Huquqiy axborot
337K subscribers
6.21K photos
354 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот совриндорига 50 минг АҚШ доллари берилади

🔰 Ҳукумат қарори билан (676-сон, 30.10.2020 й.) Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ушбу мукофот билан математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар (шу жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) якка тартибда тақдирланади.

Мукофот 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (Кенгаш) таклифига кўра қуйидаги 3 йўналиш бўйича берилади:

👉 фундаментал соҳадаги тадқиқот;
👉 ёшлар ўртасидаги тадқиқот;
👉 иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот.

🔹 Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўзбекистон математика жамияти томонидан ўтказиладиган доимий кузатувлар асосида шакллантирилади ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.

🔹 Вазирлик 1 ой муддатда номзодлар рўйхати ва уларга оид ҳужжатларни ўрганади ҳамда кўриб чиқиш учун мукофот бериладиган йилнинг июнь ойи якунига қадар Кенгашга киритади.

🔹 Кенгаш 1 ой муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва номзодлар бўйича тақдимнома тайёрлаб, мукофот бериладиган йилнинг 25 августига қадар Президент Администрациясига юборади.

Тақдимома маъқулланган тақдирда мукофотга сазовор бўлганларга 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пул мукофоти топширилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро мукофот Президентнинг 2020 йил 7 майдаги ПҚ–4708-сон қарори билан таъсис этилган.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан
www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг асосий вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (678-сон, 30.10.2020 й.) билан “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази (Марказ)нинг асосий вазифалари белгиланди.

🔰 Марказ, жумладан:

👉 Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлайди;
👉 аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширади;
👉 ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди ва тарқатади, ушбу материалларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади;
👉 босма ва электрон даврий ижтимоий-ҳуқуқий нашрларни чоп этади;
👉 давлат органлари ва ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди.

Шунингдек, қарор билан 2020–2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармонига асосан “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (677-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш:

● давлат хизматлари марказлари;
● Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
● Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган 56 ва ундан юқори натижаларга эга битирувчилар ҳамда республика ОТМларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизни тўплаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

📋 Қарор билан юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

📊 Низомга кўра, юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

🔰 Кириш синовларидан муваффақиятли ўтган:

● кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар;
● “Меҳрибонлик уйи” ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
● I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Кириш синовлари 25-30 августда қуйидаги шаклда ўтказилади:
👉 Ўзбекистон фуқаролари учун – тест синовлари;
👉 хорижий фуқаролар учун – оғзаки суҳбат;
👉 кўзи ожизлар учун – танлов асосида.

🏢 Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Иккита вилоят қурилиш бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Ҳукумат қарори (682-сон, 02.11.2020 й.) билан:

• Махмуд Пардабоевич Турсунов Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб;

• Лазиз Захидович Хамидов Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯДА ИЧКИЛИКБОЗЛИККА ҚАРШИ КУРАШНИНГ АНТИҚА УСУЛИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб Уэльсда спиртли ичимликлар таъсирида жиноят содир этганлар маълум вақт давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилиши тақиқланиб, махсус “ҳушёрлик ёрлиғи” тақиб юришга мажбур қилиниши мумкин. Қонун кейинги йил бошидан Англияда ҳам татбиқ қилинади.

👉 Ёрлиқлар (биркалар) суд ҳукми билан ичкилик ичишдан маҳрум қилинган фуқароларни мунтазам назорат қилиш имконини беради. Янги технология кўмагида такрорий жиноят содир этилишининг олди олиниши мумкин.

👉 Ёрлиқлар ҳар 30 дақиқада маҳкумдан ажралиб чиқаётган тер таркибидан унинг алкоголь истеъмол қилган-қилмаганини аниқлайди ва бу ҳақда текширувлар (Пробация) марказига хабар жўнатади.

👉 Агар маҳкум белгиланган муддатда спиртли ичимлик ичгани аниқланса, суд ёки ваколатли органлар томонидан унга берилган жазо муддати узайтирилади. Алкоголга жиддий боғланиб қолган кишиларга нисбатан мажбурий даволаш чоралари олдингидек сақлаб қолинади.

Маълумотларга кўра, Буюк Британияда куч ишлатиш билан боғлиқ жиноятларнинг 39 фоизи бевосита ичкиликбозлик таъсирида содир этилади. Ана шундай хатти-ҳаракатлар оқибатида ҳар йили мамлакат ғазнасига 21 миллиард фунт-стерлинг миқдорида зиён етади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Диний адоват қўзғатганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Жиноят кодексига кўра, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваригача миқдорда жарима;
👉 ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

НОСТРИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Қонунчиликка кўра хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Талабгор Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

💴 Бунда 669 000 сўм миқдорида йиғим ундирилади.

👉 Ҳужжатлар Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиб ижобий ёки салбий хулоса берилади.

👉 Ижобий хулоса берилган талабгор таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тест синови топширади.

👉 Тест натижалари бўйича минимал балл (55 балл ва ундан юқори) олган талабгорнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинади (нострификация қилинади).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

🔰 Президентнинг тегишли қарори билан:

• Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари — Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб;

• Хайдаров Талъатжон Солиевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар, У. Тухташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Алишер Шадманов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди

Ҳукумат қарорига асосан (03.11.2020 й.) Алишер Каюмович Шадманов Тошкент тиббиёт академиясининг ректори этиб тайинланди.

Бунга қадар ушбу лавозимда Лазиз Надирович Туйчиев фаолият юритган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Президент Фармонига (ПФ-6099, 30.10.2020 й.) мувофиқ, танлов натижасида маҳаллаларга:

• 1-ўрин учун 10 млн сўм;
• 2-ўрин учун 5 млн сўм;
• 3-ўрин учун 3 млн сўм мукофот берилади.

Пул мукофоти маҳаллада спорт майдончаларини ташкил этиш ва спорт тадбирларини ўтказиш мақсадларига йўналтирилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарорига (684-сон, 03.11.2020 й.) кўра, инновацион ғоялар ва стартап экотизимини қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини яратиш мақсадида “UzVC" миллий венчур фонди масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилди.

Фонднинг бошланғич устав капитали 15 миллиард сўм миқдорида белгиланди.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Президент қарорига (ПҚ-4877-сон, 03.11.2020 й.) кўра:

● Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (Университет) Фарғона филиали ташкил этилади ва 2021/2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди;

● Университетнинг махсус лабораторияси негизида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилади ва 2021 йил 1 январдан иш бошлайди.

2020 йил 1 декабрдан Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

🩺 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирлигида тайинловлар

Президентнинг тегишли ҳужжатлари (ПФ–6103-сон, ПҚ–4874-сон, 03.11.2020 й.) билан:

● Абдухаким Мўминович Хаджибаев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди;

● Амрилло Шодиевич Иноятов Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент Фармонлари (ПФ–6101-сон, ПФ–6104-сон, 03.11.2020 й.) билан:

● Лазиз Надирович Туйчиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига;

● Бекмуродов Адхам Шарипович Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан iPhone 12 ютинг!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚆 Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

Бу ҳолатда йўловчи поездга адашиб чиққан станциясига бепул қайтариб юборилади.

🕔 Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин поездга чиққан йўловчи йўлдаги станцияда ўз чипталарини қайта расмийлаштириш шарти билан шу поездда манзилига етиб олиши мумкин.

Чиптасида кўрсатилганидан қимматроқ вагонга (масалан, чипта плацкартга олинган вагон купе бўлса) кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар бўлса ушбу вагонда қўшимча тўлов эвазига қолиши мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Бир кунда 5600 сўм” деганда иқтисодчи нимани назарда тутган эди?

❗️Буни ўзидан сўрашингиз мумкин!

Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган иқтибос ва унинг талқини тўғрими? Умуман, Ўзбекистонда камбағаллик чегараси ва мезонлари қандай? Шу каби саволларга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов иштирокидаги брифингда жавоб берилади. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар, кучли иқтисодчилар, умуман, барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

● Брифинг вақти: 2020 йил 5 ноябрь соат 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали (Навоий кўчаси 30-уй)

Маълумот учун: Обид Ҳакимов иқтисодчи олим, 1998–2000 йилларда Вандербильт университетида иқтисодиёт магистри, 2002–2006 йилларда Мидл Теннесси университетида PhD даражасини олган.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент қарорига кўра (ПҚ–4879-сон, 04.11.2020 й.) Фискал институт (Институт):

👉 солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч ОТМ;

👉 молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари
соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган ОТМ ҳисобланади.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан Фарғона ва Тошкент солиқ коллежлари Институт ҳузуридаги солиқ техникумларига айлантирилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Президент қарори (ПҚ–4881, 04.11.2020 й.)га мувофиқ, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича:

● олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа;
● хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.

👉 2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.
👉 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.
👉 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдқиланди.

Концепцияда, жумладан, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot