Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
35.9K photos
15K videos
149 files
7.58K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
​​#ONLAYN
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БИЗ УЧУН ҲАЁТ-МАМОТ МАСАЛАСИ

🇺🇿 Бугун - 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим-тарбияни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

🎙 - Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.
Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин, - деди давлатимиз раҳбари.

- Умуман, республика бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш 6 миллиондан зиёд ўқувчи, 500 мингдан ортиқ муаллим, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир оиланинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак, - дея қайд этди Президент.

- Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган, - деди Шавкат Мирзиёев.

@yangicha_mingbuloq
​​#OILA_DAVRASIDA
БОЛАЛАРНИ ИСТЕЪДОДИНИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРМАНГ!

👦 Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?

1️⃣ Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2️⃣ Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3️⃣ Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади.

4️⃣ Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5️⃣ Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6️⃣ Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар сув ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7️⃣ Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8️⃣ Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9️⃣ Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
​​#BU_MUHIM
ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИНГ РОССИЯ ҲУДУДИДА 15 КУН РЎЙХАТДАН ЎТМАСДАН ВАҚТИНЧА БЎЛИШИ МУМКИНЛИГИГА ДОИР ТАРТИБ КУЧГА КИРГАНИ РОСТМИ? ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ РАСМИЙ ВАКИЛИНИНГ ИЗОҲИ

🇺🇿🇷🇺 Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан вақтинча бўлиши мумкинлигига доир тартиб кучга киргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан қайд этамизки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим 2021 йил 17 июнь куни имзоланган.

Битимнинг 1-моддасига кўра, бир Томон давлати ҳудудида вақтинча бўлиб турган бошқа Томон давлатининг фуқаролари 15 кун мобайнида келиш давлатининг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) мажбуриятидан озод этиладилар.

2022 йил 20 январь куни мазкур халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига мамлакатимиз томонидан давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳақида тегишли билдиришномани юборди.

Таъкидлаш жоизки, Битимнинг 4-моддасига кўра, Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Томонлар тарафидан бажарилгани тўғрисида охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали қабул қилинган санадан кучга киради.

Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган Битим кучга кирмаган, зеро Россия Федерацияси томонидан тегишли давлат ички тартиб-таомиллари ҳали якунланмаган.


@yangicha_mingbuloq
​​ҲАЙВОНОТ БОҒИДА ВАҲШИЙЛИК: БЕМЕҲР АЁЛ ЎЗ БОЛАСИНИ АЙИҚ ҚАФАСИГА ТАШЛАБ ЮБОРДИ

Онаси айиқнинг қафасига улоқтирган қизалоқ тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб турибди.

Куни кеча - 2022 йил 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди.

Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.

@yangicha_mingbuloq
МИНГБУЛОҚ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ 2000 ТА БАДИИЙ АДАБИЁТ БИЛАН БОЙИДИ

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан китоб ва китобхонликка эътибор ҳар қачонгидан кучаймоқда. Туманимизнинг Наргиза Мавлонова раҳбарлигидаги “Зукко китобхон” жамоаси Тошкентда ўтказилган ёш китобхонларнинг республика танлови босқичида 2-ўринни эгаллаб, муносиб тақдирланишгани, қолаверса, уларга 2000 китоб туҳфа қилингани фикримиз исботидир.

Бугун вилоят Ёшлар агентлиги томонидан ана шу китобларни туманимиз ахборот-кутубхона марказига олиб келинди. Китоблар карвонини мингбулоқлик маънавиятчилар томонидан мусиқа садолари остида қарши олинди.

Туман ҳокими ўринбосари Ф. Юлдошев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туманимиздаги бош мутахассиси И. Нишонов, туман Ёшлар агентлиги раҳбари А. Ҳайдаралиев, туман Ёшлар иттифоқи бўлими раҳбари Н. Акбарова, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбарининг ўринбосари А. Бойматов, туман бош отинойиси Ҳ. Қодирова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари, депутат Ю. Ханафияева, мактабларнинг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги тақдимот маросими шодиёна тусини олди.

Ёш китобхонларнинг республика кўрик-танловида ғолибликка муносиб ҳисса қўшган “Зукко китобхон” жамоаси раҳбари Н. Мавлонова истиқболли режалари билан ўртоқлашди.

Сўзга чиққанлар юртимизда китоб ва китобхонликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапиришиб, бунинг учун Президентимизга миннатдорчиликларини билдирдилар.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zukko kitobxon Respublika ko'rik tanlovining 2-o'rin g'oliblariga (Mingbuloq tumani) 2000 dona badiiy adabiyotlar to'plami topshirildi.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тақдиримиз муаллимлар қўлида

@yangicha_mingbuloq
#JAHON_AYVONIDA
ТУРКМАНИСТОНДА ҚОРА НИҚОБ ТАҚИШ ТАҚИҚЛАНДИ

🇹🇲 Туркманистон ҳукумати қора рангдаги тиббий ниқобларни кийишни бутунлай тақиқлади. “Turkmen.news” хабарига кўра, қоидани бузган фуқаро жаримага тортилади ёки полицияга олиб кетилади.

Ушбу тартиб мактаб ўқувчиларига ҳам тааллуқли. Аниқланишича, қора ниқоб кийган ўқувчи суратга олинади ва унинг ота-онасига жарима белгиланади.

Аввалроқ оқ рангдаги ниқобдан фойдаланиш тартиби автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан қўлланилган бўлса, энди пиёдалар ҳам бу низомга амал қилишга мажбур.

Ҳукумат қарорини бузган фуқаро жаримани шу ернинг ўзида тўлаши керак бўлади, акс ҳолда у энг яқин полиция бўлимига олиб кетилади.

Полициячилар қора ниқоб таққан йўловчиларни тўхтатиб, улардан 50 манат миқдорида жарима тўлашни талаб қилмоқда. Жамоат жойида ниқобсиз юриш учун 21 манат жарима белгиланган.

@yangicha_mingbuloq
#STATISTIKA
НАМАНГАНДА ҚАНЧА УЗУМ ЕТИШТИРИЛДИ?

🏢
Вилоят статистика бошқармаси берган маълумотларига кўра,

🍇 Наманган вилоятида, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 137 минг 200 тонна узум ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос давирга нисбатан 4,7 фоизга кўпайган.

📊 Наманган вилояти ҳудудлар бўйича энг узум етиштириш ҳажми Янгиқўрғон (50 минг 364 тонна), Тўрақўрғон (22 минг 153 тонна) ва Уйчи (11 минг 820 тонна) туманлари ҳиссасига тўғри келди. Энг оз узум эса Мингбулоқ (1 минг 396 тонна) ва Норин (2 минг 28 тонна) туманларида етиштирилган.

🍇 Маълумот ўрнида, узум ишлаб чиқариш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг умумий ҳажмидан 60,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ислом Каримов 84 ёшни қарши олган бўлар эди...

Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

Марҳумларнинг охирати обод бўлсин. Яқинларга ҳам улашиб қўйинг.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ НИМАДАН КЎПРОҚ ХАВОТИРГА ТУШДИ? (видео)

📹 Уч мамлакатнинг 40 миллион аҳолисига дахлдор инқироз. Халқ ва давлат синалган кун. Президент Шавкат Мирзиёев нимадан кўпроқ хавотир олди?

📺 "Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонини бугун - 2022 йил 29 январь, шанба куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилинг!

Кўрсатув эртага, 30 январь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сен ҳам эплолмасанг, бу вазирликни ёпиш керак». Мирзиёев ССВ вазирига энг аввал пастга тушиб ишлаш кераклигини айтди

@yangicha_mingbuloq