Янгича "Мингбулоқ"
274 subscribers
30.3K photos
13.8K videos
124 files
5.51K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Эслатма
#Намоз_вақтлар
27-Январдан 03-Февралгача
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

⬇️ М И Н Г Б У Л О К ⬇️

Бомдод   -06:35
Пешин     -12:50
Аср          -16:05
Шом        -17:45
Хуфтон    -19:10

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
       @Imronuzmingbuloq

@yangicha_mingbuloq
#KRIMINAL
НАМАНГАНДА ЎҚИТУВЧИЛАРГА ТОИФА ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМИ УШЛАНДИ

🔖 Наманган шаҳрида ўқитувчиларинг малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти О. Д. мактаб ўқитувчилари Н. Р. ва М. Н.ларнинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали биринчи ва иккинчи малака тоифаларини олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 3 миллион 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатган. Айни пайтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизни қўллаб-қувватлаган юртдошларимиздан жуда миннатдормиз!

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар вақтида, мамлакатимиздаги барча фуқаролар энергетика соҳасидаги ходимларини доимий дуолари, матонат ва сабр билан синовли кунларни биргаликда енгишга ёрдам беришди.


БИЗНИ ҚЎЛЛАГАНГИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ, СИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДАН МАМНУНМИЗ...


"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.

@yangicha_mingbuloq
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум, азизлар!

📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

🤲Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади”, деб марҳамат қилганлар.

🕋 Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума кунингиз муборак бўлсин!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#SALOMATLIK
НОНУШТА УЧУН ВАҚТ ТОПИНГ!

🥯🧈 Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг!

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади, юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
Бутун умр сизга ўхшашга интилиб яшадим. Ҳаётда ҳам, касб-корда ҳам. Асли сизга эргашиб, сизга ҳавас қилиб шу касбни танлаганман. Отага ҳурматни ҳам сиздан ўргандим. Кўркам уйларни орзу қилдим, лекин «отам қурган ҳовлидан бир қадам ҳам жилмайман» дедингиз. Ҳатто умр сарҳисобида ҳам ҳаддингизни сақладингиз. «Бобонгни ёшига етдим, сафаримиз қариди, ўғлим», дедингиз. Отангизни пойида ётишни истадингиз. Васиятингизни бажардим, бобомнинг қабри пойига қўйдим сизни. Ҳаётда дилкаш, камтар, беозор инсон эдингиз. Чин дунёга ҳам шундай беозор кетдингиз: қўлимда беш дақиқанинг нари-берисида жон бердингиз. Қабрга қўяётганимда ўзимни гўё сизни фаришталар ихтиёрига топшираётгандек сездим. Эсимни танибманки, ёнингизда бўлдим, хизматингизни имкон қадар бажардим, лекин энг асосий гапни — сизни жонимдан ҳам ортиқ яхши кўришимни айтолмадим. Мендан рози бўлинг, дада. Энди дийдор Қиёматга қолди...

Азизбек АБДУВАЛИЕВнинг ФБдаги саҳифасидан.

@yangicha_mingbuloq
#OB_HAVO
БУГУН ЮРТИМИЗДА ҲАВО ЎЗГАРИБ ТУРАДИ, ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА ЁМҒИР ВА ҚОР ЁҒАДИ

🌫 Бугун - 2022 йил 28 январь, жума куни Наманган вилояти ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

🌪 Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

🌡 Ҳарорат кундузи +3...+8 даража илиқ, кечаси -3 даража совуқ...+2 даража илиқ бўлади.

🏔 Тоғли ҳудудлар, Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади. Туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 0...+5 даража илиқ, кечаси -2...-7 даража совуқ бўлади.

@yangicha_mingbuloq
#Стресс

Мойчечак чойи − бу стресс ва хавотир учун энг керакли восита. Ундан ичиш ёки ҳаммом қабул қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин − иккала усул ҳам бир хил даражада самарали. Айтганча, мойчечак чойи уйқусизликнинг ажойиб ечими ҳамдир.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кунора 2,5-3 км сузаман"- 71 ёшида соғлом ҳаёт учун мотивация бераётган отахон

Маҳмуджон Ашуров 45 йилдан бери сузиш спорти билан шуғулланади. Шу вақт ичида қатий интизом ва ўз устида ишлаш сабабли ўспирин йигитлар забт этолмайдиган кўрсаткичларга ҳам эришмоқда.

Унинг сўзларига кўра инсон соғлом бўлиши учун аввало ўзини яхши кўриши, тартибга амал қилиши ва дангасаликни енгиб ўтиши керак.

Қаҳрамонимиз сузишдан ташқари тенний ҳамда югириш билан ҳам шуғулланади.
Бундан ташқари пиёда юришни канда қилмайди. У ҳар йили тоғли ҳудудларга пиёда саёҳат қилади. Ёввойи табиат қўйнига 3-4 кунлик масофали йўлда 25-30 кг.ли рукзаг билан тепаликларга харакатланади

Маҳмуджон ота доим харакатда. Хозирда у инглиз ва араб тилларини ўрганмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ

📿 Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📖Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BU_MUHIM
ҚИШ ЧИЛЛАСИ ТУГАЯПТИ, ҚОР ЁҒАДИМИ?

❄️ Қиш фаслининг иккинчи ойи якунланяпти ҳамки, орзиқиб кутадиганимиз қордан дарак йўқ. Хўш, қишнинг қолган қисмида қор ёғадими? Бу борада қандай прогнозлар қилинмоқда?

🎙 – 25 декабрдан 5 февралгача бўлган муддат қиш чилласи ҳисобланади, – дейди “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатов. – Қарияларимиз “чилла чиллалигини қилиши керак”, дея бежиз айтишмайди. Афсуски, сўнгги пайтларда биз ёшлигимизда кўрганимиздек қалин қор ёғиши, ҳафталаб ерда туриб қолиши кузатилмаяпти. Айни пайтда ҳам чилла даври чиққунга қадар кам миқдорда қор ёғиш эҳтимоли бор. Хусусан, 28-29 январь кунлари Республикамизга ғарбдан тўйинган нам ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ёмғир ва қор кутиляпти. Февраль ойи эса илиқ келиши кутилмоқда. Бу ҳаммаси прогноз ҳисобланади. Баъзида кутилмаган об-ҳаво шароитлари ҳам бўлиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#JAHON_AYVONIDA
ПУТИН ТУРКИЯГА БОРАДИ

🇷🇺🇹🇷 Россия Президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифидан фойдаланиб кўради, эпидемиологик вазият ва иш жадвали имкон бериши биланоқ Туркияга боради.

Бундан аввалроқ Эрдўғон Россия етакчисини Туркияга таклиф қилгани, Кремлдан жавоб кутаётганини айтган эди.

@yangicha_mingbuloq
Shavkat Mirziyoyev:

«Maktablarning dars tugashi bilan yopilishi - bu mutlaqo notoʻgʻri. Kutubxona, sport zal, kompyuter xonalari, tadbirlar zali doimiy ishlashi, ularda har kuni musobaqa, konsert, kitobxonlik, mushoira, “Zakovat” va boshqa intellektual oʻyinlar oʻtkazilishi kerak»

Maktab taʼlimini rivojlantirish masalalari yuzasidan videoselektor yigʻilishida aytilgan fikrlar (28.01.2022)

Manba

@yangicha_mingbuloq
Машина сотилади
пули масжид курилишига ишлатилади
Масжидимиз имом ноиби узлари миниб юрган машиналарини сотиб масжид курилишига ишлатишлик учун бердилар
Аллохим кабул килсин

Нексия 3/4-позиция сотилади.

📆 2020 йил
👣 38 000 км юрган
⛽️ бензин
⚪️ оқ
🛠 техник ҳолати аъло
💰 11000 келишамиз

☎️ +998932020908

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ONLAYN
АЙНИ ПАЙТДА "ҚАМЧИҚ" ДОВОНИДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ? (видео)

📹🗻 Айни дақиқаларда Фарғона водийсини пойтахтимиз билан боғловчи асосий магистрал йўл ҳисобланган "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда.

❄️ 🏭 Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан йўллар қордан тозаланмоқда.

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

🚗 "Қамчиқ" довонидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари сўралади.

@yangicha_mingbuloq