#2021_йил_1_мартдан
🔰 Тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилади:
➖ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш;
➖ транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
❗️2000 га яқин Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотди
Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=25969
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=25969
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
#Биласизми
Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома: ҳужжатлар ва тўловлар
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома: ҳужжатлар ва тўловлар
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қўриқлаш тизими такомиллаштирилади
“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4997-сон, 20.02.2021 й.) қабул қилинди.
🏢 Қарор билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди.
☑️ Қўриқлаш бош бошқармаси шартнома асосида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлайди.
📌 Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади, ҳуқуқий мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.
💰 2021 йил 1 июлдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда уларнинг лавозим маошига 20 фоиз миқдорда ойлик устама белгиланади.
🗓 2021 йил 1 майдан объектларни қўриқлаш тизими “Юқори сифат ва қулай нарх” тамойили асосида босқичма-босқич такомиллаштирилади.
💼 Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) жамлаш устувор тарзда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан танлаб олиш орқали амалга оширилади.
✅ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Фарғона минтақавий ўқув марказлари базасида Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкил этилади.
📋 Шунингдек, қарор билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низом ҳамдан унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

#Ҳуқуқингизни_билинг
Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан, қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.
Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

#Адлия_хабари
Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг
⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.
❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилади
“2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармойиши (Ф–5636-сон, 23.02.2021 й.) қабул қилинди.
📝 Унга мувофиқ, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ҳамда Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланди.
🌐 “www.sco-summit2022.uz” веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўтказилган тадбирлар бўйича Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигига оид тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилади.

Адлия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликни комплекс тизимлаштириш таклиф этилмоқда
Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=26000
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=26000
Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
Telegram | Facebook | Twitter | YouTubе
#Тўғри_Нотўғри
Ўқувчи ва талабалар телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаши мумкин.
Ўқувчи ва талабалар телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаши мумкин.
#2021_йил_1_мартдан
2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда
Айни дамда адлия вазири раҳбарлигида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.
Кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=YwSEfQJh1QI

YouTube
Адвокатура соҳасидаги муаммо ва ечимлар
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади
“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4998-сон, 22.02.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 мартгача заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий қилинади.
🔰 Шунга кўра:
● “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади;
● бунинг учун “Ўзмиллийбанк” АЖ банк кафолатини шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади;
● марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди.
🔰 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади;
👉 аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни сотишга рухсат берилади;
👉 қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;
👉 нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш талаб этилмайди.
➡️ Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖга кейинчалик микрокредитлар ажратиш учун 30 млн АҚШ доллари эквивалентида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст фоиз ставкасида маблағ йўналтирилади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади
🔰 Қарорга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:
👉 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида.
☑️ Қарор билан 2021–2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари тасдиқланди.
💼 Шунга кўра, белгиланган йилларда соҳада жами 29 минг 500 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.
🗓 2023 йил 1 январгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.

Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар ажратилади
📋 Ҳукумат қарори (95-сон, 23.02.2021 й.) билан Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
💧Низомга кўра, сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидия Давлат бюджетидан ҳар бир контурга фақат бир марта ажратилади.
🔰 Субсидиялар:
➖ Сув хўжалиги вазирлиги томонидан пахта етиштиришда жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун;
➖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар етиштириш учун сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, лазер ускунали ер текислагичлар билан текислаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;
➖ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мевали экинлар ва узум (саноат усулда етиштириладиган техник навли узум плантациясидан ташқари) етиштириладиган ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантациялари учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади.
🔰 Сувни тежайдиган технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни:
● биринчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 100 фоиз:
● иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоиз:
● учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60 фоиз:
● тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоиз:
● бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради.
☑️ Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш йил давомида тўлиқ фойдаланса, берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.
💰 Шунингдек, жамоатчилик томонидан сувни тежайдиган технологиялардан ўрнатилган тартибда фойдаланмаслик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
➡️ Рағбатлантириш талабгорлардан ундирилган субсидиянинг 5 фоизи миқдорида бир йилда бир марта амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим этган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади.

Муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

❗️Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилинди
🔰 “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-676, 22.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Кодексга ноёб ва алоҳида муҳим объектлар”, “реклама ва ахборот объектлари”, “турар жой объектлари”, “урбанизация” ва бошқа бир қатор асосий тушунчалар киритилди.
📌 Мазкур Кодексда шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари аниқ қилиб белгилаб берилди.
❕Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги жамоатчилик назорати ва унинг шакллари, субъектлари ҳақидаги нормалар мустаҳкамланди.
✅ Мазкур соҳадаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назорати иштироки таъминланиши белгиланди.
🧾 Кодексга юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарар ўрни қопланишининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ҳамда пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби, пудрат ишлари қатъий шартнома асосида амалга оширилиши бўйича нормалар киритилди.
☑️ Шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги аниқ кўрсатиб ўтилди.
➡️ Эндиликда чет эллик юридик ва жисмоний шахслар ҳам шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бўла олади.
▫️ Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5006-сон, 24.02.2021 й.) қабул қилинди.
💼 Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилди.
➡️ Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармалари ташкил қилинди.
🗓 Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан вазирликка тўғридан-тўғри бўйсунувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
➡️ Вазирлик ҳузуридаги “Мониторинг хизмати” давлат муассасаси ва вазирлик марказий аппаратидаги Ички назорат хизмати негизида Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси ташкил этилди.
☑️ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмалари балансида турган бино-иншоотлар 2021 йил 1 мартдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади.
❕Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Вазирлик, жумладан, қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиши мумкин.
🏢 Бундан ташқари, Кадастр агентлиги тизимидаги Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари ташкил этилди.
🖥 2021 йил 1 июлга қадар ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича “Е-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади.

Фаол фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пули тўланади
Ҳукумат қарори (99-сон, 23.02.2021 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🗓 Низомга кўра, 2021 йил 1 мартдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланиши белгиланди.
📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
☑️ Шунингдек, мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.
❗️Компенсация пул тўловлари тўланиши кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади.
➡️ Мазкур компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.

🔁 Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади.
☑️ Бунда:
➖ Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилади;
➖ алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади.

🔘 Меҳнат низоси юзасидан судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
➖ ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
➖ ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш низолари бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
➖ бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
📌 Ушбу муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
🚫 Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.