UzA | Tezkor xabarlar
31.9K subscribers
7.43K photos
673 videos
31 files
1.31K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#TAYINLOV

⚡️Бўка туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти Бўка туманининг ҳокими Низомиддин Аббосов соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокими лавозимига Бегматов Бахтиёр Пахриддинович тайинланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз борадиган давлатлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

2024 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикасининг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Аққулов ва БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул Ўзбекистон Ҳукумати билан БАА Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколини имзолади.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.


Каналга уланиш: 
@uzauz
#TAYINLOV

Валижон Адизов
Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Лавозимга тайинлангунга қадар у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг раиси лавозимига Қаҳрамон Қуранбоев сайланди

Каналга уланиш: 
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг раиси лавозимига Қаҳрамон Қуранбоев сайланди Каналга уланиш:  @uzauz
⚡️Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Иноғомов Жовдатхон Султанович сайланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Аслонов Абдулло Убайдуллоевич сайланди.
У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


Каналга уланиш: 
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Метрода ёнғин чиққанига изоҳ берилди

«Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагиларни маълум қилади: Жорий йилнинг 17 январь санаси соат 19:30 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боис, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

«Тошкент метрополитени» ДУК келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Яширин иқтисодиётга қарши курашишда давлат сиёсати

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган мулоқотларда билдирилган фикрлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифларини чуқур таҳлил қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди:

– яширин иқтисодиёт кўламини кескин қисқартириш орқали мамлакатда соғлом рақобат ва хусусий бизнесни ривожлантириш;

– яширин иқтисодиёт шаклланишининг турли схемалари, хуфиёна ишлаб чиқариш ва ноқонуний молиявий оқимларга барҳам бериш орқали иқтисодий барқарорликни ва аҳоли фаравонлигини таъминлаш;

– иқтисодиётдаги хуфиёна айланмаларга қарши курашувчи давлат органлари фаолиятининг аниқ йўналишларини белгилаш орқали масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;

– кенг жамоатчиликда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш белгиланди.

Асосий мақсад:

– қонунга итоаткор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиётни репрессив йўл билан эмас, балки уларни рағбатлантириш механизмлари ва амалий кўмак бериш орқали кўламини камайтириш;

– жазолов чораларини кучайтиришдан воз кечган ҳолда инсофли тадбиркорни ҳимоя қилиш, уларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ҳамда бизнес ривожига тўсиқ бўлувчи коррупцион омилларга барҳам бериш ҳисобланади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

⚡️ОБ-ҲАВО: ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши

2024 йил 19-21 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️ Президент инвестиция вазирлигини танқид қилди

Ҳозирги мураккаб вазиятда тизимда инвестиция ва экспорт бўйича чуқур таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Асосий бозорларимиз бўлган мамлакатлардаги девальвация, жаҳонда рўй бераётган зиддиятлар ва логистика ҳисобига уларга экспорт камайган.

Бундай мураккаб вазият бугун ёки кеча бошланмагани, Инвестиция вазирлиги ва тармоқлар раҳбарлари экспорт бозорларини диверсификация қилиш устида ўз вақтида бош қотирмагани кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти суст баҳоланди

Президент бевосита инвестиция, саноат ва экспортга масъул 11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, бундан ташқари, барча вазирлик, тармоқ ва ҳудудларда экспорт ва инвестицияга масъул раҳбар ўринбосари фаолият юритаётган инвестициялар ва ташқи савдо тизимининг фаолияти жуда сустлигини кўрсатиб ўтди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: 

@uzauz
⚡️Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш: 

@uzauz
⚡️Инвестиция комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ KPI белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди. Натижага қараб шартнома узайтирилади ёки бекор қилинади.


Каналга уланиш: 

@uzauz
⚡️Бош вазирга Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўриш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️2022 йилга нисбатан экспорт ҳажми камайган

Ўтган йили 2 та драйвер тармоқ ва 4 та ҳудудда 2022 йилга нисбатан экспорт ҳажмлари камайди. Шунингдек, 10 та туман ва шаҳарда экспорт олдинги йил кўрсаткичини ярмига ҳам етмаган.

Каналга уланиш: 

@uzauz
⚡️Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади

Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда. Ваҳоланки, талаб этиладиган барча сертификат ва рухсатномалар тўлиқ рақамлашган, назоратчи ходимлар ҳужжатлар бор-йўқлигини текширади, холос.

Шу боис, чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz