Huquqiy axborot
217K subscribers
5.95K photos
326 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Биласизми

Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган коррупцияга қарши курашишга оид Президент Фармони ва қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилган.

Мазкур қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

👉 regulation.gov.uz/uz/d/46830

👉 regulation.gov.uz/uz/d/46843

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳалар муҳокамаси давом этмоқда. Унда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби белгиланди

🔰Ҳукумат қарори (411-сон, 01.07.2021 й.) билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тегишли воситаларни сотиб олиш имкониятини тақдим этувчи сертификат орқали амалга оширилади.

Сертификат муҳтож шахсларга туман (шаҳар) тиббиёт-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан берилади.

💰Агар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки хизматлар ўз ҳисобидан қопланган бўлса, унга воситанинг ёки хизматнинг қиймати миқдорида компенсация тўланади.

📝 Муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тегишли тиббий хулоса асосида берилади. Бунда тиббий хулосалар уларнинг доимий яшаш жойи бўйича:

🔸пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга – Тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан;
🔸18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга – Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан;
🔸18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга – Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилади.

Шунга кўра, ҳар кейинги йил учун ҳар йили 15 декабргача протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар рўйхати шакллантирилади.

Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштириш муддати мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Муҳтож шахс сертификат асосида ўзи танлаган ташкилотга мурожаат қилади.

🚫 Сертификатнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган йил учун ҳақиқий ҳисобланиб, кейинги йил учун амал қилмайди.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб беришнинг сўнгги санаси ҳар йилнинг 20 декабридан кечикмаслиги лозим.

🧮 Шунингдек қарорга кўра, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабргача шакллантирилади ҳамда 15 декабргача тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (6 млн 125 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкентда яна бир хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

“Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5169-сон, 01.07.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети” Федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

📌 Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қодир юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳисобланади.

☑️ Филиал Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, таълим жараёни рус тилида олиб борилади.

🗓 Филиал таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.

➡️ Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон фуқароларидан 35 нафарининг қуйидаги мутахассисликлар бўйича ординатура дастурларига мувофиқ Университетда таълим олиши ташкил этилади:

● Радиология;
● Онкология;
● Гематология;
● Болалар онкологияси;
● Эндокринология;
● Нефрология;
● Пульмонология;
● Рентгенэндоваскуляр ташхис ва даволаш;
● Юрак-қон томир жарроҳлиги;
● Педиатрия;
● Аллергология ва иммунология;
● Нейрохирургия.

Шунингдек, давлат гранти асосида таҳсил олган Филиал битирувчилари Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ТДЮУ қошидаги академик лицей битирувчилари университетга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент филиалига қабул квотаси таcдиқланди

“2021/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (413-сон, 01.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ушбу таълим муассасасига 2021/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналишида жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди.

Булар:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25 та.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса – уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хариди тизими такомиллаштирилади

“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5171-сон, 02.07.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 5 июлдан тегишли (24 та) корпоратив буюртмачилар:

давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.

Шунингдек, мазкур корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.

🔰 Қарорга кўра:

етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади;

омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этилади.

📝 Қарор билан шунингдек, Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим корпоратив ва бюджет буюртмачилари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 565 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 400 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда 1-ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади.

Халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи 5 та ўринни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчисига санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пенсия тайинлашда саноатнинг мавсумий тармоқларига оид корхоналар ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг тўлиқ мавсум мобайнидаги иши бир йил ишлаган деб, тўлиқ мавсум давомида ишламаган бўлса, ҳақиқий ишлаган даври ҳисобга олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2021 йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

ўқишни хорижий давлатлардаги (халқаро 1 000 талик рўйхатга кирган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош йўналишларига кўчиришда:

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа йўналишлар бўйича тест ўтказилади;

👉 тест ва касбий имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлгача, кейинчалик ҳар йили 15 июлгача белгиланади ҳамда ОАВда эълон қилинади;

👉 ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

👉 тест ва касбий имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

👉 ўқишни хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

▫️6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

▫️Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга субсидия ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 2021 йил 25 июнь – 2 июль кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: youtu.be/cvPgv5Sg4YU

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot