Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 450 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (307-сон, 18.05.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

📌 Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

🗓 Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

☑️ Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

➡️ Филиал вилоятнинг Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Иштихон ва Нуробод туманларидаги мактаблар, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитувчиларга доимий равишда илмий-методик ёрдам кўрсатиб боради.

Филиални салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида республиканинг етакчи ОТМларида тегишли соҳалар бўйича 2021/2022 ўқув йилидан магистратурада ва 2022 йилдан таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

☑️ Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 29 та намунали марказ ташкил этилди

“Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5116-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази тугатилди;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

💼 Республика маркази ва ҳудудий марказлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиб, унга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.

🏢 Шунингдек, қарор билан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро 29 та намунали марказлар (марказлар) ташкил этилди.

Марказларнинг асосий вазифаларидан бири тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Марказларга қуйидагилар жойлаштирилади:
зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари;
ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар.

2021 йил 1 июндан:
👉 ҳимоя ордери нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади;
👉 марказларга мурожаат қилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаб бериш чоралари кўрилади.

📞 Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган, 24 соат узлуксиз ишлайдиган “ишонч телефони” (республика доирасида ягона қисқа рақам) йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Янги ташкил этилган Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигига директор ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарори (311-сон, 19.05.2021 й.) билан Азимжон Нозимжонович Хусанов ва Санжар Омонхужаевич Обидов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади

🔰 “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5117-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилди.

Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланади.

Агентлик ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шароитлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади.

🏆 2021 йил 1 сентябрдан
хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

👉 биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
👉 иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
👉 учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

💰 Қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади.

2021/2022 ўқув йилида
хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан:

🔹 хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМ битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹 ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

👉 2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

👉 2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

👉 2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади

“Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (310-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

📋 Қарор билан Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларни ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🖥 Унга кўра, талабгорлар бу юзадан “Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” порталида электрон ариза бериб бепул рўйхатдан ўтади.

🔎 Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (Ишчи орган) талабгорнинг аризасини зарур ҳужжатлари билан бирга 5 иш кунида кўриб чиқади ҳамда тақдим қилинган халқаро IT-сертификатни верификациядан ўтказади.

💰 Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгор халқаро IT-сертификатларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилади.

☑️ 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилишини сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.

➡️ Ишчи орган талабгор ҳужжатларини умумлаштириб, молиялаштириш юзасидан таклифларни 5 иш куни ичида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (ваколатли орган)га киритади.

🚫 Халқаро IT-сертификатга эга бўлмасдан туриб талабгорнинг халқаро IT-сертификати олиш учун ўқув курсига тўлаган харажатлари қопланишига йўл қўйилмайди.

🔄 Ишчи орган томонидан киритилган таклифлар ваколатли орган томонидан 3 иш куни ичида келишилади.

Шунга кўра, ишчи орган томонидан 3 иш куни мобайнида халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тегишли пул суммасини талабгор томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган совринли викторина ташкил этилади.

“Совринли викторина” ҳар ҳафтада бир марта @huquqiyaxborot телеграм каналида ўтказилади.

Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 24 май куни соат 12:00 да бошланиб, 12:15 га қадар давом этади.

🖥 Иштирокчилар бу сафар меҳнат ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволларига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 15 сония) жавоб топиши керак.

🤩 Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

💪 Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 29 та намунали марказ ташкил этилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

👉 сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
👉 даволаш-профилактика озиқ-овқати;
👉 газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
👉 махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

⚠️ Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (321-сон, 21.05.2021 й.) қабул қилинди

🧱Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун буюртмачи фойдасига суд ва судгача ҳал қилиш тартибида ундирилган жарима (санкция) ва пенялар, шунингдек, харидлар жараёни талаблари бузилганда, тендер ва танлов таклифларини гаров, кафолат, закалат тарзида таъминлаш учун киритилган давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50 фоизи – давлат бюджетига ҳамда қолган 50 фоизи – буюртмачи хизмати банк ҳисобрақамига йўналтирилади.

2021 йил 1 июндан буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.

Буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:

🔸биринчи тоифа учун – 0,2 миқдорда;
🔸иккинчи тоифа учун – 0,5 миқдорда;
🔸учинчи тоифа учун – 0,7 миқдорда;
🔸олий тоифа учун – 1,0 миқдорда коэффициент қўшилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

👉 Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом;
👉 Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси;
👉 Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом;
👉 Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди

📝 Ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди.

🔘 Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (илгари – ногирон бўлган шахсларнинг болалари);

● кўп болали оилаларнинг болалари;

● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари);

● талабалар ва педагогларнинг болалари;

● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар).

☑️
Илгари боғчага қабул қилиш учун имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.

⚠️ Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

✂️ Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

💰 Фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин:

🔸Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;

🔸Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;

🔸Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;

🔸халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;

🔸халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

➡️ Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot