Соғлом ҳаёт
42.4K subscribers
4.25K photos
535 videos
5.92K links
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Download Telegram
#Тиббиёт_янгилиги

📍Эмизиш - она саломатлиги учун фойдали


📊 Американинг Питцбург университети олимлари фарзандини кўкрак сути билан озиқлантирувчи оналарда юрак қон-томир хасталиклари хавфи 15 йилгача ортга сурилишини аниқлашди.

🏷 Фарзандини керакли муддат давомида тўлиқ эмизган ва атиги 6 ой эмизган оналарнинг саломатлиги солиштириб кўрилганда қуйидаги ҳолат намоён бўлди:

▫️Ўз боласини кўкрак сути билан тўлиқ эмизганларда зарарли холестерин миқдори камайган;
▫️ қон-томир девори мустаҳкамлиги меъёрлашган;
▫️қон айланиши яхшиланган;
▫️ортиқча тана вазни безовта қилмаган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
📍Эртанги саҳифаларимизда қуйидагиларни ўқишингиз мумкин:

#Тиббиёт_янгилиги
Қандай оталардан бўлажак олимлар туғилади?

#Овқатланиш_сабоқлари
Творогнинг мўъжизавий хусусиятлари

#Уйда_даволанамиз
Офтоб уришининг халқона давоси

#Бу_қизиқ
Гипертониклар қайси ён билан ухлашгани маъқул?

#Биласизми
Чивин чаққан жой қичиса, ундан қутулишинг йўли осон

#Бу_факт
Энг узоқ операция қанча давом этганини биласизми?

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Тиббиёт_янгилиги

📍 Катта ёшли оталардан бўлажак олимлар туғилади

🧬 Британия ва АҚШлик мутахассислар тадқиқот ўтказиб, 8 минг нафар эгизакларнинг билим-салоҳиятини таҳлил қилиб кўришди. 12 ёшли болалар заковат тестларини топширишди.

📈 Маълум бўлишича, 25 ёшгача ота бўлганларнинг фарзандларида бу кўрсаткич 39,9 фоизни; 35-44 ёшларида ота бўлганларнинг болаларида 41 фоизни; 50 ёшдан катта оиалаларнинг фарзандларида эса 47 фоизни ташкил этган.

🏷 Бундай қобилият фақат ўғил болаларда намоён бўлиши аниқланган.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Тиббиёт_янгилиги

🦷 Касал тишлар хотирани пасайтиради

Ғарбий Виржиния университети олимлари 270 нафар аёл иштирокида тажриба ўтказишди. Қатнашчиларнинг биринчи гуруҳи умуман стоматологга мурожаат қилмаган. Қолган қисми эса тиши оғриганда керакли муолажани олган.

▪️Иккала гуруҳдагиларнинг мия фаолияти тестлар ёрдамида текширилди. Буни қарангки, биринчи гуруҳдагиларнинг хотираси иккинчи гуруҳдагиларникига қараганда паст эканлиги маълум бўлди.

Тишнинг хотирага қандай алоқаси бор дерсиз? Оғиз орқали организмга турли бактериялар тушади. Улар орасида мия фаолиятига салбий таъсир қиладиганлари ҳам талайгина. Ана шулар хотира ва диққатни жамлашга халал беради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Тиббиёт_янгилиги

📍Ёнғоқ саратон ривожланишининг олдини олади


Америка Саратон тадқиқотлари институти маълумотларига кўра, кунига 30 грамм ёнғоқ истеъмол қилиш саратон касаллигининг умумий хавфини 15 фоизга камайтириши мумкин.

Бундан ташқари, ёнғоқни мунтазам истеъмол қилиш мавжуд ўсмаларнинг ўсишини секинлаштиради деган далиллар мавжуд.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Тиббиёт_янгилиги

📍Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш мумкин

🖥 Канадалик олимлар қандли диабет касаллигини овоз орқали аниқловчи дастур яратди.

♻️ Механизмнинг ишлаш тамойили оддий. Бир киши маълум давр оралиғида бир хил иборани такрорлаб, ўз товушини ёзиб олади. Шундан сўнг аудиодаги индивидуал физиологик параметрлар сунъий интеллект томонидан таҳлил қилинади.

📊 Ушбу тадқиқот учун Америка диабет ассоциацияси кўрсатмаларига мувофиқ, жами 267 нафар киши — қандли диабетга чалинмаган 79 аёл ва 113 эркак ҳамда ушбу касаллик ташхиси қўйилган 18 аёл ҳамда 57 эркак жалб қилинди.

🗣 Иштирокчилар 2 ҳафта давомида кунига 6 маротабадан маълум бир иборани талаффуз қилиб, ўз смартфонларига ёзиб олди. Натижада 18 минг 465 та аудиоёзув пайдо бўлди.

📈 Натижада соғлом ва бемор инсонларнинг овоз параметрлари бир-биридан кескин фарқланишини аниқлади.

🔬 Маълум бўлишича, бу жараёнда 14 та акустик хусусият беморнинг қандли диабетга чалинганини ифодалайди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг