Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Йўл-патрул ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

👉 йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

👉 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

👉 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

👉 ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

👉 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

❗️ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Ҳайдовчи калитни чўнтагидан олиб, изқуварга тутқазади. Машина салонида калитнинг иккинчи нусхаси йўқ эди. Машина ҳайдовчи айтгандек, кутилмаганда жарга қулаганида калит машинанинг ўзида қолиши керак эди.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархи рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

❗️Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар вақтинча давлат харидларида иштирок этмайди

“Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4812-сон, 21.08.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 ноябрдан:

👉 устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда кузатув кенгашлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
👉 хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади;
👉 Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади.

🗓 2021 йил 1 январдан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг алоҳида тартиблари бекор қилинади.

🖥 2020 йил 1 ноябрга қадар
cooperation.uz порталида республикада ишлаб чиқарилаётган барча товарлар (ишлар, хизматлар)нинг техник кўрсаткичлари 10 та рақамли ТИФ ТН коди ва ишлаб чиқарувчиларга боғланиш маълумотлари билан биргаликда жойлаштирилади.

❗️2021 йил 1 январдан хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни “эркин муомалага чиқариш учун” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.

2021 йил 1 январга қадар
халқаро, минтақалараро ва хорижий стандартларни уларнинг асл тилидаги маҳсулотга талабларни ўзгартирмасдан худди шундай кўринишда қабул қилиш орқали, 1995 йилгача тасдиқланган 5 236 та стандартлар “тартибга солувчи гильотина” усулида бекор қилинади.

🔍 2021 йил 1 январгача давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолашнинг умум қабул қилинган тамойиллари (PIMA) асосида марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни тўлиқ ва узлуксиз мониторинг қилиш тизими жорий қилинади.

🧾 Қарор билан, Давлат харидлари субъектларининг харид тизимини аудитдан ўтказиш жадвали тасдиқланди.

◽️ Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрирда) ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонидан онлайн трансляция бошланди.

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 24 – 27 август кунлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонлари ўтказилиши белгиланган.

Малака имтиҳонлари жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартибига айрим ўзгартиришлар киритилди

Ҳукумат қарори (499-сон, 21.08.2020 й.) билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор билан Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга танловдан ташқари кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши бекор қилинди.

🔰 Низомга киритилган қўшимчаларга кўра:

👉 Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ОТМларнинг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади;

👉 агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади;

👉 агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ташкил этилди

“Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6042-сон, 18.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Фармонга мувофиқ, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси янгиланган таркибда тасдиқланди.

Ҳукумат комиссияси Президентнинг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестициялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди.

🔰 Ҳукумат комиссиясининг Ишчи органлари:

🔸 Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;
🔸 Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда корпоратив алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳисобланади.

♻️ Фармонга кўра, ҳар бир ҳудудда “саноат кластерлари” ташкил этилади.

🏢 Фармон билан шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (Инспекция) ташкил этилди.

Инспекция зиммасига Ҳисоб палатасининг қуйидаги:

🔸 Президентнинг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
🔸 стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
🔸 маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш бўйича функциялари юкланди.

📌 Инспекция фаолияти Ҳукумат комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжуд

➡️ Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

👉 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

👉 жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

👉 худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
👉 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
👉 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
👉 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
👉 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

Фармонга кўра, хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолият (ҳаракат)ни амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.

🔰 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.

👉 қуйидагилар бекор қилинади:

кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;

• ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

🚫 Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

🔻 лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

🔻 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

🔻 лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🖥 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔰 Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹 лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔹 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра, 2020 йилда 266 та лицензияланадиган фаолият туридан 70 таси, 140 та рухсат берувчи ҳужжатлардан 35 таси бекор қилинади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020-2021 йилларда лицензиялаш соҳасига оид 130 дан ортиқ ҳужжат тизимлаштирилиб, тубдан қисқартирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

➡️ Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Илҳом” мукофоти таъсис этилди

🏅Ҳукумат қарори (503-сон, 24.08.2020 й.) билан “Илҳом” мукофоти таъсис этилди.

📋 Қарорга мувофиқ, “Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

🏢 Мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ҳисобланади.

🎓 Танловда республикамиздаги барча ОТМ иштирок этиши мумкин.

♻️ Танлов икки дастлабки саралаш ва асосий танлов босқичларида ўтказилади.

🧾 Дастлабки саралаш босқичида номзодлар ОТМ миқёсида тест саволлари орқали сараланади.

Тест саволлари миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини қамраб олувчи 50 та саволдан иборат бўлади.

📝 Тест натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 3 нафар номзод ОТМ ректорининг тақдимномаси асосида кейинги босқичда иштирок этиши мумкин.

🗓 ОТМда сараланган номзодларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, ҳар йили 15 апрелга қадар танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага тақдим этилади.

📊 Ташкилий қўмита томонидан 1 ой давомида тақдим этилган ишларнинг ижтимоий аҳамияти, мавзунинг ёритилиши, талқиннинг ўзига хослиги, асарнинг бадиийлиги бўйича ҳар бир талаб 5 баллик тизимга биноан баҳоланади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

👉 1-ўрин учун “Spark” автомобили, махсус диплом ва статуэтка;
👉 2-ўрин учун30 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;
👉 3-ўрин учун 15 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.

❗️ Мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади

Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.

💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.

🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.

📌 Талабгор танлов ғолиби
деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.

📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.

Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.

♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Адиблар хиёбони” интернет портали яратилади

“Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (502-сон, 24.08.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

🌐 Унда, жумладан, олий таълим муассасаси ректори томонидан бериладиган муайян адиблар номидаги кўкрак нишони ва махсус стипендияни жорий қилиш, ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги “Адиблар хиёбони” интернет порталини яратиш каби тадбирлар назарда тутилган.

🧾 Қарор билан Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхати тасдиқланди.

🔰 Рўйхатдаги ОТМда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
👉 илмий-адабий маслаҳатчи лавозими жорий этилади;
👉 ОТМда уларга бириктирилган атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари жорий қилинади.
👉 2021 йил 1 январдан бошлаб Адиблар хиёбони ҳамда Тошкент тарихи музейи туристик йўналишларга киритилади.

➡️ Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги мавжуд музейларнинг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда гидлар (гид-таржимонлар) тайёрлаш ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (500-сон, 24.08.2020 й.) билан Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга мувофиқ, ваколатли иқтисодий оператор (оператор) – божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳнома олган юридик шахслар ҳисобланади.

📝 Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун Давлат божхона қўмитасига (Қўмита) ёзма ариза тақдим этади.

Ариза 30 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Оператор реестрга киритилган кундан эътиборан гувоҳнома турлари бўйича махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

❗️Давлат божхона хизмати органлари айрим операторларга қайд этилган фаолиятни амалга ошириш учун бошқа имтиёзли шароитлар яратишга ҳақли эмас.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўлолмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 26 август (2015 йил)

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Қонунга кўра, фуқаролар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 қулай яшаш муҳити;
👉 тегишли органлардан санитария-эпидемиологик вазият ва инсоннинг яшаш муҳити ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
👉 юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлиги ҳамда сифати тўғрисида ахборот олиш;
👉 аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
👉 аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари оқибатида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot