ТOSHKENT VILOYATI
77 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔎Ижтимоий тармоқлардаги телеграмм каналида эълон қилинган Ангрен шаҳар 6/4 даҳаси 42-уйнинг томидан чакки ўтаётганлиги билан боғлиқ видеоматериал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ушбу телеграмм каналида эълон қилинган материалда анча аввал тасвирга олинган эски видеолар акс этган.

Кўп қаватли уйнинг том қисмида кучли ёғингарчиликлар сабаб юзага келган носозлик ҳудуддаги «Дружба» БСК ҳамда «Бобуржон Азиз строй» қурувчи ташкилоти ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг 16-май куни 3 кун муддат ичида тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда юқорида тилга олинган кўп қаватли уйларда том қисми билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмас.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔎«Фейсбук» ижтимоий тармоғида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Осипенко кўчаси 3-сон кўп қаватли уйнинг жорий ҳолати билан боғлиқ ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Чирчиқ шаҳар «Нур» МФЙда жойлашган ушбу 3-сонли кўп қаватли уй ширкат тасарруфидан «Иннова ПРО» МЧЖ БСК га ўтказилган.

Хусусан, кўп қаватли уйнинг барча муаммолари мазкур БСК бош муҳандиси томонидан батафсил ўрганиб чиқилиб, унда муттасил ёғингарчиликлар туфайли юзага келган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чоралари босқичма-босқич тарзда олиб борилиши режалаштирилганлиги аҳолига батафсил тушунтирилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Эски кўп қаватли уйлар сейсмик заифлиги сабаб бузилади ва ўрнига янги кўп қаватли уйлар қурилади

👉 https://xs.uz/uzkr/78793

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Forwarded from KOMMUNAL
ТOSHKENT VILOYATI
Photo
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Уй-жой фонди инспекцияси мутасаддилари томонидан Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ, Янгийўл шаҳар ва туманларида кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мазкур ҳудудларнинг оғир тоифадаги ширкатларини бошқарув сервис компанияларига бириктириш, барча тушумлар айланмасини "Менинг уйим" биллинг тизими орқали амалга ошириш, бошқарув сервис компанияларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, компанияларда 24/7 иш режимидаги диспетчерлик хизматини самарали йўлга қўйиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Чирчиқ шаҳар ҳокимияти биносида ширкат ва БСКлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда айни масалалар муҳокама қилинди.
Ангрен шаҳрида сектор раҳбарлари билан ташкиллаштирилган йиғилишда ҳам музокаралар қизғин тус олиб, "оғир" тоифадаги ширкатларни БСКга бириктириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Йиғилишда ширкатларнинг қарздорлиги кун сайин ошиб бораётганлиги, улар хизмат кўрсатаётган уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳеч қандай иш амалга оширилмаётганлиги таъкидланди.
Олмалиқ шаҳри ҳокимияти мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда шаҳардаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар, дебитор қарздорлик ва БСКлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

https://t.me/kommunaluzb
#жараён
#Паркент_тумани

❇️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғига асосан, Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурга асосан, кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича 13,5млрд.лик , уйларнинг ички иссиқлик тизимини таъмирлаш бўйича 25млрд. сўм қийматидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Паркент тумани Красногорск қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли ташкил этилаяпти.

⚡️Хусусан, бошқарма ёш мутахассиси Улуғбек Фарҳодов томонидан ҳудуднинг «Восточний» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолиси билан БСКларнинг афзаллиги хусусида суҳбат олиб борилиб, маҳалла аҳлига бу борада батафсил тушунчалар берилди.

t.me/toshvilkommunal