ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#муаммо_ва_ечим
#ўрганиш

🏢Кўп қаватли уйлар аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларига қачон ечим топилади?

Қачонки, улар билан жойига чиқиб мулоқот қилинса. Аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, камчиликлар устида ишланса.


❇️ Тошкент туманида ҳам 273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида кунлик 5 та кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганиш жараёнлари изчиллик билан давом этаяпти.

🔎Куни кеча туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан «Озодлик» маҳалласида жойлашган 4 та 17-21-сонли уйлар ҳамда «Ҳувайдо» МФЙдаги 1 сонли уйлар аҳолисининг муаммолари ўрганиб чиқилди.

🔷Ўрганишлар чоғида ушбу кўп қаватли уйлар аҳолисининг ичимлик суви, табиий газ таъминоти, канализация тизими, ободонлаштириш,том қисмини таъмирлаш, чиқинди контейнерлари ўрнатиш каби 20га яқин мурожаатлари шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш чоралари амалга оширилди.


Каналга уланинг:👇👇👇
t.me/toshvilkommunal
#муаммо_ва_ечим
#Чиноз_тумани

❇️Чиноз туманидаги «Усмонова Зиёда» бошқарув сервис компанияси диспетчерлик хизматига кечаси соат 23 00лар оралиғида ҳудуддаги « Ёшлик» МФЙда жойлашган 8-кўп қаватли уйнинг сув қувури ёрилиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

💧Вазиятдан хабар топган бошқарув сервис компанияси ходимлари ишчи гуруҳи дарҳол ишга киришиб, носозлик нуқтасини тўғирлашга астойдил киришишди.

Шундан сўнг, қисқа вақт ичида кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида жойлашган сув қувурлари янгиларига алмаштирилиб, аҳолини қийнаётган ушбу коммунал муаммо ўз вақтида ҳал этилди.

t.me/toshvilkommunal
#ҳудудлардан_хабарлар
#Бекобод_шаҳри

❇️Бекобод шаҳрининг 12-даҳасида жойлашган 42-сон кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларида ҳудуддаги «Сирдарё-11» МЧЖ бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#қутлов
#туғилган_кун

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

📣Бугун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари, фидойи раҳбар, гўзал ва оқила аёл Жўраева Озода Абдураҳимовнанинг туғилган куни.


🔎Қадрли Озода Абдураҳимовна!

🔷Сизни бошқармамиз меҳнат жамоаси номидан таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз.

❇️Сизга узоқ умр, оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик, кўпдан кўп яхшиликлар тилаб қоламиз.
Илоҳим, оила аъзоларингиз, яқин инсонларингиз ва шогирдлар бахтига ҳамиша соғ-саломат бўлиб юринг!
Касбий фаолиятингизда улкан ютуқ ва муваффақиятлар ҳамроҳ бўлаверсин!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Чексиз ҳурмат билан,

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси жамоаси

t.me/toshvilkommunal
Forwarded from KOMMUNAL
#Сайёр_қабул

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри
да Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида қатор вазирликлар ва ҳудудий ташкилотлар, хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддилари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Оҳангаронликларнинг ҳар бир мурожаати рўйхатга олиниб, атрофлича ўрганилди. Вазирлик томонидан мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун 10 дан ортиқ мурожаат рўйхатга олинган бўлса, шундан 1 таси жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва бартараф этилди. 1 та мурожаат ижроси муддат талаб этилганлиги боис назорат остига олинди. 7 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тавсиялар берилди ва тегишлилиги юзасидан бошқа ташкилотларга йўналтирилди.

👉https://t.me/kommunaluzb