ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#қулайлик
#Бекобод_шаҳри

Тошкент вилояти ҳудудларида иқтисодий ночор, моддий-техник заҳираси етарли бўлмаган ширкатларни тугатиб, замонавий бошқарув сервис компанияларига бириктириш жараёнлари жадаллик билан давом этаяпти.

❇️Буни вилоятнинг олис ҳудудларидан бири саналган Бекобод шаҳрида яқиндагина иш бошлаган «Нур классик сервис» МЧЖ БСК мисолида ҳам келтириб ўтган эдик.

🔎Бугун Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннапов ҳамроҳлигида Бекобод шаҳрига йўл олди. Ҳудуддаги « Нур классик сервис» МЧЖ БСК фаолияти билан яқиндан танишди.
Вилоят коммунал соҳа раҳбарлари таъмирдан сўнг кўркам қиёфага кирган БСК маъмурий биносида яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан бирма-бир танишгач, ишларни тизимли ташкил этиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар бериб ўтишди.

Шундан сўнг, улар«Тараққиёт» МФЙга йўл олиб, маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг ирригация тармоқларини бориб кўришди. Бунда шу масала билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. Уларнинг ечими юзасидан аниқ режалар ўртага ташланди.

✴️ Шундан сўнг, Бекобод шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи У.Хаққуловнинг Бекобод шаҳридаги кўп қаватли уйлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида пухта ишлаб чиқилган галдаги вазифалар ва режалари акс этган тақдимоти тингланди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ҳудудлардан_хабарлар
#Бекобод_шаҳри

❇️Бекобод шаҳрининг 12-даҳасида жойлашган 42-сон кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларида ҳудуддаги «Сирдарё-11» МЧЖ бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#БСК_фаолияти
#Бекобод_шаҳри

🔎Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ўринбосари А.Акромов ҳамда Бекобод шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Бекобод шаҳридаги "Sirdaryo-11"МЧЖ бошқарув сервис компанияси фаолияти ўрганилди.

🧑‍💻Ўрганишлар чоғида мазкур бошқарув сервис компанияси фаолияти билан яқиндан танишиб, унда кўп қаватли уйлар аҳолиси учун қўшимча хизмат турларини ташкил этиш ҳамда «Менинг уйим» биллинг тизимини ишга тушириш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда «Сирдарё-11» бошқарув сервис компанияси ҳудуддаги 70 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

t.me/toshvilkommunal