#JAHON_AYVONIDA
НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ ҚОЗОҚ ХАЛҚИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ
🇰🇿 Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев миллатга мурожаат йўллаб, қозоқ ҳукумати элитасида ҳеч қандай қарама-қаршиликлар йўқлиги, бу ҳақдаги миш-мишлар мутлақо асоссиз эканини таъкидлади.
🎙- Мен пенсионерман, Қозоғистон пойтахтидаман ва ҳеч қаёққа кетганим йўқ. Тоқаев ҳокимиятни тўлалигича ўз қўлида сақлаб турибди", - дея изоҳ берган Элбоши.
@yangicha_mingbuloq

ПУТИН ТУРКИЯГА БОРАДИ
🇷🇺🇹🇷 Россия Президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифидан фойдаланиб кўради, эпидемиологик вазият ва иш жадвали имкон бериши биланоқ Туркияга боради.
Бундан аввалроқ Эрдўғон Россия етакчисини Туркияга таклиф қилгани, Кремлдан жавоб кутаётганини айтган эди.

ТУРКМАНИСТОНДА ҚОРА НИҚОБ ТАҚИШ ТАҚИҚЛАНДИ
🇹🇲 Туркманистон ҳукумати қора рангдаги тиббий ниқобларни кийишни бутунлай тақиқлади. “Turkmen.news” хабарига кўра, қоидани бузган фуқаро жаримага тортилади ёки полицияга олиб кетилади.
Ушбу тартиб мактаб ўқувчиларига ҳам тааллуқли. Аниқланишича, қора ниқоб кийган ўқувчи суратга олинади ва унинг ота-онасига жарима белгиланади.
Аввалроқ оқ рангдаги ниқобдан фойдаланиш тартиби автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан қўлланилган бўлса, энди пиёдалар ҳам бу низомга амал қилишга мажбур.
Ҳукумат қарорини бузган фуқаро жаримани шу ернинг ўзида тўлаши керак бўлади, акс ҳолда у энг яқин полиция бўлимига олиб кетилади.
Полициячилар қора ниқоб таққан йўловчиларни тўхтатиб, улардан 50 манат миқдорида жарима тўлашни талаб қилмоқда. Жамоат жойида ниқобсиз юриш учун 21 манат жарима белгиланган.

ПРЕЗИДЕНТ ВИРУСГА ЧАЛИНДИ
🇹🇷 🦠 Туркия жумҳурияти Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи коронавирус инфекциясининг "Омикрон" штамми билан касалланди.
🎙 - Енгил аломатлардан кейин хотиним билан топширган "Covid-19" тестимиз натижаси ижобий чиқди. Бизда енгил ўтаётган касаллик “Omicron” экани маълум бўлди, - деган Эрдўған.
Президент фаолиятини уйидан туриб давом эттираётганини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, 67 ёшли сиёсатчи Эрдўған ўтган йилнинг 14 январь куни коронавирусга қарши эмланганди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JAHON_AYVONIDA
ПУТИН: УРУШДА ҒОЛИБЛАР БЎЛМАЙДИ (видео)
📹 🇷🇺 Ураина-Россия ўртасидаги зиддият жиддий тусга кирадиган кўринади, чоғи. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин НАТО ташкилотининг ҳарбий салоҳияти Россияникидан устунлигини тан олди. Бироқ урушда ғолиб бўлмаслигини таъкидлади.

ПРЕЗИДЕНТ ҚИЗИ ПАРЛАМЕНТНИ ТАРК ЭТДИ
🇰🇿 Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи, депутат Дариға Назарбоева мамлакат парламентидаги лавозимини тарк этади.
🎙 - Бугун мен парламент депутатлигидан воз кечиб, бутун эътиборимни ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига қаратишга қарор қилдим.
Барчамиз, қозоғистонликлар, бутун жамиятимиз “қора январь”нинг аччиқ сабоқларини ўрганишимиз ва бундай ҳолат ҳеч қачон такрорланмаслиги учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак.
Бу даҳшат ва қўрқувга тўла фожиали кунлар анархия нималарга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Ватанимизнинг бугуни ва келажаги, унинг миллий суверенитети ва мустақиллигини асраб-авайлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида жамиятнинг ҳамжиҳатлигини намоён этишимиз зарур. Мен ватаним ва унинг манфаатларига хизмат қилишда давом этаман. Бунинг учун эса мансаб керак эмас, - деди Элбоши қизи.

4 ЁШЛИ БОЛАКАЙ ЭНГ ЁШ ЁЗУВЧИГА АЙЛАНДИ
📝 Саид Рашид Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида яшайди. У “Саид исмли фил ва айиқ” номли ўз муаллифлик асарини ёзган. Китоб дўстлик ва меҳрибонлик ҳақида. Асар мингдан ортиқ намунада сотилган.
📙 Болакай энг ёш ёзувчи сифатида Гиннесс китобига киритилди. "Ақл ёшдан эмас, бошда", деб шунга айтишса керакда.