UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
9.13K photos
980 videos
33 files
1.51K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги сайловлар ҳақида ўз муносабатини билдирди

Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

«Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Сўнгги йилларда геология соҳасига йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилган

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Берлиндаги Ўзбекистон кўргазмаси якунига етди

2023 йил 4 май кунидан Берлин шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли кўргазма ниҳоясига етди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш таклифи берилди

Президент раислигида видеоселектор йиғилишда иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.

Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.

Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.

Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келди — президент

Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Хусусийлаштириш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди

Масалан, "Донмаҳсулот" таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилган. Айримлари 2-3 йилдан бери сотилмасдан турибди. Бунга сабаб хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилган.

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқарилмаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, буларнинг ҳисобидан яна 200 миллиард сўм тушум қилса бўларди.

Вазирлар Маҳкамасига қолоқликларни бартараф этиб, 2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш

Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис,
ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди.

Каналга уланиш: 

@uzauz
Бош вазирга қатор туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади.

Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.

Мисол учун, ҳозирги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш олти ойгача вақт олади. Бу даврда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгуради.

Шуларни ҳисобга олиб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлашга компьютер олиш учун ажратилган 20 миллиард сўм 2 йилдан бери ишлатилмасдан турибди.

Каналга уланиш: 

@uzauz
Мутасаддиларга ўтган йил бошида бензин бўйича етарли захира қилиш топшириғи берилган. Нарх ошмаслиги учун бензин бир йил давомида акциз солиғидан ҳам озод қилинган эди.

Шунга қарамай, бензин ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади.

Каналга уланиш: 

@uzauz
Кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди

Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган.

Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Ҳокимлар кредит самарасига шахсан жавоб беради

Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмаган

319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари
аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилди.

Жумладан, Ш.Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз.

Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️16 та туманда иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмаган

Ўтган йили 16 та туман ва шаҳарда доимий иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Бандлик идоралари эса иш сўраб келган одамларга осонгина нафақа тайинлашга ўтиб олгани танқид қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz