ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#ўрганиш

Вилоят ҳокими ўринбосари Олмалиқда бўлди

⚡️Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев бугун Олмалиқ шаҳрида бўлиб, коммунал соҳа объектларини ўрганди.

📌Дастлаб, "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими тасарруфидаги "Сартамғали" сув иншоотида бўлган Б.Мелиев иншоот атрофидаги бўш турган тошлоқ ерга бодом кўчатларини экиш орқали боғ яратишни тавсия этди. Сувдан унумли фойдаланиш учун боғни томчилатиб суғориш топшириғи берилди. Шунингдек, 30-КУСТ сув иншоотида ҳам бўлган мутасаддилар сув ишлаб чиқариш йўналиши бўйича ҳам бир қатор тавсияларини бериб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#ўрганиш

Хонадонлар иссиқлиги ўрганилди

⚡️ Вилоят ҳоким ўринбосари Барҳаёт Мелиевнинг навбатдаи ўрганиш манзили шаҳарга иссиқлик тизимини етказиб берувчи қозонхоналар бўлди.

📌 Шаҳарнинг чекка ҳудудида жойлашган "Бўстон" МФЙдаги қозонхонада бўлган мутасаддилар томонидан иссиқлик тизими босими ва ҳарорати меъёрий ҳолатдалиги ўрганилди. Жараённи янада яқин билиш учун шу ҳудуддаги хонадонларга ҳам кирилиб, фуқаролар билан суҳбатлашилди, коммунал хизмат бўйича фикрлари тингланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#муаммо_ва_ечим
#ўрганиш

🏢Кўп қаватли уйлар аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларига қачон ечим топилади?

Қачонки, улар билан жойига чиқиб мулоқот қилинса. Аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, камчиликлар устида ишланса.


❇️ Тошкент туманида ҳам 273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида кунлик 5 та кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганиш жараёнлари изчиллик билан давом этаяпти.

🔎Куни кеча туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари томонидан «Озодлик» маҳалласида жойлашган 4 та 17-21-сонли уйлар ҳамда «Ҳувайдо» МФЙдаги 1 сонли уйлар аҳолисининг муаммолари ўрганиб чиқилди.

🔷Ўрганишлар чоғида ушбу кўп қаватли уйлар аҳолисининг ичимлик суви, табиий газ таъминоти, канализация тизими, ободонлаштириш,том қисмини таъмирлаш, чиқинди контейнерлари ўрнатиш каби 20га яқин мурожаатлари шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш чоралари амалга оширилди.


Каналга уланинг:👇👇👇
t.me/toshvilkommunal