👉2021 йилнинг 8 ойида ҳимоя ордерлари 26 105 нафар хотин-қизларга берилди. Демак Ўзбекистонда ҳар куни 107 нафар аёл тазъийқ ва зўравонликка учрайди. 90 % га яқини оилада зўравонликка учрайди. Бу расмий маълумотлар, яъни ИИВ да рўйхатга олинган ҳолатлар!
Тузатиш дастурларига зўравонларнинг бешдан бир қисми ҳам жалб қилинмаяпти. Ва бор-йўғи ҳимоя ордери расмийлаштирилган 0,2 % зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилган.
Нега Ўзбекистонда оилавий зўравонлик ҳалигача жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлмаяпти? Нега ҳимоя ордерлари жазо ўрнини эгалламоқда? Жиноятчилар жавобгарликдан қочиш эмас жазоланишлари шарт!
#СукутСақлама #Статистика #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

Афғонистоннинг футбол бўйича аёллар жамоаси мамлакатдан қочиб кетди
Афғонистоннинг футбол бўйича аёллар терма жамоаси вакиллари мамлакатдан қочиб кетди. Бу ҳақда Покистон ахборот вазири Фавад Чаудрига таяниб, «Daily Sabah» хабар берди.
Маълумотларга кўра, спортчи аёллар Афғонистон–Покистон чегарасидаги, «Торкҳам» назорат-ўтказиш пунктида экани айтилган. Фавад Чаудри терма жамоа вакиллари мамлакатни Покистон визаси ва Афғонистон паспорти билан тарк этганини қайд этган. Аммо уларнинг сони ҳамда келажакдаги фаолияти қандай бўлиши ҳақида маълумотлар берилмаган.
Афғонистоннинг бир неча собиқ футболчилари ҳам Афғонистонни тарк этганди. Улар Афғонистонда қолган спортчиларга босимдан қочиш учун ижтимоий тармоқлардаги профилларини ўчириб ташлашини, формаларини эса ёқиб юборишни тавсия қилганди.
➡️Манба: https://bugun.uz/2021/09/15/afgonistonning-futbol-boyicha-ayollar-djamoasi-mamlakatdan-qochib-ketdi
___________________
#Сукутсақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

🔹Ҳозирги кунда 2 483 нафар хотин-қизлар олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.
🔸Илмий фаолият билан шуғулланаётган аёлларнинг 3 568 нафари илмий даражага эга бўлиб, уларнинг 707 нафари фан доктори, 2 412 нафари фан номзоди ва 449 нафари PhD илмий даражасига эга ходимлар ҳисобланади.
🔻2020 йилда якунланган 1 021 та илмий лойиҳанинг 204 таси (52 та фундаментал, 152 та амалий), яъни 19,9 фоизи олима аёллар раҳбарлигида бажарилган.
🔹Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ умумий йиллик молиявий ҳажми 45,4 млрд сўмлик 82 та илмий лойиҳалар олима аёллар томонидан бажарилмоқда (27,8 млрд сўмлик 57 амалий, 16,9 млрд сўмлик 25 та инновацион лойиҳалар). Амалга оширилаётган илмий лойиҳаларда 696 нафар аёллар иштирок этиб, улар томонидан лойиҳалар доирасида тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги ишланмалар яратилмоқда.
➡️Манба: @mininnovation
___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ИлмФандаАёллар

Кўчада аёл-қизларимиз турфа рангда, турфа услубда кийиниб юради. Ҳар бирининг ўзига яраша диди бор. Кимдир шимда юришни яхши кўради, ёшроқ қизларимиз калта юбкаларни афзал билади, узун либосларда ҳам юрадиганлар кўп. Хуллас мана шу аёл-қизларимизга кўчада йигит ва эркаклар “гап отишади”, ҳуштак чалиб, таажжубини билдиришади. Бундай вазиятларда аёл-қизлар қандай йўл тутиши керак: индамай кетавериш лозимми ёки муносиб жавоб қайтариш зарур?
Эркакларнинг шилқимликлари аёлларда ғазаб, нафрат, уялиш, ҳатто қўрқув ҳиссини уйғотади. Хорижий олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича 65% аёллар кўчадаги шилқимликларга мунтазам дуч келади. Бу шунчаки қўполлик ёки тарбиясизлик эмас, дейди аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, балки психологик босим бўлиб, аёл-қизларнинг шахсий ҳаёти даҳлсизлигини бузиш ҳисобланади.
👉Ўзига ишончни ошириш, ўзини муносиб баҳолай олмаслик
Эркаклар шилқимлигига сабаблар кўп. Кимдир қизларда таассурот қолдириш орқали, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлашни истайди. Баъзи эркаклар “гап отиш” ёрдамида жуфтимни топаман, деб ўйлайди. Йигитлар учун шилқимликнинг қўпол туюлиши аҳамиятли эмас, салбий бўлса ҳам майли, энг муҳим қизлар диққатини қаратса бўлди.
Ўзига-ўзи баҳо беришдаги хатоликлар. Бу ҳам шилқимлик сабабларидан бири. Масалан, қайсидир йигитнинг ўзига баҳо бериши баланд, бир ҳуштак чалсам, аёл-қизлар терилиб кетади, деб ўйлайди. Ўзига паст баҳо берадиган эркаклар эса шилқимлик йўли билан баҳосини оширишни истайди. Улар оддий мулоқот билан аёл-қизларнинг кўнглини забт эта олмайман, дея фикрлайди.
Одатда кўчадаги шилқимликлар жамоа орасида авж олади. Чунки қўпол ёки ҳушомад сўзларни ёлғиз билдиришдан кўра, жамоа орасида ифодалаш осон. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ҳаракатлар кўпроқ ўсмирларга хос. Улар дўстлари билан ўзларини жасурроқ ҳис қилади. Бунга ҳамманинг олдида ўзини кўрсатиш, тенгдошларига мақтаниш, мусобақалашиш истаги қўшилади. Қарабсизки, атрофдан қўллов кучаяди, натижада эса бечора қиз шилқимлик қурбонига айланади.
☑️Қандай жавоб бериш керак
Юқоридаги каби ҳолатларга жавоб бериш керакми ёқи йўқ? Агар бу “ўйин”га қўшилишни истамасангиз, шунчаки эътибор берманг. Эътиборсизлик орқали сиз шилқимлик менга тегишли эмас, деган маънони берасиз.
Мабодо жавоб бермасам бўлмайди, десангиз, айниқса, тун қоронғу вақти ёки бўш кўчаларда бундай иш тутиш ярамайди, яъни хавфсиз эмас. Агар сиз шилқимликдан асабийлашиб, буни эркакларга билдириб қўйсангиз, бу сизнинг заиф томонларингизни кўрсатиб қўяди, бу эса уришқоқ йигитларни жунбушга келтиради ҳамда фаол ҳаракатларга ўтишга мажбур қилади.
Агар шилқимликни оддий ҳолат деб қабул қилсангиз ва шунчаки жавоб беришни хоҳласангиз, мулоқотни шахсий чегараларингизни белгилашдан бошланг. “Биров билан танишиш истагида эмасман”, “шилқимлик қилиб адашдингиз” дея жавоб беринг. Асло “бор тошингни тер”, “томинг кетганми”, деган ҳақоратли жумлалардан фойдаланманг. Шунда зиддиятли вазиятгача бормайсиз.
❗️Эътиборни хоҳлагандингизку!
Кўпчилик аёл-қизлар ўзига ва бошқаларга ёқишни истайди. Бунинг учун ўзимизга оро берамиз, чиройли кийинамиз, макияж қиламиз. Хўш, бу билан биз эътиборни кутамизми?
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/k-chadagi-shil-imlik-jerkaklarning-asl-ma-sadi-nima/
___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #Лойиҳадан

Педофилия – меъёрдан ташқаридаги ҳолат. Болалар ва уларнинг ота-оналарига педофиллар ҳамма қатори оддий одамдай кўринишини етказиш керак. Улар деярли ақлдан озган ёки бошқа ғайритабиий кўринишда бўлмайди. Акс ҳолда уларни аниқлаш ва улардан болаларни ҳимоя қилиш анча осон бўларди.
Олдига носоғлом кўринишдаги киши келса, боланинг жим қараб турмаслиги табиий. Лекин педофиллар жуда мулойим ва сиз-у биз қатори кўринишга эга. Ҳамма муаммо ҳам шунда.
Педофилия – руҳий касаллик натижасидир. Сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин: болаликда кечган жинсий зўравонлик, жароҳатловчи ҳолатлар, руҳий ташҳислар.
Одатда улар ҳамма қатори кўринишга ҳаракат қилади. Умуман олганда қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: болага ҳаддан зиёд қизиқиш, уни тиззасига ўтказишга ҳаракат қилиш, бола билан ҳаддан ташқари кўп вақт ёлғиз қолиш.
Сизни нима ҳавотирга солишини ўйлаб кўринг. Бундай ҳолатга энг тўғри баҳо қуйидагича бўлиши мумкин: «қандайдир ҳавотирли, нимадир ғалати».
Ёши катта одам болангиз билан муомаласи сизга ёқмаса, чегараларни белгилаб олинг ва мулоқот қилишни чекланг.
Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари асосида тайёрланди.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #зўравонликкайўқдеймиз

👉Қатар аёлларига ҳуқуқларини қайтариб берган биринчи хоним — шайх Моза ҳикояси
Шарқ аёли деганда кўз ўнгимизга тўқ либосга бурканган, умр йўлдошининг итоатли сояси бўлиб юрадиган аёл келади. Аммо дунё ўзгаради, бир жойда турмайди. Шайх Моза эса бунга яққол мисол бўла олади. У шарқ аёлининг нуфузли шахс бўла олиши мумкинлигини исботлай олган.
У шунчаки мода ихлосманди эмас, ўзига хос услубда кийинишнинг намунаси ҳам саналади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, шайх Моза сиёсат ва бизнесда ҳам ўзини синаб кўрган ҳамда муваффақиятга эришган. Кийиниш борасида янгиликлардан чўчимайди, аммо шу билан бирга, образларидан анъаналарга содиқлиги уфуриб туради.
Етти нафар фарзандли бўлишига қарамай, у ҳамон сарвқомат
Нозик қадди-қоматига ҳавас қилса арзийдиган Шайх Мозанинг 7 нафар фарзанди борлигига ишониш қийин. У фарзандларининг барини 1995—2013 йиллар оралиғида дунёга келтирган. Хамад бин Калиф ал-Танининг иккинчи рафиқаси Мозани кўрганида Қатар аҳолиси ҳайратдан ёқа ушлаган. Унинг бошқа аёллардек ўраниб юрмаслиги, қоматига урғу берадиган либосларни кийиши барчани лол қолдирган. Қолаверса, аёл кишининг давлат ишларида фаоллиги, ҳамиша қабул ва иш билан боғлиқ тушликларда турмуш ўртоғи билан елкама-елка туриши ҳам фуқаролар учун янгилик бўлган.
❗️Биринчи таълим, кейин «оқ отдаги шаҳзода»
Шайх Моза болалигиданоқ қалби ва тафаккурига қулоқ солиб улғайган. Қатарнинг меросхўр шаҳзодаси унга турмуш қуришни таклиф қилганида у 18 ёшда бўлган. Аммо у оила қуришга қарор қилишдан аввал таълим олишни муҳим деб ҳисоблаган. Қатар университетида ўқиб, Америкада стаж ўтаганидан кейингина турмушга чиқишга розилик берган. Оила қурганидан кейин эса ўзини оиласига бағишлаган.
❌Турмуш ўртоғи унинг эркини чекламаган
1995 йилда Мозанинг умр йўлдоши Қатар амири бўлган. Бошқалардан фарқли ўлароқ, янги амир гўзал, жозибали ва ўзига ишончи юқори бўлган аёлини уйда олиб ўтирмаган. Хоним аввалига аёлларга хос хайрия, таълим ва гуманитар лойиҳалар билан шуғулланган. Аммо кейинчалик халқ орасида амирнинг ўқимишли аёли унга таъсир кўрсата бошлади, деган миш-мишлар тарқалган. «Кул ранг кардиналлик» унга юқори расмий лавозимларни эгаллаш, ЮНЕСКО махсус элчиси бўлиш, қолаверса, бошқа мамлакатларга таълим масаласи бўйича сафар қилиш имконини берган.
Болаларни ўқитиш ва ночорларни даволаш
Моза сиёсий ва молиявий масалаларни ҳал қилиш билан ҳам шуғулланган. У томонидан асос солинган Арабистон демократик фонди мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаган. Моза оилавий масалалар бўйича Олий кенгашга раҳбарлик қилади. У дунёнинг турли бурчакларидаги болаларнинг сифатли таълим олиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Бунинг учун у турли мамлакат лидерлари билан кўришади ҳамда таълим билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб боради. Бу билан чекланиб қолмасдан, қурби етмайдиган кишиларни даволаш учун миллионлаб маблағ сарфлайди.
✊«Шарқ аёлларига озодлик!»
Мозанинг Қатарда пайдо бўлиши аёллар билан боғлиқ вазият, уларга бўлган муносабатнинг кескин даражада ўзгаришига сабаб бўлди. Нозик жинс вакиллари сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди, машина бошқаришга рухсат берилди, шу билан бирга, кийиниш билан боғлиқ талаблар ҳам аввалгисидан фарқ қила бошлади. Соҳибжамол ва сарвқомат аёл бошқалардан фарқли равишда, аммо шу билан бирга, шарқона чегаралардан чиқмаган ҳолда кийиниши билан барчани ўзига маҳлиё қилган.
Ўжар, ақлли ва севимли
Амирнинг уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашининг сабаби — ҳар доим ўз фикри ва позициясига эга бўлган аёлни севишида. Мозадан кейин мамлакатдаги бошқа аёллар ҳам кийиниш борасида ундан илҳомланган. Узун, аммо чиройли кўйлак кия бошлаган нозик жинс вакиллари у сингари турбандан фойдаланган.
Моза эндиликда биринчи хоним эмас, бироқ ҳозирги мамлакат раҳбарининг волидаси ҳисобланади. 2013 йилда катта ўғли Тамим бин Ҳамад ат-Тани Килиан Қатарнинг янги амири бўлган. 27 нафар фарзанди бўлишига қарамай, собиқ амир мамлакатни Мозанинг ўғли бошқаришини истаган.
Манба.
___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #WomenEmpowerment

#Ўқувчилардан
Турмуш ўртоғим билан 2019 йилда 2 та ипотекага уй сотиб олганмиз. Биттаси 54 кв.м. менинг номимда, иккинчиси 68 кв.м. эримнинг номида. 2020 йилда ўртамиздаги низо (жанжал билан у менга пичоқ билан ташланганлиги учун) 68 кв.м. уйга учта фарзандим билан кўчиб чиқдим. Уй унинг номида бўлгани учун эрим менинг номимдаги уйда турди.
Бир йил давомида ёрдам сўрамадим. 3 та фарзандимни бир ўзим боқдим. Унинг номидаги уйда яшаганлигим сабабли ўзимни номимдаги уйни турмуш ўртоғимга фойдаланиш учун бердим. Турмуш ўртоғим уйга квартирант қўйиб, топган пулини онасини ҳовлисида икки қаватли уй кўтаришга сарфлаяпти. Ўзи ўша уйни биргаликда қураётган эдик. 12 йил яшаб, ўша уйга қанча меҳнатим кетган, ўша уйда пропискада бўлсам ҳам буни бизнинг қонунларимизга кўра аҳамияти йўқлигидан хабарим бор.
Мен номимдаги уй кредитини мунтазам равишда тўлаб бордим. Август ойида қийналганлигим сабабли турмуш ўртоғимни алиментга бердим. 2021 йил 26 августдан алимент ажрими суд қарори чиқди. Шундан кейин собиқ эрим биз яшаб турган 68 метр квадрат уйни бўшатиб қўйишимизни сўраяпти, бўшатмасак, уй учун кредит пулини тўламаслик билан таҳдид қиляпти.
Ўз номимдаги уй анча кичик, унга 3 та фарзандим (2 ўғил 1 қиз) билан сиқилишиб қолишимиз аниқ. Шунинг учун суд орқали кредит уйларимизни алмашиш имкони борми?
Бу орада унинг қилган туҳматлари, таҳдидлари, пичоқ билан бир неча бор ўлдиришга ҳаракат қилганлари ҳақида ёзмадим. Ҳаммасига чидаб келяпман. Энди тинч яшаймиз деганимда, янги-янги зарарли қилиқлар чиқаряпти. Ҳимоя ордери қандай олиш мумкин ундан?
================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Ўқувчилардан

ОДАМОВИ ИНСОННИНГ МУЗЛАГАН ҚАЛБИНИ ЭРИТА ОЛАСИЗМИ?
Ичимдан топ. Бегона. Одамови. Улар бировларга ҳисларини билдирмайди. Вақт ўтаверади, аммо ёнгинангизда яшаётган инсон сиз учун сирлигича қолади. Ушбу вазиятни ўзгартириш мумкинми?
Асосий масаладан бошлаймиз: одамови инсон чиндан ҳам бировга юрагини очавермайди ва бошқаларни ўзига яқинлаштирмайди. Бу муносабат ортида ишонч инқирози ва яқинликдан қўрқув ҳисси ётади, шу сабаб у иккиланувчан бўлиб, атрофдагиларни ўзидан нари қувади.
Сабабларини излайдиган бўлсак, болаликдаги шахсий муаммолар, дардли ва аламли тассуротлар, кечинмаларни кўришимиз мумкин. Буларнинг бари инсон феъл-атворида ўз изини қолдиради. Бундай инсонларни кўпинча заҳарли ёки нарцистик одамлар деб аташади.
Хўш, атрофдагилар учун мисоли заҳарга айланган бундай инсонларнинг қандай хислатлари бўлади?
1️⃣ Суҳбатда чуқурлашишни истамайди
Шахсий хаёлот оламига шўнғиб кетади, улар суҳбатдошини кўп ҳам эшита олмайди. Дарров мавзуни бошқа томонга буриб юборади. Елкасига масъулият юкланганда, улар боши берк кўчага кириб қолгандай бўлади.
2️⃣ Атрофдагиларга яқинлик қўрқувни чақиради
Яқинлик уларнинг хаёлида можаролар, зиддиятлар, ҳаётий инқирозлар ҳақидаги тасаввурларни уйғотади. Чунки бу воқеалар илгари ҳам содир бўлган.
3️⃣ Бировга ишонишни истамайди
Инсон кўп дард чеккан бўлса, у атрофдагилар билан чин юракдан муносабат ўрнатишга қўрқади. Дардни қайтадан ҳис этишни истамайди.
4️⃣ Ҳиссиётларини билдира олмайди
Одамови инсон қалбидагини очиқчасига билдира олмайди. Бу билан улар ҳажонланмайди ёки ҳиссиётга берилмайди дея олмаймиз. Улар шунчаки ҳисларини бирога айтишни истамайди.
5️⃣ Одамлар билан осонликча алоқани узади
Ҳар қандай алоқаларни, шу жумладан қариндошлик ришталарини ҳам. Бу эса атрофдагиларни хавотирга, ташвишга солади. Бировни хафа қилишни истамаган, сўзларни териб гапиришни билмайдиган ёпиқ инсонлар алоқа узишни маъқул кўради.
6️⃣ Улар учун масофа афзал
Қанчалик узоқроқ бўлсангиз, улар шунчалик хотиржам бўлади. Масофада яшаб, ҳеч кимни ўзига яқинлаштирмаса, мақсадига эришади.
7️⃣ Жавоб беришдан кўра савол беришни яхши кўришади
Ўзи ҳақида гапиргандан кўра, улар савол бериб жавоб тинглашни афзал билади. Балки баъзи бировларга мана шундай индамас суҳбатдош ёқар. Лекин сиз қаршингизда турган инсон ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлолмайсиз.
❓Бундай инсонлардан қочиш керакми?
Аввалига ҳамма одамовилар ҳам хавфли эмаслигини тушуниб етиш керак. Аксарияти тақдири учун айбдор бўлмайди, мураккаб қисматни уларнинг ўзлари танламаганку ахир. Агар сабр қилиб, бундай инсоннинг ишончига кира олсангиз, у сизга аъло даражадаги ҳамроҳ бўла олади. Фақат бунинг учун кучли ирода керак. Агар мана шундай кучли иродали инсон бўлсангиз, одамови инсонларнинг кўнглини забт этиш сари сизга муваффақиятлар тилаймиз.
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

Катталар учун ЭРТАК!
Бир қизалоқ бор экан. Онаси уни қўлга олишини истарди. Онаси доим банд эди. У қўлга чиқишни хоҳларди - ва йиғларди. Онаси банд эди. У йиғлашда давом этарди. Онаси банд эди. У бошқа хоҳламай қўйди. Йиғламай қўйди. #Яхши_қиз.
У ўйнашни хоҳларди, лекин мумкин эмасди - "онаси чарчаган, у ухлаяпти". Қиз истамай қўйди. #Қулай_қиз.
У ўйинчоқ хоҳларди - пул йўқ эди. У истамай қўйди. Ақлли қиз.
У кучук боқишни хоҳларди. Шароит йўқ эди. У хоҳламай қўйди. #Итоаткор_қиз.
У ҳудди нариги синфдаги дугонасиникидек чиройли ичкийим ва чиройли кўйлак хоҳларди. Имконият йўқ эди. У истамай қўйди ва опасининг кийимини кийиб юришда давом этди. #Камҳарж_қиз.
У Янги йилни севган инсони билан нишонлашни хоҳларди. Ота-онасининг уйида, оиласида кўрмаган байрам бўлишини хоҳларди. Лекин турмуш ўртоғи доим банд эди. У истамай қўйди. #Тушунган_аёл.
У бошқа мамлакатга кетишни хоҳларди. Лекин қариб қолган онасига қараши керак эди. У истамай қўйди. #Ғамхўр_фарзанд.
У таътилга чиқишни хоҳларди. Лекин ишлаш керак эди. У истамай қўйди. #Жонкуяр_ходим.
Бир кун тонгда уйғониб у хеч нима истамади. У оддий бўтқа еб ўтирарди ва хеч нима хоҳламасди. Исташдан хеч қандай наф йўқлигини биларди.
Тўсатдан уни ҳамма нарса қониқтира бошлади. У истаган нарсаларнинг хеч қайсиниси йуқ эди - ҳа, майли, энди у шундоқ хам хеч нима истамасди. Дугонасининг айтишича у улғаётган эди. Ҳамма муаммолар кутишдан келиб чиқади, унда эса кутишлар ўз-ўзидан ўтиб кетди, бу кўникиш, бу яхшиликка.
Лекин бу нарсалар яхшиликками-йўқми, билмасди. Атрофдагилар у бирон нима истаяптимикин деб қизиқишарди. "Менда ҳаммаси яхши, ҳамма нарсам бор" дея елка қисарди ва тескари ўгириларди. У аллақачон тушкунликка тушиб бўлганди, лекин бу уни қониқтирарди, чунки у анчадан бери исташ нима эканини унутган эди.
У ишга бориши керак эди. Лекин истамасди - негалигини билмасди. Унга пул керак эмасди - ахир у ҳеч нима хоҳламасди. "Бунча хўмрайма" - дейишарди дугоналари. "Бирор жойга бориб ёзилиб келсангчи". "Ахир сен тириксан, Африкада болалар очликдан нобуд бўлишяпти" дейишарди.
Унга эса фарқи йўқ эди. У хаёт таъмини сезмасди. У хаетни хис этмасди. У хаётни йўқотганди. У деярли ҳеч нима емай қўйди. Жуда озиб кетди. Заифлашди. Уйдан ҳам чиқмай қўйди. Онда-сонда ул-бул буюртирарди. Шунда ҳам мушук озуқаси учун. Мушукни яхши кўрмай қўйган эди, лекин ундан қутилолмасди. #Масъулиятли_аёл.
Бир куни элтиб бериш хизмати келмади. Мушугининг овқатини олиш учун ўзи дўконга чиқишга мажбур бўлди.
"МАШИНА ХОҲЛАЙМАН!!!"- бир болакайнинг йиғисини эшитди. Кўзига ёш тўлди. Негалигини тушунмасди. У хўнграб йиғлаб юборди. Шундоққина касса олдида, пул тўлаётганида. Уйига югуриб кетди. Тинмай 3 кун йиғлади. Турли туйғулар таъсирида. Сабабини тушунмасди.
"Мен ҳам машина хоҳлайман" - у йиғлашдан тўхтади. 4 ёшлигида истаган кичкинагина ўйинчоқ машинани эслаб жилмайди. Ва яна йиғлашни бошлади. Бирданига охирги 40 йил давомида истаган нарсаларини эслашни бошлади. Истаган, аммо эришолмаган нарсаларини. Ва тушкунликдан йиғлашдан тўхтарди. "Истамаслик" - истаб эришолмасликдан кўра оғриқсизроқ туюларди.
"Мен машина хоҳлайман!". Жавондан анчадан бери чанг босиб ётган кўйлагини олди. Сочини чиройли турмаклади. Йиғидан қизариб кетган кўзлари акс этган кўзгуга қараб жилмайди. У кўчага чиқди ва қуёшга табассум билан қаради. У ўйинчоқ машина сотиб олиш учун йул олди. У хаётга қайтди. У яна исташни бошлади.
#Бахтли_инсон!
✍️Екатерина Бусел
Рус тилидан Феруза Касимходжаева таржимаси
_______________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #Психология

Жинсий тажовузкорликка мисоллар:
❌кераксиз жисмоний алоқа, шу жумладан исталмаган тегинишлар
❌«хизмат эвазига тажовузкорлик» — бунда мактаб ходими юқори баҳо ёки бошқа нарсалар эвазига жинсий муносабатларга мажбурлайди ёки шантаж қилади.
❌қиз ва аёллар (ёки ўғил ва эркаклар)га нисбатан жинсига оид қўпол ёки ҳақоратловчи сўзларни ишлатиш
❌муайян жинсга хос таҳқирловчи номлар билан чақириш
❌шахснинг жисмоний хусусиятлари ёки ҳаракатлари ҳақида жинсий изоҳлар
❌порнография, жинсий тусдаги суратлар, граффитиларни жойлаштириш ёки ўзаро алмашиш
❌жинсий тусдаги миш-мишларни тарқатиш (шу жумладан Интернетда).
Давоми бор.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#статистика #қонунлар #сукутсақлама
#школа #дети #буллинг

Йўловчилар билан ўзини ножўя тутган такси ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилади
Немолчи.уз интернет-манбасида уч нафар аёлларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Маълум бўлишича, “Матиз” русумли автомобил (давлат рақами 10 Й 518 СА) ҳайдовчиси – Жаҳонгир Т. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Идора ходимлари юқоридаги эълон муаллифи билан боғланиб, жабрланувчилар ҳақида маълумот олгандан сўнг, аёлларга ёзма равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. 2021-йил 17-сентябрь куни икки нафар жабрланувчилар – Э.М. ва Т.Ю.лар Миробод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилишди. Учинчи қиз – М.С. ҳам яқин орада ариза ёзишга тайёрлигини билдирди.
Мазкур ҳолат бўйича тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.
Хабарда ножўя ҳатти-ҳаракат қилган такси ҳайдовчиларига дуч келганда ички ишлар органларига мурожаат қилиш тавсия этилди.
➡️Манба: https://iibb.uz/uz/news/vel-sebja-nedostojno
___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

iibb.uz
Yo'lovchilar bilan o'zini nojo'ya tutgan taksi haydovchisiga nisbatan chora ko'riladi
Nemolchi.uz internet-manbasida uch nafar ayollarga shilqimlik qilgan taksi haydovchisiga nisbatan huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan chor
ИНДАМАС БОЛАНИ ЎЗ ОЛАМИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ КЕРАК
Бу болалар ўзларини бегонадай тутади, дўстлар билан танишувларга интилмайди, янги жойга қийин кўникади ва жуда камгап бўлади. Нима учун бундай? Ота-оналар нималарга эътибор бериши керак? Қачон мутахассисга мурожаат қилиш лозим?
Боланинг одамовилигини унинг ҳаракатларидан билиб олса бўлади: тенгдошларидан четлашади, умумий ўйинларга қўшилмайди ва ёлғизликни яхши кўради. Бундан ташқари у камгап, кам ҳаракатли бўлиб, ҳеч қачон ташаббусни ўз қўлига олмайди. Бунинг сабаблари кўп: оддий журъатсизликдан тортиб, тарбиягача, ҳатто руҳий жароҳатлар, руҳий касалликкача. Гоҳида ота-оналар одамовиликни уятчанлик ва қатъиятсизлик билан адаштириб қўяди. Шунинг учун чора кўришдан олдин вазиятга аниқлик киритиб олиш зарур.
👉Бир хилликни ёқтиради
Ҳаммамиз ҳар хилмиз: орамизда кучлилар, жасурлар, инжиқлар, нозиқлар ва эҳтиёткорлар бор. Бугун биз тилга олган индамас болакайларнинг эса олами ўзгача. Уларнинг фақат битта дўсти бўлади, битта кийимни яхши кўради, бир хил шароитдан чиққиси келмайди.
Шовқинли давраларда борлигиям билинмайди, уларнинг фаоллигини фақат оила даврасида кўриш мумкин. Оломон орасида тез чарчайди.
❗️Унутманг!
Шошишнинг кераги йўқ
Боланинг истагини билишга ҳаракат қилинг ва унга ўзи қарор чиқариши учун ҳуқуқ беринг. Кўпинча болалар майдончасида оналар одамови боласини бошқа болалар жамоасига мажбурлаб қўшиб қўяди. Буни мажбуран қилишнинг кераги йўқ. Ундан кўра болани қизиқтиринг, тенгдошларининг ўйинчоқларини, ўйинларини кўрсатинг.
Болангизга шунчаки кўпроқ вақт керак. У дарров қўшилиб кета олмасада, секин-аста жамоага боради. Илк қадамни ташлаб беринг, фарзандингиз уни давом эттиради.
🔰Эътиборлироқ бўлинг
Боланинг қизиқишларини инобатга олинг. У кўпроқ нимага эътибор беряпти? Бундай болаларга кўнглига ёқадиган ўз ишини топиш жуда муҳим. Айнан шу ишда улар ўзларини намоён қила олади.
🔹Янги усулларни таклиф қилинг
Болангизнинг қизиқишларига қараб унга янги машғулотларни таклиф қилиб туринг. Синаб кўрсин. Қай бирини танлашни ўзи ҳал этади.
❗️Мажбурламанг
Болангизнинг ишларига ҳар беш дақиқада аралашаверманг. Балки кутиб турсангиз унинг ўзи тенгдошлари даврасига бориб қўшилар. Гап шундаки, болани мажбурлаш унда акс жавобни келтириб чиқариши мумкин. Натижада “мен хоҳламайман” дея рад жавобни беришга ўрганиб қолади. Лекин баъзида унинг “йўқ” деган жавобини ҳам қабул қилинг.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/indamas-bolani-z-olamidan-olib-chi-ish-kerak/

Bilmaslik uyat!
Salom! Mening ismim Nargiza Medvedeva. Men amaliy psixolog-seksologman. Bugun biz hayz sikli, yani oy ko'rish haqida gaplashamiz😌
Izoh qoldirishni va layk bosishni unutmang😊
Aytgancha, jinsiy tarbiyada uyaladigan narsa yo'q. Bu faqat sizning tanlovingiz - uyat🤭 yoki sog'lik🤗
#bilmaslikuyat #nargizamedvedeva #hayzsikli
https://www.youtube.com/watch?v=alJYusJTFd4

YouTube
Hayz sikli - Хайз цикли - Bilmaslik uyat - #4
#bilmaslikuyat #nargizamedvedeva #hayzsikli
Salom! Mening ismim Nargiza Medvedeva. Men amaliy psixolog-seksologman. Bugun biz hayz sikli, yani oy ko'rish haqida gapiramiz😌
Izoh qoldirishni va layk bosishni unutmang😊
Aytgancha, jinsiy tarbiyada uyaladigan…

Мен “Сукут Сақлама” саҳифасини анчадан буён кузатиб бораман. Бу ерда берилаётган ҳикояларни ўқиб, мен ҳам ўзим билан содир бўлган воқеани айтиб беришга қарор қилдим.
Гапни нимадан бошлашга ҳам ҳайронман. Худо хоҳласа, йил охирида фарзандли бўламан. Бу биринчи фарзандим бўлгани учун, унинг соғлиғи, ривожланиши ҳақида кўпроқ билимга эга бўлиш мақсадида, кўплаб гинекологияга оид маълумотлар берилувчи каналларга, гуруҳларга аъзо бўлганман.
Яқингача ҳаммаси яхши эди. Мен бир гуруҳга аъзо бўлдим, ҳаммаси шундан бошланди. Бир неча кун аввал тунги соат 9 ларда телеграмдан видеоқўнғироқ бўлди, ўша гуруҳ аъзоларидан бири экан. Хонада бир ўзим эдим, қўнғироққа жавоб бердим. Қарасам, видеоқўнғироқ қилган одам (эркак) жинсий аъзоси очиқ ҳолда, ўзини қондираётган экан. Кўрган нарсамдан шок ҳолатига тушиб, қўрққанимдан видеоқўнғироқни ўчирдим.
Бироз ўзимни қўлга олгач, эримнинг номидан ўз аккаунтимдан ўша қўнғироқ қилган одамга ҳар хил ҳақорат ва сўкинишлар билан хабар ёзиб юбордим. У ҳақоратларга жавобан “Нега телефонни ўчириб қўйдингиз?” – деб ёзди, сўнг ҳақорат қилиб ёзаётган “эрим” эканини тушуниб, аккаунтимни блоклаб қўйди.
Шундан буён ҳаловатимни йўқотганман, ҳалигача шунақа ифлос одамлар борлигини ўйлаш мени даҳшатга солади. Ҳомилам беш ойлик, ультратовуш текширувида бола жинсини қиз дейишган.
Болалигимда ҳам икки бор катта одамлар (эркаклар) томонидан зўравонликка учраганман. Шу сабаб, дунёга келтиражак қизимнинг келажаги ҳақида ўйласам, жуда қўрқаман, хавотирга тушаман.
Ҳозирги замон эркакларига нима бўляпти? Ҳар қадамда зўравонлик, ён-атрофимизда хиёнат, фаҳш... Тинчгина ўз йўлидан кетаётган аёлларга, қизларга, ҳатто, ёшгина гўдакларга тажовуз янгилик бўлмай қолди!
Қизимнинг келажаги учун, мен каби, эркаклар томонидан зўравонликка учрамаслиги учун, мен кўрган кунларни кўрмаслиги учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Аллоҳдан эркакларга инсоф беришини, оналардан эса қизларига эътиборли бўлишларини, ўғилларига тўғри тарбия беришларини сўраб қолардим. Эҳтиёт бўлинг, хавф атрофингизда изғиб юрибди...
================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш маън этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
___________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Зўравонликка учраган ва ўз жонига қасд қилганлар учун Немолчи.уз психологларидан бепул консультациялар. Қуйидаги Телеграм-ботга ёзинг: @nemolchibot (фақат Телеграмда!)
МУҲИМ:
❗️Фақат онлайн тарзда ёрдам берамиз
❗️Рус ва ўзбек тилида сўзлашамиз
❗️Маҳфийлик кафолатланади
❗️Жамоамизда малакали психолог (+социологлар) ишлайди, лекин ишимиз кўнгилли асосда бўлгани учун бўш вақтимизда жавоб берамиз
❗️Фақат инқирозли вазиятларда шошилинч ёрдам кўрсатамиз, узоқ муддатли терапияга олмаймиз
Телеграм-ботга ёзинг: @nemolchibot. Дўстларингизга улашинг ― эҳтимол уларга ёрдамингиз тегади!
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Кўмак

Кимгадир “йўқ” дейиш орқали биз бировни хафа қилишни, жаҳлини чиқаришни, кўнглини синдиришни истамаймиз. Яна шаклланиб улгурган яхши муносабатларни бузгимиз келмайди. Лекин ҳар доим ҳам рад жавобимиз ўзимизга фойда беравермайди? Хўш, қандай қилиб ўзгаларнинг шахсиятига тегмасдан “йўқ” дейиш мумкин?
Тайм-менежмент устаси Лео Бабаутанинг тавсия қилаётган 10 қадами дунёқарашни қайта кўриб чиқиб, янада қатъиятлироқ бўлишга ёрдам беради. Чунки ўзгаларнинг илтимосларини рад этолмасдан, биз нафақат ўзимизнинг манфаатларимизни, балки бировларнинг ҳам эҳтиёжларини хавф остига қўямиз.
1️⃣ Вақтни қадрланг. Мажбуриятлар рўйхатини тузинг: иш, фарзандлар, уй, шахсий ҳаёт. Бу жадвал анчагина тиғиз, шундай эмасми? Уни ўзгартириш учун жиддий сабаб керак бўлади.
2️⃣ Устувор вазифаларни ажратиб олинг. Қайси бири сиз учун муҳимроқ: ота-онангиз билан олдиндан режалаштирилган тушликми ёки кутилмаганда ошналарингиз белгилаган “гап”ми? Муҳим лойиҳани тайёрлашми ёки кафе-ресторанларда вақт ўтказиш? Буни фақат сиз ҳал қиласиз. Энг муҳими, ақлан ёндашинг.
3️⃣ Кўпроқ «йўқ» деб туринг. Бу машғулотни такрорлашдан чарчаманг. Қанчалик кўп «йўқ» десангиз, уни шунчалик тез ва осон талаффуз этишни ўрганасиз. Гоҳида эса қатъиятли «йўқ ва яна бир марта йўқ» деган жумла атрофдагиларга позициянгизни яна бир бор эслатиб қўйиш усули бўлади.
4️⃣ Узр сўраманг. Одатда биз рад жавобимизни узрли сабаблар билан асослаймиз. Кечирим сўзлари эса бизни ўзгаларнинг кўз олдида айбдор қилиб кўрсатади, шунинг учун баъзилар ушбу вазиятдан фойдаланиб янада кўпроқ босим ўтказишга ҳаракат қилади. Шундай экан, қатъиятни йўқотмасдан, охирги дақиқагача ўз фикрингизни ҳимоя қилинг.
5️⃣ Ҳаммага ёқишингиз шарт эмас. Ўзига ишонмайдиган кўпчилик одамлар атрофдагиларга ёқаман деб, ўзини қийнайди. Улар яхшилик қилишга бўлган интилишим ва мулойимлигим мукофотсиз қолмайди, деб ўйлайди. Одамлар эса бунга ўрганиб қолади ва яхшилигингизни мажбуриятга айлантириб олади.
➡️Батафсил: https://nemolchi.uz/uz/rad-zhavobini-berish-sanati/
___________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Лойиҳадан

Forwarded from Alimoff
😱 9 ёшидан ТРEЙДEРлик қилаётган ҚИЗ
🎬 "Мен кимман?" кўрсатувининг 2-мавсум 1-сони.
📊 14 ёшли трейдер қиз - Рухшона Анваржонова ўз касби ҳақидаги энг долзарб саволларга жавоб берди.
▶️ https://youtu.be/9Di1F51AjrY
ℹ️ Турли касблар ҳақида қисқа ва лўнда, бироқ батафсил маълумотларни бериб борувчи "Мен кимман?" дастурининг 2-мавсуми янада қизиқарлироқ тарзда бўлади! Эндиликда сизни қизиқтирган соҳа бўйича катта муваффақиятларга эришган ёшларнинг ўзларидан интервью оламиз. Улар ўз касби борасида блитс усулида бериладиган бизнинг энг долзарб саволларимизга жавоб беришади; шахсий тажрибалари, йўл қўйган хатолари ва эришган ютуқларининг сирларини сиз билан баҳам кўришади. Бу эса катта ҳаётга қадам қўйиш арафасида турган ёшларни "Келажагимни қайси касб билан боғласам экан?", деган саволига жавоб бўлиши мумкин. Тенгдошларингизнинг самимий сўзларига қулоқ тутинг, ўзингиз учун хулосалар ясанг ва мотивация олинг!
✅ Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида молиялаштирилган.

9 yoshidan TREYDERlik qilayotgan QIZ | "Men kimman?" #001
🎬 "Men kimman?" ko'rsatuvining 2-mavsum 1-soni.
📊 14 yoshli treyder qiz - Ruxshona Anvarjonova o'z kasbi haqidagi eng dolzarb savollarga javob berdi.
00:00 - Anons
01:07 - Treyding sohasiga qanday kirib kelgansiz?
02:24 - Qisqacha aytganda, treyding qanday…

Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида ёлланма жиноятда гумонланаётган шахс ушланди.
У 23 яшар аёлнинг изидан пойлаб юриб лифтда аёлнинг юзи ва баданларига лезвия тортган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, у дугонаси билан учрашиб қайтаётган маҳалда, номаълум шахслар уни кузатиб келишган. Гумонланувчи қизга лифтда жароҳат етказган қочиб кетган.
Гумонланувчи 2000 йилда Шайҳонтоҳур туманида туғилган йигит бўлиб чиқди. У аввал жабрланувчи томонидан ҳақорат қилинганини иддао қилган.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
➡️манба: xabar.uz
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Афғонистонда Аёллар иши вазирлиги номи ўзгартирилди
Толибон ҳукумат тепасига келганидан сўнг, Аёллар иши вазирлиги номи Даъват қилиш, йўл-йўриқ кўрсатиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш вазирлиги деб қайта номланди.
Аввалроқ, Аёллар вазирлиги биносига аёллар киргизилмаётгани ва бу вазирликда фақат эркаклар ишлаши айтилган эди.
👉Манба: @burchakostida
#СукутСақлама #АелларҲуқуқлари

ЎЗИГА ИШОНИШ САРИ 15 ҚАДАМ
Инсонларни қийноққа солувчи хусусиятлардан бири уятчанлик ҳисобланади. Баъзилар бу туйғуни ёлғиз ҳолда енгиш мумкин эмас, деб ўйлашади. Аслида эса одам ўз устида ишлаш орқали уятчанликни жиловлашга ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Қуйида сизга ўзига ишончни ошириш ва уятчанликдан халос бўлишнинг 15 усулини тақдим этамиз.
1️⃣ Кучли ва нозик томонларингизни англаб, муносиб мақсадларни ўз олдингизга қўйинг.
2️⃣ Сиз учун қадрли бўлган нарсаларни белгилаб олинг. Имкониятларингизни ўлчаб, истакларингизга аниқлик киритинг. Ўтган кунларнинг сценарийларини бугунгиси билан солиштиринг, ўтмиш хатолари сизга халал бермасин.
3️⃣ Шахсиятингизни йўқотманг. Сизга ёрдам бера олмаган инсонларни кечиринг, ўз хатоларингиз, камчиликларингизни ҳам унутинг. Барча салбий таассуротларингизни кўминг, аммо аввалига керакли хулосани чиқаринг. Унутманг, токи ёмон хотиралар оғушида яшар экансиз, улар сизни доим бошқаради. Уларни зудлик билан ҳайдаб юборинг. Хонангизни кам бўлса ҳам олдинги муваффақиятлар билан тўлдиринг.
4️⃣ Айбдорлик ва уят ҳисси сизни ижобий мақсадлардан четлаштиради. Ижод қилишдан маҳрум қилади. Шундай экан, ўзингизга бўлган ишончингиз йўқолмасин.
5️⃣ Кенгроқ тафаккур қилинг. Фақат ўзингизга ўралашиб қолмай, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётга ҳам шўнғинг.
6️⃣ Ҳаммаси нисбий. Қанча инсонлар бўлса, фикрлар ҳам шунча. Ҳар бир ҳодисага нисбатан муқобил нуқтаи назар бор. Шуни англаб етсангиз, бировларнинг гапларига хафа бўлаверишни тўхтатасиз.
7️⃣ Ҳеч қачон ўзингизни пастга урманг. Сиз асло «аҳмоқ», «хунук», «омадсиз» эмассиз.
8️⃣ Шахсий фазилатларингизни танқид қилишларига имкон берманг. Майли ҳаракатларингизни муҳокама қилишсин, лекин шахсиятга тегишмасин. Муносабат билдиришдан қўрқманг.
9️⃣ Омадсизлик баъзида яхшиликка хизмат қилади. Сиз эса чексиз кучингизни мутлақо фойдасиз лойиҳаларга сарфлайсиз. Омадсизлик мана шу ҳақиқатни англаб етишингизга ёрдам беради.
🔟 Ёқимсиз инсонлардан четда юринг. Мабодо вазиятни ўнглай олмасангиз, ундан узоқлашинг. Акс ҳолда ўзингизни айблай бошлайсиз. Ҳаёт жуда қисқа, уни ғам-қайғуга тўлдирманг.
1️⃣1️⃣ Ҳордиқ чиқариш, тин олиш, севимли машғулотни бажариш учун вақт топинг. Шунда ёлғизликда ўй суриш имконига эга бўласиз.
1️⃣2️⃣ Атрофдагиларнинг муваффақиятига шерик бўлинг, яқинларингиз қувончига қувонинг. Сиз уларга, улар эса сизга керак. Ёрдам бериш учун доим шай туринг.
1️⃣3️⃣ Ўта худбин бўлманг. Гоҳида омадсиз бўлишингизни тан олишга ўрганинг. Бу ҳаволаниб кетмаслигингизга ёрдам беради.
1️⃣4️⃣ Узоқ ва қисқа муддатли мақсадларни ажратиб олинг. Аввало яқин мақсадлар сари ҳаракат қилинг. Ҳар кунги натижангизни қайд қилиб туринг. Ютуқни баралла айтинг, хатони тўғриланг.
1️⃣5️⃣ Сиз фақат ёмонлик кўриш учун туғилмагансиз. Чигиртка сингари бировлардан қочиб яшашингиз ҳам шарт эмас. Сиз ота-онангиз умиди, Аллоҳ севиб яратган бандасисиз. Жамиятда ўз ўрнингиз бор, воқеаларга таъсир қилиш имконига эгасиз.
Истасангиз, ўз ҳаётингизнида ўзгартира оласиз. Ўзингизга ишонинг, шунда ҳаёт чақириқлари ғалабаларингизга айланади.