#киноя
Турмушимизга 6 йил бўлди. Ҳаммаси чиройли бошланганди: у ҳушомад эди, совғаларга кўмиб ташларди, ҳеч қачон мени ташламасликка сўз берганди.
Тўйдан кейин буткул бошқа одамга айланди-қўйди, ичкиликка ружу қўйди, ҳатто бир-икки марта қўл кўтарди. Ота-онаси эса оловга туз сепиб туради. Ҳечам мендан кўнгиллари тўлмайди, уй ишларида камчиликлар топишади, болаларга қарашни билмасмишман. Олдинлари хотиним болаларга қарарди, ҳозир менга ташлаб қўйди. Бу менинг вазифам эмиш. Муносабатларимиз ҳам аввалгидай эмас. Ҳатто менга ҳиенат қилишидан гумоним бор.
Неча марта уйдан чиқиб кетдим, лекин улар мени қайтаришди. У ўзгараман деб ваъда берса, ишонаверибман. Қандай йўл тутишни билмай қолдим.
=================
NeMolchi.uz нинг ўйлаб топилган мактубларидан.
#киноя #1апрель #эркаклар

Харрасментга қарши халқаро ҳафталик - 2022
3-9 апрель кунлари кўчадаги харрасментга қарши 12-анъанавий ҳафталик ўтказилади. Ташкилотчилар: ChalkBack, StandUp ва Right to Be кўмагида Stop Street Harassment ННТ.
Ҳафталик ташаббускорлари кўчадаги тегажоғлик муаммоси нақадар кенг тарқалганини кўрсатиш учун бу мавзуни кўпроқ ёритишга чақиради.
Сиз ҳафталик янгиликларини #StopStreetHarassment хештеги бўйича ижтимоий тармоқларда кузатишингиз мумкин.
Кўчадаги харрасментга қарши Халқаро ҳафталик доирасида CallUmida.uz ташаббуси ҳамкор ташкилотлар тарафидан ажратилган жойларда ахборот оролларини ташкил қилади.
Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача CallUmida.uz ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилларда олишингиз мумкин:
Душанба (04.04.2022) - Korzinka Беруний ва Korzinka Қоратош;
Сешанба (05.04.2022) - Safia Ракат ва Safia Mega Planet;
Чоршанба (06.04.2022) - Yaponamama Боткино ва Yaponamama Шевченко;
Пайшанба (04.07.2022) - OXYmed №35 (Сергели тумани) ва OXYmed №71 (М.Улуғбек тумани);
Жума (08.04.2022) - Korzinka Бунёдкор ва Korzinka Учтепа
CallUmida.uz волонтерлари мазкур жадвал бўйича ушбу манзилларда сизни қизиқтирган барча маълумотларни тақдим этади ва сиз кўчадаги таъқибларга қарши Халқаро ҳафталик-2022 га қўшилиш имкониятига эга бўласиз.
#BizTegajoğlikkaQarshimiz #AntistreetHarassmentWeek2022 #СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Муҳаббат Абидова 1931 йил 10 октябрда Тошкент шаҳрида туғилди.
✅1954 йили Ўрта Осиё политехника институти (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети)ни тугатиб, Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институти (ҳозирги Умумий ва ноорганик кимё институти) аспирантурасида таҳсил олди.
✅1958 йили номзодлик, 1975 йили докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
✅Истеъдодли олим 60 йилдан зиёд илмий-педагогик фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институти кичик илмий ходими, катта илмий ходими, Полимерлар кимёси ва физикаси институти катта илмий ходими, Ўрта Осиё ёқилғидан фойдаланиш институти катта илмий ходими, Ўрта Осиё нефтни қайта ишлаш саноати илмий-тадқиқот институти сектор раҳбари, лаборатория мудири, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири каби лавозимларда самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда илм-фан соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.
✅“Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #МашҳурАёллар #womenempowerment

#Биласизми
☑️ Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.
➡️ Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #Аёллар #қонунлар #маслаҳат

Жорий йилнинг 1 март куни Гулистон давлат университетида бир неча талаба қизлар диний либосда бўлганлиги сабабли университетга киритилмади.
Бизга мазкур мавзу билан кўп мурожаатлар бўлдики, биз таълим муассасаларида ҳижобга тақиқ мисолида виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқи хусусида мақола тайёрладик.
Халқаро тажриба
1995 йилда Ўзбекистон Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилди ва унинг қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олди. Диний либос масаласи Пактнинг 18 моддаси 1 бандида кўрсатилган. У Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқи, ушбу ҳуқуқ ўз ихтиёри билан ўзига маъқул динни қабул қилиш ва эътиқод қилиш эркини, якка ҳолда, шунингдек бошқалар билан биргаликда, ошкора ёки хусусий тартибда ибодат қилиш, диний ва бошқа урф-одатларни ва маросимни бажариш эркини кафолатлайди. Пактнинг 18 моддаси 4 бандига биноан, Пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар. Шу каби ҳуқуқлар 1996 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пактнинг 13 моддаси 3 бандида деярли сўзма-сўз ёзилган. Мазкур халқаро ҳужжатлар диний эътиқоднинг таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқлигини, шунингдек, ота-оналарнинг фарзандларини ўз эътиқодларидан келиб чиқиб тарбиялаш имкониятини мустаҳкамлайди.
ЮНЕСКОнинг Таълим соҳасида камситишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияда камситиш таълим олиш имкониятини чеклайдиган ёки ёмонлаштирадиган ҳар қандай фарқлаш, истисно қилиш, жинсга асосланган чеклаш деб таърифланган (Ўзбекистон ушбу Конвенцияни 1997 йил декабрда ратификация қилган). Бундан ташқари, Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг 10-моддасига мувофиқ, Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларнинг камситилишини бартараф этиш, аёлларнинг эркаклар ва аёллар тенглиги асосида таълим олиш соҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқларини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришга мажбурдирлар (Ўзбекистон 1995 йилнинг июнь ойида мазкур Конвенцияга қўшилган).
Ғарбий Европа мамлакатларининг позицияси
Диний либосга нисбатан чекловлар асосан бошланғич ва ўрта мактабларга тегишли. 2004 йилнинг 15 март куни Францияда мактабнинг барча босқичларида диний либос кийишни тақиқловчи қонун қабул қилинди, аммо бу қоидалар давлат университетларига тааллуқли эмас.
Бельгияда диний либос масаласи ҳар бир таълим муассасасининг ички регламенти ва устави билан белгиланади.
Австрия, Германия, Голландия, Испания, Швеция, Швейцария ва Буюк Британияда таълимнинг барча даражаларида диний либос кийиш мумкин. Юқоридаги давлатлар бундай либос кийишнинг муайян ҳолати бошқаларнинг ҳуқуқлари, миллий хавфсизлик, жамоат тартиби, соғлиқни сақлаш ва одоб-ахлоқни бузиш-бузмаслигини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади. Аксарият ҳолларда, бу масала таълим муассасасининг ички қоидалари ёки уставида белгиланади.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/izhob-va-talim/
#СукутСақлама #Аёллар #Таълим #гендертенглик #қонунлар

Камила Улуғбековна Маннанова - Архитектура фанлари доктори,
Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети доценти, Интерьер дизайни ҳамда архитектура соҳасида мустақил эксперт ва тадбиркор
✅Дизайн ва архитектура соҳасида 11 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Камила Ўзбекистон замонавий аёлларининг ёрқин вакиласидир. Камила Улуғбековна ўзининг кўп қиррали фаолияти давомида кенг кўлламли волонтёрлик ишлари, мустақил эксперт сифатида турли дизайн ва архитектура лойиҳалари, ишлаб чиқариш тизимлари ва саноат дизайнига бағишланган илмий тадқиқотлар ҳамда ўқитувчилик амалиётларини амалга оширган.
✅Камила Улуғбековна дизайндаги янги ғоялар ва ижодий ечимларни қўллаш орқали кундалик ҳаётини ўзгартириш учун фаол ҳаракатлари ва мураббийлик фаолияти ёрдамида ўз-ўзини англашга интилади. Бундан ташқари Камила “KaMount” ғоялар фабрикасининг асосчисидир.
✅Камила Маннанова Тошкент архитектура-қурилиш институтида бакалавр даражаси, Тонгжи (Шанхай, Хитой) университетида магистр даражасини ва Турин политехника университетида (Италия) архитектура бўйича докторлик (PhD) даражасини қўлга киритган.
#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMсоҳасидаАёллар #womenempowerment

Кўчадаги харрасментга қарши Халқаро ҳафталик доирасида CallUmida.uz ташаббуси ҳамкор ташкилотлар тарафидан ажратилган жойларда ахборот оролларини ташкил қилинди.
Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача CallUmida.uz ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилларда олишингиз мумкин:
Волонтёримиз шундай шаҳобчалардан бирига ташриф буюрди ва барчаси ҳақида батафсил билиб олди.
- Айтилган жойга вақтидан олдин борволдим. Жойда ҳали ташкилотчилар йўқ эди ва мен пайтдан фойдаланиб, ходимлар билан суҳбатлашдим. Шунда волонтёрлар кела бошлади, мен эса қўриқлаш хизмати ходимидан "Умидани чақиринг" ташаббуси ҳақида нималар билишини сўрадим. Унинг айтишича, уларда йиғилиш ўтказилиб, қандай ёрдам кўрсатиш кераклиги бўйича кўрсатма берилган ва турли вариантларга тайёр туришлари лозимлиги айтилган (Умидани чақиринг. Умида бу ерда ишлайдими? Бу ерда менинг Умида исмли опам/дугонам ишлайди ва ҳоказо).
Ҳисобчи қиз ҳам Умидани нима учун чақиришлари мумкинлигини билади ва керак бўлганда зўравонлик қурбонини қаерга кузатиш керак, зўравон билан гаплашмаслик кераклиги, шу заҳотиёқ қўрқиқлаш хизмати ва маъмуриятни чақириш кераклиги ҳақида кўрсатма олган. Бундай ташаббус эълон қилингани ва унда иштирок этаётганидан мамнунлигини айтди.
Масъулларга савол билан юзланаман:
- Мазкур ташаббус ижросида Корзинканинг ўрни ҳақида гапириб беринг?
Дониер Расулов, «Korzinka.uz» пиар-менеджери.
- Биз биринчилардан бўлиб бу ташаббусга қўшилдик. Мартдан ва бугунги кунгача у тест режимида ишламоқда. Ходимларни ўқитиш, ички регламент ишлаб чиқиш давом этмоқда.
- Ходимларга нима ўргатилади?
- БМТТД томонидан барча керакли йўриқномалар тақдим этилган, ҳатто видеойўриқнома ва ўқитиш протоколи берилган. Биз уларни бутун Ўзбекистон бўйлаб барча Корзинка ва Смарт филиалларига тарқатдик.
- Барча мурожаат қилганларни ходимлар хавфсиз жойгача кузатиб қўйишлари керак. У қандай жиҳозланган бўлиши керак?
- Тавсияларга кўра, хавфсиз жой - бегоналар кириши тақиқланган хизмат хоналари. Фақат мурожаат қилганларгина у ерга кира олади. Биз дўкон мудирларининг хоналарини махсус жиҳозлаб қўйдик, диван, стул, сув, озиқ-овқат ва телефон қўйилган. Бу жойлар савдо залидан ёпиқ.
- Бундай лойиҳа ходимларга қўшимча юкламани назарда тутади. Корзинкага бу нега керак?
- Бу аввало компаниямизнинг ижтимоий масъулиятидир. Ҳар куни Корзинкага кўплаб одамлар келади ва дўконларимиз ҳар бир келган инсон учун хавфсиз жой бўлишини хоҳлаймиз. Кўча таъқиблари муаммоси мавжудлигини биламиз ва биз унга қаршимиз. Лойиҳага қўшилиш ташаббуси раҳбариятимиздан чиққан.
Лойиҳа волонтёрлари стендга келган ҳар кимга керакли маълумотни беришди. Асосан қизлар лойиҳага қизиқди. Бир неча эркаклар ҳам келиб қизиқишди.
Шахинахон Бахрамова, миллий консультант, «CallUmida.uz» лойиҳасида коммуникациялар бўйича менеджер:
- Бундай ахборот акциялари лойиҳамиз ҳақида кўпроқ одамлар хабар топиши учун муҳим. Тасаввур қилинг, ҳаммасини ташкиллаштиридик, аммо ҳеч ким мурожаат қилмайди, негаки улар лойиҳадан хабарлари йўқ. Шунинг учун асосий вазифаларимиздан бири – лойиҳани имкон борича кенг оммага танитиш. Токи ҳар бир хотин-қиз Умида бор жой хавфсиз эканини билсин.
- Ахборот оролчаларига ташриф буюраётган одамлар кўчадаги таъқиблар ҳақида биладими? Уларга қандай туришни билишадими?
- Аксарият одамларимиз бу муаммо билан қандай курашишни билмайди. Ҳатто бу муаммо эканлигини англаш ҳам – улар учун янгилик. Одамлар бу ноқулайликларга ўрганиб қолгандай. Биз эса, келинг, биргаликда курашамиз деяпмиз.
Нигина Худайбергенова тайёрлади
#СукутСақлама #хавфсизлик #таъқиблар

Бутун дунёда зўрлаш ва жинсий зўравонлик кундалик жиноят ҳисобланади. Зўрлаш ҳар доим зўравонлик ҳаракати ва куч ва назорат намоёнидир. Бироқ, кўплаб мамлакатларда қонунчилик базаси бу оддий ҳақиқатни ҳисобга олмайди. Қонун ҳеч қачон аёлнинг жинсий зўравонликка нисбатан жисмоний қаршилик кўрсатмаслигини унга қарши зўравонлик ҳаракатларига сўзсиз розилик сифатида изоҳламаслиги керак.
Ҳар қандай одам зўрлангани ҳақида баралла айтолмайди. Кўпчилик уларга ишонмасликдан қўрқишади. Улар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан камситиш, жамиятнинг айблашлари ёки адолатга эриша олмаслик ва бошқа кўплаб тўсиқлардан қўрқишади.
Барча ҳукуматлар қуйидаги қадамларда фаол бўлиши керак:
❗️ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ;
❗️ ҚУРБОНЛАР УЧУН АДОЛАТЛИ СУДЛОВДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ (ХУСУСАН МАХСУС ХИЗМАТЛАР);
❗️ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАР УЧУН САМАРАЛИ ЖАЗОНИ ҚЎЛЛАШ.
Манба: https://equalitynow.storage.googleapis.com/wp-content/uploads/2022/03/02093055/A-Culture-of-Shame-RUS.pdf
#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #SukutSaqlama

Антонина Алексеевна Шорохова (Васильева) Саратов шаҳрида 1881 йилда туғилган.
✅А. А. Шорохова 1898 йилда Саратовдаги аёллар гимназиясини тамомлаган. Сўнг Санкт-Петербург аёллар тиббиёт институтида таҳсил олди ва уни 1909 йилда тугатди.
✅Институтни тугатгач, 1909-1912 йилларда институтнинг акушерлик-гинекологик поликлиникасида ординатурада ўқиди. 1912 йилдан 1916 йилгача Туладаги губерния касалхонасида ишлаган.
✅1916 йилдан бошлаб Тошкентда ишлай бошлади ва бу ердаги шаҳар касалхоналаридан бирида гинекология бўлимини ташкил қилди.
✅1917-1936 йилларда Шорохова Тошкент шаҳар касалхонасида ишлади, унинг раҳбарлигида Ўрта Осиё Давлат университети стажёрлари ва тиббиёт факултети талабалари акушерлик ва гинекология бўлимида мутахассисликни ўрганган.
✅1925 йилда Антонина Алексеевна Шорохова бир қатор Ғарб мамлакатлари - Англия, Германия ва АҚШда хорижий илмий сафарда бўлди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nemolchi.uz лойиҳасидан янги формат - кичик ҳажмли роликлар орқали зўравонлик мавзусига оид тушунчаларни бериб борамиз. Унинг доирасида интервьюлар ҳам ташкил этиш ниятимиз бор.
Биринчи мавзумиз - руҳий зўравонлик.
Сизга қайси мавзулар қизиқ? Кимлар билан интервью ташкиллаштиришимизни истайсиз? Шарҳларда ўз фикрингизни қолдиринг. Бу биз учун жуда муҳим.
Видео муаллифи: Ситора
@sitorinakarimova
#СукутСақлама #ЗўравонликТурлари #НеМолчиУз #гендертенглик

ЎзР Конституциясининг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги белгиланган. Ундан ташқари, 1995 йилда Ўзбекистон хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақидаги Конвенцияни ратификация қилди (CEDAW Конвенцияси) ва хотин-қизлар ҳамда эркаклар ўртасида тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мажбуриятини олди.
Бироқ, Ўзбекистон қонунлари зўрлаш ва жинсий зўравонликнинг бошқа шакллари, шунингдек, қўлланиладиган тартиб ва амалиётлар жинсий зўравонлик қурбонларини адолатли қонун ҳимоясидан маҳрум қилади.
2019 йилда Equality Now томонидан "Адолат йўлидаги тўсиқлар: қонунларнинг номутаносиблиги" номли мақола чоп этилди.
Жинсий зўравонликдан омон қолганларни ҳимоя қилиш учун Евроосиё қонунчилиги ва уни қўллашдаги бўшлиқларни таҳлил қилди ва Собиқ Совет Иттифоқининг 15 та давлатида, шу жумладан Ўзбекистонда жинсий зўравонлик жиноятларини содир этган шахсларга жазосиз қолиш имконини берувчи амалиётларга мисоллар келтирди.
Ўзбекистонга оид аниқ муаммолар қуйидагиларни ўз ичига олади:
‼️Зўрлаш таърифи ҳар қандай вазиятлар контекстида баҳоланган ихтиёрий, самимий ва тўлиқ розиликка эмас, балки зўравонлик, таҳдид ёки жабрланувчининг заифлигини суиистеъмол қилишга асосланган.
‼️Муайян вазиятларда ўн олти ёшга тўлмаган вояга етмаганни зўрлаганлик учун жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш эҳтимоли
‼️"Аёлни жинсий алоқага мажбурлаш" учун жиноий жавобгарликдан озод қилиш ёки енгил жазо олиш - зўрлаш билан тенглаштирилган ҳаракат, бу шундай таърифланиши керак - ёки агар жиноятчи жабрланувчи билан "ярашган" бўлса, мажбурий никоҳ.
‼️Тергов ёки суд жараёнида жиноятчининг "ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан" жиноий жавобгарликдан озод қилиш
‼️Зўрлаш ҳақидаги барча даъволар фақат жабрланувчи томонидан эмас, балки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан автоматик равишда текширилишини таъминламаслик
‼️Зўрлашдан енгилроқ жиноятларда айблов қўйиш амалиёти ёки жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳаракатлар учун айб қўймаслик
‼️Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан зўравонлик қурбонини зўрлаш учун жиноий иш қўзғашдан қайтариш амалиёти
‼️Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан зўравонлик қурбонини унга нисбатан содир этилган зўравонликда айблаш амалиёти

Бизда туғилганидан ўғил болаларга ҳаётда энг муҳими турмуш деб ўргатишади. Уй ишларини қилишни билишимиз, итоаткор бўлишимиз кераклигини уқтиришади. Она ва опа-сингилларга, кейин эса хотинга ва қайнонага гап қайтармаслик керак.
Мен ўқишни жуда хоҳлаганман, лекин ота-онам йигит учун оддий эркаклик бахти муҳимроқ деб ҳисоблашди ва мени хотинга беришди.
Мен яхши эр бўлишга ҳаракат қиляпман. Мабодо хотиним ҳайдаса қаёққа бораман, ахир. Бизда ажрашган эркакларга қандай қарашларини биласиз — бирон бойвуччага иккинчи эрликка сўрашади...
=================
NeMolchi.uz нинг ўйлаб топилган мактубларидан.
#киноя #тескариҳақиқат #эркаклар

Лобар Ғафурджановна Бабаходжаева - педагогика фанлари доктори, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ўқитувчиси
✅Таълим, мураббийлик ва ахборот технологиялари, бизнес тизимлари ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида 18 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган Лобар Ғафурджановна бизнес-жараёнларни автоматлаштириш тушунчаларни ўрганиб уларни Ўзбекистонда таълим соҳасига биринчилардан бўлиб тадбиқ этган.
✅Л.Бабаходжаева ўз фаолияти давомида таълим соҳасидаги илғор тенденциялар ва инновацияларни ахборот технологиялари ёрдамида университетнинг ўқув дастурларига турли Ахборот Технологиялари йўналишларини жорий этишга катта эътибор берган.
✅Лобар Ғафурджановна Тошкент Давлат Техника Университетида бакалавр даражаси, Тошкент Иқтисодиёт Университетида магистратура даражиси, бизнесдаги ахборот технологиялари йўналиши бўйича Вестминстер Университетида (Буюк Британия) иккинчи магистратура даражасини қўлга киритган, шунингдек мураббийлик ва таълим соҳасида халқаро сертификатланган мутахассис унвонини олган. Бундан ташқари, Лобар Ғафурджановна таълим соҳасига ахборот тизимлари ва инновацияларни жорий этиш бўйича педагогика фанлари доктори даражасини қўлга киритган.
#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment

Forwarded from korzinka.uzb
Do‘stlar, ma’lumki, bizning Korzinka BMT Taraqqiyot dasturining O‘zbekistondagi “CallUmida” (UmidaniChaqiring) tashabbusini birinchilardan bo‘lib qo‘llab-quvvatlagan edi.
Ushbu hafta davomida, 4-apreldan 9-aprelga qadar Xalqaro yillik ko‘cha ta’qiblariga qarshi kurash haftaligi bo‘lib o‘tmoqda. Tadbir doirasida, umumiy ogohlikni oshirish maqsadida, ko‘ngillilardan iborat guruh har kuni turli manzillarda ushbu tashabbus haqida ma’lumot beradilar hamda sizni qiziqtirgan barcha savollarga javob beradilar.
7-aprel, payshanba kuni Korzinka Globusda va 8-aprel, juma kuni Korzinka Bunyodkorda soat 14:00 dan 19:00 gacha ko‘ngillilardan iborat guruh a’zolari barcha savollaringizga javob berishadi.
Xavfsiz manzillar joylashuvi va tashabbus haqidagi qoʻshimcha maʼlumotlarni callumida.uz sahifasida, hamda bizning www.korzinka.uz rasmiy sahifamizda topishingiz mumkin.
Biz har bir Korzinka supermarketida o‘zingizni xavfsiz his qilishingizni xohlaymiz!
#RamazonMuborak 🌙
App | Telegram | Facebook | Instagram

Шифокор ва хонанда Рано Байзаевна Шарипова 1939 йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
✅1963 йилда Тошкент Давлат тиббиёт инсттитутини тамомлаган. 1963-1997 йилларда врач-физиотерапевт сифатида ишлаган. 40 йил давомида икки турли соҳада фаолият юритиб келган.
✅1964 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг эстрада симфоник оркестри солисти вазифасида фаолият кўрсатган.
✅Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Олтин фондида 300 дан зиёд қўшиқлари мавжуд.
✅Минскдаги IV-м Бутуниттифоқ фестивалида иштирок этиб, унда "Рано Шарипова куйлайди" мусиқали филми намойиш этилган.