UzA | Tezkor xabarlar
30.9K subscribers
7.88K photos
746 videos
31 files
1.37K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.

Лекин, Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан биргаликда бу маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, экспорт олди молиялаштириш учун имтиёзли шартларда ажратилган ҳар бир долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келаяпти. Лекин, электротехникада 2,5 доллар, қишлоқ хўжалигида ва фармацевтикада 3 долларни ташкил қилади.

Ачинарлиси, айрим корхоналарнинг экспорт ҳажми олинган кредитдан кам бўлган бўлса, баъзилари кредит олиб, умуман экспорт қилмаган.

Шунингдек, ўтган йили халқаро стандарт жорий қилиш ва сертификат олиш учун 4,5 миллиард сўм маблағ берилган 31 та корхона экспорт билан шуғулланмаган.

Экспорт агентлиги экспортчиларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ўрнига давлатдан берилган тайёр пулни йўналтирадиган “бухгалтер-кассир”га айланиб қолгани танқид қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️ Транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди

Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.

Масалан, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.

Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Бош прокуратурага четдан карра-карра қиммат нархда кираётган ускуналарни аниқлаш ва бунга чек қўйиш бўйича назорат тизимини яратиш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ишини эплай олмаган ва KPI’ни бажармаган элчи ва савдо маслаҳатчилари интизомий жазога тортилади

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда айрим элчи ва савдо маслаҳатчилари янги бозорларни топиш, уларга маҳсулотларимизни олиб кириш ҳақида умуман бош қотирмаётгани кўрсатиб ўтилди.

– Аслида маҳсулотларимизга ҳамкор топиш, экспорт тўсиқларини юмшатиш элчилар ва маслаҳатчиларнинг савдо йўналишидаги энг асосий вазифаси эмасми, – деди Шавкат Мирзиёев.


Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️6 та туман ва шаҳарда ўзлаштирилган инвестиция 10 миллион долларга ҳам етмаган

Масалан, Шофиркон, Янгиобод, Нуробод, Пахтачи, Фурқат ва Хива тумани ҳокимларига консалтинг компаниялар томонидан 800 миллион долларлик 241 та тайёр инвестиция лойиҳа таклифлари ишлаб берилган бўлса-да, ҳокимлар тайёр лойиҳаларга ҳам инвестор топмаган.

Каналга уланиш: 

@uzauz
⚡️Бош вазирга 18 та туман ва шаҳар ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Самарқанд ва Тошкент шаҳрида инвестиция жалб қилиш даражаси паст бўлган

5 та - балиқчилик, паррандачилик, заргарлик, асаларичилик, ипакчилик
тармоқларида хорижий инвестицияни жалб қилиш ишлари энг суст даражада бўлгани кўрсатиб ўтилди.

Хорижий инвестициялар ҳажми 2023 йилда 1,6 баробар ўсган бўлса-да, энг катта салоҳиятга эга Самарқанд ва Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич имкониятга яраша бўлмади.

Каналга уланиш: 

@uzauz
⚡️Ҳокимлар миллиард-миллиард долларлик лойиҳа таклифларини хорижий ҳамкорлар билан ишлаб чиқиб, уларни дастурга киритган бўлишига қарамай, лойиҳани юргизиш масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Шу боис, бу лойиҳалар билан Инвестиция вазирлигининг ўзи шуғулланиши белгиланди.

Инвестиция вазирига тармоқ раҳбарлари билан бирга 41 та лойиҳа бўйича барча ҳисоб-китобларни қилиб, лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиб, хорижий инвесторлар ва молия институтларига тақдимот қилиш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.


Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Сирдарё вилояти ҳокими охирги 2 йилда Корея ва Хитойга бориб, бор йўғи 180 миллион долларлик 17 та лойиҳа бўйича шартнома қилган. Шундан ҳозирда 6 та лойиҳадаги ишлар тўхтаб қолган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаевга ҳар бир ҳудуд ва тармоқдаги ўтган йилги қолоқликларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган инвестиция дастурини киритиш топширилди.

Инвестиция вазирининг 3 та ўринбосари хорижий инвестиция кўп талаб қиладиган тармоқларга, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларига инвестиция жалб қилиш учун масъул этиб бириктирилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Халқаро молия лойиҳаларида қўшиб ёзиш ва маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари кузатилган

Халқаро молия ташкилотлари
ҳисобидан амалга оширилаётган баъзи лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмагани ва тендер ўтказилмаганлиги учун маблағлар ишлатилмай қолмоқда.

Давлат кафолати остида маблағ жалб қилинган айрим лойиҳаларда кечикиш, қўшиб ёзиш ва маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам бор.

Мутасаддиларга халқаро молия институтлари билан ишлаш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бунда лойиҳалар танлашдан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади, техник-иқтисодий асослар молия институтлари стандартлари билан уйғунлаштирилади, тендер жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади ва таклифларни баҳолаш муддати 1 ойдан оширилмайди, молия институтлари билан ишлайдиган мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Бош вазир Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқади

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Ҳудудий саноатни ривожлантириш учун 24 та махсус иқтисодий ҳудуд ташкил қилинган. Уларга соддалашган тартибда ер ажратилади, солиқдан имтиёзлар бор.

Лекин айрим ҳудуд раҳбарлари буни суистеъмол қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, республика бўйича инфратузилмаси бор 800 гектар махсус иқтисодий ҳудудларнинг ери бўш бўла туриб, ҳокимлар уларнинг ҳудудини кенгайтириш бўйича мурожаат қилмоқда.

Эндиликда ҳокимлар махсус иқтисодий ҳудудлардаги барча ерларни тўлиқ ўзлаштирмай туриб, уни майдонларини кенгайтириш бўйича ташаббус билан чиқиши ман этилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш ҳолати таҳлил қилинди.

Ўтган йили бунга бюджетдан ажратилган маблағнинг 30 фоиздан зиёди инфратузилмага масъул корхоналар, айниқса, ҳудудий электр тармоқлари лойиҳалар бўйича ишларни ўз вақтида амалга оширмагани ҳамда молиялаштиришдаги кечикишлар оқибатида ишлатилмай қолган.

Давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги шу каби камчиликларни аниқ мисоллар билан кўрсатиб, инфратузилма учун масъул мутасаддилар ва ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларини қаттиқ огоҳлантирди.

Умуман, саноат зоналарини ривожлантириш бўйича янги тажриба амалга оширилиши белгиланди.

Хусусан, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятидаги махсус саноат зоналарининг 240 гектар майдони хорижий компанияларга аутсорсинг асосида бошқарувга берилади.

Жорий йилда махсус иқтисодий ҳудудларда 309 та йирик лойиҳаларни ишга тушириб, 40 мингта иш жойи яратиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлиги қайд этилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Вазирлар Маҳкамаси олдига ҳудудларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Йиғилишда ўтган йили хомашё, материал ва тайёр маҳсулотларнинг ташқи савдо динамикаси таҳлил қилинди.

Мавжуд ресурслар, айниқса, озиқ-овқат саноатидаги имкониятларимизни ишга солиб, ички бозорни тўлдириш учун салоҳият юқорилигига қарамай, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ўтган йили Сурхондарёда 16 фоиз, Андижонда 21 фоиз, Жиззахда 3 фоизга камайгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Самарқандда ишлаб чиқарилган макарон маҳсулотлари ҳажми ҳудудий эҳтиёжни ярмини ҳам қопламайди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни ўзимизда ишлаб чиқаришни бошлаш топширилди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.

Шунингдек, масъулларга хорижий брендлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Охирги беш йилда 9 та энергетика, нефт-газ ва металлургия лойиҳалари ишга тушди. Келгуси йилларда “Мустақиллик – 25” лойиҳаси, 30 га яқин мобиль компрессор станциялари ва 6 та буғ-газ қурилмаларини фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тошкентга Fly Khiva авиакомпаниясининг илк самолёти етиб келди

“Тошкент” халқаро аэропортида “Fly Khiva” маҳаллий авиакомпаниясининг Рейкьявик (Исландия) шаҳридан келган ҳаво кемаси кутиб олинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz