Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
​​#ONLAYN
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ПАНДЕМИЯНИ ЕНГИБ ЎТИШНИНГ УЧТА МУҲИМ ШАРТИНИ АЙТДИ

🇺🇿 Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирни очар экан, давлатимиз раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди:

Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади.

Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти
пайдо бўлди.

Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим.

Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ.

Учинчидан
, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.

@yangicha_mingbuloq
#SAYLOV_2021
#ONLAYN
ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ 6-НАМАНГАН САЙЛОВ ОКРУГИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

🇺🇿 2021 йилнинг 24 октябрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузилиб, улар ўз фаолиятини бошлади.

Хусусан, Президентлик сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округи ҳам ишга киришди.

Бу ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

17 нафар педагоглар, муҳандислар, ҳуқуқшунослар ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат 6-Наманган округ сайлов комиссиясига Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов раислик қилади.

6-Наманган сайлов округи Давлатобод туманидаги вилоят маданият маркази биносида фаолият юритади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM
#ONLAYN
НАМАНГАНДА ҚИШ МАВСУМИДА "СВЕТ" ЎЧМАЙДИМИ? (видео)

💡 Наманган вилояти ҳудудларида куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмайдими? Таъминотчи корхоналар мавсумга шайми?

📹 Айни шу муҳим мавзудаги масала юзасидан берилган саволга айни дақиқаларда "Ойдин плаза" меҳмонхонасида ўтказилган матбуот анжуманида Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти раҳбари Жаҳонгир Риззаев аниқлик киритди.

@yangicha_mingbuloq
#SAYLOV_2021
#ONLAYN
ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

🇺🇿 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

🏢 Вилоят маданият марказида 6-Наманган сайлов округида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида бўлган брифингда ушбу муҳим сиёсий жараёнларни Наманганда ўтказувчи 831 та сайлов участкаси тузилганлиги, комиссия аъзолиги учун 11148 нафар номзод тасдиқланганлиги айтиб ўтилди.

6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси, Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғуновнинг маълум қилишича, участка сайлов комиссияларига тасдиқланган аъзоларнинг энг кўп - 6318 нафари, бошқача айтганда 56,7 фоизи педагог кадрларни ташкил этади.

Участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тўлиқ ўрганилиб, Сайлов кодекси талабларига мувофиқлаштирилди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ONLAYN
АЙНИ ПАЙТДА "ҚАМЧИҚ" ДОВОНИДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ? (видео)

📹🗻 Айни дақиқаларда Фарғона водийсини пойтахтимиз билан боғловчи асосий магистрал йўл ҳисобланган "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда.

❄️ 🏭 Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан йўллар қордан тозаланмоқда.

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

🚗 "Қамчиқ" довонидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари сўралади.

@yangicha_mingbuloq
​​#ONLAYN
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БИЗ УЧУН ҲАЁТ-МАМОТ МАСАЛАСИ

🇺🇿 Бугун - 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим-тарбияни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

🎙 - Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.
Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин, - деди давлатимиз раҳбари.

- Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак, - дея қайд этди Президент.

- Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган, - деди Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
#ONLAYN
ПАНЖОБ ГУБЕРНАТОРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ПОКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ НАМАНГАНГА ЕТИБ КЕЛДИ

🔰 Ҳозиргина Наманган халқаро аэропортига Покистон Ислом Республикасининг Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар Чаудхари бошчилигидаги делегация Наманганга етиб келди.

Мартабали меҳмонларни Наманган Халқаро аэропорттда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов кутиб олди.

Бугун Наманган шаҳридаги янги қад ростлаган Маърифат маркази биносида Наманган вилояти ҳокими ва Панжоб вилояти губернатори ўртасида расмий доирадаги учрашув ўтказилади.

Шунингдек, меҳмонлар Янги Наманган туманида Лаҳор универтитети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Тиббиёт университети объекти билан танишади.

@yangicha_mingbuloq
​​#ONLAYN
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ГЎШТ, СУТ ВА ТУХУМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ ОШИРИШГА ЭЪТИБОР ҚАРАТДИ

🇺🇿 Бугун - 2022 йил 16 февраль куни айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган соҳа-чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, соҳада илғор технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

🎙 - Биз “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилда камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Пандемия давом этаётгани, иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби омиллар дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум каби маҳсулотлар ташкил этади.

Шу боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим тармоғи – чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар кунгидан ҳам долзарб ва устувор аҳамият касб этмоқда, - деди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
​​#ONLAYN
ПРЕЗИДЕНТ: БОЖХОНА ТИЗИМИ ПАСТДАН БОШЛАБ, ЭНГ ЮҚОРИ БЎҒИНГАЧА ЎЗГАРИШИ КЕРАК

🇺🇿 Бугун - 2022 йил 17 февраль куни айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

Беш йиллик Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгилаб олинган.

🎙 - Бу катта марралар. _Бунинг учун, божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак.

_Топшириғимга кў
ра, қўмитанинг янги раиси бевосита постларда ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганди.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниши керак. Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланади.

Божхона постига қараб, ҳар бир ҳокимнинг маданиятига баҳо берилади. Улар атрофида равон йўллар, экилган манзарали дарахт ва гуллар, аҳоли учун қулай шароитлар бўлиши шарт”, - деди давлатимиз раҳбари.

@yangicha_mingbuloq