Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг ҳаёлида йўқ.

Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади. Бизда аҳвол ундай эмас.

Мамаризо Нурмуратов, Марказий банк раиси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (682-сон 17.08.2019 й.) билан Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талабларига мос чуқур билим бериш ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар, кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Мактаб директори Самарқанд давлат университети ректори тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 21 август куни соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади. Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯГОНА НАВБАТЧИ-ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди (688-сон, 19.08.2019 й.)

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шахар” жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.

Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади: ⬇️
👉 вазиятларни бошқариш ягона маркази;
👉 Маълумотларни қайта ишлаш маркази;
👉 фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);
👉 давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини “Хавфсиз шаҳар” тизимига мажбурий интеграциялаш;
👉 йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Шавкат Мирзиёев: Кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қилса, Мўйноққа келиб кўрсин
www.president.uz/uz/2809
--
Шавкат Мирзиёев: Если кто-то сомневается в наших реформах, пусть приедет в Муйнак
www.president.uz/ru/2809
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора–тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (690-сон, 19.08.2019 й.)

Қарорда Сирдарё вилоятида аниқланган умумий 19 238 гектар фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонининг 5 852 гектари фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига, 1259 гектар “Indorama agro” МЧЖ хорижий корхонасига, 461 гектар паррандачалик ва бошқа тармоқлар учун тадбиркорлик субъектларига берилиши белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан захира турган 3 929 гектар яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича жами 36 лойиҳа амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ЯЙЛОВЛАР ДОИМИЙ ЭГАЛИККА, ИЖАРА ВА ВАҚТИНЧАЛИК ФОЙДАЛАНИШГА БЕРИЛАДИ

Ҳукумат қарори (689-сон, 19.08.2019 й.) билан Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ҳар беш йилда бир марта яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари белгиланади.

Яйловлар белгиланган мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Юридик коллежларга қабул жараёнини коррупциядан холи ўтишига кўмаклашинг

Хабарингиз бор, ҳозирда Адлия вазирлиги тизимидаги юридик коллежларга қабул жараёни давом этмоқда.

Мазкур жараёндаги коррупцион ҳаракатлар, бундан ташқари шубҳали туюлган бошқа ноқонуний ҳаракатлар ҳақида ўзингизга маълум бўлган барча маълумотларни телеграмдаги бот ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юборишингизни илтимос қиламиз.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Телеграмдаги бот ҳаволаси: 👉 @antikorbot
Махсус платформа ҳаволаси: 👉 http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback

Адлия вазирлиги абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан юридик коллежларда қабул жараёнинг шаффоф ва адолатли ўтишига муносиб ҳисса қўшишга чақиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛЛАРГА ЮБОРИШ УЧУН ФИЛЬМЛАРНИ САРАЛАШ ТАРТИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди (695-сон, 19.08.2019 й.)

Қарор билан Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра Республика кинопрокат маркази дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.

Марказнинг асосий мажбуриятларидан бири зўравонлик, порнографияни тарғиб қилувчи, Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиш, унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатувчи фильмлар тарқалишига йўл қўймасликдан иборат.

Эндиликда кинотеатрларда фильмлар Марказ ҳузуридаги Методик кенгашнинг тавсияси бўйича шакллантириладиган репертуар режа асосида намойиш этилади.

Қарор билан шунингдек, қуйидаги низомлар тасдиқланди:
👉 Давлат буюрмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
👉 Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисидаги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ ЖИСМОНИЙ КУЧ ИШЛАТИШГА ҲАҚЛИМИ?

Қонунчиликка кўра, агар ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, у қуйидаги ҳолларда куч ишлатиши, жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаши мумкин: ⬇️
👉 жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
👉 жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
👉 ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Жисмоний куч ишлатилиши шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида ички ишлар органлари прокурорга дарҳол хабар бериши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ҚИЁСЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАРТИБ БЕЛГИЛАНДИ

“Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”
Ҳукумат қарори қабул қилинди (698-сон, 20.08.2019 й.)

Қарор билан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

👉 юридик шахслар учун – 4 йил;

👉 жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
НОСТРИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Қонунчиликка кўра хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Талабгор Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Бунда 669 000 сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳужжатлар Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиб ижобий ёки салбий хулоса берилади.

Ижобий хулоса берилган талабгор таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тест синови топширади.

Тест натижалари бўйича минимал балл (55 балл ва ундан юқори) олган талабгорнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинади (нострификация қилинади).

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ БEРИЛАДИ

“Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”
Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:
👉 уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади;
👉 меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни қайтаришни “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.

2019 йил 1 октябрдан:
👉 меҳнат мигрантларига1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз
ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;
👉 суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Фармонга мувофиқ:
👉 Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси;
👉 Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Фармон билан:
👉 2019 йил 1 октябрга қадар “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида “labor-migration” дастурий мажмуасини жорий этилиши;
👉 Фармонда назарда тутилган кредитлар, субсидиялар, микроқарзлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_иқтибоси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
МАСЖИДЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ОЧИЛАДИ?

Диний ташкилотлар
Ҳукумат томонидан тасдиқланган махсус низомга асосан адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Маҳаллий диний ташкилотлар, шу жумладан масжидларни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тегишли ҳудудий адлия органига тақдим этилади.

Адлия органи томонидан ушбу ариза уч ойгача муддатда кўриб чиқилади ва рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

🔵 Эслатиб ўтамиз,
диний ташкилотлар фақат давлат рўйхатидан ўтгандан сўнггина юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонга кўра 2019 йил 1 октябрга қадар меҳнат мигрантлари учун:

👉 2020 йилда уй-жойлар қуриш параметрлари;
👉 уй ажратиш тартибига оид низом тасдиқланади.

2021 йил ва кейинги йилларда ушбу параметрларни шакллантиришда меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилиши назарда тутилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосарига меҳнат мигрантларининг меҳнат, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаси юкланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ЯПОН ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди (701-сон, 21.08.2019 й.)

Қарорга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:
👉 39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;
👉 ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;
👉 тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;
👉 мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;
👉 мутахассислар 2020-2021 ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.

Шунингдек, Германиянинг Кетт нашриётида чоп этилган немис тили дарсликлари мактаблар дарсликлари қаторига қўшилади.

Мактабларга япон тили ўқитувчиларини жалб қилиш учун лавозим маошига 50 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Сенатда атом энергиясига оид Қонун муҳокама қилинади

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида шу жумладан қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
👉 “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги;
👉 “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги;
👉 “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги;
👉 “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги.

Шунингдек, кун тартибига халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги ҳамда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар киритилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot