Huquqiy axborot
309K subscribers
6.18K photos
336 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонда кўзда тутилган аҳолини қўллаб-қувватлашга 2020 йилнинг охиригача бюджетдан жами қўшимча 2,5 трлн сўм йўналтирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Зилзила бўйича маълумот берувчи мобиль илова яратилади

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4794, 30.07.2020 й) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан:

👉 сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хафвсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул давлат органлари белгиланди.

🏢 Ҳукумат таркибий тузилмасида ушбу соҳани мувофиқлаштувчи шўъба ва тегишли жамғарма ташкил этилди.

🔰 Қарорга кўра:

• 2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи;

• 2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

📲 2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобиль илова яратилади.

📄 2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади.

📝 Қарор билан Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Азиз юртдошлар!

Адлия вазирлиги барчангизни жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мустаҳкамловчи қутлуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этади.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан тансиҳатлик, хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Масофавий ишлаш тартибидан хабардормисиз?

🔸 Масофадан ишлаш деганда нима тушунилади?

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

🔸 Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?

Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

🔸 Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?

Албатта,
ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

🔸 Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?

Иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Шартномада масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

🔸 Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?

Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.

🔸 Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

🔸 Ходимнинг масофавий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?

Йўқ, таъсир этмайди.
Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

🗓 2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:

🚜 8701 (тракторлар);

🚐 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари);

🚘 8703 (енгил автомобиллар);

🚛 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 1 август (2005 йил)

📋 “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги
Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ 2008 йил 1 январдан бошлаб, ўлим жазоси бекор қилиниб, унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилган.

📌 Ўша пайтдаги қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят яъни, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 август куни видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

📝 Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини жорий йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

▫️ “Таълим тўғрисида”ги;
▫️ “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги;
▫️ “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
▫️ “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги;
▫️ “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.

⚠️ Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари қўллаб-қувватланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сукут – аломати ризо:
вақтида кўриб чиқилмаган аризаларга «автоматически» рухсатнома берилади

Барчага маълум, Давлат хизматлари агентлиги ўз фаолиятини авваламбор давлат хизматларини олиш аҳоли учун содда ва қулай бўлишига қаратмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sukut-alomati-rizo-vaqtida-korib-chiqilmagan-arizalarga-avtomaticheski-ruxsatnoma-beriladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

❗️Кибержиноят учун жавобгарлик бор

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сайтларни бузиб кириш, вирусли дастурлар тарқатиш каби ҳолатлар ҳақида хабарлар кўпайди.

Кибер жиноятлар айниқса пандемия вақтида жиддий муаммолардан бирига айланди.

Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, ушбу кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):

🔹3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима;

🔹2 йилгача озодликни чеклаш;

🔹2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Шунингдек, мазкур ҳаракатларни гуруҳ бўлиб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлиши мумкин.

Унутманг, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 2 август (2017 йил)

📋 “Ўзбекистон Республикаси Темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги
Президент Фармони қабул қилинган.

🚉 Фармонга мувофиқ 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💊 Дори-дармон сотишда нарх чегараси борми?

Президентнинг тегишли қарорига асосан, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, савдо устамалари қуйидагидан ортиқ бўлмаслиги керак:

👉 улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан;

👉 чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш
тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Шахсни асоссиз ушлаб туриш жавобгарликка сабаб бўлади

Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг қонунда белгиланган асослари мавжудлигини бевосита аниқласа ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа:

ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;

гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;

ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;

ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;

ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.

📹 Ушбу ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда видеоёзув орқали қайд этмасликка йўл қўйилади).

☑️ Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

❗️Жиноят кодексининг 234-моддасига кўра, била туриб, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (27 июль – 1 август) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони БАТАФСИЛ

▫️ “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори БАТАФСИЛ

▫️ “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори БАТАФСИЛ

▫️“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунни бузган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

🔺Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:

🔸 врачларга – 5 млн сўм;
🔸 ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
🔸 ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

❗️Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot