#Ўқувчилардан
Болалигим хотиралари билан бўлишмоқчиман.
Болалигимни эсласам, кўз олдимга ота-онамнинг доимий уриш-жанжаллари ёдимга келади. Дўппослашлар ёки ҳиёнатлар бўлмаган, лекин онамнинг жазаваси, отамнинг бақиришлари, уларнинг бир-бирини ҳақоратлаши ва ота-онам ажрашиши ёки отам онамга қўл кўтариши ёҳуд ўлдиришидан қўрқиш – менинг доимий қўрқувларим эди. Уларнинг жанжали бошлангач (бу ҳар хафта содир бўларди), мен йиғлаб, бир-бирларини ўлдиришларидан ҳавотирда эдим. Одатда кейин онам йиғлаб ўтирар, отам эса жим ўтирарди. Мен эса бориб уларни тинчлантириб, бошларини силаб ўтирардим. Уларга ич-ичимдан раҳмим келар, юрагим тилка-пора бўлиб кетарди. Энг катта орзуим уларнинг ҳеч қачон жанжаллашмаслиги эди. Бунинг учун хаётимни беришга рози эдим.
Вақт ўтар, лекин ҳеч нарса ўзгармасди. Ўсмир ёшига етгач, ҳаммаси мен ўйлаганчалик ёмон эмаслигини тушундим. Улар асабийлашиб бирон масала устида тортишганда атрофдагилар билан ишлари бўлмаслигини англадим. Улар учун ўз принциплари муҳим бўлиб, бир-бирларини баттар ҳафа қилиш учун ҳақоратли сўзлардан фойдаланишар экан. Мен, аҳмоқ, эса уларнинг сўзларини борлигича қабул қилиб, қўрқиб юрарканман!!!
Доимо ҳавотирланиш мен учун жуда оғриқли эди. Ва шунда мен англадимки, мен улар учун ҳавотир олмасам ҳам бўларкан! Ва мен аста-секин бетим қалинлашиб, уларга нисбатан безбет бўла бошладим. Менга деса, бир-бирларини ўлдирвормайдими, билардимки, буларнинг бари шунчаки гап. Ўсмирлик даврим жуда оғир кечди. Ота-онамдан кун сайин узоқлашиб, онам қанчалик ўз тазъйиқини ўтказмасин, менга кучи етмасди. Мен буткул бефарқ бўлдим. Асосий мақсадим – истаганимни қилсам ва бунда менга ҳеч ким тўсқинлик қилмаса. Ота-онамнинг обрўси қолмади мен учун. Биламан, бу жуда ёмон. Негаки ота ёки онанинг бола хаётидаги ўрни беқиёс.
Ҳозир ёшим 30 дан ошди, ўз оилам, фарзандларим бор. Турмуш ўртоғимга ёқмайдиган гап гапиришдан олдин болалигимни эслайман ва жазавамдан тушаман... Эримни қучоқлаб, барчасини ҳазилга йўяман, болалар ҳам буни кўргач, олдимизга келиб қучоғимизга отилади ва биз бир-бирини севадиган инсонлар эканимизни тушунишади. Болалар ўзларини ота-оналарининг ажралмас қисми деб ҳисоблашади ва оиладаги тинч-тотувлик учун хаётларини беришга тайёр туришади.
Оиладаги тотувлик учун нима қила оламиз?! Вақтида тилимизни тийиш, гулдаста совға қилиш, қучоқ очиш, жуда бўлмаса уйдан чиқиб кўчада ёки бирор кафеда очиқ гаплашиб олиш. Ҳотиржам, бақир-чақирларсиз, дўқ-пўписаларсиз. Кейин эса бирон ширинлик билан уйга кириб бориб, хаётдаги оғир вазиятларга қарамай бахтли бўлишимиз керак.
Болалар кўп нарсаларни сўрашлари мумкин: янги кийим, телефон, алоҳида хона, лекин улар учун энг муҳими – оиладаги тотувлик.
=============================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Оила #Аёллар #СенЁлғизЭмассан #Фикр

Мен автобусларда кўп юриб, мамлкатимизнинг кўплаб қизлари каби “ҳар хил” одамларни кўрдим. Бирон нусха менга бошқачароқ қарагани ёки менга жуда яқинлашаётганини кўрсам-да, лом-мим демай чеккага ўтардим.
Бугун 32 ёшдаман. Кеча автобусда кетаётсам, 24-25 яшар йигитча менга узоқ пайт тикилиб турди, кейин яқинлашмоқчи бўлди. Мен эса бутун автобус эшитадиган қилиб “Йўқол, менга яқинлашма”, деб бақирдим. Йўловчилар нима гаплигини тушунди. Ҳамма унга нафрат билан қаради, лекин ҳеч ким индамади. У кейин бекатда тушиб қолди.
Лойиҳангиз туфайли англадимки, зўравонлик сукунатни ҳушлар экан. Жим ўтиб кетмаслик керак экан. Мен ҳам ширин қизалоқларнинг ойисиман, мен ҳам уларга шуни бот-бот қайтараман. Бизга ўз вақтида буни айтишмаган, негаки уят, деб ҳисобланган.

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар #СенЁлғизЭмассан

1️⃣ Деярли ҳар бешинчи бола жинсий зўравонлик ва турли шакллардаги зўравонлик қурбони бўлади.
2️⃣ 70-85 % ҳолатларда жинсий зўравонликка учраган болалар ўз зўравонларини олдиндан таниган.
3️⃣ Зўравонликка учраган ҳар учинчи бола бу ҳақида ҳеч кимга гапирмайди.
Статистикага мурожаат қилсак: айнан оилаган таниш ёки қариндош бўлганлар болаларга нисбатан зўравонлик қўллайди. Бу муаммонинг мураккаблиги ҳам шунда: болани бегоналардан ҳимоя қилиш осонроқ.
Оилавий дўстлар, қариндошлар, қўшнилар, боланинг ва ота-онанинг танишлари. Ота-оналар одатда бегоналар билан мулоқот қилиш мумкин эмаслигини айтишади. Тажриба ва тадқиқотларнинг кўрсатишича, болалар баъзан бу қоидани бузишади, лекин аксарияти уни яхши уқиб олади. "Ўзимизники" бўлганлар билан бу қоида ишламайди, негаки танишларга болалар аксарият ҳолатларда ишонади.
Педофилнинг яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида кўпинча билимайди ва бу нарса уларнинг ақлига ҳам сиғмайди. Бошқа томондан ёмон нарсаларни яқинларимиз ҳатти-ҳаракатларида атайлаб сезмаймиз. Жинсий зўравонлик қурбонларининг ота-онаси нимадир бўлаётганини сезишса-да, яқинлари томонидан содир бўлаётгани учун "йўқ, у бундай қилиши мумкин эмас" деб ўзимизни чалғитамиз.
Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари бўйича тайёрланди.
Сиз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
#педофиллар #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #зўравонликқурбонлари #СенЁлғизЭмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

⭕️Боғча ёки мактабдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик (харрасмент) бутун умрлик жароҳат қолдириши мумкин. Руҳий асоратларга ҳавотирлилик, депрессия, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, диққатни жамлай олмаслик, ўзини-ўзи баҳолаш пасайиб кетиши, ижтимоий яккаланиш ва уят ҳисси киради.
⭕️Айрим одамлар гиёҳванд моддалар ёки алкоголга ружу қўядики, бу асоратлар билан яшаши енгиллашади гўё. Бошқа ҳолатларда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки уни амалга оширишга ҳаракатлар учрайди.
Сизнингча, бизда харрасмент ҳолатлари учрайдими? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?
Давоми бор.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#синганхаёт #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#қонунлар #немолчиуз
#мактаб #болалар #буллинг

Педофилия – меъёрдан ташқаридаги ҳолат. Болалар ва уларнинг ота-оналарига педофиллар ҳамма қатори оддий одамдай кўринишини етказиш керак. Улар деярли ақлдан озган ёки бошқа ғайритабиий кўринишда бўлмайди. Акс ҳолда уларни аниқлаш ва улардан болаларни ҳимоя қилиш анча осон бўларди.
Олдига носоғлом кўринишдаги киши келса, боланинг жим қараб турмаслиги табиий. Лекин педофиллар жуда мулойим ва сиз-у биз қатори кўринишга эга. Ҳамма муаммо ҳам шунда.
Педофилия – руҳий касаллик натижасидир. Сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин: болаликда кечган жинсий зўравонлик, жароҳатловчи ҳолатлар, руҳий ташҳислар.
Одатда улар ҳамма қатори кўринишга ҳаракат қилади. Умуман олганда қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: болага ҳаддан зиёд қизиқиш, уни тиззасига ўтказишга ҳаракат қилиш, бола билан ҳаддан ташқари кўп вақт ёлғиз қолиш.
Сизни нима ҳавотирга солишини ўйлаб кўринг. Бундай ҳолатга энг тўғри баҳо қуйидагича бўлиши мумкин: «қандайдир ҳавотирли, нимадир ғалати».
Ёши катта одам болангиз билан муомаласи сизга ёқмаса, чегараларни белгилаб олинг ва мулоқот қилишни чекланг.
Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари асосида тайёрланди.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #зўравонликкайўқдеймиз

Жинсий тажовузкорликка мисоллар:
❌кераксиз жисмоний алоқа, шу жумладан исталмаган тегинишлар
❌«хизмат эвазига тажовузкорлик» — бунда мактаб ходими юқори баҳо ёки бошқа нарсалар эвазига жинсий муносабатларга мажбурлайди ёки шантаж қилади.
❌қиз ва аёллар (ёки ўғил ва эркаклар)га нисбатан жинсига оид қўпол ёки ҳақоратловчи сўзларни ишлатиш
❌муайян жинсга хос таҳқирловчи номлар билан чақириш
❌шахснинг жисмоний хусусиятлари ёки ҳаракатлари ҳақида жинсий изоҳлар
❌порнография, жинсий тусдаги суратлар, граффитиларни жойлаштириш ёки ўзаро алмашиш
❌жинсий тусдаги миш-мишларни тарқатиш (шу жумладан Интернетда).
Давоми бор.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#статистика #қонунлар #сукутсақлама
#школа #дети #буллинг

👉Зўравонлик мавзусини эмас, балки тана ҳақида гаплашишни уч ёки тўрт ёшдан бошлаб муҳокама қилиш керак. Оддий саволлардан бошланг. Жинсий зўравонлик ҳақида эмас, балки ўз танасини ҳурмат қилиш ҳақида гапиринг. Фарзандингизга бошқа одамнинг унга тегишга ҳаққи йўқлиги, ҳар ким ўз танасига фақат ўзи масъуллигини тушунтиринг.
Болага чегаралар ҳақида тушунча берсак, ишимиз анча осонлашади. Болага шундай десангиз бўлади: «Сенинг рухсатингсиз бошқа бир одам сенга ҳеч нарса қилиши мумкин эмас», «Кимдир чегарадан ўтиб, сенга ёқмайдиган ҳаракатлар қилса, бу ҳақида ота-онанг ёки бошқа катталарга айтиш керак».
Дарҳол "педофил", "зўравон", "маньяк" каби тушунчаларни бериш шарт эмас. Акс ҳолда бола буни ўз фойдасига ҳам ишлатиши мумкин. Болалар янги сўзни эшитиб, унинг моҳиятини тушунмасдан уйга "олиб келадиган" ҳолатлар кўп учрайди. Болани бу олам - хавфли ва жирканч бир жой эканлигига йўналтирманг, яхшиси чегараларни аниқ қўйиш ва ўз баданини ҳурмат қилишни ўргатинг.
Бегоналар борасида "Мен сизни танимайман, сиз билан ҳеч қаерга бормайман" ибораси қўлланилсин. Бу барча нотанишларга тегишли эканини уқтиринг. Қандай ҳолат бўлмасин - болага машина тагидан мушукчани чиқариб олишни илтимос қилишяптими, ширинлик таклиф қилишяптими, қари инсонни уйга кузатишни сўрашяптими - бу тактикамиз ўзгармайди. Бегонами - мумкин эмас!
Иккинчи қоида: болага тегиниб, уни қаергадир олиб кетишаётган бўлса, бор овозда бақириб, тепиб, тишлаш керак. Қўрқмаслик ва уялмаслик – ноқулай вазиятга тушиш зўравонлик қурбони бўлишдан минг марта афзал.
❌Танишлар билан мулоқотда эса бола ўз баданининг даҳлсизлиги ҳақида унутмаслиги керак. Ҳеч кимга, ҳатто яқин қариндошларга ҳам ёқимсиз ишлар қилиш, қўлини югуртириш, тегиниш, ечинтириш, суратга олишга РУХСАТ БЕРМАСЛИК.
Болангизга аниқ тушунтиринг, у бошқа одамлар борасидаги энг кичик шубҳалар ва ёқимсиз ҳолатлар ҳақида гапириб бериши мумкин - сиз доимо уни тинглашга тайёрсиз ва тушунасиз. Боланинг сизга тушунарсиз ҳис -туйғулари ва фикрлари ҳақида айтиб беришдан тортинмаслиги муҳим.
Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ материаллари асосида тайёрланди.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Ҳар йили 1 декабрь - ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни сифатида нишонланади. Бу санада ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсад қилинади.
⠀
Бугун ОИВ ҳақидаги афсоналарни кўриб чиқамиз.
⠀
#ОИВ_ҲукмЭмас #СенЁлғизЭмассан #СукутСақлама #лойиҳадан

Ғийбат, миш-мишлар, аёллар жамоаси - илон уяси. Бизнинг маданиятимиз шундай устунларга қурилганки, аёл аёлга рақибдир. Аммо аёллар рақобат ҳақидаги юқоридаги барча стереотиплардан воз кечиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари керакми?
Интернет маконида ҳам, реал ҳаётда ҳам бизни патриархат меъёрларидан келиб чиқиб, бир-биримизни қоралашга ундаётгандек. Биз ҳамжиҳатликда бўлишимиз керак.
Бир-биримизга ёрдам беришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.
Бир-бирингизнинг ютуқларингиз ва ғалабаларингиздан хурсанд бўлинг
Бир-бирингиз учун хурсанд бўлиш мутлақо нормалдир. Агар кимдир сизни ҳайратда қолдирса, буни яширманг, бегона бўлса ҳам ўзига айтинг. Кутилмаган бўлса ҳам, илтифот ҳар доим қимматлидир. Биз аёллармиз, бизни эшитинг, эътиборсиз қолдирманг!
Қизларингизга спортчи, олима ва муҳандислар ҳақида гапиринг. Режиссёрлар, ёзувчилар ва мусиқачиларнинг ишларини кузатиб боринг. Бир-бирингизни қувонтиринг. Биз бирга бўлсак, мағлуб бўлмаймиз!
Ўз ҳикоянгизни бўлишинг
Биз, аёллар, воқеаларимизни бўлишиш билан яқинроқ бўлишимиз мумкин. Ҳаётимиз ҳақидаги номаълум ҳақиқатни баҳам кўриш ажойиб, ҳатто ҳикоялар баъзан аччиқ бўлса ҳам.
Устоз бўлинг
“Баъзи одамлар вақти, айримлар нақдини беради. Кимдир ўз қобилиятларини улашади, бошқалари том маънода жонини беради. Гап шундаки, ҳар кимнинг берадиган нарсаси бор”, - деган эди Барбара Буш.
Ҳар биримизда баҳам кўришимиз мумкин бўлган кучли томонларимиз бор. Шу билан бирга, шуни ёдда тутишимиз керакки, бир аёлнинг муваффақияти бошқасининг муваффақиятсизлигига тенг эмас. Барчанинг ғалабаларига етарли жой бор, чунки биз кейинги босқичга бир-биримизга ёрдам берамиз.
Эркакларга тушунтиринг
Ҳа, аёлларда ҳокимият бор. Лекин биз ҳали ҳам патриархал жамиятда яшаяпмиз. Муаммони ҳал қилиш учун унинг илдизларини топиш керак. Эркаклар бошқа аёлларга нисбатан камситувчи/таҳқирловчи изоҳлар берганда ҳимояга туринг.
Аёллар эркакларга феминизм ва гендер тенгсизлик нима эканлигини тушунтирганда, бизнинг ижтимоий доирамиздаги аёллардан бу доирадан узоқроқда бўлган аёлларга тарқаладиган тўлқин бошланади. Бу бизнинг мақсадимиз ва бу мақсадга эришиш аллақачон бизнинг кичик ғалабамиз бўлади!
Ўз аёлларингизни топинг
Мақсадлари ўхшаш бўлган бир ёки иккита ҳамфикр аёлни топинг; бир-бирингизнинг муваффақиятларингизни қўллаб-қувватлаш учун ёнма-ён туринг. Қийин пайтларда бир-бирингизга далда бера оласиз, орзу қилган орзуингизга эришиш йўлида давом этишга ёрдам берасиз.
Айтганча, бизнинг жамиятимизда ажойиб анъана бор - гап-гаштаклар. Ҳар бир аёл гап шунчаки йиғилиш эмас, балки бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳам эканлигини билади.
Сиз аёлларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлашини қандай тушунасиз?
Елена Ковергина материали
#сенёлғизэмассан #аёллар #кўмак #womenempowerment #СукутСақлама #тавсиялар

Бу йил ёзда Ўзбекистонда иккита йирик хотин-қизлар суициди содир бўлди:
1. Самарқандда 29 ёшли келин уксус кислотаси ичиб, ўз жонига қасд қилди. 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 11.01.1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган. 2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Марҳуманинг яқинлари унинг эри ва қайнонаси мунтазам равишда ҳафа қилишганини кўрсатган.
2. 27 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди. Унинг эри ва икки нафар вояга етмагани фарзанди қолди.
Бундай хабарлар остидаги изоҳларда одамлар бир овоздан қизлар эрлари ва яқинларининг қийноқлари туфайли оламдан ўтганига ишонишади. Агар тергов ва суд жараёнида бу ҳолатлар ўз тасдиғини топса, унда жиноятга алоқадор бўлганлар қонун олдида жавоб берадилар.
Самарқанд вилоятида айнан шундай бўлган:
Она ва унинг 16 ёшли қизи қайнона ва эрнинг доимий зуғумларидан ўзини осиб қўйди. Марҳуманинг қайнонаси ва эри ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишда айбдор деб топилиб, эркак ЖК 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а», «б» бандлари билан айбли деб топилиб, 7 йилга қамалган. Қайнонага эса 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 2600-2800 киши ўз жонига қасд қилишдан вафот этади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ИИВ маълумотларига кўра, ҳар олтинчи ўз жонига қасд қилиш ҳолати оиладаги келишмовчиликлар туфайли содир бўлмоқда, Маҳалла вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда аёллар ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 1,5 баробарга ошган.
👉Давоми эртага
⠀
Хонимпошшо Рашидова
⠀
#СукутСақлама #статистика #сенёлғизэмассан