳбарлик қилган Тўлқин Усмонов ажримлар сабаблари ҳақида:

– Биласизми, замонавий жамиятда энг ачинарлиси шаън ва қадр-қиммат йўқолишдир, – дейди Т.Усмонов. - Эркаклар камайяпти, оилада устун ва боқувчи бўлмай қолишди. Яқин кунларда мен бир оила ишини кўриб чиқдим, унда эр аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи. Суд залида у рафиқаси дўсти билан унга ҳиёнат қилаётгани акс этган видеони томоша қилишни таклиф қилди. У уялмасдан хотинининг интим видеосини оммага кўрсатди. Лекин ўзи ҳам хотинига ҳиёнат қилганини тан олган йигитнинг гапини тинглаб, бу дўсти билан тил бириктириб олинган сохта видео экани маълум бўлди. Ишончим комилки, аёл меҳр, севги ва ишончли турмуш ўртоғи томонидан қўллаб-қувватланса ҳеч қачон эркакка ҳиёнат қилмайди. Аёл оналикдан маҳрум этилмади, бироқ унинг эри ва “дўсти”га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Замонавий жамиятда янги тенденция пайдо бўлди - эркаклар аёлларни чет элга ишлашга юбормоқда. Баъзилар ҳатто бу ҳақда мақтаниб гапиради. Аёлнинг у ерда нима иш қилиши муҳим эмас, асосийси у оиланинг кундалик эҳтиёжлари ва болалар келажагини учун пул жўнатади. Аёл келгандан кейин эса ҳалиги "эркак"нинг бирдан эркаклик ғурури уйғониб, ажримга берган ҳолатлар бўлган. Қизиқ, бир киши хотинини ишга юбориб, унинг пулига ўзи ва болаларини боқиб юрганида ўша ғурури қаерда эди? Бу ўринда болалар энг кўп азоб чекади, психологик стрессни бошдан кечиради.

Вақт ва у билан бирга одамлар ўзгармоқда. Агар илгари аёллар жинсий норозилик ҳақида гапиришдан хижолат бўлган бўлса, энди улар ажралиш жараёнларида бу ҳақда очиқ гапиришмоқда. Бу ҳам никоҳларнинг бузилишининг кенг тарқалган сабабидир.

Манба.

#Аёллар #СукутСақлама
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим😭😭😭

Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!

Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...

Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.

Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.

Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.🤲🤲

Видеони ўзингиз кўринг:
https://youtu.be/GitKeE17REU

@shahnozxon
"Иккинчи хотин"га ғамхўрлик қилинг" — шундай мазмундаги реклама баннерлари Elmakon компанияси томонидан жойлаштирилган эди.

Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қаршилигини маълум қилди.

PR.uz таҳририяти бренд вакилига юзланди. У эса реклама халққа ёққанини маълум қилди. Компания тушунтириш беришича, "иккинчи хотин" деганда улар машинани назарда тутишган, лекин бундай реклама Ўзбекистонда қонун билан тақиқланган кўп хотинлиликни тарғиб қилаётган бўлиши ҳам мумкин.

Бундай эълонлар сексизмга йўғрилган реклама турига киради, биз бу ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Кўпхотинликка тарғиб қилиш жиноий ҳатти-ҳаракатга чақиради, ҳудди шундай кўринишда коррупцияни ҳам тарғиб қилиш мумкин.

Иккинчи хотин - машина контексти ҳам реклама сифатида тарқалиши жоиз эмас. Гендер тенгликка интилувчи мамлакатда хотинни машинага тенглаштириш кулгу чақирадиган ҳолат эмас. Токи аёлларга "машина" сифатида қарарканмиз, "истеъдоли" рекламачилар эса буни халқчил реклама деб ҳисоблар экан ҳеч қандай гендер тенглиги ҳақида гапириш мумкин эмас.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама
Хотинингга «иккинчи эр» сотиб ол - ахир, сен ёнида бўлмаган пайтларингда зилдай оғир бозорликларни ўзи кўтариб юрмайди-ку! 😁🤦🏻‍♀

#Киноя
© Гапира Қочдиева
Фотографияни қизлар танласа бўладими? – фотограф қизлар билан соҳа қийинчиликлари, ютуқлари ва жамият ҳақида суҳбат

Kun.uz қийинчиликлардан қўрқмайдиган, турли соҳаларда ўзини синаб кўраётган қизлар билан “Жамият” лойиҳасини бошламоқда. Лойиҳанинг илк меҳмонлари – фотограф қизлар. Улар касб танлашга, илм олишга, янгиликларни топишга чегара қўйишмаган.

📹ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда 6 февраль куни юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани маълум қилинганди.

Зилзила тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам маълумот берди. Таъкидланишича, 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.

РИА Новости янгиланган маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлди, 5385 киши жароҳат олди.

Бундай ҳолатларда аёллар ва болаларнинг хавфсизлиги айниқса аҳамиятли. Oxfam томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, аёл-қизлар вақтинчалик бошпаналарда жисмоний ва жинсий зўравонлик хавфи остида қолади.
Ҳомиладор, эмизикли аёллар бундай шароитда алоҳида эҳтиёжга муҳтож.

Зилзила ўчоғида яшаган бир аёл ёзмоқда: "Болаларимга қочинглар дейишга улгурдим, ўзим ҳомиладорман, жуда қўрқинчли, ҳаммаси тугади, деб ўйладим". Ҳозир вақтинча шаҳардан ташқаридаги танишларимизникидамиз. Бу ерда қачонгача қоламиз, билмайман"...

Биз эса турк халқига ҳамдардлигимизни билдириб, ўз ватанлари тезроқ тикланишини тилаб, вафот этганларнинг оилаларига таъзиямизни билдирамиз.

#СукутСақлама #ТабиийОфат #Аёллар #Болалар
Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордерида аёл ва унинг вояга етмаган болалари хавфсизлигини таъминлаши назарда тутилади. Унинг асосий вазифаси – оидалаги зўравонлик фонида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай оғир оқибатларнинг олдини олишдан иборат.

Ҳимоя ордери уч нусхада тузилади:

- Биринчи (асл) нусхаси тўлдирилгач, жабрланувчига берилади;
- Иккинчи нусха тазйиқ ўтказган айбдор шахсга берилади;
- Учинчи нусхаси эса профилактика инспектори ходимида қолади. ⠀

Тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг навбатчи бўлимига келиб тушади, у ердан зудлик билан тегишли профилактика инспекторига юборилади.

Бу маълумотни олган инспектор ходими келиб тушган мурожаат ёки маълумотни 24 соат ичида ўрганиши, зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказиши, унинг яшаш шароити, ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари билан танишиши ва чоралар кўриши ҳамда зўравоннинг реабилитация қилиниши учун тегишли ижтимоий чораларн кўриши шарт.⠀

Агар ишни ўрганиш жараёнида жиноят белгилари аниқланса, профилактика инспектори ордер бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборади.

Жабрланувчининг ўзи каби, бошқа ҳар қандай шахс содир этилган зўравонлик ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Содир этилган зўравонликни ваколатли органлар томонидан ўтказилган текшириш натижалари, ОАВда ёки ижтимоий тармоқлардаги тарқатилган маълумотлар ҳам ҳимоя ордерини бериш учун асос бўлиши мумкин.

Зўравонлик, таъқиб қилиш ёки ҳатто шу кабиларга уриниш ҳолатлари ҳақида ваколатли органлар ва ташкилотлари томонидан ошкора қилинган материаллар, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим қилинган маълумотлар ҳам ҳимоя ордерини олиш учун бевосита асос бўла олади. Ҳимоя ордерини профилактика инспектори тақдим этади.

Ордер тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахсга нисбатан жабрланувчи билан мулоқотга киришишни тақиқлашдан ташқари, аёлга етказилган маънавий зарарни қоплаш, шунингдек, даволаниши, маслаҳат ва ёрдам олиши учун махсус марказларга жойлаштириш харажатларини қоплаш мажбуриятини ҳам юклаши мумкин.

Манба: NOVA24.uz

#СукутСақлама #ҲимояОрдери #Аёллар #Қонунлар
ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!

Ўзбекистон ИИВ ўта оғир жиноятларни содир этган жиноятчиларни қидирмоқда: болаларнинг номусига тегиш ва жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш.

Қидирувдаги барча шахслар ЖК 118 ва 119-моддалари билан айбланмоқда, бу оғирлаштирувчи ҳолат: 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг (яъни вояга етмаганларга нисбатан) жинсий эркига қарши жиноят. Ушбу жиноятлар ўта оғир жиноятлар деб таснифланади ва 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модда бўйича судланганлар шартли равишда озод қилиниши ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин эмас.

📞 Қуйидаги шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Қонунлар
#Ўқувчилардан

Жуда аянчли ҳикояни сиз билан бўлишишга қарор қилдим. Яқин дугонамнинг қизи (18 ёш) 28 январь куни ҳовлидаги молхонасида ўзини осиб қўйди. Маълум бўлишича, қизни Ангрен шаҳрининг Миллий гвардиясида хизмат қилаётган йигит шантажлик йўли билан қўрқитган. Қиз учрашувга келмаса аллақандай фотосуратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

Наҳотки бу йигитга ҳеч қандай чора кўрилмаса? Яна қанча қизларнинг умрига зомин бўлади? Бундай инсонларнинг қилмишларини (агар инсон дейишга лойиқ бўлса) очиқ суд тартибида кўрилиши, қандай ота-она тарбия берганини ҳамма кўришини истайман!

Қиз оғир вазмин характерли эди. Бечора қаттиқ қўрқиб кетиб энг охирги чора деб ўлимни танлаган. Йигит ишлашини инобатга олсак, демак у қиздан анча катта. Бечора қизгина менталитетимиздаги “одамлар нима дейди” каби гап-сўзлардан қўрққан! Натижада бир оиланинг гулдек қизи энди йўқ!

Бу ҳикоя аноним тарзда бизга етиб келди ва биз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлардан қўшимча маълумот сўрадик. Республика бош прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 январь куни Ангрен шаҳрида 2004 йилда туғилган 18 ёшли қиз ўз уйининг қўшимча иморатида (молхонасида) ўз жонига қасд қилган.

Терговгача суриштирув ишларини Ангрен шаҳар прокуратураси олиб бормоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган, ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш мақсадида прокуратура ходимлари томонидан қизнинг барча яқинлари ва қариндошлари орасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа номидан марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

_ _ _ _ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Фикр

Муслима воқеасидан сўнг аёллар гуруҳларида постлар қайнаяпти: лоф бўлса ҳам, ҳар учинчи пост педофилия қурбони бўлган қиз-аёлларнинг ҳикоялари бўлиб чиқяпти. Кимнингдир тоғаси, кимнингдир амакиси шундай ваҳшийликка қўл урган, яна кимдир отасининг ўртоғи, акасининг курсдоши, онасининг ҳамкасби, ўгай отаси, қўшнисидан жинсий тажовуз кўрган - улар ўз оғриқлари билан бўлишишяпти.

Изоҳларда ҳам арзиҳол... Уларни ўқий туриб, юртимиздаги ҳар иккинчи эркак педофилмикан, деган даҳшатли фикр хаёлга келиб, қўрқиб кетасан киши. Энг ачинарлиси, улар ўз тақдирларини аноним тарзда ҳикоя қилишяпти, ҳануз қалбларини қўрқув тарк этмаган. Ўзи учун бир қўрқса, қиз ўстираётганини ўйлаб, минг ҳадикка бораётган, тунда туш кўрса, лабига учуқ тошиб уйғонаётгандир эҳтимол... Албатта, бу каби хўрликни бошдан ўткизганлар орасида ирода топиб, ўз саҳифасида ҳикоя қилганлар ҳам бор.

Муслима воқеаси бутун Ўзбекистон бўйлаб момоқалдироқдек гумбурлади, тўфондек келиб, қанчадан-қанча «тўғон»ларни ўпирдики, секин-аста яширин дардлар тошиб чиқа бошлади. Аёлларга улкан журъат берди. Аммо, шунда ҳам Муслима воқеаси фонида баъзилар сўзлаётганларнинг оғзини ёпишга, сўзлатмасликка ҳаракат қилаётганига тоқат қилиб бўлмайди.

Ҳамма оёққа қалқсин! Педофиллардан кўрган зулм ҳақида бонг урсин! Бирлашиб, педофилларга қарши қонуний жазолар кучайтирилишига эришиш пайти! Айнан! Ҳозир! Сукут сақламанг!

_ _ _ _ _ _

Бу орада Муслиманинг жасади топилган ташландиы майдон тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Журналист ва филолог, бир қатор китоблар ва қўлланмалар муаллифи, жамоатчилик фаоли Шаҳноза Соатова ушбу жойга кичкина ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилди — бир туп атиргул бутасида очилмай турган ғунча тимсол акс этган. "Муслимани унутмаслигимиз учун, бундай фожианинг такрорланишига йўл қўймаслигимиз учун", деб ёзади Ш.Соатова ўз блогида.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Фикр
Аёлларнинг зўрлангани ҳақида хабарлар чиққач, албатта унинг ўзини айбдор қилгичлар топилади.

Lady Inquisitor нашри зўравонликда доимо зўравон айбдорлигини кўрсатувчи ҳикояларни тўплади.

Кэтрин.

Ёш, гўзал, турмушга чиқмаган полиция офицери Кэтрин дугоналари билан барга боради. У ерда Крис исмли йигит билан танишади. Йигит ёнғин хавфсизлиги сифатида волонтёр бўлиб хизмат қилар, шунингдек савдо соҳасида ишлар, ҳуллас, ҳавас қилсанг арзигулик. Улар қизнинг уйига боришади. У ерда эса Крис бирдан ғазаб отига минволиб, Крисни юзига уриб, бурнини синдиради, кейин эса кўзига қараб уради. Қиз нима бўлганини англашга ҳам улгурмайди. Йигит қизни бўғиб, ахлат қутисига солиб, кўприк остига ташлайди. Эртасига ҳеч нарса бўлмагандай отасининг туғилган кунини нишонлайди ва ўз севган қизи билан кўнгилчоғлик қилади. Бу "яхши" йигит бирон марта полицияга ҳам чақирилмаган, обрўси яхши, ҳатто унинг ғазабланганини ҳеч ким кўрмасди. Сўроқ қилинганида эса ўша куни нега ўзини шундай тутганини эслолмаслигини айтди. Янги иши бўйича ҳавотирда ва анчадан бери стрессда юрганини ҳикоя қилади. Барда танишишга бало бормиди дерсиз? Майли, эртанги ҳикоямизда бошқа талқинни ўқийсиз.

Сара бегоналар билан умуман гаплашмасди. Унинг воқеаси эртага чиқади.

Манба: lady-inquisitor.com

#СукутСақлама #ЗўравонликҚурбонлари
Мен бу одамни танидим.

Лицейда ўқиб юрганимда ҳар куни 171-сони йўналишли таксида юрардим. Ўшанда 16 ёш эдим, ҳалигача ўша кунни эсласам мазам қочади. Соат эрталабки 10-11 лар эди, маршруткада бир неча киши кетаётгандик, рўпарамда эркак ўтирарди. Ҳамма ўзи билан овора эди, шшекилли, эркак ўз жинсий эҳтиёжини қондириб кетаётганини пайқашмади. Мен аввалига унга эътибор бермадим, кейин қарасам, кимдир менга тикилиб ғалати товушлар чиқариб инграмоқда. Унга қарамадим, кейин эса у ғалати ҳаракатлар қилди. Унга қарасам, кўзингни тушир дегандай қилди. Ва у ўз курткасини очди. Қўрқувдан ҳайдовчига бақирдим: "Тўхтатинг, тушиб қоламан!" - ва тез қочдим.

Бунда ҳеч ким ҳеч нарса демади! Мен ҳалигача нега ҳамма жим ўтирганини тушунмайман, буни кўрмаслик мумкин эмасди! Ҳалигача ўша воқеани эсласам, баданларим музлаб кетади. Нега ҳеч ким унга гапирмади ва уни ножоиз ҳаракатлари учун таъзирини бермади!

#Ўқувчилардан #СукутСақлама #Болалар