Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
403 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2021_йил_1_июндан

Инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга "E-IJRO AUKSION" савдо майдончаси орқали ажратишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

🌈 Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Азиз болажонлар, Сизнинг ҳуқуқларингиз Қонун ҳимоясида!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_июндан

1 июндан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларга янада қулай шароитлар яратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар яратилади. БАТАФСИЛ

🔸10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш бошланади. БАТАФСИЛ

🔸 Болалар айрим дори воситалари билан бепул таъминланади. БАТАФСИЛ

🔸 Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 490 минг сўм миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади. БАТАФСИЛ

🔸 Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. БАТАФСИЛ

🔸 Зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади. БАТАФСИЛ

🔸 Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерлари инвесторларга аукцион орқали ажратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🧮 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🤩 Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлайди ва вақтингизни мазмунли ўтказиш учун сизга бир неча совғалар ҳозирлади.

🖥 bolahuquqlari.uz портали – 14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган. Болажонлар ўз уйларидан туриб кўнгилочар-интерактив ўйинлар, мантиқий топшириқлар, тестлар орқали ҳуқуқий билимларини янада оширишлари мумкин.

📗Болалар учун юридик энциклопедияКитобда болалар ёшлик чоғиданоқ ўрганиши зарур бўлган ҳуқуқий маълумотлар келтирилган. Ҳар бир маълумот болалар томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши учун суратлар билан бойитилган.

📘Ёшлар учун юридик энциклопедия – Китобда ёшлар ўз ҳуқуқларини ўрганиши учун зарур маълумотлар келтирилган. Энциклопедияни тайёрлашда Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий ва юридик энциклопедиялар, изоҳли луғат, интернет ва бошқа манбалардан кенг фойдаланилган.

Ҳуқуқингизни қизиқарли тарзда ўрганиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_акция

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил июнь–декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

Батафсил инфографика орқали танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Зоотехник”, “ветеринар-шифокор”, “фельдшер-ветеринар”, “уста-чавондоз”, “от парваришловчи”, “тақачи” мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ҳукумат қарори (336-сон, 01.06.2021 й.) билан "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

🍀 Соя, арахис, зайтун ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1507101000, 1507901000, 1508101000, 1509101000, 1509900000);

🍀 Кунгабоқар ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512111000, 1512191000, 1512199002);

🍀 Пахта ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512211000, 1512291000).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🎖Ҳукумат қарори (335-сон, 01.06.2021 й.) билан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди

🔰Қарорга кўра, кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.

🔸 Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилади.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг (Қўмита) кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси ташкил этилади.

🔸Комиссия томонидан ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Шунингдек, Қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Агар ушбу ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, тегишли қарор ёҳуд суд ажрими Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан 4 соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Фермерга_мадад | #Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳақорат қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилди

🔰 “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6240, 02.06.2021 й.) қабул қилинди

Фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади.

2021 йил 1 ноябрдан:

👉 хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг
республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади;

👉 хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилади.

2021 йил 1 сентябрдан маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга, ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда – реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима қўлланилади.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари, техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилган ҳолларда мансабдор шахсларга, ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда – БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда маъмурий жарима таъсир чораси белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди

🔰
Ҳукумат қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

👨🏻‍💻 Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

🚫 Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

🚫 Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

🚫 Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланади

Ҳукумат қарори (339-сон, 03.06.2021 й.) билан Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, жамоат тарбиячиларининг асосий вазифаси назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш, шунингдек, ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаган шахсларни тарбиялашда ёрдам кўрсатишдан иборат.

Вояга етмаган шахсларнинг жамоат тарбиячиси:

30 ёшга тўлган;
● вояга етмаганлар билан камида икки йил ишлаш тажрибасига эга;
● ҳаётий тажрибаси ва ахлоқий фазилатлари билан вояга етмаганларга ижобий таъсир эта оладиган Ўзбекистон фуқароси бўлиши керак.

👩🏻‍💼 Вояга етмаган қизларга аёл жинсига мансуб жамоат тарбиячилари тайинланади.

Жамоат тарбиячисини танлаш ва тайинлаш ҳақидаги қарор Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади.

⚖️ Қуйидаги вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланиши мумкин:

суд томонидан мажбурлов чоралари қўлланилган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган;
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган;
назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар;
болани тарбиялашда ёрдамга муҳтож оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари.

💰Юклатилган вазифаларни фаол ва виждонан бажарган ҳамда ижобий натижаларга эришган жамоат тарбиячилари БҲМҳнинг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўмгача) миқдорда битта вояга етмаган шахс учун бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

Вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси 3 ойгача муддатга тайинланади. Ушбу муддат Комиссия томонидан жамоат тарбиячисининг ҳисоботини эшитиш натижаларига кўра, бир маротаба кўпи билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилмоқда.

Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 7 июнь куни соат 12:00 да бошланиб, 12:15 га қадар давом этади.

🖥 Иштирокчилар бу сафар сайлов ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволларига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

🤩 Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

💪 Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔄 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этилди

🔰 "Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (350-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди

🏢 Қарор билан 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида, 73 та давлат унитар корхоналари филиал сифатида қайта ташкил этилди.

Шунингдек, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 454 та корхоналар белгиланган тартибда тугатилади.

✍️ 2022 йилдан ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлаш танқидий кўриб чиқилади ва уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6241, 04.06.2021 й) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 минг сўмга етказилади;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 минг 030 сўмдан 400 минг сўмга етказилади;

боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилиши белгиланди;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 минг 350 сўмдан 565 минг сўмга оширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot